Ташкент
logo
SavatKirish

KLOGREL tabletkalari 75mg N30

Retseptli
Mahsulot haqida tafsilotlar
Ishlab chiqarilgan joyi:O'zbekiston
Faol modda:Klopidogrel
Ishlab chiqaruvchi:Novugen Pharma, IP OOO
ATX kodi:B01AC04
Barcha Klogrel dorilari
26 ta dorixonada bor
Narxi 60 000 so'm dan
Dorixonadan topish
To‘lov va yetkazib berish usullari Toshkentda
Olib ketish
Ertaga yoki keyinroq 26 ta dorixonadan
Dorixonada karta yoki naqd to‘lov
Yetkazib berish
2 soat ichida yoki ertaga, yetkazib berish narxi onlayn dorixonada ko‘rsatilgan tarif bo‘yicha. Onlayn yoki kuryerga to‘lov

KLOGREL tabletkalari 75mg N30 o'xshash dorilari

Ksalia tabletkalari 15mg N30
Ksalia tabletkalari 15mg N30
Pokiston
Ishlab chiqaruvchi:
CCL Pharmaceuticals (Pvt.) Limited
•37 ta dorixonada bor
Narxi
139 000 so'm dan
Ksalia tabletkalari 20mg N30
Ksalia tabletkalari 20mg N30
Pokiston
Ishlab chiqaruvchi:
CCL Pharmaceuticals (Pvt.) Limited
•32 ta dorixonada bor
Narxi
145 000 so'm dan
NOKLOT tabletkalari 75mg N30
Retseptli
NOKLOT tabletkalari 75mg N30
Pokiston
Ishlab chiqaruvchi:
CCL Pharmaceuticals (Pvt) Ltd
•121 ta dorixonada bor
Narxi
87 000 so'm dan

KLOGREL tabletkalari 75mg N30 qo'llanmasi

Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Чиқарилиш шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар 75 мг ва 300 мг

Таркиби

1 та қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: клопидогрел бисульфати - 75 мг ёки 300 мг клопидогрелга эквивалент.

Ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 8000, маннит, ўринбосувчи гидроксипропилцеллюлоза, микрокристалл целлюлоза, гидрогенланган кастор мойи.

Қобиғи: Opadry Pink

Farmakodinamikasi

Тромбоцитларнинг агрегациясини специфик ва фаол ингибитори, тож томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Тромбоцитлардаги рецепторлар билан аденозиндифосфатни боғланишини ва АДФ таъсири остида IIb/IIIa рецепторларнинг фаоллигини камайтиради, шундай қилиб тромбоцитларнинг агрегациясини сусайтиради.

Бошқа агонистлар чақирган тромбоцитларнинг агрегациясини, эркин АДФ томонидан уларнинг фаоллашишини олдини олиб камайтиради, фосфодиэстеразанинг (ФДЭ) фаоллигига таъсир қилмайди. Тромбоцитларнинг АДФ рецепторлари билан қайтмас боғланади, улар ҳаёт цикли давомида (тахминан 7 кун) АДФ рағбатланишга турғун бўлиб қоладилар.

Тромбоцитлар агрегациясининг тормозланиши 400 мг бошланғич доза қабул қилгандан кейин (40% ингибирланиш) 2 соат ўтгач кузатилади. Максимал самара (агрегациянинг 60% бостирилиши) суткада 50-100 мг дозада доимо қабул қилишда 4-7 кундан кейин ривожланади. Антиагрегант самара тромбоцитларнинг бутун ҳаёти давомида (7-10 кун) сақланади. Тромбоцитлар агрегацияси ва қон кетиш вақти даволаш тўхтатилганидан кейин ўртача 5 кун ўтгач дастлабки даражасига қайтади.

Томирнинг атеросклеротик шикастланиши борлигида, томирли жараённи жойлашишидан (цереброваскуляр, кардиоваскуляр ёки периферик шикастланишлар) қатъий назар, атеротромбоз ривожланишига қаршилик қилади.

Farmakokinetikasi

Сўрилиши ва тақсимланиши

Сўрилиши ва биокираолишлиги юқори, плазмадаги концентрацияси паст ва қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач ўлчаш чегарасига (0,025 мкг/л) етмайди. Клопидогрел ва асосий метаболити плазма оқсиллари билан орқага қайтар боғланади (98% ва 94% мос равишда).

Метаболизми

Жигарда метаболизмга учрайди. Асосий метаболити – плазмада айланаётган бирикманинг тахминан 85% ташкил қилувчи карбоксил кислотанинг нофаол ҳосиласидир. Клопидогрелнинг 75 мг дозаси оғиз орқали такроран қабул қилинганидан кейин метаболитининг чўққи концентрациясига (Тmax) бир соатдан кейин (чўққи концентрацияси (Cmax) – тахминан 3 мг/л) эришилади.

Клопидогрел таъсир қилувчи модданинг ўтмишдоши ҳисобланади. Унинг фаол метаболити, тиол ҳосиласи, клопидогрелни 2-оксо-клопидогрелга оксидланиши ва кейинги гидролизланиш йўли билан ҳосил бўлади. Оксидланиш жараёни биринчи навбатда цитохром Р450 2В6 ва 3А4 изоферментлари ва камроқ даражада 1А1, 1А2 ва 1С19 изоферментлари билан бошқарилади.

Фаол тиол метаболити тромбоцитларнинг рецепторлари билан тез ва орқага қайтмас боғланади, шундай қилиб тромбоцитларнинг агрегациясини бостиради. Плазмада бу метаболити аниқланмайди.

Чиқарилиши.

Чиқарилиши: буйраклар орқали – 50%, ичак орқали – 46% (юборилганидан кейин 120 соат давомида). Бир марта ва такрор қабул қилинганидан кейин асосий метаболитининг яримчиқарилиш даври – 8 соат. Буйраклар орқали чиқариладиган метаболитларининг концентрацияси – 50%.

Алоҳида клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси.

Клопидогрел 75 мг/сут дозада қабул қилинганидан кейин плазмада асосий метаболитининг концентрацияси, буйракларнинг оғир касалликлари (креатинин клиренси (КК 5-15 мл/мин) бўлган пациентларда, ўртача оғирликдаги буйрак касалликлари бўлган беморлар (КК 30 дан 60 мл/мин гача) ва соғлом шахсларга қараганда паст.

Гарчи тромбоцитларнинг АДФ индукцияланган агрегациясига ингибирловчи самараси соғлом кўнгиллилардаги худди шундай самарасига қараганда паст бўлган (25%) бўлса ҳам, қон кетиш вақти 75 мг/сут дозада клопидогрел олган соғлом кўнгиллилардаги каби даражада узайган.

Жигар циррози бўлган беморларда клопидогрелни 75 мг дозада 10 кун давомида қабул қилиш хавфсиз бўлган ва яхши ўзлаштирилган. Клопидогрелнинг Сmax ҳам, бир марталик доза қабул қилинганидан кейин ҳам, мувозанат ҳолатида ҳам, жигар циррози бўлган беморларда, соғлом шахслардагига қараганда бир неча марта юқори бўлган.

Dori shakli

Кобиқ билан қопланган таблеткалар 75 мг, 300 мг.

10 таблеткадан контур уяли ўрамида. 1, 2, 3 йоки 6 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Nojo'ya samaralari

Ножўя таъсирлар ривожланиш тезлигига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

жуда тез-тез   (≥1/10);

тез-тез             (≥1/100)дан <1/10 гача);

кам                  ( ≥1/1 000 дан <1/100 гача);

камдан-кам    ( ≥1/10 000 дан <1/1000 гача);

жуда кам         (<1/10 000);

номаълум

Қон ивиш тизими томонидан:

тез-тез – меъда-ичакдан қон кетиши; кам – геморрагик инсульт, қон кетиши вақтини узайиши, бурундан қон кетиши; камдан-кам – гематомалар, гематурия ва конъюнктивадан қон кетиши.

Қон яратиш ва лимфатик тизими томонидан:

кам–тромбоцитопения, нейтропения, лейкопения, эозинофилия; жуда кам – тромбоцитопеник пурпура; гранулоцитопения, агранулоцитоз, анемия ва апластик анемия.

Асаб тизими томонидан: кам – бош оғриғи, бош айланиши, парестезия; камдан-кам – вертиго; жуда кам – онгни чалкашиши, галлюцинациялар.

Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам – васкулит, артериал босимни пасайиши;

Нафас тизими томонидан: жуда кам – бронхоспазм, интерстициал пневмонит.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – диспепсия, диарея, абдоминал оғриқлар; кам – кўнгил айниши, гастрит, метеоризм, қабзият, қусиш, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватида яра ривожланиши; меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши; жуда кам – колит (шу жумладан ярали ёки лимфоцитар колит), панкреатит, таъм сезишни ўзгариши, стоматит, гепатит, ўткир жигар етишмовчилиги, жигар ферментлари фаоллигини ошиши.

Суяк-мушак тизими томонидан: жуда кам – артралгия, артрит, миалгия.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам – гломерулонефрит.

Дерматологик реакциялар: кам – қичишиш; жуда кам – буллёз тошма (кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз), эритематоз тошма, экзема, ясси темиратки.

Аллергик реакциялар: жуда кам – ангионевротик шиш, эшакеми, анафилактоид реакциялар, зардоб касаллиги.

Бошқалар: жуда кам – ҳароратни ошиши, қонда креатининни ошиш

Maxsus saqlash sharoitlari

Жарроҳлик аралашуви ҳолида, агарда антиагрегант таъсири мақсадга мувофиқ бўлмаса, даволаш курсини операциядан 7 кун олдин тўхтатиш керак.

Препаратни қўллаш фонида пайдо бўладиган қон кетишини тўхтатиш кўпроқ вақт талаб қилиши туфайли беморларни огоҳлантириш керак, улар одатдаги бўлмаган қон кетишининг ҳар бир ҳолида шифокорга хабар беришлари керак. Шунингдек беморлар агарда уларни операция қилиш кўзда тутилган бўлса ёки агарда шифокор бемор учун янги дори воситасини буюрса, препаратни қабул қилиш ҳақида шифокорни хабардор қилишлари керак.

Даволаш вақтида гомеостаз тизимининг кўрсаткичлари (АЧТВ, тромбоцитларнинг сони, тромбоцитларнинг функционал фаоллиги синамалари)ни назорат қилиш керак; жигарнинг функционал фаоллигини мунтазам текшириш керак.

Жигар фаолиятини оғир бузилишларида геморрагик диатезнинг ривожланиш хавфини ёдда тутиш керак.

Автотранспортни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат қабул қилинганидан кейин автотранспортни бошқариш қобилиятини ёмонлаши ёки рухий иш қобилиятини пасайишининг белгилари аниқланмаган.

Qo'llanilishi
  • Миокард инфаркти, ишемик инсульт ёки периферик артерияларнинг окклюзияси бўлган пациентларда тромботик асоратларни олдини олиш;
  • Ўткир коронар синдромида тромботик асоратларнинг олдини олиш учун ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада: тромботик даволашни ўтказиш имконияти бўлганида ST сегментини кўтарилиши билан;
  • ST сегментини кўтарилишисиз (нотурғун стенокардия, Q тишисиз миокард инфаркти),
  • шу жумладан стент ўрнатилган беморларда қўлланилади.
  •  

    Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    ·      Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

    ·      оғир жигар етишмовчилиги;

    ·      геморрагик синдром,

    ·      ўткир қон кетиши (шу жумладан, калла суяги ичига қон қуйилиши) ва уни ривожланишига мойил бўлган касалликлар (зўрайиш босқичидаги меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, носпецифик ярали колит,

    ·      туберкулёз, ўпкалар ўсмаси, гиперфибронолиз);

    ·      ҳомиладорлик, лактация даври (эмизиш даври);

    ·      18 ёшгача бўлган болаларда (қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

    Эҳтиёткорлик билан

    Ўртача жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, жароҳатлар, қон кетишни ривожланишини оширувчи ҳолатлар (шу жумладан жароҳат, операциялар), ацетилсалицил кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (шу жумладан ЦОГ-2 ингибиторлари), гепарин ва гликопротеин IIb/IIIa ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш.

    Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Ацетилсалицил кислотаси, гепарин, бевосита антикоагулянтлар, ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг антиагрегант самарасини кучайтиради, бирга қўлланганида меъда-ичак йўлларидан қон кетиш хавфи ошади.

    Цитохром CYP2C9 ферментларидан бирининг фаоллигини ингибирлаб, CYP2C9 орқали метаболизмга учрайдиган дори воситаларнинг (фенитоин, толбутамид) концентрациясини оширади.

    Клопидогрел атенолол, нифедипин, фенобарбитал, циметидин, эстрогенлар, дигоксин, теофиллин, толбутамид, антацид воситалари билан бирга қўлланганида клиник аҳамиятли фармакодинамик ўзаро таъсири кузатилмаган

    Dozirovkasi

    Овқат қабул қилишдан қатъий назар, ичга. Ўтказилган миокард инфаркти, ишемик инсультдан кейин беморларда ишемик бузилишларни олдини олиш ёки периферик артерияларнинг ташхис қўйилган касалликлари фонида катталарга (шу жумладан кекса пациентларга) 75 мг суткада бир марта буюрилади. Даволашни ўтказилган Q-ҳосил қилувчи миокард инфарктидан кейин 35 кунгача ва ишемик инсультдан кейин 7 кундан 6 ойгача бўлган муддатда бошлаш керак.

    ST сегментининг кўтарилиши бўлмаган ўткир коронар синдромида (нотурғун стенокардия ёки Q тиши шаклланмаган миокард инфаркти) даволашни 300 мг бир марталик юклама дозани буюриш билан бошлаш, сўнгра препаратни 75 мг дозада суткада 1 марта (ацетилсалицил кислотасини суткада 75-325 мг дозада бир вақтда қабул қилиш билан) қўллашни давом эттириш керак. Ацетилсалицил кислотасини катта дозаларда қабул қилиш қон кетишининг юқори хавфи билан боғлиқлиги туфайли, тавсия қилинган доза 100 мг дан ошмаслиги керак. Даволаш курси – 1 йилгача.

    ST сигментининг кўтарилиши билан бўлган ўткир коронар синдромида (ўткир миокард инфаркти) препарат 75 мг дозада суткада 1 марта бошланғич юклама дозада ацетилсалицил кислотаси билан бирга ёки тромболитикларсиз буюрилади. 75 ёшдан ошган пациентлар учун клопидогрел билан даволаш юклама дозани ишлатмасдан амалга оширилиши керак. Мажмуавий даволаш симптомлар пайдо бўлгандан кейин имкони борича эртароқ бошланади ва минимум 4 ҳафта давомида давом эттирилади.
    Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: соғлом одамларга 600 мг клопидогрел бир марта оғиз орқали қабул қилинганида (8 стандарт 75 мг таблеткага эквивалент миқдор) ножўя кўринишлар бўлмаган. Қон кетиш вақти 1,7 мартага узайган, бу терапевтик доза (суткада 75 мг) қабул қилинганидан кейин қайд қилинган катталикка мос келади.

    Даволаш: тромбоцитар массани қуйиш. Махсус антидоти мавжуд эмас.

    KLOGREL tabletkalari 75mg N30 boshqa chiqarish shakllari

    KLOGREL tabletkalari 75 mg N20
    Retseptli
    KLOGREL tabletkalari 75 mg N20
    O'zbekiston
    Ishlab chiqaruvchi:
    NOVUGEN PHARMA, IP OOO
    KLOGREL tabletkalari 300 mg N20
    Retseptli
    KLOGREL tabletkalari 300 mg N20
    O'zbekiston
    Ishlab chiqaruvchi:
    NOVUGEN PHARMA, IP OOO
    KLOGREL tabletkalari 75 mg N60
    Retseptli
    KLOGREL tabletkalari 75 mg N60
    O'zbekiston
    Ishlab chiqaruvchi:
    NOVUGEN PHARMA, IP OOO
    KLOGREL tabletkalari 300 mg N2
    Retseptli
    KLOGREL tabletkalari 300 mg N2
    O'zbekiston
    Ishlab chiqaruvchi:
    NOVUGEN PHARMA, IP OOO
    KLOGREL tabletkalari 75 mg N2
    Retseptli
    KLOGREL tabletkalari 75 mg N2
    O'zbekiston
    Ishlab chiqaruvchi:
    NOVUGEN PHARMA, IP OOO
    KLOGREL tabletkalari 300 mg N10
    Retseptli
    KLOGREL tabletkalari 300 mg N10
    O'zbekiston
    Ishlab chiqaruvchi:
    NOVUGEN PHARMA, IP OOO
    KLOGREL tabletkalari 75 mg N10
    Retseptli
    KLOGREL tabletkalari 75 mg N10
    O'zbekiston
    Ishlab chiqaruvchi:
    NOVUGEN PHARMA, IP OOO
    KLOGREL tabletkalari 300 mg N30
    Retseptli
    KLOGREL tabletkalari 300 mg N30
    O'zbekiston
    Ishlab chiqaruvchi:
    NOVUGEN PHARMA, IP OOO
    KLOGREL tabletkalari 300 mg N60
    Retseptli
    KLOGREL tabletkalari 300 mg N60
    O'zbekiston
    Ishlab chiqaruvchi:
    NOVUGEN PHARMA, IP OOO

    KLOGREL tabletkalari 75mg N30 analoglari

    ZILT 0,075 tabletkalari N84
    ZILT 0,075 tabletkalari N84
    Rossiya Federatsiyasi
    Ishlab chiqaruvchi:
    OOO «KRKA-RUS»
    ZILT 0,075 tabletkalari N28
    ZILT 0,075 tabletkalari N28
    Rossiya Federatsiyasi
    Ishlab chiqaruvchi:
    OOO «KRKA-RUS»
    ZILT 0,075 tabletkalari N14
    ZILT 0,075 tabletkalari N14
    Rossiya Federatsiyasi
    Ishlab chiqaruvchi:
    OOO «KRKA-RUS»
    PLAVIKS 0,075 tabletkalari N100
    PLAVIKS 0,075 tabletkalari N100
    Frantsiya
    Ishlab chiqaruvchi:
    Sanofi Vintrop Industriya
    PLAVIKS 0,3 tabletkalari N10
    PLAVIKS 0,3 tabletkalari N10
    Frantsiya
    Ishlab chiqaruvchi:
    Sanofi Vintrop Industriya
    KLOPIDOGREL 0,075 tabletkalari N28
    Retseptli
    KLOPIDOGREL 0,075 tabletkalari N28
    Rossiya Federatsiyasi
    Ishlab chiqaruvchi:
    Biokom, ZAO
    KLOPIDOGREL 0,075 tabletkalari N14
    Retseptli
    KLOPIDOGREL 0,075 tabletkalari N14
    Rossiya Federatsiyasi
    Ishlab chiqaruvchi:
    Biokom, ZAO
    KLOPIDOGREL 0,075 tabletkalari N28
    Retseptli
    KLOPIDOGREL 0,075 tabletkalari N28
    Rossiya Federatsiyasi
    Ishlab chiqaruvchi:
    Izvarino Farma,OOO

    KLOGREL tabletkalari 75mg N30 savollari

    KLOGREL tabletkalari 75mg N30 fikr-mulohazalari

    Reyting 0, 0 ta sharh asosida

    Alifbo bo'yicha dori vositalar ro'yxati

    scroll-top

    Biz portalimiz ishini takomillashtirish maqsadida cookie-fayllardan foydalanamiz. Ishni davom ettirar ekansiz, ulardan foydalanishga rozilik bildirgan bo‘lasiz. Batafsil