Septum
Septum chiqarilish shakllari


Septum haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ўта юқори сезувчанлик, дерматит, терини вирусли касалликлари 12 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.
Катта юзали жароҳатларга ишлов бериш тавсия қилинмайди.
Farmakodinamikasi
Антисептик восита, ишлатиладиган концентратцияга караб граммусбат ва граммусбат бактерияларга қарши бактериостатик ёки бактеритсид таьсир кўрсатади. Бактериостатик таьсир (ҳам сувли, ҳам спиртли ишчи эритмалар) 0,01 % ёки ундан кам концентратцияда; бактерицид - 220 С хароратда 0,01 % дан ортиқ концентратцияда ва 1 минут давомида намоён бўлади. Фунгицид таъсир 22 0С хароратда 0,05% концентратцияда ва 10 минут давомида намоён бўлади.
Спораларга таъсир қилмайди.
Граммусбат ва грамманфий бактерияларга (шу жумладан Treponema spp., Neisseria gonorrhoeae, Chlamydia spp) липофил вирусларга ва замбуруғларга қарши самарали, Терига (қўллари, операция майдони) ишлов берилгандан кейин барқарор ва бактерицид самарани намоён бўлиши учун етарли миқдорда сақланади. Қон, йиринг, турли секретлар ва органик моддалар мавжуд бўлганда фаоллигини сақлаб туради. (гарчи бир оз камайган).
Farmakokinetikasi
Шикастланмаган терига, шиллиқ ва сероз пардаларга кўлланилгандда паст тизимли сурилишга эга (1 % дан кам). Агар мугуз парда бузилган бўлса тизимли сўрилиш ошиши мумкин (100 марта)
Bolalar uchun qo'llanilishi
12 yoshdan kichik bemorlarda qo'llash tavsiya etilmaydi.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Хомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни фақат она учун кутилган фойда хомила/ болани потенциал хавфидан юқори бўлган холларда қўллаш мумкин. Эмизишдан олдин сут безларини юзасига ишлов берманг.
Buyrak faoliyati buzilganida
Buyrak va jigar yetishmovchiligi bo'sag'asidagi bemorlarda ehtiyotkorlik bilan qo'llash kerak.
Jigar faoliyati buzilganida
Buyrak va jigar yetishmovchiligi bo'sag'asidagi bemorlarda ehtiyotkorlik bilan qo'llash kerak.
Dozani oshirib yuborilishi
Сиртга қўлланганда дозани ошириб юборилиш ҳолатлари номаьлум. Бироқ тасодифан ютиб юборилганда меъдани ювиш керак. Зарурат бўлса симптоматик даволаш ўтказилади.
Maxsus ko‘rsatmalari
Тана бўшлиғининг ювиш, чуқур яралар, куйишларга ишлов бериш ва конъюктивани ишлов бериш учун хлоргексидин эритмаларини қўллаш мумкин эмас. Кўзнинг шиллиқ қаватларига тушган холатларда улар тез ва яхшилаб ювиш керак. Бактерицид таьсири харорат ошиши билан кучаяди. 100 0С дан юқори ҳароратда препарат қисман парчаланади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Дерматитни ривожлантириш хавфини олдини олиш учун бир вақтда хлоргексидин ва йод препаратлари қўллаш тавсия қилинмайди.
Хлоргексидин биглюконати катион моддадир ва совун ва бошқа анион моддалар (коллоидлар араб гуми карбоксиметилцеллюлоза) билан номутаносиб. Катион гурухи (бензалконий хлорид, цетримония бромбромид) сақловчи препаратлар билан мос келади. Дерматит ривожланиш хавфини олдини олиш бир вақтда хлоргексидин ва этанол қўллаш, этанол препаратни таьсирини кучайтиради. 0,05% ли хлоргексидин биглюконат концентратциясида боратлар, карбонатлар, хлоридлар, цитратлар, фосфатлар, сульфатлан билан номутаносиб чунки жуда эрийдиган чўкмалар хосил қилади.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Дори восита ювиш ва аппликация кўринишида қўлланилади.
Эритмани 5-10 мл. дан тери ёки шиллиқ қаватларнинг шикастланган юзасига 1-3 минут давомида суткада 2-3 марта қўлланилади (тампон шаклида ёки ювиш йўли билан).
Агар жинсий алоқадан кейин камида 2 соатдан кейин жинсий йўли билан ўтадиган касалликларни олдини олиш учун самарали. Сийишдан кейин қўлланилади: эркаклар сийиш каналига насадка ёрдамида (2-3 мл), аёлларга сийиш каналига (1-2) ва қинга (5-10 мл) юборилади ва 2-3 минут давомида ушлаб туриш керак.Сонни ички қисмлари, қов соҳаси, жинсий аъзоларининг терисини ишлов бериш керак. Муолажада кейин 2 соат давомида сийишмаслиги тавсия қилинади.
Уретритлар ва уретропростатитларни мажмуавий даволаш кунига 1-2 марта дори воситасини 2-3 мл уретрага юбориш йўли билан ўтказилади.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)


















