Транексам кислотани мушак ичига юбориш мумкин эмас!
Транексам кислотани эритмаси венага жуда секин юборилади.
Тиришилар: Транексам кислотани қўллаш билан боғлиқ тиришиш ҳолатлари қайд этилган. Аортокоронар шунтлаш операцияси ўтказилган пациентларда транексам кислотасини юқори дозаларда қўлланилганда тиришиш келиб чиққан. Операциядан кейин препаратни тавсия этилган дозаларда қўлланилганда транексам кислотаси қўлламаган пациентлардаги тиришиш учраш тез-тезлиги бир хил бўлган.
Кўришни бузилиши: Транексам кислотаси қўлланилганида кўришни бузилиши, жумладан рангли кўришни бузилиши ривожланиши мумкин. Транексам кислотасини қўллашдан олдин ва давомий қўллаш жараёнида окулист кўриги ўтказилиши зарур (кўриш ўткирлиги, ранг ажратиш, кўз туби). Даволаш фонида кўришни бузилиши кузатилса препаратни бекор қилиш керак.
Гематурия: Транексам кислота препаратлари буйрак паренхимаси касалликларида келиб чиққан гематурияда эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур, чунки бу ҳолатларда кўпинча қон томир ичида фибрин тўпланиши кузатилади, бу эса буйрак зарарланишини кучайтиради. Бундан ташқари, юқори сийдик чиқариш йўлларидан турли этиолигияли қон кетишида антифибринолитик даволаш буйрак жоми ва/ёки сийдик чиқариш каналида қон лахталари хосил бўлиш хавфини кучайтиради. Шу қаторда сийдик чиқариш йўлларининг иккиламчи механик обструкцияси ва анурия ривожланишига олиб келади.
Тромбоэмболик ҳолатлар: Транексам кислотасини қўллашдан аввал тромбоэмболик асоратларнинг хавф омиллари мавждулигини ҳисобга олиш лозим. Анамнезида тромбоэмболик касалликлар бўлган ёки оилавий анамнезида кўп тромбоэмболик ҳолатлар кузатилганда (тромбофилия хавфи юқори бўлган пациентлар) транексам кислотасининг эритмаси фақат жиддий тиббий кўрсатмаларасосида гемостаз бўйича мутахассис маслаҳатидан кейин буюриш мумкин. Бундай пациентларда препаратни қўллаш доимий тиббий назорат остида олиб борилиши керак.
Перорал контрацептивларни қабул қилаётган пациентларда тромбоз хавфи юқори бўлганлиги сабабли транексам кислотаси эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
16 ёшдан кичик пациентларда меноррагияларни даволашда препаратни самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Қон томир ичи қон ивишининг диссеминирланиш синдроми (ДВС –синдром): ДВС –синдромли пациентларда транексам кислотасини қўллаш кўпчилик ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Транексам кислотаси фақат фибринолитик тизимнинг фаоллашуви ва ўткир кучли қон кетиш ҳолатларида қўллаш мумкин. Бундай ҳолатларда транексам кислотасини 1 г дозада бир марта юбориш қон кетишини тўхтатиш учун етарли бўлади. ДВС –синдромда керакли лаборатор текширув натижалари ва бу кўрсаткичлар тегишли мутахассис томонидан баҳолангандан кейин транексам кислотасини қўллаш мумкин.
Транексам кислотасини антикоагулянтлар билан бирга қўллаш бўйича адекват клиник текширувлар ўтказилмаганлиги сабабли бундай препараталарни бирга қўллаш қон ивиш жараёни бузилишларини даволашда тажрибага эга мутахассис назорати остида олиб борилиши зарур.
Болаларда қўлланиши.
Болаларда препаратни қўллаш дозалаш тартибини самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар чегаралган.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик даврида транексам кислотасини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Транексам кислотаси йўлдош орқали ўтади ва киндик қонида она қонидаги концентрацияга яқин концентрацияда бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида транексам кислотасини фақат жуда зарур бўлганида, препарат самараси потенциал хавфдан устун келганида қўллаш мумкин.
Транексам кислотаси кўкрак сутига ўтади (препаратнинг сутдаги концентрацияси она қон зардобидаги концентрациясининг 1% ни ташкил қилади). Чақалоқда антифибринолитик самара ривожланиш эҳтимоллиги кам. Эмизувчи оналарда транексам кислотасини қўллашда эҳтиёт бўлиш зарур.
Дори воситасининг транспорт воситасини бошқариш ёки потенциал хавфли фаолият турларига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари
Транексам кислотаси кам ҳолларда бош айланиши ва кўришни бузилишига олиб келиши, мумкин, шу сабабли юқори концентрация ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолиятга таъсир қилиши мумкин.