ARTRIKYUR
ARTRIKYUR chiqarilish shakllari
ARTRIKYUR haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Дори воситаси таркибий моддаларига юқори сезувчанлик.
Farmakodinamikasi
Ўсимликдан тайёрланган комбинацияланган аюрведик дори воситаси бўлиб, унинг хоссалари дори воситаси таркибига кирувчи таркибий моддалар билан боғлиқ. Артрикюр® таркибида таянч-ҳаракатлантирувчи тизим касалликларини даволашда самарали ўсимликлар мавжуд.
Занжабил доривор ўсимлиги яллиғланишга қарши, ревматизмга қарши ва спазмолитик хоссаларга эга, шунингдек овқатни ҳазм қилиш жараёнларини меъёрлаштиради.
Қора қалампир яққол яллиғланишга қарши таъсирга эга, мушак ва ревматизм оғриғини камайтиради.
Узун қалампир кучли антисептик таъсир кўрсатади, шунингдек яққол иммуностимулловчи ва антиоксидант хоссаларга эга.
Комифора Вигma моддалар алмашинувини яхшилайди, қонда холестерин ва триглицеридлар даражасини пасайтиради, спазмага қарши, оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши ва антисептик таъсирларга эга, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради.
Терминалия хебула ифодаланган тетиклантирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга, кўриш қобилиятини яхшилайди, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.
Терминалия белерика тетиклантирувчи, тозаловчи, ёшартирувчи восита сифатида таъсир кўрсатади, қон айланишини, меъда-ичак йўли фаолиятини яхшилайди.
Филатус эмблика вирусга қарши, антибактериал ва замбуруғга қарши самарали восита ҳисобланади, шунингдек пешоб ҳайдайдиган таъсир кўрсатади.
Витания уйқу чақирувчи умумий қувват оширувчи ва иммуностимулловчи самараларга эга, стресс, хавотирлик, сурункали чарчоқ, уйқусизлик симптомларини камайтиради.
Узун куркума кучли антиоксидант, яллиғланишга қарши, детоксикация ва сафро ҳайдайдиган таъсирларга эга.
Боеравия ёйилган яллиғланишга қарши, тетиклантирувчи, диуретик дори воситаси каби таъсир кўрсатади. Иштаҳани кучайтиради.
Махараснади гана артридга қарши, яллиғланишни олдини олувчи восита ҳисобланади.
Farmakokinetikasi
Фармакокинетикаси ўрганилмаган
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Ҳомиладор, эмизаётган аёллар ва болаларни даволаш учун дори воситаси қўлланишига тааллуқли маълумотлар йўқ.
Dozani oshirib yuborilishi
Дори воситаси ортиқча дозаланишига тааллуқли маълумотлар йўқ. Ортиқча дозаланганда меъдани ювиб ташлаш ва симптоматик терапияни тайинлаш тавсия этилади.
Maxsus ko‘rsatmalari
Ичак яллиғланиш касалликларида ва диареяда эҳтиёткорлик билан тайинланиши керак. Оч қоринга қабул қилинмасин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Артрикюр® дори воситаси ва антацидлар бир вақтда қўлланганда, қабул қилишлар ўртасида 1,5-2 соат танаффус қилиш тавсия этилади.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Катталарга 1 ой мобайнида эрталаб ва кечқурун суткасига 2 марта 2 тадан таблетка тайинланади. Сўнгра доза суткасига 2 марта 1 тадан таблеткагача пасайтирилиши мумкин. Таблеткалар овқатланишдан кейин қабул қилинади, устидан 2/1 стакан илиқ сув ичилади.
Артрикюр® узоқ вақт қўлланиши мумкин, бироқ 3-4 ой қабул қилингандан сўнг 2 ҳафталик танаффус қилиш тавсия этилади.
Sotish shartlari
Рецептсиз берилади.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Трикату:
занжабил доривор ўсимлиги 33,33 мг; қора қалампир 33,33 мг; узун қалампир 33,33 мг; шудха гугулу (Комифора вигта) 200 мг;
Трифала:
терминалия хебула 33.33 мг, терминалия белерика 33,33 мг, филатус эмблика 33,33 мг, ухлатувчи витания 100,00 мг, узун куркума 100,00 мг, боеравия ёйилган 100,00 мг, махараснади гана 100,00 мг;
ёрдамчи моддалар: дикальций фосфат, маккажўхори крахмали, акация камеди, тальк; магний стеарат, магний алюмосиликат, коллоид кремний диоксиди (Кабосил), натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, тозаланган сув, шеллак, карнауб муми, асалари муми, хлороформ, изопропил спирти.
Dori shakli
10 та таблетка блистерда, 3 та блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон ўрамда.
60 та таблетка тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга пластик банкада.
Nojo'ya samaralari
Дори воситаси таркибий моддаларига юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлиши мумкин.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)


















