Ностероид яллиғланишга қарши воситалар, МАО ингибиторлари, окситетрациклин, ААФ ингибиторлари, клофибрат ҳосилалари, циклофосфамид, бета-адреноблокаторлар метформиннинг таъсирини кучайтирадилар.
Метформин сульфонилмочевинанинг ҳосилалари, инсулин, акарбоза ва салицилатлар билан бирга қўлланганида гипогликемик таъсири кучайиши мумкин. Сульфонилмочевинанинг ҳосилалари, инсулин билан мутаносибдир.
Нифедипин метформинни сўрилиши, концентрациясини оширади, унинг чиқарилишини узайтиради.
Фенотиазинлар, қалқонсимон без гормонлари, эстрогенлар, перорал контрацептивлар, фенитоин, никотин кислотаси, кальцийнинг антагонистлари, изониазид Инсуфорнинг самарасини сусайтирадилар.
Метформин даназол билан бир вақтда қўлланганида гипергликемик самараси ривожланиши мумкин (бундай мажмуада қўллаш тавсия этилмайди).
Метформин ва хлорпромазин бирга қўлланганида нейролептик юқори дозаларда қўлланганида инсулиннинг ажралиб чиқишини пасайтириши ва қонда глюкозанинг даражасини оширишини ҳисобга олиш керак (бунда қонда глюкозанинг даражасини назорат қилиш остида метформиннинг дозасини тўғрилаш талаб этилиши мумкин).
Бета-2-симпатомиметиклар бир вақтда инъекция қилинганида метформиннинг гипогликемик таъсири сусайиши мумкин (қонда глюкозанинг миқдорини назорат қилиш ва зарурат бўлса инсулин буюриш керак).
Глюкокортикостероидлар (тизимли ва маҳаллий қўллаш учун) бирга буюрилганида метформиннинг самарадорлигига таъсир қилиб, глюкозага толерантликни пасайтиради ва плазмада глюкозанинг даражасини оширади, баъзи ҳолларда кетозни келтириб чиқаради (бундай мажмуада қўллаш зарурати бўлганида қондаги глюкозанинг даражасини назорати остида метформиннинг дозасини коррекция қилишт талаб этилади).
Метформиннинг самарасини тиазид ва бошқа диуретиклар сусайтирадилар. Фуросемид метформиннинг максимал концентрациясини 22% га оширади. Инсуфор фуросемиднинг максимал концентрациясини ва ярим чиқарилиш даврини мос равишда 31% ва 42,3% га камайтиради. Ҳалқали диуретиклар ва метформинни бир вақтда қўллаш функционал буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкинлиги туфайли лактацидозни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Буйрак найчалари орқали секрецияланадиган препаратлар (амилорид, дигоксин, морфин, прокаинамид, хинидин, хинин, ранитидин, триамтерен ва ванкомицин) тубуляр транспорт тизимлари учун рақобатлашадилар ва узоқ муддат даволанганда метформиннинг максимал концентрациясини 60% га ошириши мумкин.
Метформинни қабул қилиш вақтида радиологик текширишларни ўтказиш учун қўлланадиган йод сақловчи рентгеноконтраст воситаларни қўллаш функционал буйрак етишмовчилиги фонида лактацидозни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Метформинни қўллаш вақтида алкоголь ва этанол сақловчи дори воситаларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Метформин этанол ва этанол сақловчи препаратлар бир вақтда қўлланганида айниқса қорин очганида ёки паст калорияли парҳезга риоя қилинганида лактацидозни ривожланиш ҳавфи ошади.
Метформинни бевосита антикоагулянтлар билан бирга эҳтиёт бўлиб қўлланади, чунки метформин уларнинг самарасини сусайтиради.
Циметидин метформиннинг чиқарилишини секинлаштиради, натижада лактацидозни ривожланиш ҳавфи ошади.