×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 225me/0,45ml N1

Kategoriya:
- Tanosil tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Koreya
Faol modda:
Рекомбинантный человеческий фолликулостимулирующий гормон
Qadoqda soni:
- 1
Ishlab chiqaruvchi:
- LG Chem, Ltd
Vakil:
- Allmed PL
ATX kodi:
- G03GA05
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

DJES tabletkalari N28 Байер Веймар Гмбх и Ко КГ Germaniya
224 000 s`om dan
VIZANNA tabletkalari 2mg N28 Bayer AG, Германия произведено: Bayer Waimer GmbH & Co. KG Germaniya
136 000 s`om dan
SAVIS tabletkalari 2mg N28 ОАО «Гедеон Рихтер» Vengriya
279 000 s`om dan
LYUTEINA tabletkalari 50mg N30 Adamed Limited Liability Company, Польша произведено: Pharmaceutical Works Adamed Pharma Joint Stock Company Polsha
57 800 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

Ҳар бир шприц қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фоллитропин альфа – 75 ХБ / 0,15 мл, 150 ХБ / 0,3 мл, 225 ХБ / 0,45 мл ва
300 ХБ / 0,6 мл;

ёрдамчи моддалар: глицин, метионин, полисорбат 20, натрий гидрофосфат, нратрий дигидрофосфат моногидрати, натрий гидроксиди, фосфат кислотаси, инъекция учун сув.

Инъекция учун эритма 75 ХБ/0,15 мл; 150 ХБ/0,3 мл; 225 ХБ/0,45 мл ва 300 ХБ/0,6 мл олдиндан тўлдирилган шприцларда. Эластомер қопқоқли олдиндан тўлдирилган шиша шприцларда. Бир шприц қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Фоллитроп – хитой оғмахонининг тухум ҳужайраларидан ген инженерияси усули билан олинган рекомбинант фолликулаларни рағбатлантирувчи гормони (рФСГ) нинг биосимиляр препарати. Фоллитроп гонадотроп таъсир (эндометрийни пролиферациясини, гонадотропиннинг эндоген секрецияси паст бўлган аёлларда овуляцияни рағбатлантиради) ва эстроген таъсир (тухумдон фолликулаларини ўсиши ва етилишини рағбатлантиради, сунъий репродукция технологияси ёрдамида суперовуляция ўтказиш зарурати бўлганида кўп сонли фолликулаларни ривожланишига ёрдам беради) кўрсатади.
Вена ичига юборилганидан сўнг фоллитропин альфа ҳужайрадан ташқари суюқликка тақсимланади, бунда организмдан ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 2 соатни ташкил этади, якуний ярим чиқарилиш даври – тахминан 24 соатни ташкил этади. Тахминий тақсимланиш ҳажми (Vss) 10 л ни ташкил этади, умумий клиренси – соатига 0,6 л ни ташкил этади. Фоллитропин альфанинг юборилган дозасини саккиздан бир қисми буйраклар орқали чиқарилади.

Тери остига юборилганида мутлоқ биокираолишлиги тахминан 70% ни ташкил этади. Такроран инъекция қилингандан сўнг қонда препарат бир марта инъекция қилингандагига нисбатан уч марта кўп тўпланади. Қонда барқарор концентрациясига (Сss) 3-4 кунда эришилади. Бу ҳолат, шунингдек эндоген гонадотропинларнинг секрецияси пасайган аёлларда кўрсатилган, фоллитропин альфа лютеинизация қилувчи гормон (ЛГ) нинг миқдорини аниқлаш учун жуда кам бўлишига қарамасдан, фолликулаларнинг ривожланиши ва стероидогенезни самарали равишда рағбатлантиради.

Фолликулаларни стимуляция қилувчи гормон (ФСГ) профили юзасидан ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларда ҳайвонларга Фоллитроп ва Гонала-Ф тана вазнига 50 ХБ/кг бир марталик дозада тери остига юборилганида, ҳар иккала препаратнинг плазмадаги максимал (чўққи) концентрацияси (Cmax), чўққи концентрацияси Cmax эришиш учун кетган вақт (Tmax), концентрация-вақт эгии чизиғи остидаги майдон (AUCt ва AUCinf), ва ярим чиқарилиш даври T1/2 кўрсаткичлари бўйича статистик жиҳатдан аҳамиятли фарқлар аниқланмаган.

Фармакокинетик кўрсаткичлари жадвалда келтирилган:

Кўрсаткичлар

Фоллитроп

Гонал-Ф

Tmax (соат)

9,3±1,01

9,3±1,0

Cmax (мХБ/мл)

64,3±8,9

63,0±4,2

AUCt (мХБ·соат/мл)

1596,6±189,6

1592,5±59.8

AUCinf (мХБ·соат/мл)

1688,4±197,4

1677,7±62,9

t1/2 (соат)

10,3±1,1

10,0±1,2

Маълумотлар ўртача қиймат ± стандарт оғиш (n=6) сифатида келтирилган.

Жуда тез-тез – бош оғриғи, қоринда оғриқ ва дискомфорт ҳисси, лоҳаслик, кўнгил айниши, бош айланиши, қориннинг пастки қисмида оғриқ, овариал шиперстимуляция ва иситма.

Тез-тез – қизариш, ачишиш, оғриқ, шиш ва қичишиш, уларнинг кўпчилиги енгил ва қисқа муддатли ҳусусиятга эга. Тизимли реакциялар кузатилмаган.

Жуда кам ҳолларда – рекомбинант олам хорионик гонадотропини / одам хорионик гонадотропинини юбориш билан боғлиқ бўлган тромбоэмболия. Шунингдек бу ҳолат Фоллитроп препарати / оХГ билан даволаш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бепуштлик билан хасталанган ва ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ), хусусан ЭКО ёрдамида даволаниши лозим бўлган аёлларда фаллопий найларини патологияси тез-тез кузатилади, демак бачадондан ташқари ҳомиладорликни ривожланиш хавфи ошади. Демак, ультратовуш текшируви ёрдамида бачадон ичи ҳомиладорликни имкон борича тезроқ тасдиқлаш муҳимдир. Овариал гиперстимуляция ташхиси ультратовуш текшируви ёрдамида тасдиқланиши мумкин. Фолликулани ривожланишини ультратовуш ёрдамида баҳолаш ва эстрадиолнинг даражасини аниқлаш даволаш бошланишидан олдин, шунингдек бутун даволаш курси давомида мунтазам интервалларда ўтказилиши керак. Нохуш овариал гиперстимуляция ривожланганида ФСГ билан даволашни зудлик билан тўхтатиш, шу билан бирга оХГ юборишни бекор қилиш керак, чунки тухумдонлар гиперстимуляция синдроми (ТГС) ривожланиши мумкин. Тухумдонлар гиперстимуляция синдромининг енгил шаклини клиник белгилари ва симптомлари қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва тана вазнини ошишидан иборат. Кам ҳолларда тухумдонлар гиперстимуляцияси синдромининг оғир шакли кузатилиши мумкин, у тухумдонлар ўлчамини яққол катталашиши, тухумдонлар кисталари (ёрилишга мойил бўлган), асцит, кўп ҳолларда ҳаёт учун ҳавф туғдириши мумкин бўлган гидроторакс, тана вазнини ошиши, ҳансираш ва олигурияни ривожланиши билан характерланади. Айрим ҳолларда ТГС тухумдонларни буралиб қолиши, ўпка артериясини эмболияси каби тромбоэмболик бузилишлар, инсульт ва миокард инфаркти билан асоратланиши мумкин. оХГ буюрилганида ТГС ва кўп сонли суперовуляцияни ривожланиш эҳтимоли ошади. Шунинг учун рағбатлантиришга тухумдонларни жавоб реакцияси ҳаддан ташқари юқори бўлганида, оХГ буюрилмайди, пациентлар аёлларга эса жинсий алоқадан камида 4 кун давомида сақланиш ёки контрацепциянинг тўсиқли усулларидан фойдаланиш тавсия этилади. Препарат билан даволаниш вақтида УТТ ёрдамида ҳам алоҳида, ҳам плазмадаги эстрадиолнинг даражасини аниқлаш билан бирга тухумдонларнинг ҳолатини баҳолаш тавсия этилади. Фолликулаларни стимуляция қилувчи гормонни юборишга нисбатан реакция турли пациентларда фарқланиши мумкин, шунинг учун препаратни минимал самарали дозаларда қўллаш керак.

ТГС ва кўп ҳомилали ҳомиладорликни ривожланиш ҳавфини минимал даражага етказиш учун, мунтазам равишда УТТ дан фойдаланилади ва қон зардобида эстрадиолнинг концентрацияси баҳоланади. Фоллитроп препаратнинг тавсия этилган дозасига қатъий риоя қилиш, шунингдек даволашни синчиклаб кузатиш ТГС ва кўп ҳомилали ҳомиладорликни ривожланиш ҳавфини минимал даражага етказади. Фоллитроп препарати билан даволашни бошлашдан олдин пациентлар юқорида санаб ўтилган ҳавфлар юзасидан, шунингдек даволаш курсининг давомийлиги ва мунтазам назорат қилиш зарурияти юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Одам фолликулаларини стимуляция қилувчи гормонга нисбатан ўта юқори сезувчанлик реакциялари қайд этилмаган, аммо анафилактик реакцияларни ривожланиш эҳтимоли мавжуд. Биринчи ФСГ инъекцияси қатъий тиббий назорат остида ўтказилиши керак. Репродуктив техника ўтказилган, шунингдек ФСГ билан даволанган аёлларда бола ташлаш тезлиги нормал гуруҳдаги аёлларга нисбатан юқори бўлади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Фоллитроп препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюриш мумкин эмас.

Транспорт воситаси ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш ҳусусияти

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуйидаги клиник ҳолатларда аёллардаги бепуштликни даволаш учун қўлланади:

•     ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурларида (экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ), гаметани бачадон найига ўтказиш (ГБНЎ), зиготани бачадон найига ўтказиш (ЗБНЎ), сперматозоидни плазма ичига инъекцияси (СПИИ) кабилар) кўп сонли фолликулаларни етилишини назоратли рағбатлантириш;

•     аёллардаги ановуляция (шу жумладан тухумдонларни поликистоз касаллиги (ТПК), ЖССТ бўйича 2 гуруҳ) кломифен билан даволаниш самарасиз бўлганида қўлланади.

-    фолликуластимуловчи гормонга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик

-    гипоталамо-гипофизар ўсмалар, тухумдонлар, бачадон ёки сут бези раки

-    ҳомиладорлик ва лактация даври

-    бачадондан номаълум этиологияли қон кетишлар

-    бирламчи овариал етишмовчилик

-    тухумдонларни поликистоз синдроми билан боғлиқ бўлмаган катта ҳажмли ўсмалари ёки кисталари

-    жинсий аъзоларни ҳомиладорлик билан мутаносиб бўлмаган ривожланиш нуқсонлари

-    бачадонни ҳомиладорлик билан мутаносиб бўлмаган фибромиомаси

-    назорат қилиб бўлмайдиган гонадасиз эндокринопатиялар (масалан, қалқонсимон без касалликлари, буйрак усти бези пўслоқ қисми етишмовчилиги, гипофизар бузилишлари).

 

Фоллитроп препарати кломифен цитрати билан бирга қўлланганида тухумдонларни жавоб реакцияси кучаяди.

Гипофизни гонадотроп-рилизинг-гормонининг аналоглари томонидан десенсибилизацияси фонида тухумдонларни жавоб реакцияси пасаяди, бу ҳолат препаратнинг дозасини оширишни талаб этади.

Герметик контейнерда, ёруғликдан ҳимояланган жойда 2-8оС ҳароратда сақлансин, музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Фоллитроп препарати билан даволашни бепуштликни даволаш тажрибасига эга бўлган, шифокор-мутахассиснинг назорати остида бошлаш керак. Фоллитроп препарати фақат тери остига ва мушак ичига юбориш учун мўлжалланган.

Экстракорпорал уруғлантириш ёки бошқа репродуктив технологиялар ўтказилишидан олдин фолликулаларни кўп марта ривожланиши учун тухумдонлар стимуляция қилинган аёллар:

Лютеинизация қилувчи гормон (ЛГ) ни эндоген ажралиб чиқишини сусайтириш ва уни паст даражада ушлаб туриш учун турли стимуляция қилиш протоколлари қўлланади. Овариал гиперстимуляция учун энг кўп қўлланадиган даволаш курси ҳайз кўриш циклининг 2-чи ёки 5-кунидан бошлаб, Фоллитроп препаратини 150~300 ХБ дозада ҳар куни инъекция қилишдан иборат. Даволаш фолликулаларни адекват ўсишига эришилгунича (эстрадиолнинг зардобдаги концентрациясини аниқлаш натижалари ва (ёки) ультратовуш текширув маълумотлари бўйича баҳоланади) давом эттирилади. Овариал реакция асосида препаратнинг суткалик дозаси шундай бошқарилади-ки, бунда у 450 ХБ дан ошмаслиги керак. Одатда даволашни ўртача ўнинчи кунига келиб фолликулаларни кутилган ривожланишига эришилади. Фолликулаларни якуний етилишини индукция қилиш учун препаратнинг охирги инъекциясидан сўнг 8 соатдан кейин р-оХГ (рекомбинант одам хорионик гонадотропини) 10000 ХБ дозада бир марта инъекция қилиш керак.

Ановуляция (шу жумладан ТПК) бўлган аёллар

Фоллитроп препарати билан даволашдан мақсад одам хорионик гонадотропини (оХГ) юборилганидан сўнг бир етук тухумдон фолликуласини ривожланиши ҳисобланади. Фоллитроп препаратини кундалик инъекция ҳолида буюриш керак. Ҳайз кўриш цикли кузатилаётган аёлларда даволашни ҳайз кўриш циклининг биринчи 7 куни давомида бошлаш керак.

Препаратнинг дозаси ва даволаш схемаси эстрогеннинг даражасини аниқлаш ва/ёки ультратовуш текширув маълумотларига асосланиб, шифокор томонидан шахсий равишда танланади. Одатда Фоллитроп препарати билан даволаниш 75-150 ХБ доза билан бошланади ва адекват реакцияга эришиш учун, аммо ҳаддан ташқари кучли реакция эмас, ҳар 7 кунда ёки 14 кунда (афзалроқ) 37,5 ХБ (афзалроқ) ёки 75 ХБ га оширилади. Ижобий динамика бўлмаганида, даволаш тўхтатилади ва навбатдаги рағбатлантириш циклида юқорироқ дозалари билан бошлаш керак.

Фоллитроп охирги марта инъекция қилингандан сўнг 24-48 соатдан кейин рағбатлантиришга нисбатан тухумдонларни оптимал жавоб реакциясига эришилгандан сўнг одам хорионик гонадотропини (оХГ) 5000 ХБ дан 10000 ХБ гача бўлган дозада бир марта юборилади. оХГ инъекция қилинадиган кун ҳамда кейинги кун пациентга жинсий алоқа қилиш тавсия этилади. Ўрнига ўрин бачадон ичи инсеминацияси (БИИ) ўтказилиши мумкин.

Рағбатлантиришга нисбатан тухумдонларни жавоб реакцияси ҳаддан ташқари кучли бўлганида даволашни тўхтатиш ва оХГ буюришни бекор қилиш керак. Рағбатлантириш навбатдаги циклда, олдинги циклдаги дозага нисбатан кичикроқ дозалар билан такрорланади.

Фоллитроп препаратини юбориш бўйича йўриқнома

Агар эритмада ёд заррачалар бўлса ёки эритма хира бўлса ишлатилмасин.

Препаратни шприц очилгандан сўнг дарҳол юбориш керак.

Препаратни мустақил юбориш бўйича йўриқнома

Препаратнинг шифокорингиз тавсия этган миқдорини юборинг. Навбатдаги инъекция кейинги кунида айнан бир хил вақтда бажарилиши керак.

1.   Қўлингизни сув билан ювинг

2.   Спиртли тампонлар, Фоллитроп инъекция учун эритманинг олдиндан тўлдирилган шприцни тайёрланг.

3.   Инъекция жойини танланг. Шифокорингиз ёки ҳамшира Сизга, қаерга юбориш кераклигини маслаҳат беришади. Ҳар сафар қилинган инъекциядан сўнг инъекция жойини ўзгартиришингиз керак.

4.   Инъекция қилинадиган жойни спиртли тампон билан артинг. Юборишдан олдин спиртни қуришини кутинг. Фоллитропни юбориш учун ишлатиладиган шприцни қўлингизда ушланг. Бошқа қўлингиз билан терини бироз сиқинг.

5.   Игнани терига 45-90о бурчак остида қўйинг. Препарат охиригача юборилгунича плунжерни аста босинг.

6.   Игнани зудлик билан чиқаринг ва инъекция қилинган жойни бир неча секунд давомида спиртли тампон билан босинг.

7.   Инъекция қилингандан сўнг ишлатилган шприцни ташлаб юборинг.

8.   Қолдиқ эритмани қўллашдан сақланиш керак.

Одамда Фоллитроп препаратининг ўткир токсиклиги юзасидан маълумотлар мавжуд эмас, аммо ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда Фоллитроп препарати ҳамда сийдикдан олинган гонадотропин препаратларининг ўткир токсиклигини паст эканлиги кузатилади. Препарат ҳаддан ташқари юқори дозаларда қўлланганида, эҳтимол тухумдонларни гиперстимуляция синдроми ривожланишини кутиш керак.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 225me/0,45ml N1 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 225me/0,45ml N1 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 225me/0,45ml N1 dori vositasi LG Chem, Ltd tomonidan Koreya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 225me/0,45ml N1 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 225me/0,45ml N1 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
FOLIGRAF/FOLIGRAF poroshok dlya ineksiy 75me N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Рекомбинантный человеческий фолликулостимулирующий гормон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bharat Serums & Vaccines Limited
  • Vakil: SanaPharm MChJ
FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 300me/0,6ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Faol modda: Рекомбинантный человеческий фолликулостимулирующий гормон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: LG Chem, Ltd
  • Vakil: Allmed PL
FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 150me/0,3ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Faol modda: Рекомбинантный человеческий фолликулостимулирующий гормон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: LG Chem, Ltd
  • Vakil: Allmed PL
FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 75me/0,15ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Faol modda: Рекомбинантный человеческий фолликулостимулирующий гормон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: LG Chem, Ltd
  • Vakil: Allmed PL
Ishlab chiqaruvchining dorilari
FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 300me/0,6ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Faol modda: Рекомбинантный человеческий фолликулостимулирующий гормон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: LG Chem, Ltd
  • Vakil: Allmed PL
FAKTIV tabletkalari 320mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Ishlab chiqaruvchi: LG Chem, Ltd
Narh: 173 200 so'mdan Batafsil
FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 150me/0,3ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Faol modda: Рекомбинантный человеческий фолликулостимулирующий гормон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: LG Chem, Ltd
  • Vakil: Allmed PL
FOLLITROP inyeksiya uchun eritma 75me/0,15ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Faol modda: Рекомбинантный человеческий фолликулостимулирующий гормон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: LG Chem, Ltd
  • Vakil: Allmed PL
IVF M poroshok 150me N1
IVF C poroshok 5000me N3
IVF C poroshok 5000me N1
IVF M poroshok 75me N1
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9