Sipromid analoglari


Dori analoglarini taqqoslash Sipromid

Ципромид Ципрофин
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ципрофлоксацинга сезгир қўзғатувчилар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:

• нафас йўллари;

• қулоқ, томоқ ва бурун;

• буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари;

• жинсий аъзолар;

• овқат ҳазм қилиш тизими (шу жумладан оғиз, тишлар, жағлар); ўт пуфаги ва ўт чиқариш йўллари;

• тери қопламлари, шиллиқ қаватлар ва юмшок тўқималар;

• таянч-харакат аппарати;

Ципрофлоксацин сепсис ва перитонитни даволаш учун, шунингдек иммунитети пасайган беморларда (иммунодепрессантлар билан даволашда) инфекцияни олдини олиш ва даволаш учун кўрсатилган.

Batafsil
Retseptli Retseptli
Kategoriya

Antibiotiklar

Antibiotiklar

Nojo'ya ta'sirlar
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диарея, қусиш, абдоминал оғриқлар, метеоризм, анорексия, холестатик сариқлик (айниқса жигар касалликларини ўтказган пациентларда), гепатит, гепатонекроз.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, кучли толиқиш, хавотирлик, тремор, уйкусизлик, «қўрқинчли» туш кўришлар, периферик паралгезия (оғриқни ҳис қилишни аномалияси), кучли терлаш, калла суяги ички босимини ошиши, онгни чалкашиши, депрессия, галлюцинациялар, шунингдек психотик реакцияларнинг бошқа кўринишлари (камдан-кам пациент ўз-ўзига зарар келтириши мумкин бўлган кучайиб борувчи холатларгача), мигрень, ҳушдан кетиш, церебрал артерияларнинг тромбози.

Сезги аьзолари томонидан: таъм ва ҳид билишни бузилиши, кўришни бузилиши (диплопия, ранг ажратишни ўзгариши), қулоқларда шовқин, эшитишни пасайиши.

Юрак-томир тизими томонидан: тахикардия, юрак ритмининг бузилиши, АБ ни пасайиши, юз терисига қонни «оқиб келишлари».

Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, гранулоцитопения, анемия, тромбоцитопения, лейкоцитоз, тромбоцитоз, гемолитик анемия.

Лаборатория кўрсаткичлари: гипопротромбинемия, «жигар» трансаминазалари ва ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши, гиперкреатининемия, гипербилирубинемия, гипергликемия.

Сийдик-чиқариш тизими томонидан: гематурия, кристаллурия (энг аввало ишқорий сийдикда ва паст диурезида), гломерулонефрит, дизурия, полиурия, сийдикни тутилиши, альбуминурия, уретрал кон кетишлар, гематурия, буйракларнинг азотни чиқариш фаолиятини пасайиши, интерстициал нефрит.

Аллергик реакциялар: терини кичишиши, эшакеми, қон кетишлар билан бирга кечувчи қавариқларни ҳосил бўлиши, ва қасмоқларни ҳосил қилувчи майда тугунларни пайдо бўлиши, дори иситмаси, терида нуқтали қон қуйилишлар (петехиялар), юз ёки ҳалқумни шиши, хансираш, эозинофилия, васкулит, тугунли эритема, кўп шаклли экссудатив эритема, Стивенс-Джонсон синдроми (хавфли экссудатив эритема), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми).

Бошқалар: артралгия, артрит, тендовагинит, пайларнинг узилиши, умумий холсизлик, миалгия, суперинфекция (кандидоз, сохтамембраноз колит).

Batafsil
Narh
Qadoqda soni -
Dozasi -
Narh* -
Qadoqda soni 10
Dozasi 500МГ
Narh* 7 500 so'm

Ципрофин bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Mavjud qadoq turlari
  • Tabletkalar
  • Tabletkalar
Homiladorlik davrida qabul qilish
Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi
Bog'lik kasalliklarni davolash

Sistitdan

Sistitdan

«Sipromid analoglar» dorisining ta'rifi Apteka.uz saytida qisqartilirlgan yoki rasmiy ko'rsatmalar bilan to'ldirilgan bo'lishi mumkin. Dorini sotib olishdan va ishlatishdan oldin siz shifokor bilan maslahatlashib, ishlab chiqaruvchi tomonidan tasdiqlangan izoh bilan tanishishingiz kerak.
×
×
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9