×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

PAREMENTA infuziya uchun eritma 500ml 15%

Kategoriya:
- Qon va qon aylanishi
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
L-Аспарагиновая кислота, L-Лейцина, L-Изолейцина, L-Лизина ацетата, L-Метионина, L-Фенилаланина, L-Треонина, L-Триптофана, L-Валина, L-Гистидина, L-Аланина, L-Аргинина, L-Глутаминовой кислоты, L-Глицина, L-Пролина, L-Серина, N-Ацетил-L-Тирозина
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- B05BA
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

MAGNIYA SULFAT inyeksiya uchun eritma 5ml 25% N10 Novopharma plus, СП ООО O'zbekiston
2 800 s`om dan
MULTITON infuziya uchun eritma 200ml Remedy Group СП OOO O'zbekiston
15 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

фаол моддалар:

L-Изолейцин                         3,3/6,6/9,9 г

L-Лейцин                               5,0/10,0/15,0 г

L-Лизин ацетат                     5,25/10,5/15,75 г

L-Метионин                          0,86/1,72/2,58 г

L-Фенилаланин                     1,49/2,98/4,47 г

L-Треонин                              2,0/4,0/6,0 г

L-Триптофан                          1,0/2,0/3,0 г

L-Валин                                  2,5/5,0/7,5 г

L-Гистидин                            1,5/3,0/4,5 г

L-Аланин                               4,965/9,93/14,9 г

L-Аргинин                             5,09/10,18/15,27 г

L-Аспарагин кислотаси        3,5/7,0/10,5 г

L-Глутамин кислотаси          3,69/7,38/11,07 г

L-Глицин                                2,5/5,0/7,5 г

L-Пролин                                3,61/7,22/10,83 г

L-Серин                                  2,65/5,3/7,95 г

N-Ацетил-L-Тирозин            1,35/2,7/4,05 г

ёрдамчи моддалар:                        

Натрий метабисульфити         0,2 г

Трилон Б                               0,1 г

1М Натрий гидроксиди         рН 5,8 гача

Инъекция учун сув                1000 мл гача

100, 250 ва 500 мл дан полипропилен пакетларда.

Парентерал озиқлантириш учун L-аминокислоталарнинг инфузион эритмаси. Энтерал озиқлантириш самарасиз ёки имкон бўлмаган ҳолларда Паремента препарати оқсилларга паст, нормал ёки юқори эҳтиёжи бўлган турли патологияси бўлган беморларга парентерал озиқлантириш учун мўлжалланган.

Аминокислоталар оқсиллар синтези учун зарур бўлган компонентлари ҳисобланади. Барча аминокислоталар L - шаклда бўлади, бу оқсил биосинтезида уларнинг тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятини таъминлайди. L-аминокислоталар анаболик жараёнларда қатнашади (оқсилларни синтези), катаболик жараёнларни секинлаштирилади, репарация жараёнларни тезлаштиради, организмнинг экстра- ва интрацеллюляр суюқлигини гомеостазини бошқарувчи буфер тизимининг қисми ҳисобланади.

Препарат барча саккизта алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни, ва шунингдек шартли алмаштирилиши мумкин бўлган L-аргинин ва L-гистидинни сақлайди. L-аргинин аммиакни мочевинага айланишига ёрдам беради, жигарда оқсилларнинг катаболизмида ҳосил бўлувчи аммонийнинг заҳарли ионларини боғлаб олади. L-аминокислоталар анаболик жараёнларда (оқсиллар синтези) қатнашади, катаболик жараёнларни секинлаштиради, репарация жараёнларини тезлаштиради, организмнинг экстра- ва интрацеллюляр суюқликларининг гемостазини бошқарувчи буфер тизимининг бир қисми ҳисобланади. Паремента эритмаси электролитлар сақламайди.

Препаратнинг биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади. Препарат юборилганидан кейин аминокислоталар оқсил синтезига киришадилар. Протеинлар ва бошқа биомолекулаларнинг синтезига киришмаган аминокислоталар α-аминогуруҳ амин гуруҳини ажралиш йўли билан парчаланади ва мочевинани ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади. Аминокислоталарнинг озгина қисми (5%) ўзгармаган холда чиқарилади.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, препарат қўлланилганда ножўя ҳоллатлар одатда кузатилмайди.

Жуда кам ҳолларда препарат жуда катта тезликда юборилганда қуйидагилар кузатилиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш, тахикардия, этни увишиши, кўп терлаш. Аллергик реакциялар (эшакеми, анафилактик реакциялар) кузатилиши мумкин. Қон томирнинг деворини шикастланиши ва флебит ривожланиши мумкин (айниқса тез юборилганда).

Якка ҳолларда препаратда натрий метабисульфити сақланаши туфайли (айниқса бронхиал астмаси бўлган пациентларда) гиперергик реакциялар, қусиш, диарея, диспноэ, бронхиал астма ҳуружлари, онгни бузилиши, шок бўлиши мумкин. Бундан ташқари, натрий метабисульфити препаратнинг бошқа компоненти - триптофан билан ўзаро таъсирининг маҳсулотлари - қон плазмасида билирубиннинг миқдорини ва жигар ферментларининг фаоллигини ошириши мумкин.

Препарат фақат стационар шароитида қўлланади.

Парентерал озиқлантиришдан олдин гипотоник дегидратация зарур бўлган суюқлик ва электролитлар юборилиши билан тузатиш керак.

Қоннинг сув ва электролит мувозанатини, қонда глюкозанинг концентрациясини ва қоннинг кислота-ишқор таркибини ва буйрак функциясини назорат қилиш лозим.

Юрак етишмовчилиги бўлган беморларни суюқликни катта ҳажми инфузиясида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Жигар ва буйракни ўртача етишмовчилигида дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинади.

Ҳар қандай аминокислоталар эритмалари юборилганда фолатларни ўтқир танқислигини чақириши мумкин, шунинг учун беморларга ҳар куни фолат кислотасини юбориш лозим.

Препарат буюрилганда препаратнинг таркибига кирувчи аргинин, айниқса қандли диабети бўлган беморларда фосфор концентрациясининг камайишини ва қон плазмасида калий концентрациясининг ошишини чақириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай турли қандли диабети бўлган пациентларга бу препаратни буюриш фақат инсулинотерапия фонида ўтказилади.

Периферик венага ҳар қандай инфузия қон томир деворини қўзғтишини ва тромбофлебитни чақириши мумкин. Шунинг учун ҳар куни катетер ўрнатилган жойини кўриш тавсия қилинади. Агар беморга шунингдек ёғли эмульсияни юбориш буюрилган бўлса, флебитни ривожланиш хавфини камайтириш учун Парементал эритмаси билан имконияти қадар бир вақтда юбориш лозим. Катетер ўрнатиш жойини танлаш (марказий ёки периферик вена) аралашмани инфузиясини чеки бўлган осмолярлиги билан аниқланади, периферик венага осмолярликни чегараси 800-900 мосммоль/л ни ташкил қилади. Бундан ташқари ёши, беморни клиник ҳолатини ва унинг периферик веналар ҳолатини ҳисобга олиш лозим. Айниқса марказий венага катетер ўрнатилганда асептика қоидаларига қатъиян риоя қилиш лозим. Флакон очилгандан кейин дарҳол ишлатилсин.

Фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Флакондаги эритмани ишлатилмаган қолдиғини ва инфузиядан кейин қолган аралашмани йўқотиш лозим. Шикастланмаган контейнердан фақат тиниқ, заррачалар сақламайдиган эритмани ишлатинг.

Аминокислоталар эритмалари парентерал озиқлантиришни компонентларидан бирии ҳисобланади. Тўлиқ парентерал озиқлантиришда аминокислоталар билан организмнинг энергетик эҳтиёжини таъминлайдиган овқат моддалари, алмаштириб бўлмайдиган ёғ кислоталари, электролитлар, витаминлар, суюқлик ва микроэлементлар юбориш зарур.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Бу категориядаги пациентларда Паремента препаратининг хавфсизлиги бўйича махсус тадқиқотлар ўтқазилмаган. Аммо аналогик парентерал эритмалар қўллашни клиник тажрибаси ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун хавф йўқлигини тастиқлайди. Агар она учун кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин.

Автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Препаратнинг фаол компонентлари автотранспорт ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

 

 

Перорал ёки энтерал озиқлантириш имкони бўлмаган, етарли эмас ёки қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда тўлиқ ёки қисман парентерал оқсилли озиқланиш:

Қуйидагиларда парентерал оқсилли озиқлантириш учун қўлланади:

  • овқат қабул қилиш имкони йўқлиги ёки операциядан олдин ва операциядан кейинги даврида овқатни қабул қилиш кескин чегараланганда;
  • оғир гастроинтестинал касалликларда: ютишни бузилиши, қизилўнгачнинг юқори қисмини жарроҳатлари, ўювчи моддалар билан қизилўнгачни жарроҳатланиши, меъда-ичак йўлининг нуқсонлари ва обструкцияси, қизилўнгачни ахалазияси  ва ўтқазилмаслиги, пилоростеноз; ичак яллиғланиш касалликлари, ярали колит, Крон касаллиги, дивертикулит, ичак оқма яралари, энтеропатияларнинг оғир шакллари, мальабсорбция синдроми, панкреатит;
  • марказий нерв тизимини патологияси;
  • жағ-юз хирургиясида жарроҳлик аралашувлар;
  • овқат ҳазм қилиш йўлидаги жарроҳлик аралашувларда қўлланилади.

Овқат ҳазм қилиш, сўрилиш ва чиқарилиш жараёнларидаги оқсиллар алмашинувининг бузилишида ва унга юқори эҳтиёж бўлган ёки уни сарф этилиши оқибатида пайдо бўладиган оқсил танқислигини тўлдириш ёки бартараф қилиш.

  • турли генезли гипопротеинемиялар ва суюқликни йўқотишлари;
  • оқсил дистрофиялар, гипотрофиялар, кахексияда;
  • жароҳатлар, куйишлар, заҳарланишлар;
  • диффуз перитонит, сепсис, оғир йирингли жараёнлар, остеомиелит, узоқ муддатли истмали ҳоллатлар;
  • инфекцион касалликлари (менингит, энцефалит, қорин тифи, дизентерия, вабо, оғир вирус шикастланишлари, ОИТСда анорексиянинг оғир шакллари ёки кахексия;
  • онкологик касалликларида хавфли ўсмалар ва кахексия; кимёвий ёки нурли шикастланиши туфайли анорексия
  • метаболик ва репаратив жараёнларни яхшилаш учун беморларни операциядан олдинги тайёрлаш ва операциядан кейинги даврида, ўзига тегишли оқсил-энергетика заҳиралари чегаралган ҳоллатларда қўлланилади.

 

  • таъсир этувчи моддаларга ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик;
  • натрий дисульфитга (натрий метабисульфитга) юқори сезувчанлик;
  • бронхиал астма;
  • оғир жигар етишмовчилиги;
  • гемофильтрация ёки гемодиализ йўқлигидаги оғир буйрак етишмовчилиги;
  • аминокислоталар туғма алмашинувининг бузилиши;
  • 2 ёшгача бўлган болалар (5% ва 10% ли Паремента учун);
  • 18 ёшгача бўлган болаларда  (15% ли Паремента учун) қўллаш мумкин эмас.

Парентерал озиқлантириш учун умумий қарши кўрсатмалар

·      ҳаёт учун хавфли қон айланишни оғир бузилишлар (масалан шок);

·      оғир гипоксия;

·      яққол намоён бўлган метаболик ацидоз;

·      декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги;

·      ўпка шиши;

·      гипергидратация.

Эҳтиёткорлик билан

  • туғма бўлмаган аминокислоталар алмашинувининг бузилиши;

·      плазманинг юқори осмолярлиги бўлган пациентларда;

·      юрак етишмовчилиги;

·      2 турли қандли диабетда;

·      гиперкалиемияда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Микробиологик ифлосланиш ва номутаносиблигининг юқори хавфи туфайли аминокислоталар эритмаларни бошқа парентерал озиқлантириш учун мўлжалланмаган дори препаратлари ва агар улар мутаносиблиги аниқланмаган бўлса дори препаратлари ва компонентлари билан аралаштириш мумкин эмас.

Паремента инфузия учун эритмага парентерал озиқлантириш учун препаратлар қўшилганда барча ингредиентлари мутаносиблигини ҳисобга олиш керак.

Аргинин тиазид диуретиклари ва аминофиллин билан бирга қўлланилганда қонда инсулинни миқдори ошади.

Аргинин спиронолактон билан бир вақтда қўлланилганда оғир гиперкалиемия ривожланиши мумкин.

Эстрогенлар ва перорал контрацептивлари Паремента билан бир вақтда қўлланганида аргинин чақирган ўсиш гормони даражасини ошишини кучайтириши мумкин ва аргининга глюкагон ва инсулинга жавобини пасайтиради.

Фармацевтик ўзаро таъсири

Препарат юборилганда аргинин тиопентал кислотаси билан номутаносиблигини ҳисобга олиш лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Фақат шикастланмаган пакетдаги тиниқ эритмалар ишлатилсин.

Пакет очилганидан кейин препаратни дарҳол ишлатиш керак.

Очилган пакет сақланмасин.

Аввал ишлатилган пакетдаги препарат қайта қўлланилмасин.

Музлатилмасин!

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.  

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг ишлатилмасин.

Препарат вена ичига (в/и) томчилаб, беморнинг ҳолатини синчков кузатуви остида аста-секин юборилади.

Паремента 5% ва 10% ли инфузия учун эритма марказий ёки периферик венага юбориш мумкин (бошқа эритмалар билан бирга юборилганда эритмани чекли осмолярлигига боғлиқ бўлганда).

Паремента 15% ли инфузия учун эритмани фақат марказий венага юбориш лозим!

Аминокислоталарга бўлган суткалик эҳтиёжидан қелиб чиққан холда беморни клиник ҳолати талаб қилгунга қадар инфузияни давом қилиш мумкин.

Пациентнинг клиник ҳолати ва унинг аминокислоталар ва суюқликка бўлган эҳтиёжи, тана вазни ва катаболизм даражасига қараб дозаланади. Препарат пациент энтерал ёки перорал озиқлантиришга тўлиқ ўтгунча қўлланади

Паремента 5% ли инфузия учун эритма

Катталар:

Ўртача суткалик доза:

1 кг тана вазнига 16 мл дан 20 мл гача препарат (1 кг тана вазнига 0,8 - 1,0 г аминокислоталарга эквивалент), бу тана вазни 70 кг бўлган бемор учун препаратни 1120-1400 мл тўғри келади.

Максимал суткалик доза:

1 кг тана вазнига 20 мл препарат (1 кг тана вазнига 1,0 г аминокислоталарга эквивалент), бу тана вазни 70 кг бўлган бемор учун препаратни 1400 мл тўғри келади.

Инфузиянинг максимал тезлиги:

Паремента 5% ли инфузия учун эритма соатига 1 кг тана вазнига 2,0 мл препарат юборилади (соатига кг тана вазнига 0,1 г аминокислоталарга эквивалент).

Болалар:

2 ёшдан катта бўлган болалар учун максимал суткалик доза - Парамента препаратини (10% ли инфузия учун эритма) 1 кг тана вазнига 10-15 мл препарат (1 кг тана вазнига 1,0 г -1,5 г аминокислоталарга эквивалент), бу тана вазни 70 кг бўлган бемор учун препаратни 1400 мл тўғри келади.

2 ёшдан катта бўлган болалар учун инфузиянинг максимал тезлиги катталар учун максимал тезлигидан фарқланмайди.

Паремента 15% ли инфузия учун эритма

Катталар:

Ўртача суткалик доза:

1 кг тана вазнига 6,7-13,3 мл Паремента препарати (15% ли инфузия учун эритма) (1 кг тана вазнига 1,0 г – 2,0 г аминокислоталарга эквивалент), бу тана вазни 70 кг бўлган бемор учун препаратни 470-930 мл тўғри келади.

Максимал суткалик доза:

1 кг тана вазнига 13,3 мл Паремента препарати (15% ли инфузия учун эритма) (1 кг тана вазнига 2,0 г аминокислоталарга эквивалент), бу тана вазни 70 кг бўлган бемор учун препаратни 930 мл тўғри келади.

Инфузиянинг максимал тезлиги:

Паремента 15% ли инфузия учун эритма соатига 1 кг тана вазнига 0,67 мл препарат юборилади (соатига кг тана вазнига 0,1 г аминокислоталарга эквивалент).

Болалар:

Паремента препарати 15% ли инфузия учун эритмани 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Симптомлари. Паремента препаратининг дозаси ошириб юборилишида ёки инфузиянинг  юбориш тезлиги оширилганда этни увишиши, қусиш, кўнгил айниши, буйрак орқали аминокислоталар чиқарилишини ошиши кузатилиши мумкин. дозани ошириб юборилишида ривожланадиган нодўя самаралар одатда қайтарилувчан ва препаратни юборилиши тўхтатилганда йўқолади.

Даволаш. Дозани ошириб юборилиши ҳоллари пайдо бўлса инфузияни дарҳол тўхтатиш керак. Кейинчалик камайган дозада улар қайтараланиши мумкин. Доза ошириб юборилишида махсус антидоти йўқ. Шошилинч муолажалар умумий самарани бир маромда ушлаб турувчи характерга эга бўлиб, нафас ва юрак-қон томир тизимларининг функциясига алоҳида этибор берилиши керак. Биокимёвий кўрсаткичлар назорати ва аниқланган бузилишларни тегишли даволаш катта аҳамиятига эга.

 

Бу категориядаги пациентларда Паремента препаратининг хавфсизлиги бўйича махсус тадқиқотлар ўтқазилмаган. Аммо аналогик парентерал эритмалар қўллашни клиник тажрибаси ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун хавф йўқлигини тастиқлайди. Агар она учун кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

PAREMENTA infuziya uchun eritma 500ml 15% dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
PAREMENTA infuziya uchun eritma 500ml 15% dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
PAREMENTA infuziya uchun eritma 500ml 15% dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
PAREMENTA infuziya uchun eritma 500ml 15% dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
PAREMENTA infuziya uchun eritma 500ml 15% dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
PAREMENTA infuziya uchun eritma 250ml 15%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: L-Аспарагиновая кислота, L-Лейцина, L-Изолейцина, L-Лизина ацетата, L-Метионина, L-Фенилаланина, L-Треонина, L-Триптофана, L-Валина, L-Гистидина, L-Аланина, L-Аргинина, L-Глутаминовой кислоты, L-Глицина, L-Пролина, L-Серина, N-Ацетил-L-Тирозина ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
PAREMENTA infuziya uchun eritma 100ml 15%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: L-Аспарагиновая кислота, L-Лейцина, L-Изолейцина, L-Лизина ацетата, L-Метионина, L-Фенилаланина, L-Треонина, L-Триптофана, L-Валина, L-Гистидина, L-Аланина, L-Аргинина, L-Глутаминовой кислоты, L-Глицина, L-Пролина, L-Серина, N-Ацетил-L-Тирозина ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
PAREMENTA infuziya uchun eritma 500ml 10%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: L-Аспарагиновая кислота, L-Лейцина, L-Изолейцина, L-Лизина ацетата, L-Метионина, L-Фенилаланина, L-Треонина, L-Триптофана, L-Валина, L-Гистидина, L-Аланина, L-Аргинина, L-Глутаминовой кислоты, L-Глицина, L-Пролина, L-Серина, N-Ацетил-L-Тирозина ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
PAREMENTA infuziya uchun eritma 250ml 10%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: L-Аспарагиновая кислота, L-Лейцина, L-Изолейцина, L-Лизина ацетата, L-Метионина, L-Фенилаланина, L-Треонина, L-Триптофана, L-Валина, L-Гистидина, L-Аланина, L-Аргинина, L-Глутаминовой кислоты, L-Глицина, L-Пролина, L-Серина, N-Ацетил-L-Тирозина ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
PAREMENTA infuziya uchun eritma 100ml 10%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: L-Аспарагиновая кислота, L-Лейцина, L-Изолейцина, L-Лизина ацетата, L-Метионина, L-Фенилаланина, L-Треонина, L-Триптофана, L-Валина, L-Гистидина, L-Аланина, L-Аргинина, L-Глутаминовой кислоты, L-Глицина, L-Пролина, L-Серина, N-Ацетил-L-Тирозина ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
PAREMENTA infuziya uchun eritma 500ml 5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: L-Аспарагиновая кислота, L-Лейцина, L-Изолейцина, L-Лизина ацетата, L-Метионина, L-Фенилаланина, L-Треонина, L-Триптофана, L-Валина, L-Гистидина, L-Аланина, L-Аргинина, L-Глутаминовой кислоты, L-Глицина, L-Пролина, L-Серина, N-Ацетил-L-Тирозина ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
PAREMENTA infuziya uchun eritma 250ml 5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: L-Аспарагиновая кислота, L-Лейцина, L-Изолейцина, L-Лизина ацетата, L-Метионина, L-Фенилаланина, L-Треонина, L-Триптофана, L-Валина, L-Гистидина, L-Аланина, L-Аргинина, L-Глутаминовой кислоты, L-Глицина, L-Пролина, L-Серина, N-Ацетил-L-Тирозина ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
PAREMENTA infuziya uchun eritma 100ml 5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: L-Аспарагиновая кислота, L-Лейцина, L-Изолейцина, L-Лизина ацетата, L-Метионина, L-Фенилаланина, L-Треонина, L-Триптофана, L-Валина, L-Гистидина, L-Аланина, L-Аргинина, L-Глутаминовой кислоты, L-Глицина, L-Пролина, L-Серина, N-Ацетил-L-Тирозина ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Jurabek Laboratories OT MChJ
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9