Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

GEMOSTAKS inyeksiya uchun eritma 50mg/ml 5ml N10

Retseptli preparat
Kategoriya: - Qon va qon aylanishi
Ishlab chiqarilish joyi: - O'zbekiston
Faol modda: Traneksamovaya kislota
Qadoqda soni: - 10
Ishlab chiqaruvchi: - Jurabek Laboratories OT MChJ
ATX kodi: - B02AA02
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Sog'liqni Saqlash Vazirligi tomonidan 18.05.2020 da DV/M 03133/05/20 registratsion raqami bilan ro'yxatdan o'tgan

Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: Транексам кислотаси – 50,0 мг ёки 100,0 мг;

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, инъекция учун сув 1,0 мл гача.

Инъекция учун 5% ли эритма. 5 мл дан рангсиз шиша ампулаларда.

Инъекция учун 10% ли эритма. 5 мл ёки 10 мл дан рангсиз шиша ампулаларда.

 

Антифибринолитик восита, плазминогенни фаоллаштирувчи ва унинг айланишининг рақобатчи (юқори концентрацияларда – рақобатсиз) ингибитори бўлиб ҳисобланади. Маҳаллий ва тизимли, гемостатик, аллергик ва яллиғланиш реакцияларида иштирок этувчи кинин ва бошқа фаол пептидлар ҳосил бўлишини сусайтириши ҳисобигакамайтиргани сабабли аллергия ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Фибринолиз жараёнинг кучайиши билан боғлиқ (тромбоцитлар патологияси, меноррагиялар) қон кетишларда маҳаллий ва умумий гемостатик таъсирга эга.

Транексам кислотаси қонда 1 мг/мл концентрациясида in vitro тромбоцитларга таъсир қилмайди, 10 мг/мл гача концентрацияда соғлом одамнинг қони ёки цитратли қонидаги тромбоцитлар сонига, қон ивиш вақти ва қон ивишининг турли омилларига таъсир кўрсатмайди. Бошқа томондан, транексам кислотаси ҳам 1 мг/мл, ҳам 10 мг/мл концентрацияда тромбин вақтини узайтиради.

Тажрибада транексам кислотанинг хусусий анальгетик фаоллиги, опиатларнинг анальгетик таъсирига нисбатан ўта юкори потенцияловчи самараси исботланган. Клиник олди тадқиқотлардан олинган маълумотлар транексам кислотасининг антиканцероген ва антиангиоген хусусиятлари берилгандан далолат беради.

Тўқималарда нисбатан бир текис тақсимланади (орқа мия суюқлиги бундан мустасно чунки қон плазмасидаги концентрациянинг 10/1 қисмини ташкил этади). Транексам кислота бўғим суюқлигига синовиал қобиқлар орқали тез ўтади ва бўғим суюқлигида қондаги концентрациясига тенг коцентрацияда аниқланган. Бўғим суюқлигидан ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соат. Плацентар ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади (она қонплазмасидаги концентрациянинг тахминан 1% га етади). Уруғ суюқлигида аниқланади, бу ерда фибринолитик фаолликни пасайтиради, бироқ сперматозоидлар миграциясига таъсир кўрсатмайди. Қон зардобидаги оқсиллар билан боғланиш (профибринолизин билан) тахминан 3%. Транексам кислота зардоб альбумин билан боғланмайди.

Бошланғич тақсимланиш ҳажми – 9-12 л. Антифибринолитик концентрацияси турли тўқималарда 17 соат, қон зардобида – 7-8 соатгача сақланиб қолади. Кам қисми метаболизмга учрайди. Транексам кислотанинг 2 та метаболити – N- ацетилирланган ва дезаминирланган ҳосилалар аниқланган.

“Концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) уч фазали шаклга эга,  ярим чиқарилиш даври (Т1/2) якуний фазада – 3 соат. Умумий буйрак клиренси зардоб клиренсига тенг (7 л/с). 95% дан ортиғи буйраклар орқали (асосий йўл – гломеруляр фильтрация) асосан биринчи 12 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқариб юборилади.

Алоҳида клиник ҳолатларда фармакокинетикаси: буйрак функцияси бузилганда транексам кислотасининг тўпланиши хавфи мавжуд.

Дориларнинг ножўя таъсирларини  келиб чиқиш тез-тезлиги ЖССТ таснифига мувофиқ равишда кўрсатилган: жуда тез-тез (> 1/10), тез-тез (> 1/100, ≤1/10), тез-тез эмас (> 1/1000, ≤ 1/100), кам ҳолларда (> 1/10000, ≤ 1/1000), жуда кам ҳолларда (1/10000 дан кам), учраш тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлардан аниқлаб бўлмайди).

Меъда-ичак йўллини аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез-кўнгил айниши, қусиш, диарея (симптомлар дозаси пасайтирилганда ўтиб кетади).

Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар: кам ҳолларда - тери аллергик реакциялари, шу мумладан, аллергик дерматит.

Кўрув аъзолари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда - кўришнинг бузилиши, жумладан, рангли кўришни бузилиши, тўр парда қон томирларини тромбози.

Қон томирлар томонидан бузилишлар: кам ҳолларда - тромбоэмболик асоратлар, артериал қон босимнининг кескин пасайиши (одатда вена ичига жуда тез юборилганда кузатилади); жуда кам ҳолларда – турлича жойлашган артериал ва веноз тромбозлар; учраш тез-тезлиги номаълум – ўткир миокард инфаркти, церебрал артериялар тромбози, уйқу артериялари тромбози, инсульт, оёқ чуқур веналарининг тромбози, ўпка артерияси тромбоэмболияси, кортикал некроз ва ўткир буйрак етишмовчилиги ривожланиши билан кечувчи буйрак артерияси тромбози, аорто-коронар шунтни окклюзияси, тўр парда марказий артерияси ва венаси тромбози.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шунингдек анафилактик шок.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – бош айланиши, тиришишлар.

Транексам кислотани мушак ичига юбориш мумкин эмас!

Транексам кислотани эритмаси венага жуда секин юборилади.

Тиришилар: Транексам кислотани қўллаш билан боғлиқ тиришиш ҳолатлари қайд этилган. Аортокоронар шунтлаш операцияси ўтказилган пациентларда транексам кислотасини юқори дозаларда қўлланилганда тиришиш келиб чиққан. Операциядан кейин препаратни тавсия этилган дозаларда қўлланилганда транексам кислотаси қўлламаган пациентлардаги тиришиш учраш тез-тезлиги бир хил бўлган.

Кўришни бузилиши: Транексам кислотаси қўлланилганида кўришни бузилиши, жумладан рангли кўришни бузилиши ривожланиши мумкин. Транексам кислотасини қўллашдан олдин ва давомий қўллаш жараёнида окулист кўриги ўтказилиши зарур (кўриш ўткирлиги, ранг ажратиш, кўз туби). Даволаш фонида кўришни бузилиши кузатилса препаратни бекор қилиш керак.

Гематурия: Транексам кислота препаратлари буйрак паренхимаси касалликларида келиб чиққан гематурияда эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур, чунки бу ҳолатларда кўпинча қон томир ичида фибрин тўпланиши кузатилади, бу эса буйрак зарарланишини кучайтиради. Бундан ташқари, юқори сийдик чиқариш йўлларидан турли этиолигияли қон кетишида антифибринолитик даволаш буйрак жоми ва/ёки сийдик чиқариш каналида қон лахталари хосил бўлиш хавфини кучайтиради. Шу қаторда сийдик чиқариш йўлларининг иккиламчи механик обструкцияси ва анурия ривожланишига олиб келади.

Тромбоэмболик ҳолатлар: Транексам кислотасини қўллашдан аввал тромбоэмболик асоратларнинг хавф омиллари мавждулигини ҳисобга олиш лозим. Анамнезида тромбоэмболик касалликлар бўлган ёки оилавий анамнезида кўп тромбоэмболик ҳолатлар кузатилганда (тромбофилия хавфи юқори бўлган пациентлар) транексам кислотасининг эритмаси фақат жиддий тиббий кўрсатмаларасосида гемостаз бўйича мутахассис маслаҳатидан кейин буюриш мумкин. Бундай пациентларда препаратни қўллаш доимий тиббий назорат остида олиб борилиши керак.

Перорал  контрацептивларни қабул қилаётган пациентларда тромбоз хавфи юқори бўлганлиги сабабли транексам кислотаси эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

16 ёшдан кичик пациентларда меноррагияларни даволашда препаратни самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Қон томир  ичи қон ивишининг диссеминирланиш синдроми (ДВС –синдром): ДВС –синдромли пациентларда транексам кислотасини қўллаш кўпчилик ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Транексам кислотаси фақат фибринолитик тизимнинг фаоллашуви ва ўткир кучли қон кетиш ҳолатларида қўллаш мумкин. Бундай ҳолатларда транексам кислотасини 1 г дозада бир марта юбориш қон кетишини тўхтатиш учун етарли бўлади. ДВС –синдромда керакли лаборатор текширув натижалари ва бу кўрсаткичлар тегишли мутахассис томонидан баҳолангандан кейин транексам кислотасини қўллаш мумкин.

Транексам кислотасини антикоагулянтлар билан бирга қўллаш бўйича адекват клиник текширувлар ўтказилмаганлиги сабабли бундай препараталарни бирга қўллаш қон ивиш жараёни бузилишларини даволашда тажрибага эга мутахассис назорати остида олиб борилиши зарур.

Болаларда қўлланиши.

Болаларда препаратни қўллаш дозалаш тартибини самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар чегаралган.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик даврида транексам кислотасини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Транексам кислотаси йўлдош орқали ўтади ва киндик қонида она қонидаги концентрацияга яқин концентрацияда бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида транексам кислотасини фақат жуда зарур бўлганида, препарат самараси потенциал хавфдан устун келганида қўллаш мумкин.

Транексам кислотаси кўкрак сутига ўтади (препаратнинг сутдаги концентрацияси она қон зардобидаги концентрациясининг 1% ни ташкил қилади). Чақалоқда антифибринолитик самара ривожланиш эҳтимоллиги кам. Эмизувчи оналарда транексам кислотасини қўллашда эҳтиёт бўлиш зарур.

Дори воситасининг транспорт воситасини бошқариш ёки потенциал хавфли фаолият турларига  таъсирининг ўзига хос хусусиятлари

Транексам кислотаси кам ҳолларда бош айланиши ва кўришни бузилишига олиб келиши, мумкин, шу сабабли юқори концентрация ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолиятга таъсир қилиши мумкин.

Катталар ва 1 ёш ва ундан катта болаларда тарқалган ёки маҳаллий фибринолиз оқибатидаги қон кетишларни олдини олиш ёки даволаш:

·               Меноррагия ва метроррагиялар;

·               Бошқа акушер-гинекологик қон кетишлари (жумладан, гинекологик жарроҳлик амалиётларида қон кетишлари, туғруқдан кейинги қон кетишлари, йўлдошни қўл ёрдамида ажратиб олиш ва б.);

·               Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари;

·               Простата бези ва сийдик йўлларидаги жаррохлик амалиётларидан кейин қон кетишлари;

·               Бурун, оғиз бўшлиқлари, томоқдаги жаррохлик амалиётида қон кетишлари (аденоидэктомия, тонзилэктомия, тиш экстракцияси);

·               Торакал, абдоминал ва бошқа йирик жаррохлик амалиётларида қон кетишлари (жумладан, кардиохирургик амалиётларда);

·               Фибринолитик дори воситаларни қабул қилиш оқибатида қон кетишлари;

·               Хавфли ўсмаларда қон кетишларида қўлланилади.

·               Транексам кислотаси ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори  сезувчанлик;

·               Тўпланиш хавфи туфайли оғир даражали сурункали буйрак етишмовчилиги (калавали фильтирацияси тезлиги 30 мг/мл/1,73 м2 дан кам);

·                Ҳозирги вақтда ёки анамнезида веноз ёки артериал тромбоз (оёқлар чуқур веналарининг тромбози, ўпка артерияси тромбоэмболияси, бош мия қон томирлари тромбози ва б.) антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш мумкин бўлмаганда;

·               Коагулопатия ҳисобига фибринолиз (“ДВС-синдром”нинг гипокоагуляцион босқичи);

·               Анамнезда тиришишлар;

·               Рангли кўришнинг орттирилган бузилиши;

·               Субарахноидал қон қуйилиши (мия шиши, бош мия ишемияси ва инфаркти ривожланиш хавфи);

·               16 ёшдан кичик пациент қизларда меноррагияларни даволаш (қўллаш тажрибаси йўқ);

·               1 ёшдан кичик болаларда (қўллаш тажрибаси йўқ) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

Транексам кислотаси қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим:

-буйрак паренхимаси касалликлари чиқарган гематурия, сийдик чиқаришнинг юқори қисмидан қон кетиш (қон лахтаси билан сийдик йўллари иккиламчи механик обструкцияси натижасида анурия ривожланиш хавфи);

- тромбоз ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентлар (анамнезида тромбоэмболик ҳолатлар ёки тромбоэмболик касалликлар бўйича оилавий анамнез, аниқланган тромбофилия касаллиги);

- мажмуавий перорал контрацептивлар қабул қилувчи аёллар (тромбоэмболик асоратлар ва артериал тромбозлар хавфи юқори бўлганлиги сабабли);

- қон ивишининг II, VII, IX  ва X  омиллари препаратларини (протромбин комплекси) биргаликда қабул қилиш ёки коагулянт комплекси антиингибиторини қабул қилиш;

- анткоагулянтлар билан даволанаётган пациентлар (қўлланилиши ҳақида маълумотлар чегараланган).

  

Транексам кислотасининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича махсус клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

·               Транексам кислотаси фибринолитик(тромболитик) препаратларнинг фармакологик самараси юзага чиқишига тўсқинлик қилади.

·               Мажмуавий перорал контрацептив воситалар тромбоэмболик асоратлар ва артериал тромбозлар хавфини оширади (жумладан, ишемик инсульт ва миокард инфаркти). Мажмуавий перорал контрацептивлар қабул қилувчи аёл пациентларда транексам кислотасини қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ. Транексам кислотаси антифибринолитик самарага эга бўлганлиги учун мажмуавий перорал контрацептивлар билан бирга қўллаш тромботик асоратлар хавфини янада ошириши мумкин.

·               Транексам кислотасини қон ивишининг II, VII, IX ва  X  омиллари препаратлари биргаликда (протромбин комплекси) ёки коагулянт комплекси антиингибитор билан биргаликда қабул қилиш тромбоз ривожланиш хавфини оширади.

·               Транексам кислотаси гидрохлортиазид, десмопрессин, ампициллин-сульбактам, ранитидин ва нитроглицерин билан бирга қўлланилганида тромботик асоратлар ривожланиш хавфи ошиши мумкин (жумладан, миокард инфаркти);

·               Гемостатик препаратлар билан бирга қўлланилганида тромб ҳосил бўлши фаоллашиши мумкин;

·               Транексам кислотасининг эритмаси кўп инфузион эритмалар билан мос келади (натрий хлориднинг 0,9% ли эритмаси, Рингер эритмаси, 5% ли декстроза эритмаси, аминокислоталар эритмалари, декстранлар). Транексам кислотасининг эритмаси фракционирланмаган гепарин билан мос келади;

·               Транексам кислотасининг эритмаси урокиназа, норэпинефрин, дипридамол, диазепам билан фармацевтик номутаносиб;

·               Транексам кислотасининг эритмасини антибиотиклар эритмалари (пенициллинлар, тетрациклинлар) ва қон препаратлари билан аралаштириш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар ололмайдиган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.

 

Транексам кислотасини мушак ичига юбориш мумкин эмас!

Препарат вена ичига томчилаб ёки болюс шаклда секин юборилади; юборилиш тезлиги 1 мл/мин (50мг/мин). Вена ичига тез юборишдан сақланиш керак!

Транексам кислотасининг эритмаси кўп инфузион эритмалар билан мутаносиб бўлади. (натрий хлоридининг 0.9% ли  эритмаси, Рингер эритмаси, 5% ли декстроза эритмаси, аминокислотлар эритмалари, декстранлар)

Катта пациентлар:

·               Меноррагия ва метроррагиялар, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари: қон кетиши бошланганидан кейин қон кетиши тўхтагунича суткада 500 мг дан 2-3 марта ҳар 6-8 соатда буюрилади;

·               Простата бези ва сийдик чиқариш йўлларида жарроҳлик амалиётларидан кейин  қон кетишни даволаш: қон кетиш бошланганидан кейин қон кетиши тўхтагунича суткада 1000 мг дан 3 марта ҳар 6-8 соатда буюрилади;

·               Бурун, оғиз бўшлиқлари, томоқдаги жаррохлик  амалиёти қон кетишни олдини олиш ва даволаш: қон кетиши тўхтагунича 10-15 мг/кг тана вазнига ҳар 6-8 соатда буюрилади;

·               Торакал, абдоминал ва бошқа йирик жарроҳлик амалиётларида қон кетишни олдини олиш ва даволаш: қон кетиш тўхтагунича 15 мг/кг тана вазнига ҳар 6-8 соатда буюрилади;

·               Кардиохирургик операцияларда қон кетишни олдини олиш ва даволаш: анестезия индукциясидан кейин жарроҳлик амалиётигача 15 мг/кг юкламали доза, кейин 4,5 мг/кг/соат тезликда вена ичига инфузия бутун операция давомида; сунъий қон айланиш аппаратига 0,6 мг/кг дозада транексам кислотани юбориш тавсия этилади;

·               Акушер-гинекологик қон кетишлар (жумладан, гинекологик жарроҳлик амалиётларида қон кетиш): 15 мг/кг тана вазнига ҳар 6-8 соатда қон кетиш бошланган вақтдан бошлаб тўхтагунича юборилади;

·               Фибрионолитик дори воситаларини қабул қилиш оқибатида қон кетишни даволаш: 10 мг/кг тана вазнига ҳар 6-8 соатда қон кетиш бошланган вақтдан бошлаб тўухтагунича юборилади.

Давомий (48 соатдан кўп) гемостатик даволаш ўтказилишига эҳтиёж бўлса транексам кислотасини таблетка шаклини қабул қилиш тавсия этилади.

1 ёшдан катта болалар: Болаларда транексам кислотаси препаратларини  қўллаш бўйича тажрибалар етарли эмас. Маҳаллий ва тарқалган фибринолиз оқибатидаги қон кетишни даволашда дори воситаси 20 мг/кг/сутка дозада қўлланилади.

Препаратларнинг алоҳида гуруҳларида препаратни  қўллаш:

Буйрак функцияси бузилганида: буйракларнинг айриши функцияси енгил ва ўрта даражада бузилганида транексам кислотанинг дозаси ва юбориш сони коррекция қилиниши лозим:

Қон зардобида креатинин концентрацияси

Коптокча фильтирацияси тезлиги (КФТ)

Транексам  кислотасининг дозаси

Қабул қилиш сони

120-249 мкмоль/л

(1,36-2,82 мг/дл)

60-89 мл/мин/1,73м²

15 мг/кг тана вазнига

Суткасига 2 марта

250-500 мкмоль/л           (2,83-5,66 мг/дл)

30-59 мл/мин/1 ,73м3

15 мг/кг тана вазнига

Суткасига 1 марта

Жигар функциясининг бузилиши: Жигар функциясининг бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Кекса пациентлар: Кекса пациентларда буйрак етишмовчилиги кузатилмаса дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

 

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, қориндаги оғриқ, ортостатик гипотензия, артериал гипотензия, бош айланиши, бош оғриши, тиришишлар ёки бошқа ножўя реакциялар ифодаланиш даражасини ошиши.

Даволаш: симптоматик.

Ҳомиладорлик даврида транексам кислотасини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Транексам кислотаси йўлдош орқали ўтади ва киндик қонида она қонидаги концентрацияга яқин концентрацияда бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида транексам кислотасини фақат жуда зарур бўлганида, препарат самараси потенциал хавфдан устун келганида қўллаш мумкин.

Транексам кислотаси кўкрак сутига ўтади (препаратнинг сутдаги концентрацияси она қон зардобидаги концентрациясининг 1% ни ташкил қилади). Чақалоқда антифибринолитик самара ривожланиш эҳтимоллиги кам. Эмизувчи оналарда транексам кислотасини қўллашда эҳтиёт бўлиш зарур.

Analoglar
TRANZIK inyeksiya uchun eritma 250mg/5ml 5ml N10
VIDANOL tabletkalari 500mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Gemotran eritma 5% 5ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Gemotran eritma 10% 5ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Traneksam tabletkalari 500mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya Federatsiyasi
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Нижфарм-Stada CIS
Traneksam tabletkalari 250mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya Federatsiyasi
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Нижфарм-Stada CIS
Narx: 36 000 so'mdan Batafsil
Traneksam tabletkalari 250mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya Federatsiyasi
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Нижфарм-Stada CIS
Narx: 39 000 so'mdan Batafsil
ETARIV T inyeksiya uchun eritma 100mg/ml 5ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: East African (India) Overseas
Narx: 73 200 so'mdan Batafsil
TRANEKSANT inyeksiya uchun eritma 100mg/ml 5ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: BIOINDUSTRIA LABORATORIO ITALIANO MEDICINALI S.p.a.
Sangera eritma 100 mg/ml 5 ml N5
Narx: 61 895 so'mdan Batafsil
PAUZ inyeksiya uchun eritma 100mg/ml 5ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Emcure Pharmaceuticals Ltd.
GEMAKSAM inyeksiya uchun eritma 50mg/ml 5ml N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: HOLOPACK Verpackungstechnik GmbH
TRENAKSA 500 tabletkalari 500mg N12
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Macleods Pharmaceutical Ltd
TRENAKSA inyeksiya uchun eritma 100mg/ml 5ml N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Macleods Pharmaceuticals Ltd, Индия произведено: Immacule Lifesciences Pvt. Ltd
Narx: 77 150 so'mdan Batafsil
TREMIN inyeksiya uchun eritma 500mg/5ml 5ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Koreya
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Korea United Pharm. Inc.
TRANEKSAM inyeksiya uchun eritma 50mg/ml 5ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya Federatsiyasi
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Нижфарм-Stada CIS
Narx: 95 000 so'mdan Batafsil
GEMOTRAN tabletkalari 500 mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Traneksamovaya kislota
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narx: 37 800 so'mdan Batafsil
Narx: 2 100 so'mdan Batafsil
Narx: 4 950 so'mdan Batafsil
Narx: 6 000 so'mdan Batafsil
Narx: 5 000 so'mdan Batafsil
Narx: 3 500 so'mdan Batafsil
Narx: 2 185 so'mdan Batafsil
Narx: 3 400 so'mdan Batafsil
Narx: 17 000 so'mdan Batafsil
Narx: 13 000 so'mdan Batafsil
Narx: 3 000 so'mdan Batafsil
Narx: 3 800 so'mdan Batafsil
RIBOKSIN tabletkalari 200mg N10
Narx: 1 500 so'mdan Batafsil