NEVRALON analoglari


Dori analoglarini taqqoslash NEVRALON

NEVRALON
Невралон инъекция учун эритмаси нерв тизимининг қуйидаги касалликлари ва синдромларини даволашда неврологик патологияларни даволаш учун патогенетик ва симптоматик восита сифатида ишлатилади:

Ÿ полинейропатия (шу жумладан диабетик, алкоголли ва бошқа.);

Ÿ неврит ва полиневрит, шу жумладан ретробульбар неврит;

Ÿ периферик фалаж, шу жумладан юз нервини фалажи;

Ÿ невралгия, шу жумладан уч шохли нерв ва қовурғалараро нервларни невралгияси;

Ÿ оғриқ синдроми (илдизли, миалгия, ўраб олувчи герпес);

Ÿ В1 ва В6 витаминлари, шунингдек В12 витаминини танқислиги билан боғлиқ бўлган тизимли неврологик ҳолатларда қўлланади.

Batafsil
Retsepsiz
Kategoriya

Vitaminlar

Nojo'ya ta'sirlar
Қуйида келтирилган нохуш реакцияларни учраш тезлиги кўрсаткичлари қуйидаги шартли қийматларга мувофиқ аниқланган: тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – тромбоцитопеник пурпура.

Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, парестезиялар ва/ёки сенсор бузилишлар, уйқучанлик; учраш тезлиги номаълум – бош айланиши, қўзғалувчанлик, В6 витамини билан узоқ муддат даволанганда периферик сенсор нейропатия ёки нейропатик синдром (кўпинча юқори дозаларда қабул қилинганидан кузатилади). Сенсор нейропатия проприоцепцияни пасайиши ёки увишишидан иборат бўлиши мумкин; нейропатик синдром одатда даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолади. Пиридоксинни бекор қилиш синдроми ва қарамлик юқорироқ дозаларда қўлланганида ва бир ойдан муддатдан ортиқ вақт давомида даволанганда ривожланиши мумкин; баъзида пиридоксин уйқусизлик, катта дозаларда эса – хотирани ёмонлашишини чақириши мумкин.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – сийдикнинг ранги ва ҳидини ўзгариши.

Кўриш аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – кўзни шиши, таъсирланиши, қизариши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – кўнгил айниши, қусиш; учраш тезлиги номаълум – қоринда оғриқ, ўртача даражадаги диарея, иштаҳани йўқолиши.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – тери тошмаси; учраш тезлиги номаълум – пиридоксиннинг катта дозалари терида везикуляр ва буллёз характерга эга бўлган ўзгаришлар (буллёз дерматит), билан кечувчи ёруғликка сезувчанлик реакцияларни чақириши мумкин, тошма, эритема, терининг бутунлигини шикастлайдиган метаболик нуқсонларни авж олдирувчи қичишиш ёки тошма.

В гуруҳи витаминлари тахминан икки ҳафта давомида ҳар куни истеъмол қилинганидан кейин яшин тезлиги билан кечувчи розацеа (пушти рангли ҳуснбузар) ни ривожланиш ҳолатлари таърифланган. Пациентларда юзда тугунларни бир-бирига қўшилиб кетиши билан кечувчи пиодермияси, юз ва бўйинни папуло-пустулёз элементлари билан кечувчи себореяси.

Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик реакциялари; учраш тезлиги номаълум – исталган фаол моддасига нисбатан юзни шиши, эшакеми, ҳансираш ва бошқалар билан кечувчи анафилактик реакциялар. В1 витамини такроран қўлланганида секин кечувчи ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Юборилган жойдаги бузилишлар: эритма юборилган жойда таъсирланиш бўлиши мумкин.

Шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар

Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.

Batafsil
Narh
Qadoqda soni 20
Dozasi -
Narh* 39 300 so'm

NEVRALON bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Mavjud qadoq turlari
  • Tabletkalar
  • Eritma
Homiladorlik davrida qabul qilish
Ma'lumot topilmadi
Bog'lik kasalliklarni davolash
«NEVRALON analoglar» dorisining ta'rifi Apteka.uz saytida qisqartilirlgan yoki rasmiy ko'rsatmalar bilan to'ldirilgan bo'lishi mumkin. Dorini sotib olishdan va ishlatishdan oldin siz shifokor bilan maslahatlashib, ishlab chiqaruvchi tomonidan tasdiqlangan izoh bilan tanishishingiz kerak.
×
×
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9