Парентерал (вена ичига, мушак ичига).
Катталар ва 15 ёшдан ошган ўспиринларга ўткир оғир санчиқларда вена ичига (1 минут давомида 1 мл дан) аста-секин 2 мл юборилади; зарурати бўлганида 6-8 соатдан сўнг такроран юборилади.
Аста-секин вена ичига юбориш учун одатда 2 мл препарат етарли.
Мушак ичига 2 мл эритма кунига 2 марта юборилади; суткалик доза 4 мл дан ошмаслиги керак. Даволаш давомийлиги 5 кундан кўп эмас.
Мушак ичига ёки вена ичига Ревалгин болаларга ёшига қараб қуйидаги бир марталик дозаларда буюрилади:
3-11 ойлик (5-8 кг) – фақат м/и – 0,1-0,2 мл;
1-2 ёш (9-15 кг) – в/и – 0,1-0,2 мл, м/и – 0,2-0,3 мл;
3-4 ёш (16-23 кг) – в/и - 0,2-0,3 мл, м/и – 0,3-0,4 мл;
5-7 ёш (24-30 кг) – в/и – 0,3-0,4 мл, м/и – 0,4-0,5 мл;
8-12 ёш (31-45 кг) – в/и – 0,5-0,6 мл, м/и – 0,6-0,7 мл;
12-15 ёш – в/и ва м/и – 0,8-1,0 мл.
Зарурати бўлганида шу дозаларда препаратни юборилиши такроран буюрилиши мумкин.
Эритма бир шприцда бошқа дори воситалари билан тўғри келмайди.
Инъекцион эритма юборилиши олдидан уни қўлда иситиш керак.