×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

TORPEDO 50 DX tabletkalari 50mg 50mg/30mg N4

Kategoriya:
- Urologik dorilar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Дапоксетин, Силденафил
Qadoqda soni:
- 4
Ishlab chiqaruvchi:
- Shreya Life Sciences PVT. LTD.
Vakil:
- Shreya Life Sciences
ATX kodi:
- G04BE03
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

ISHAGRA ZING PLYUS tabletkalari N4 Isshaan Healthcare Pvt. Ltd Hindiston
17 900 s`om dan
TONOPROST kapsulalar 0,4mg N30 NIKA PHARM OOO O'zbekiston
63 000 s`om dan
SILDAP tabletkalari 60mg 100mg/60mg N4 Karbon Pharma Pvt. Ltd. Hindiston
SOLIDAGOREN tomchilar oralnie 20ml Dr.Gustav Klein GmbH & Co.KG. Germaniya
66 900 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
4 таблеткадан алюминий ва поливинилхлорид плёнка блистерда. 4 таблеткали бир блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. 4 таблеткадан 5 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
30 мг ва 60 мг дан 1 пленка қобиқ билан қопланган таблетка сақлайди:
Фаол моддалар:
Силдинафил цитрати, эквивалент
Силдинафилга ….................. 100 мг
Дапоксетин гидрохлориди
Эквивалент Дапоксетинга 60 мг
Силденафил цитрати, эквивалент
Силденафилга ….................. 50 мг
Дапоксетин гидрохлориди
Эквивалент Дапоксетинга 30 мг
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, кросповидон, повидон К30, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, Instacoat Universal PINK (IC-U-5781), изопропил спирти*, дихлорметан*, тозаланган сув.
Торпедо DX – бу эректил дисфункцияни перорал даволаш. Табиий шароитларда, яъни сексуал рағбатлантириш учун, жинсий олатга қонни оқиб келишини ошириб, бузилган эректил фаолиятни тиклайди.
Силденафил
Жинсий олатнинг эрекциясига жавобгар бўлган физиологик механизм, сексуал рағбатлантириш вақтида ғоваксимон танага азот оксидини (NО) ажралиб чиқишини ўз ичига олади, бу циклик гуанозинмонофосфат (цГМФ) даражасини ошишига, ғоваксимон тана силлиқ мушакларини бўшашашига олиб келади ва қонни оқиб келиши имкониятини беради.
Силденафил ғоваксимон танадаги 5 тур цГМФ-специфик фосфодиэстеразанинг (ФЕД-5) кучли ва селектив ингибитори хисобланади, бу ерда ФЕД-5 цГМФ нинг деградациясига жавобгар. Силденафил эрекцияларга периферик таъсир жойига эга.
Сексуал рағбатланланишда юз берувчи азот оксиди NО/цГМФ йўли фаоллашганда, силденафил томонидан ФЕД-5 ни ингибирланиши ғоваксимон танада цГМФ даражасини ошишига олиб келади.
Шунинг учун силденафил хохланган фойдали фармакологик самара кўрсатиши учун, сексуал рағбатланиш зарур хисобланади.
In vitro текширишлар, эрекция жараёнида иштирок қилувчи ФЕД-5 учун силденафилни танловчилигини кўрсатган. Унинг таъсири бошқа маълум фосфодиэстеразаларга қараганда ФЕД-5 га самаралироқ.
Дапоксетин
Дапоксетин IC50 1,2 нM билан серотонинни қайта қамраб олинишини (SSRI) кучли селектив ингибитори хисобланади, одамдаги унинг асосий метаболитлари, десметилдапоксетин (IC50 ≤ 1,0 нM) ва дидесметилдапоксетин (IC50 = 2,0 нM) эса эквивалент ёки камроқ самарали (дапоксетин-N-оксид (IC50 = 282 M)).
Одам эякуляцияси биринчи навбатда симпатик нерв тизими орқали амалга оширилади. Эякулятор йўли рефлекси мия стволи орқали орқа мия марказидан содир бўлади, у дастлаб бош миядаги қатор ядроларга (медиал преоптик ва паравентрикуляр ядролар) таъсир қилади.
Дапоксетинни муддатидан олдинги эякуляцияга таъсир механизми, нейронларни серотонинни қайта қамраб олинишини ингибирланиши ва нейротрансмиттернинг пре- ва постсинаптик рецепторларга таъсирини кейинги потенциялаши билан боғлиқ деб тахмин қилинади.
Дапоксетин каламушларда латерал парагигантоцеллюлар ядрода (LPGi) супраспинал даражада таъсир қилаб, сиқиб чиқариш эякулатор рефлексни ингибирлайди. Уруғ пуффакчалари, уруғни чиқариш йўллари, простата бези, бульбуретрал мушаклар ва қовуқ бўйнини иннервация қилувчи постганглиоз симпатик толалар, эякуляцияга эришиш учун уларни мувофиқлашишга мажбур қилади. Дапоксетин каламушларда бу эякулятор рефлексни моделлайди.
Силденафил
Сўрилиши: Силденафил тез сўрилади. Оч қолиш тартибида перорал юборилганда, плазмада кузатиладиган максимал концентрацияларга 30-120 минут (ўртача 60 минут) давомида эришилади. Ўртача мутлақ биокираолиши 41% ни (доираси 25-63%) ташкил қилади. Силденафил овқат билан қабул қилинганда, Tmax 60 минут ўртача кечикиши ва Cmax 29% ўртача пасайиши билан камаяди.
Тақсимланиши: Силденафил учун тақсимланишини ўртача стационар хажми (Vd) 105 л ни ташкил қилади, бу уни тўқималарда тақсимланишини кўрсатади. Оқсиллар билан боғланиши дори воситасининг умумий концентрациясига боғлиқ эмас.
Метаболизми: Силденафил жигар микросомал изоферметларининг асосан CYP3A4 (асосий йўли) ва CYP2C9 (иккинчи даражали йўли) билан метаболланади. Асосий айланиб юрувчи метаболити силденафилни N-деметилланишини натижаси ҳисобланади. Бу метаболити силденафилга ўхшаш фосфодиэстеразага селективлик профилига, ва in vitro ФЕД-5 учун дастлабки дори воситасига нисбатан тахминан 50% фаолликка эга. Бу метаболитнинг плазмадаги концентрациялари, силденафил учун кузатиладигандан тахминан 40% ни ташкил қилади. N-дезметил метаболити тахминан 4 соатлик якуний ярим чиқарилиш даври билан қўшимча метаболланади.
Чиқарилиши: Силденафилнинг умумий клиренси 41 л/соатни ташкил қилади, бунинг натижасида якуний фазанинг ярим яшаши 3-5 соатни ташкил қилади. Перорал ёки вена ичига юборилгандан кейин силденафил метаболитлари кўринишида асосан ахлат билан (перорал юборилган дозанинг тахминан 80%) ва камроқ даражада сийдик билан (перорал юборилган дозанинг тахминан 13%) чиқарилади.
Дапоксетин
Сўрилиши: Дапоксетин таблеткаси қабул қилингандан кейин тахминан 1-2 соат ўтгач юз берувчи плазмадаги максимал концентрацияси (Cmax) билан тез сўрилади. Мутлақ биокираолиши 42% ни (доираси 15-76%) ташкил қилади, дозанинг максимал ошиши (AUC ва Cmax) 30 ва 60 мг доза қийматлари орасида кузатилади. Бир неча дозалардан кейин AUC қиймати дапоксетин учун хам, унинг фаол метаболити десметилдапоксетин (DED) учун ҳам, бир марталик дозалардаги AUC билан солиштирганда тахминан 50% га ошади.
Тақсимланиши: дапоксетиннинг 99% дан кўпроғи in vitro одам зардоби оқсиллари билан боғланади. Фаол метаболити десметилдапоксетин (DED) оқсилни 98,5% ташкил қилади. Дапоксетин 162 л ўртача стационар тақсимланиш хажмига эга.
Метаболизми: In vitro текширишлар, дапоксетинни жигар ва буйракларда бир неча фермент тизимлари, хаммадан аввал CYP2D6 ва CYP3A4 ва флавинмонооксигеназа (FMO1) томонидан метаболланишини кўрсатади. Перорал дозалашдан кейин дапоксетин бир неча метаболитларигача жадал метаболланади. Метаболитлари, ва дидесметилдапоксетинни хам қўшиб, плазмада айланиб юрувчи дори воситаси билан боғлиқ бўлган материалларнинг умумий миқдоридан 3% дан камроқни ташкил қилади. DED дапоксетинга эквивалент, дидесметилдапоксетин эсадапоксетин фаоллигини тахминан 50% га эга.
Чиқарилиши: дапоксетиннинг метаболитлари биринчи навбатда сийдик билан конъюгатлари сифатида чиқарилади. Перорал юборилгандан кейин дапоксетин тахминан 1,5 соатлик бошланғич даврга (кечикиш даври) эга, бунда плазмадаги даражаси доза юборилгандан кейин 24 соат ўтгандаги чўққи концентрациясидан 5% дан камроқни ва ярим парчаланишининг якуний даври тахминан 19 соатни ташкил қилади.
Клиник текширишларда энг кўп хабар берилган реакциялари кўнгил айниши, бош айланиши, бош оғриғи, диарея, уйқусизлик, чорчоқлик, чақнаш, диспепсия, бурунни битиши, оқиб келишлар, кўришни бузилишлари, цианопия, кўришни хиралашиши, орқада оғриқ, миалгия ва тошма бўлган. Ҳушдан кетиш ва ортостатик гипотензия хақида ҳабар берилган.
Агар юрак-томир ҳолати туфайли сексуал фаоллик мақсадга мувофиқ бўлмаса, пациентлар Торпедо DX ни ишлатмасликлари керак.
Агар эрекция 4 соатдан ортиқ давом этса, пациентлар шошилинч даволанишлари керак.
Приапизмга мойиллиги бўлган пациентларда Торпедо DX ни эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.
Агар бир ёки иккала кўзда бирдан кўришни йўқолиши пайдо бўлса, у (НПИНЗН) белгиси бўлиши мумкин, пациентлар Торпедо DX ни бекор қилишлари ва тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари керак. “Тўлиб кетган” оптик дискли пациентлар хам, (НПИНЗН) юқори хавфига дучор бўлишлари мумкин.
Тўсатдан эшитиш пасайган ёки йўқолган ҳолда, папциентлар Торпедо DX қабул қилишни бекор қилишлари ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари керак.
Ишлатиш учун алохида огохлантиришлар ва эхтиёткорлик чоралари.
Даволашни бошлашдан олдин ортостатик тест (ётган ва турган холатдаги қон босими ва пульс тез-тезлиги) ни ўтказиш керак. Хужжатлаштирилган ёки тахмин қилинган ортостатик реакция тарихи холида, Торпедо DX билан даволанишдан сақланиш керак.
Травмалар юз бериши мумкин бўлган, шу жумладан хайдаш ёки хавфли ускуналарни ишлатиш, хушдан кетиш ёки унинг бош айланиши каби продромал симптомлари каби вазиятлардан сақланиш учун, пациентларни огоҳлантириш керак.
Ҳушдан кетишдан ноҳуш юрак-томир оқибатлар хавфи, асосли структур юрак-томир касалликлари (масалан, оқиб чиқишни ҳужжатлаштирилган обструкцияси, юракнинг клапанли касаллиги, каротидли стеноз ва коронар артерияларнинг стенози) бўлган пациентларда ошади.
Алкоголни дапоксетин билан қўшилиши, алкогол билан боғлиқ бўлган нейрокогнитив самараларни кучайтириши мумкин, ва шунингдек хушдан кетиш каби нейрокардиоген нохуш кўринишларни кучайтириши ҳам мумкин. Пациентларни Торпедо DX қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланишни тавсия этиш керак. Томирларни кенгайтирувчи воситаларни (альфа блокаторлар ва нитратлар каби) қабул қилаётган пациентларга, ортостатик толерантликни мумкин бўлган пасайиши туфайли, Торпедо DX ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
CYP3A4 нинг кучли ингибиторларини қабул қилаётган пациентларга Торпедо DX – 60 билан эҳтиёткорлик тавсия этилади.
Торпедо DX ни мания/гипомания ёки биполяр бузилишлари тарихи бўлган пациентларда ишлатиш мумкин эмас.
SSRI ни қамраб олиш даражасини пасайтириши мумкинлиги туфайли, тутқаноқ хуружлари ривожланган ҳар қандай пациентда Торпедо DX ни тўхтатиш ва беқарор тутқаноғи бўлган пациентларга ундан сақланиш керак. Назорат қилинадиган тутқаноқли пациентларни синчиклаб назорат қилиш керак.
СҚҚОСИ ёрдамида қон кетишини бузилишлари ҳақида ҳабар берилган. Торпедо DX қабул қилаётган, айниқса тромбоцитлар фаолиятига таъсир қилувчи дори воситаларини ёки антикоагулянтларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда, шунингдек қон кетишлар ёки коагуляцияни бузилишини тарихи бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Торпедо DX оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ишлатиш учун тавсия этилмайди, ва енгил ёки ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларни огоҳлантириш тавсия этилади.
Торпедо DX ни кўз ички босими юқори ёки бурчакни ёпилиши билан глаукома хавфи бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.
Торпедо DX таблеткалари катта эркаклар учун эректил дисфункция билан бирга муддатидан олдинги эякуляцияда қўлланади. Торпедо DX самарадор бўлиши учун, сексуал рағбатлантириш талаб этилади. Торпедо DX таблеткасини фақат талаб бўйича тахмин қилинадиган сексуал фаолликгача даволаш сифатида қўллаш керак.
• Органик нитратлар ёки хар қандай шакилдаги органик нитратлар каби азот оксиди донаторларини ишлатувчи пациентлар. Торпедо DX ни нитратларнинг гипотензив самарасини потенциялаши кўрсатилган.
• Гипотензия (артериал босим ≤90/50 мм симоб уст.), инсультнинг ёки миокард инфарктининг яқиндаги тарихи ва пигментли ретинит каби тўр парданинг маълум бўлган наслий дегенератив бузилишлари.
• Юрак етишмовчилиги (NYHA II-IV синфи), AV-блокада ёки касал синус синдорми каби ўтказувчанликнинг аномалиялари, аҳамиятли юрак ишемик касаллиги, клапанларнинг аҳамиятли касаллиги ва ҳушдан кетиш тарихи каби юракнинг аҳамиятли патологик ҳолатлари.
• Фаол модда ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик.
• Риоцигуат каби гуалинатциклаза (ГК) рағбатлантирувчилар ёрдамидаги бошқарилиш.
• Сексуал фаоллик мақсадга мувофиқ бўлмаган эркаклар (масалан, ностабил стенокардия ёки оғир юрак етишмовчилиги каби оғир юрак-томир бузилишлари бўлган пациентлар).
• Ўртача ва оғир жигар етишмовчилиги.
• Мания ёки оғир депрессия тарихи.
• Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари билан йўлдош даволаш.
• Тиоридазин билан йўлдош даволаш.
• Серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ), серотонин ва норэпинефринни қайта қамраб олинишини ингибиторлари (SNRI), трициклик антидепрессантлар (ТАД) ёки серотонинергик самаралари бўлган бошқа дори/ўсимлик махсулотлари (масалан, L-триптофан, триптанлар, трамадол, линезолид, литий, Далачой (Hypericum perforatum)) билан йўлдош даволаш.
• CYP3A4 кучли ингибиторлари билан йўлдош ишлов бериш.
СҚҚОСИ ни монооксидаза ингибиторлари (МАОI) билан бирга олаётган пациентларда, жиддий, баъзида ўлимли реакциялар хақида ҳабарлар тушган. Бу реакциялар шунингдек яқинда СҚҚОСИ ни қўллашни тўхтатган ва МАОI бошлаган пациентларда хам аниқланган. Айрим ҳоллар хавфли нейролептик синдромни эслатувчи хусусиятлари билан тақдим этилган. Шунинг учун Торпедо DX ни МАОI билан мажмуада ёки МАОI ёрдамида даволаш тўхтатилгандан кейин 14 кун давомида ишлатиш мумкин эмас. Шундай тарзда, Торпедо DX ни қабул қилиш тўҳтатилгандан кейин 7 кун давомида МАОI ни юбориш мумкин эмас.
Тиоридазинни бир вақтда юбориш QTc интервалини узайтиради, бу жиддий қоринчалар аритмиялари билан боғлиқ. Торпедо DX CYP2D6 изоферментни ингибирлайди, бу тиоридазиннинг даражасини ошишига олиб келади, ва уни QTc интервалини узайтириши кутилади. Торпедо DX ни тиоридазин билан мажмуада ёки тиоридазин билан даволаш тўхтатилгандан кейин 14 кун давомида ишлатиш мумкин эмас. Худи шундек Торпедо DX ни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин 7 кун давомида тиоридазинни юбориш мумкин эмас.
Бошқа СҚҚОСИ холидаги каби, серотонинергик дорилар/ўсимлик махсулотлари (МАОI препаратлари, L-триптофан, триптанлар, трамадол, линезолид, СҚҚОСИ, SNRI, литий ва сусла St. John′s Wort (Hypericum perforatum) ҳам қўшиб) билан бирга қўллаш, серотонин билан боғлиқ бўлган кўринишларга олиб келиши мумкин. Торпедо DX ни бошқа СҚҚОСИ, МАОI ёки бошқа серотонинергик дори/ўсимлик махсулотлари билан бирга ёки бу дори/ўсимлик маҳсулотлари билан даволаш тўхтатилгандан кейин 14 кун давомида ишлатиш мумкин эмас. Худи шундек Торпедо DX ни қабул қилиш тўҳтатилгандан кейин 7 кун давомида бу дори/ўсимлик маҳсулотларини юбориш мумкин эмас.
Дапоксетин асосан CYP2D6 ва CYP3А4 ва флавинмонооксигеназа 1 (FMOI) томонидан метаболланади. Демак, бу ферментларнинг ингибиторлари дапоксетиннинг чиқарилишини камайтиришлари мумкин. Торпедо DX ва кетоконазол, итраконазол, ритонавир, саквинавир, телитромицин, нафазадон, нелфинавир ва атаназавир каби CYP3А4 нинг кучли ингибиторлари билан йўлдош қўллаш мумкин эмас. CYP3А4 нинг ўртача ингибиторлари (масалан, эритромицин, кларитромицин, флуконазол, ампренавир, фосампренавир, апрепитант, верапамил, дилтиазем) билан йўлдош даволаш хам дапоксетин ва десметилдапоксетиннинг, айниқса CYP2D6 ни ёмон метаболизмида, таъсирини ахамиятли ошишига олиб келиши мумкин. Агар дапоксетин бу препаратларнинг биронтаси билан мутаносиб бўлса, дапоксетиннинг максимал дозаси 30 мг ни ташкил қилиши керак.
СҚҚОСИ ёрдамида қон кетишини бузилишлари хақида хабар берилган. Торпедо DX қабул қилаётган, айниқса тромбоцитлар фаолиятига таъсир қилиши маълум бўлган дори воситаларини ёки антикоагулянтларни бир вақтда ишлатаётган пациентларни эхтиёткорликка риоя қилишлари тавсия этилади.
пушти рангли, ромбсимон, икки ёқлама қавариқ, икки томони силлиқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Барча пациентлар учун тавсия этиладиган бошланғич дозалар – 50 мг силденафил 30 мг Dapoxetine (Торпедо DX – 30) билан, агар зарурати бўлса, жинсий фаолликдан тахминан 1-3 соат олдин. Самарадорлиги ва толерантлигига асосланиб, дозани 100 мг силденафил ва 60 мг дапоксетингача (Торпедо DX – 60) ошириш мумкин. Дозалашни максимал тавсия этилган тез-тезлиги – кунига бир марта.
Торпедо DX таблеткаларини овқат билан ёки усиз қабул қилиш мумкин.
Торпедо DX пластинаси узулуксиз хар куни ишлатиш учун мўлжалланмаган.
Уни фақат сексуал фаоллик тахмин қилинганда қабул қилиш керак.
Аҳолининг махсус гурухлари
Кекса одамлар (65 ёшли ва ундан катталар)
65 ёшли ва ундан катта пациентларда Торпедо DX ни самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Буйрак етишмовчилиги
Енгил ёки ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Торпедо DX тавсия этилмайди.
Жигар етишмовчилиги
Енгил жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга эхтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга Торпедо DX таблеткалари тавсия этилмайди.
Педиатрик аҳолии
Торпедо DX 18 ёшгача бўлган шахсларга буюрилмайди.
Силденафилнинг бир марталик дозаларни кўнгилли текширишларининг 800 мг гача дозаларидаги ножўя реакциялар, пастроқ дозалардаги каби бўлган, лекин касалланишни кўрсатгичлари ва оғирлиги юқори бўлган. 200 мг дозалар самарадорлигини ошишига олиб келмаган, лекин ножўя реакцияларнинг (бош оғриғи, қизариш, бош айланиши, диспепсия, бурунни битиши, кўришни ўзгариши) тез-тезлиги юқори бўлган.
Дапоксетин билан биронта хам дозани ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган. Фармакологларнинг дапоксетинни хар кунги 240 мг гача дозалари билан клиник текширишларда хеч қандай кутилмаган нохуш кўринишлар бўлмаган. Умуман, СҚҚОСИ билан дозани ошириб юборилишини симптомлари серотонинга боғлиқ бўлган уйқучанлик, кўнгил айниши ва қусиш каби меъда-ичак бузилишлари, тахикардия, тремор, ажитация ва бош айланиши каби ножўя реакцияларни ўз ичига олади.
Дозани ошириб юборилиш холларида заруратга қараб стандарт тутиб турувчи чораларни кўриш керак. Буйракли диализ клиренсини тезлаштириши кутилади, чунки силденафил плазма оқсиллари билан кучли боғланган ва сийдикдан йўқотилмайди. Оқсиллар билан юқори боғланиши ва дапоксетин гидрохлоридини катта тақсимланиш хажми туфайли, мажбурий диурез, диализ, гемоперфузия ва алмашинув қон қуйишни фойдали бўлишини эҳтимоли кам.
Торпедо DX аёлларни ишлатишлари учун мўлжалланмаган.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

TORPEDO 50 DX tabletkalari 50mg 50mg/30mg N4 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
TORPEDO 50 DX tabletkalari 50mg 50mg/30mg N4 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
TORPEDO 50 DX tabletkalari 50mg 50mg/30mg N4 dori vositasi Shreya Life Sciences PVT. LTD. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
TORPEDO 50 DX tabletkalari 50mg 50mg/30mg N4 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
TORPEDO 50 DX tabletkalari 50mg 50mg/30mg N4 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
BINAFIN tabletkalari 250mg N14
Narh: 65 000 so'mdan Batafsil
KLARIDOL tabletkalari 10mg N7
DIMAKS tabletkalari 50mg/500mg N100
Narh: 70 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 300 so'mdan Batafsil
BINAFIN krem 10g 1%
Narh: 32 800 so'mdan Batafsil
LEFOKSIN tabletkalari 0,5mg N5
DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml
SUPRIMA PLYUS maz 20g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Shreya Life Sciences PVT. LTD.
  • Vakil: Shreya Life Sciences
Narh: 20 000 so'mdan Batafsil
SVIFTOLAK eritma dlya priema vnutr 150ml
EKSTUM poroshok 1,5g
SUPRIMA LOR tabletkalari so vkusom apelsina N16
Narh: 16 000 so'mdan Batafsil
SUPRIMA LOR tabletkalari so vkusom limona N16
Narh: 16 000 so'mdan Batafsil
RINIKOLD tabletkalari N100
Narh: 100 000 so'mdan Batafsil
OMITOKS kapsulalar 20mg N30
RINIKOLD BRONXO sirop 100ml
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
AZITRAL kapsulalar 250mg N6
Narh: 19 900 so'mdan Batafsil
KLOTRIMAZOL krem 20g 1%
Narh: 10 000 so'mdan Batafsil
SUPRIMA LOR tabletkalari so vkusom malini N16
Narh: 16 000 so'mdan Batafsil
KLARIDOL sirop 100ml 1mg/ml
SUPRIMA KOF tabletkalari 30mg N20
EKSTUM poroshok 0,75g
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
RINIKOLD tabletkalari N10
REVALGIN tabletkalari N100
EKSTUM poroshok 0,375g
Narh: 19 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9