Этосерт кремини шикастланган ёки экзематоз яллиғланган терига суртиш мумкин эмас.
Этосерт кремини шиллиқ қаватларга ёки кўзларга суртиш мумкин эмас.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга қўллаш мумкин эмас. Агар Этосерт кремини қўллаш режалаштирилса, у ҳолда мувофиқ самарали контрацепция усулларидан фойдаланиш керак.
Этосерт препаратини ҳомиладор аёлларда қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Дори воситасини ҳомиладорликка ва/ёки эмбрионал/фетал ривожланишга ва/ёки постнатал ривожланишга таъсирини ўрганиш юзасидан ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар етарли эмас. Одамларга потенциал таъсир қилиш ҳавфи номаълум.
Препарат простагландинлар синтезини ингибиция қилиш орқали эмбрионал/фетал ривожланиш ва/ёки ҳомиладорликка нохуш таъсир кўрсатиши мумкин. Эмидемиологик тадқиқотларнинг маълумотлари асосида, простагландинлар синтези ингибиторлари қўлланганидан кейин ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ҳомилани тушиши юз берганлиги, юрак етишмовчилиги ривожланганлиги, қорин деворида туғма нуқсонларни ривожланиш ҳавфини ошганлиги тахмин қилинади. Юрак-қон томир нуқсонларини мутлоқ ривожланиш ҳавфи 1% га ошади ва тахминан 1,5% ни ташкил этади. Ҳавфни бундай ошиши препаратнинг дозаси ва даволашнинг давомийлиги билан боғлиқ деб ҳисобланади.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, простагландинлар синтези ингибиторларини қўллаш эмбрион/ҳомилани имплантациядан олдин ва кейинги йўқотилишига ва ўлимига олиб келиши кўрсатилган. Бундан ташқари, простагландинлар синтези ингибиторлари юборилган ҳайвонларда турли ривожланиш нуқсонлари, жумладан юрак-қон томир нуқсонларини ривожланиш тезлигини ошганлиги ҳақида хабар берилган.
Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликлари вақтида жуда зарур ҳолатлар бўлмаса, этофенаматни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг биринчи ёки иккинчи уч ойликлари вақтида ёки ҳомиладорлик режалаштирилган вақтда этофенамат қўлланганида анча кичик дозасини қўллаш ва даволаш давомийлигини қисқартириш лозим.
Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида простагландинлар синтезини барча ингибиторлари ҳомилага қуйидаги ҳавфларни туғдириши мумкин:
- юрак-ўпка токсиклиги (артериал қон оқимини эрта ёпилиши ва ўпка гипертензияси);
- буйрак функциясини бузилиши (олигогидрамнион билан кечувчи буйрак етишмовчилигигача зўрайиши мумкин);
ҳомиладорликнинг охирида онага ва болага ҳавф туғдириши мумкин:
- возникновения антиагрегантного эффекта во время кровотечения даже при очень низких дозах;
- бачадонни қисқаришини сусайиши, давомли ва кечиккан туғруқларга олиб келади.
Шундай қилиб, ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида этофенаматни қўллаш мумкин эмас.
Этосерт кремини эмизадиган аёлларга қўллаш фақат терининг кичик юзаларига ва қисқа вақт давомида бўлиши мумкин.
Ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга Этосерт кремини қўллаш тавсия этилмайди, чунки ушбу дори воситаси уларнинг фертиллигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Бепуштлик масаласи ёки ҳомиладор бўлиш муаммосини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтаётган аёлларни Этосерт дори воситаси билан даволанишни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига Этосерт препаратининг бирор-бир таъсири аниқланмаган.