SUPRIMA PLYUS maz 20g

Ўсимлик манбаларидан олинган оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши воситалар.
SUPRIMA PLYUS maz 20g o'xshash dorilari



SUPRIMA PLYUS maz 20g qo'llanmasi
100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
камфора 7 г, ментол 6 г, эвкалипт мойи 3 г, тимол 1,5 г, терпентин мойи 2 г, оқ асалари мўми, бутилгидроксианизол бутилгидрокистолуол, долчин пўстлоғи мойининг хушбўйи, оқ вазелин.
Суприма плюс суртмаси камфора, ментол, эвкалипт мойи, тимол ва терпентин мойидан ташкил топган. Препарат маҳаллий қитиқловчи, маҳаллий оғриқсизлантирувчи (чалғитувчи), яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади:
Камфора - маҳаллий қитиқловчи, маҳаллий оғриқсизлантирувчи (чалғитувчи) таъсир кўрсатади.
Ментол - қон томирларини кенгайтиради, совуқлик хиссини бериши орқали оғриқ қолдирувчи таъсири намоён бўлади.
Тимол – антибактериал ва замбуруғларга қарши таъсир кўрсатувчи антисептик восита.
Терпентин мойи ва эвкалипт мойи - маҳаллий кўлланилганида қитиқловчи ва чалғитувчи таъсир кўрсатади.
Ўсимлик манбаларидан олинган оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши воситалар.
Йўтал, тумов, бурун битиши билан кечадиган юқори ва қуйи нафас йўлларини яллиғланиш касалликларини комплексли даволашда, ҳамда ўткир ва сурункали мушак оғриқларида, миалгияда, енгил жарохатли мушак оғриқларида ва фибромиалгияда қўлланилади.
Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, бронхоспазмларга мойиллик, препаратни терини тахминан суртиладиган жойларида юқори сезувчанлик бўлганда. Ингаляциялар учун ишлатилиши ва бурун қанотларига суртиш учун қўллаш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври:
Ҳомиладорлик ва эмизикли даврида фақат шифокор тавсияси билан қўлланилиши зарур.
Йўтал тумов, бурун битиши каби юқори ва қуйи нафас йўлларини яллиғланишли касалликларини симптомларини бартараф этиш учун кўкрак ва орқа соҳасидаги терига кунига 2-3 маҳал суртилади.
Мушак оғриғида безовта қилаётган соҳага суртилади
Натижаси яна ҳам яхшироқ бўлиши учун суртилган соҳасини илиқ боғлам билан беркитиб қўйилади.
Препарат кўз ва шиллиқ пардаларга тушишдан эҳтиёт қилиш керак.
2 ёшдан кичик бўлган болаларга тавсия этилмайди.
Препарат фақат сиртга ишлатиш учун қўлланилади ва терини жароҳатланган ерларига суртиш мумкин эмас.
Retseptsiz.
SUPRIMA PLYUS maz 20g boshqa chiqarish shakllari












