TONZILGON N tomchilar dlya priema vnutr 50ml
TONZILGON N tomchilar dlya priema vnutr 50ml haqida qo'llanma
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидаги майдаланган доривор ўсимлик хомашёсини сақлайди (кукун):
фаол моддалар:
Қоқи ўт (Dandelion herb) 4 мг
Қирқбўғин ўти (Equiseti herba) 10 мг
Гулхайри илдизи (Marshmallow root) 8 мг
Мойчечак гуллари (Matricaria flower) 6 мг
Эман пўстлоғи (Oak bark) 4 мг
Грек ёнғоғи барглари (Walnut leaf) 12 мг
Бўйимодарон (Yarrow) 4 мг
ёрдамчи моддалар: глюкоза моногидрати, лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, картошка крахмали, сувсиз коллоид кремний, стеарин кислотаси, кальций карбонати, канакунжут мойи, декстрин, глюкоза сиропи, индиготин Е132, тоғ гликолеин муми, повидон К-25, повидон К-30, сахароза, шеллак, тальк, титан диоксиди.
Farmakodinamikasi
Экспериментал тадқиқотларнинг натижалари Тонзилгон® Н фагоцитлар ва табиий киллер ҳужайраларини ошиши ҳисобига иммун тизимига модулятор таъсир қилишини кўрсатди. Бундан ташқари, тадқиқотлар Тонзилгон® Н яллиғланишга қарши, антиоксидант, антибактериал ва вирусларга қарши таъсирга эга эканини кўрсатди.
Farmakokinetikasi
Фармакокинетикаси ва биологик кираолишлиги бўйича тадқиқот маълумотлари препаратнинг барча фаол моддалари ҳақидаги маълумотлар етарли бўлмаганлиги сабабли мавжуд эмас.
Dori shakli
Ичга қабул қилиш учун томчилар: 50 мл ва 100 мл.
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар ва меъдаичак йўллари томонидан бузилишлар кузатилиши мумкин.
Тонзилгон Н қобиқ билан қопланган таблеткаларга аллергик реакциянинг биринчи белгилари пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Maxsus saqlash sharoitlari
Агар симптомлар сақланса, шунингдек ҳансираш, юқори ҳарорат, йирингли ёки қонли балғам пайдо бўлганида шифокорга мурожаат этиш керак.
Ушбу дори воситаси глюкоза, лактоза ва сахароза сақлайди. Агар Сизда бирон-бир қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат этинг.
Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қоблиятига таъсир кўрсатмайди.
Қандли диабети бўлган беморларда қўлланиши: 1 таблетка тахминан 0,02 “нон бирлиги” (НБ) сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши.
Етарли маълумотлар йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик ва лактация даврида ушбу тиббий препаратни фақат даволовчи шифокор томонидан хавф-фойда нисбатини синчковлик билан баҳолагандан кейин қабул қилиш мумкин.
Qo'llanilishi
шамоллашнинг биринчи белгиларида симптомларни даволаш.
- юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликлари (тонзиллит, фарингит, ларингит);
- респиратор вирусли инфекциялардаги асоратларнинг профилактикаси ва бактериал инфекцияларда антибиотиклар билан даволашга қўшимча сифатида қўлланади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.
Мойчечак гулларига кесишган реакция туфайли, мураккабгулдошлар оиласига мансуб ўсимликлар, масалан шувоқ, бўйимодарон, хризантема, дасторгулга аллергия бўлганида.
6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Антибактериал дори воситалари билан мажмуада қўллаш мумкин ва мақсадга мувофиқ. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири номаълум.
Dozirovkasi
Касалликни ривожланишининг ўткир даврида: Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 25 томчидан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 15 томчидан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Мактабгача ёшдаги 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар 10 томчидан кунига 5-6 марта қабул қиладилар. Касаллик енгиллашганидан кейин даволанишни яна 1 ҳафта давом эттириш керак.
Ўткир симптомлар енгиллашганидан кейин: Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар 25 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Мактаб ёшидаги 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар 15 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. Мактабгача ёшдаги 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар 10 томчидан кунига 3 марта қабул қиладилар. 1 ёшдан ошган болаларга 5 томчидан кунига 3 марта буюрилади. Томчилар суюлтирилмаган холда қабул қилинади, ютишдан олдин бироз вақт давомида оғизда тутиб турилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозаси ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Даволаш симптоматик.
Hajm/og'irlik
TONZILGON N tomchilar dlya priema vnutr 50ml o'xshash dorilari


Tonzilgon N boshqa chiqarish shakllari

1[]



