У ёки бу ножўя самарасининг тез-тезлиги қуйидаги жадвал ёрдамида аниқланади:
|
Тез-тезлиги
|
Ножўя самараларини пайдо бўлиши
|
|
Жуда тез-тез
|
1/10 та бемордан кўпида еки тенгида
|
|
Тез-тез:
|
1/100 та бемордан кўпида,1/10 дан камида
|
|
баъзида:
|
1/1000 та бемордан кўпида,1/100 дан камида
|
|
кам:
|
1/10000 та бемордан кўпида,1/1000 дан камида
|
|
Камда кам:
|
1/10000 дан камида, алохида маълумотларни хисобга олганда
|
Тери реакциялари ва ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари
Баъзида: қичишиш ва терини қизариши.
Кам: эшакеми, бронхларни торайиши ва эхтимол - оғир бўғилиш каби симптомлар билан кечувчи ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакциялари (анафилактик ва анафилактоид реакцияар).
Жуда кам холларда: тери ва шиллиқ қаватларнинг шишлари (масалан, юз ва томоқ сохасида), артериал босимни бирдан тушиши ва шок; қуёш ва ультрабинафша нурланишга юқори сезувчанлик («Махсус кўрсатмалар»га қаранг); аллергик пневмонит; васкулит.
Алохида холларда: пуфаклар хосил бўлиши билан терида оғир тошмалар тошиши, масалан, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) ва кўпшаклли экссудатив эритема. Ўта юқори сезувчанликнинг умумий реакцияларидан олдин баъзида енгилроқ тери реакциялари бўлиши мумкин. Юқорида номлари келтирилган реакциялар препаратни биринчи дозаси юборилганидан бир неча минут ёки соат ўтгандан кейиноқ ривожланиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари ва модда алмашинувига таъсири
Тез-тез: кўнгил айнаши, диарея.
Баъзида: иштахани йўқотиш, қусиш, қорин оғриқлари, овқат хазм бўлишини бузилиши.
Кам: қонли ич кетиши, у жуда кам холларда ичакни яллиғланиши ва хатто псевдомембраноз колитнинг белгиси хам бўлиши мумкин («Махсус кўрсатмалар»га қаранг).
Жуда кам: қандли диабети бор беморлар учун мухим ахамиятга эга бўлган қондаги қанд миқдорини тушиб кетиши (гипогликемия); гипогликемияни мумкин бўлган белгилари: «бўри» иштахаси, асабийлик, терлаш, қалтираш.
Бошқа хинолонларни қўллаш тажрибаси, уларни порфирияни зўрайишини чақириши мумкинлигидан гувохлик беради (модда алмашинувини жуда кам учрайдиган касаллиги), шу касал билан касалланган беморларда. Бундай самарани Лефокцин препарати қўлланганида хам истисно қилиб бўлмайди.
Нерв тизимига таъсири
Баъзида: бош оғриғи, бош айланиши ва/ёки қотиб қолиш, уйқучанлик, уйқуни бузилиши.
Кам: депрессия, безовталик, психотик реакциялар (масалан, галлюцинациялар), нохуш туйғулар (масалан қўл панжаларида парастезиялар), қалтираш, психомотор қўзғалиш, онгни чалкашиши, тиришиш синдроми, хавотирлик.
Жуда кам: кўриш ва эшитишни бузилиши, таъм ва хид сезишни бузилиши, тактил сезувчанликни пасайиши.
Юрак-томир тизимига таъсири
Кам: кучли юрак уриши, артериал босимни пасайиши.
Жуда кам: (шоксимон) томирли коллапси.
Алохида холларда: QT интервалини узайиши.
Мушаклар, пайлар ва суякларга таъсири
Кам: пайларни шикастланиши (тендинитни хам қўшиб), бўғим ва мушак оғриқлари.
Жуда кам: пайларни узилиши (масалан ахиллов пайини); бу ножўя самараси даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида кузатилиши мумкин ва икки томонлама характерга эга бўлиши мумкин («Махсус кўрсатмалар»га қаранг); бульбар синдроми бўлган беморлар учун алохида ахамиятга эга бўлган мушак кучсизлиги.
Алохида холларда: мушакларни шикастланиши (рабдомиолиз).
Жигар ва буйракларга таъсири
Тез-тез: жигар ферментлари фаоллигини ошиши (масалан, аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансфераза).
Кам: қон зардобида билирубин ва креатинин миқдорини ошиши (жигар ва буйраклар фаолиятини чекланиши белгилари).
Жуда кам: жигар реакциялари (масалан, жигарни яллиғланиши); хатто буйрак етишмовчилигигача бўлган буйраклар фаолиятини ёмонлашуви, масалан, аллергик реакциялар оқибатидаги (интерстициаль нефрит).
Қонга таъсири
Баъзида: эозинофиллар сонини ошиши, лейкоцитлар сонини камайиши.
Кам: нейтропения, тромбоцитопения, бу қоновчанликни кучайиши билан бирга кечиши мумкин.
Жуда кам: агранулоцитоз ва оғир инфекцияларни ривожланиши (тана хароратини турғун ёки қайталанувчи ошиши, томоқни яллиғланиши ва холатни турғун ёмонлашуви).
Алохида холларда: гемолитик анемия, панцитопения.
Бошқа ножўя таъсирлари
Баъзида: умумий холсизлик (астения).
Жуда кам: иситма, аллергик пневмонит.
Хар қандай антибиотик билан даволаш одамда нормал холатда бўладиган микрофлоранинг (бактериялар ва замбуруғлар) ўзгаришини чақириши мумкин Шу сабабли қўлланаётган антибиотикка нисбатан чидамли бактериялар ва замбуруғларнинг кучли кўпайиши (иккиламчи инфекция ва суперинфекция) юз бериши мумкин, у кам холларда қўшимча даволашни талаб қилиши мумкин.