Хлоргексидина биглюконатининг эритмаси дихлорсақловчи бигуанид ҳисобланади, асосан бактерицид, фунгицид ва вирулицид самараси билан махаллий антисептик ва дезинфекция қилувчи таъсир кўрсатади.
Хлоргексидин биглюконати кўпчилик граммусбат ва грамманфий аэроб ва анаэроб бактериялар (шу жумладан касалхона ички инфекциялар, туберкулёз кўзғатувчилари, ичак таёқчалари, стафилококклари, стрептококклари, сальмонелалар), вирусли этиологияли инфекциялар (гепатит, ОИТС, герпес вируслари, ротавирусли гастронтеритлар, энтеровирусли инфекциялари, грипп ва бошқа респиратор-вирусли инфекциялар), Candida, дерматофитлар тури ачитқисимон замбуруғлар нисбатан тез ва кучли таъсир кўрсатади.
Хлоргексидин биглюконати қўлланадиган концентрациясига қараб граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан бактериостатик ва бактерицид таъсир кўрсатади.
Бактерицид таъсир. Хлоргексидин биглюконати хужайралар оқсилларининг аминогуруҳини блоклайди. Кислородни истеъмол учун тўсқинлик қилиб, бактериал хужайраларнинг хужайра ички мембраналарига ўтади, цитоплазмага чўкади ва мембрана функциясига ўтади, бу хужайра АТФ даражасини камайтиришига ва хужайра нобуд бўлишига олиб келади. Микроорганизмларда ДНК ва ДНК синтезини бузади. Бактерицид таъсир 1 минут давомида таъсир қилиб ва 22°С хароратда 0,01% кўпроқ концентрациясида намоён қилади.
Бактериостатик таъсир. Препарат камида 6 соат давомида қўллангандан кейин микроорганизмлар кўпайишига тўсқинлик қилиб, ўзоқ муддатли вақти-вақти билан авж олувчи микробларга қарши фаолликни таъминлайди. Бактериостатик таъсир 0,01% ва камроқ концентрацияда намоён бўлади.
Жинсий йўли билан юқтирадиган инфекциялар қўзғатувчиларга, шу жумладан Treponema pallidum, Trichomonas vaginalis, Chlamydia spp., Ureaplasma spp., Neisseria gonorrhoeae, Gardnerella vaginalis нисбатан самарали.
Фунгицид таъсири – Candida, трихофитлар ва дерматофитлар тури замбуруғларга нисбатан намоён бўлади. Таъсири 22°С хароратда 0,05% концентрциясида 10 минут давомида намоён бўлади.
Вирулицид таъсири липофил вирусларга (А, В, С гепатит вируслари, ротавируслар, энтеровируслар, полиомиелит, грипп, герпес, ОИТС инфекциялари, қизилча, қизамиқ, тепки кўзғатувчилари, цитомегаловируслар, ўткир респиратор вирусли инфекциялар қўзғатувчилари) нисбатан намоён бўлади. Вирулицид таъсири концентрацияси 0,01% дан кўпроқ бўлганида намоён бўлади.
Бактериялар кислотага чидамли шакллари - Pseudomonas spp., Proteus spp. айрим штамлари хлоргексидинга кам сезувчан.
Хлоргексидин биглюконати лактобацилларнинг функционал фаоллигини бузмайди.
Хлоргексидин биглюконати соддалар (Trichomonas vaginalis) нисбатан фаолдир.
Хлоргексидин биглюконати қон, йиринг, турли секретлар ва органик моддалар муҳитида фаоллигини сақлайди.
Хлоргексидин терини шикастланишини чақирмасдан уни тозалайди ва дезинфекция қилади. Катион табиати сабабли терига (қўллар, жарроҳлик майдони) ишлов берилганда тери ва шиллиқ қаватлари билан яхши боғланади, барқарор қолади, бактерицид самарани намоён бўлиши учун терида бир неча миқдорда сақланиб қолади.