SUPRIMA KOF tabletkalari 30mg N20

балғам кўчирувчи муколитик восита.
SUPRIMA KOF tabletkalari 30mg N20 o'xshash dorilari



SUPRIMA KOF tabletkalari 30mg N20 qo'llanmasi
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амброксол гидрохлориди 30 мг.
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали 36,00мг, лактоза 123,90мг, натрий кросскармелоза 4 мг, коллоид кремний диоксиди 0,50 мг магний стеарати 0,80 мг.
Сўрилиши – юқори (хар қандай юбориш йулларида). Максимал концентрацияга эришиш учун зарур бўлган вақт (Тсmax) – 2 соат, плазма оқсиллари билан боғгланиши – 80%. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали, йулдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сути билан чиқарилади. Метаболизми – жигарда, дибромантранил кислотаси ва глюкуронид конъюгатларни хосил қилади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2 – 7-12 соат. Буйраклар орқали чиқарилади: 90% сувда эрувчи метаболитлар кўринишида, 5% - ўзгармаган ҳолда. Ярим чиқарилиш даври сурункали оғир буйрак етишмовчилигида ошади, жигар фаолияти бузилганида эса ўзгармайди.
балғам кўчирувчи муколитик восита.
Муколитик восита. Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирга эга, бронхларнинг шиллиқ қавати безларининг сероз хужайраларини рағбарлантиради, альвеолалар ва бронхларда шиллиқ секрет миқдорини ва сирт таранглигини оширувчи модданинг (сурфактант) чиқишини оширади; балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини нормаллаштиради. Гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк хужайраларидан лизомаларнинг ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини камайтиради. Хилпилловчи эпителийнинг ҳаракат фаоллигини оширади, мукоцилиар ташилишини кучайтиради. Ичга қабул қилинганидан кейин, таъсири 30 минут ўтгач бошланади, ректал юборилганида эса – 10-30 минут ўтгач ва 6-12 соат давом этади. Парентерал юборилганида таъсири тезроқ бошланади ва 6-12 соат давом этади.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, айрим ҳолларда – аллергик контакт дерматити, анафилактик шок. Кам - холсизлик, бош оғриғи, диарея, оғиз ва нафас йўлларининг қуриши, экзантемалар, ринорея, кабзиятлар, дизурия. Юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида жиғилдон қайнаши, гастралгия, кўнгил айнаши, қусиш.
Амброксолни йутал рефлекслари бўшашган ёки мукоцилиар транспортининг бузилган беморларда балғам йиғилиб қолиши хавфи сабабли, эҳтиёткорлик билан ишлатилиши лозим.
Нафас йўлларининг қовушқоқ балғам ҳосил бўлиши билан кечувчи касалликлари: ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, балғамнинг ажралишини қийинлашиши билан бўлган бронхиал астма, бронхоэктатик касаллик.
Амброксолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I триместри). 5 ёшгача бўлган болалар.
Эҳтиёткорлик билан: меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги.
Йуталга қарши препаратлар (масалан, кодеин сақловчилар) билан бирга қўллаш, йуталнинг камайиш фонида балғамнинг ажралишини қийинлашишига олиб келади.
Бронхиал секретига амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклиннинг киришини оширади.
думалоқ, четлари қия, бир томони рискали, оқдан то сарғиш тусли оқ ранглигача таблеткалар.
Ичга, овқат қабул қилиш вақтида, оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга биринчи 2-3 кунда 1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади (90 мг/сут.). Сўнгра 1 таблеткадан дан суткада 2 марта (60 мг/сут.), ёки ½ таблеткадан дан 3 марта (45мг/сут.), буюрилади. Касалликнинг оғир ҳолларида доза бутун даволаш курси давомида камайтирилмайди. 6 ёшдан 12 ёшдаги болаларга ½ таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади (30-45мг/сут.).Кейинчалик препаратни суткасига 1/2таблеткадан икки маҳал қабул қилишга ўтказилади (30мг/сут.).
Симптомлари: кўнгил айнаши, қусиш, диарея, диспепсия.
Даволаш: сунъий қусишни чақириш, препарат қабул қилинганидан кейинги биринчи 1-2 соатларда меъдани ювиш; ёғ сақловчи махсулотларни қабул қилиш. Симптоматик даволаш.
Суприма Коф препаратнинг ишлатилиши ҳомиладорликнинг II-чи ва III–чи уч ойлигида, ҳамда лактация даврида эҳтиёткорлик билан ва фақат агар она учун тахмин қилинган фойда, ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўлланиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
SUPRIMA KOF tabletkalari 30mg N20 boshqa chiqarish shakllari









SUPRIMA KOF tabletkalari 30mg N20 analoglari














