- пневмониялар, шу жумладан, касалхона ичи пневмониялари;
- сийдик чиқариш тизимининг инфекциялари;
- қорин бўшлиғи инфекциялари;
- эндометрит ва кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари каби гинекологик инфекциялар;
- тери ва унинг ҳосилаларини инфекциялари;
- менингит;
- септицемия; сепсис;
- катта ёшдаги пациентларда фебрил нейтропения симптомлари бўлган инфекцияга тахмин қилинганида, антивирус ёки замбуруғларга қарши воситалар билан бирга ёки монотерапия кўринишида эмпирик даволаш учун қўлланади.
Меропенем полимикроб инфекцияларни даволашда бошқа антибиотик воситалари билан мажмуада ёки монотерапия сифатида самарадорлик кўрсатган. Педиатрия амалиётида нейтропения ёки бирламчи ёки иккиламчи иммунтанқислиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.