ALMIBA sirop 120ml 400mg/ml

ALMIBA sirop 120ml 400mg/ml o'xshash dorilari




ALMIBA sirop 120ml 400mg/ml qo'llanmasi
Рецептсиз.
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма
Таркиби:
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 400 мг левокарнитин;
ёрдамчи моддалар: сорбитол, лимон кислотаси, натрий бензоати, калий сорбат, кизил мевалар хушбўйи.
L-карнитин витаминсимон модда бўлиб, табиий шароитларда жигарда, буйракларда ва мия тўкимасида лизин ва метионин аминокислоталарида темир ва аскорбин кислотаси иштирокида синтезланади, қон плазмасида эркин шаклда ва ацилкарнитин эфирлари шаклида бўлади. L-карнитин юракда, жигарда ва скелет мушакларида ёг кислоталарининг алмашинувини асосий кофактори ҳисобланади, митохондрияларга узун занжирли ёг кислоталарини асосий олиб ўтувчиси ролини ўйнайди, у ерда кейинги АТФ хосил бўлиши билан уларни бета-оксидланиши юз беради. Цитоплазмадан метаболитлар ва токсик моддаларни чиқарилишига ёрдам беради, метаболик жараёнларни яхшилайди, ишлаш қобилиятини оширади, ўсишни тезлаштиради, мушак массасини ошишига ва адипоцитларда ёг миқдорини пасайишига олиб келади, гипотиреозда асосий алмашинувни нормаллашишига ёрдам беради. Жисмоний ва рухий зўриқиш симптомларини камайтиради, нейро-, гепато- ва кардиопротектор таъсир кўрсатади, миокард ишемиясини камайишига ва инфаркт зонасини чекланишига ёрдам беради, қонда холестерин миқдорини пасайтиради, ҳужайра иммунитетини рағбатлантиради, диққатни жамланишини оширади. L-карнитин сурункали алкоголизми бўлган беморлардаги абстиненция синдромида нерв тизимининг функционал бузилишларини йўқотади. Жадал жисмоний юкламаларда ва спорт билан шуғулланишда карнитин чидамлиликни оширади, скелет мушаклари ва юрак мушагининг ишини яхшилайди.
Ичга кабул қилингандан кейин препарат овқат хазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига қабул қилингандан кейин 3 соат ўтгач эришилади, терапевтик концентрацияси 9 соат давомида сакланади. Препарат ацил эфирлар хосил бўлиши билан метаболланади, улар буйраклар орқали чиқарилади. Ичга қабул қилинганда ярим чиқарилиш даври дозага қараб 3-6 соатни ташкил қилади.
Флаконда 120 мл дан. Бир флакон дозаловчи шприц билан картон қутида.
Левокарнитин ичга узоқ муддат қўлланганда, қисқа муддатли кўнгил айниши ва қусиш, абдоминал тиришишлар ва диарея каби турли ўртача меъда-ичак бузилишлари хақида хабар берилган. Ўртача миастения фақат левокарнитин қабул қилган уремияли пациентларда таърифланган. Дозани камайтириш кўпинча кузатиладиган меъда-ичак симптомларни камайтиради ёки бутунлай йўқотади. Ўзлаштирилиши қўллашнинг биринчи хафтаси давомида ва дозани хар қандай оширишдан кейин текширилиши керак.
Левокарнитиннинг перорал шакли билан даволашнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда бахолаш мумкин эмас. Буйраклар фаолиятини турли бузилишлари бўлган беморларга ёки буйрак касалликларини охирги босқичида гемодиализда перорал левокарнитиннинг юқори дозаларини узок муддатли буюриш, токсик метаболитлари, триметиламин (ТМА) ва триметиламин-Н-оксидни (ТМАО) кумуляциясига олиб келиши мумкин, чунки бу метаболитлари сийдик билан чиқарилади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Хомиладорлик ва лактация даврида кўлланиши:
Ҳомиладорларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.
Левокарнитин аёллар сутининг нормал компонента ҳисобланади. Эмизувчи оналарда левокарнитинни ишлатиш ўрганилмаган.
Транспорт воситасини бошқариш қобилятига таъсири:
Препарат транспорт воситасини бошқариш қобилиятига ва фаолиятни бошқа потенциал хавфли турларига таъсир қилмайди.
- янги туғилган чақалоқларни туғруқ травмаси ва асфиксиясининг асоратлари;
- янги туғилган чақалоқларнинг гипотрофияси ва гипотонияси;
- янги туғилган чақалоқладаги респиратор дистресс-синдром;
- парентерал озиқланишда бўлган чала туғилган янги туғилган чақалоқларни ва гемодиализ ўтказилаётган болаларни парваришлаш;
болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларга тана массасини танқислиги;
катталар, болалар ва янги туғилган чақалоқлардаги карнитинни бирламчи ва иккиламчи танқислиги;
узоқ муддат гемодиализ олаётган ва қуйидаги симптомлари - яққол доимий мушак спазмлари, скелет мушакларини кучсизлиги, миопатиялар, мушак массасини йўқотилиши, артериал гипертензия симптомлари, даволашга реакция бермайдиган ёки эритропоэтиннинг катта дозаларини талаб қилувчи анемия, кардиомиопатияси бўлган пациентлардаги карнитиннинг иккиламчи танқислиги;
мия қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишлари;
ЮИК (стенокардия, инфарктдан кейинги ҳолат) даги миокардда метаболизмини бузилиши;
спортчилардаги жисмоний толиқиш, жадал жисмоний юкламалар (анаболик ва адаптоген сифатида) да қўлланади.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ўзаро таъсирлар хақида маълумотлар йўқ.
Қўллаш усули ва дозалари:
Эритма фақат ичга қўллаш учун мўлжалланган. Дозалаш учун дозаловчи шприц қўлланади.
Талаб қилинадиган доза метаболизмнинг тугма бузилишини даражаси ва пациентни даволаш вақтида кузатиладиган холатини жиддийлигига боғлиқ. Тавсия этиладигшан хар кунги доза пациентнинг ёши ва вазнига боғлиқ.
|
Ёш |
Суткалик доза мг да |
Перорал шакли учун суткалик доза мл да |
|
0 - 1 ёш |
200 - 600 мг |
0,5 - 1,5 мл |
|
1 - 3 ёш |
600 - 1000 мг |
1,5 - 2,5 мл |
|
3 - 7 ёш |
1000- 1600 мг |
2,5 - 4,0 мл |
|
7 - 12 ёш |
1600-2000 мг |
4,0 - 5,0 мл |
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга тавсия этиладиган суткалик доза - 50-100 мг/кг.
Зарурати бўлганда суткалик доза тана вазнига 150 мг/кг гача оширилиши мумкин.
Стенокардия ва инфарктдан кейинги холатда ичга 2-6 г суткалик дозада буюрилади.
Мия қон айланишининг бузилишларини нимўткир ва тикланиш даврида, дисциркулятор энцефалопатияда суткада 1 г дан. Даволаш курси 1-3 ой.
Алмибанинг суткалик дозасини 2-3 қабулга бўлиш мумкин, охирги қабулни кечки 5 соатгача қабул қилиш яхшироқ.
Доза ошириб юборилганда левокарнитиннинг токсиклиги хакида маълумотлар йўқ. Доза ошириб юборилганда симптоматик даволаш ишлатилсин.
ALMIBA sirop 120ml 400mg/ml boshqa chiqarish shakllari

ALMIBA sirop 120ml 400mg/ml analoglari













