VIADOR
VIADOR chiqarilish shakllari

VIADOR haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик;
- болаларда меъда-ичак йўлларининг, гастрит, меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси каби касалликлари;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Виадор – ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат бўлиб, меъда шираси секрециясини рағбатлантириши орқали иштаҳани оширади. Таъсир механизми таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади.
Доривор Настурция, ғадир-будир Эрбаҳо ва оддий Сачратқи экстрактлари синергик таъсир кўрсатади ва шу орқали овқат ҳазм қилиш тизимининг ишини таъминлайди ва овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради.
Доривор Настурция овқат ҳазм бўлишини етишмовчилигида тавсия этиладиган олтингугуртни юқори концентрацияларда сақлайди; диспепсияда овқат ҳазм бўлишини оширади; антигистамин ҳусусиятларига эга, у иштаҳани пайдо бўлишига ёрдам беради.
Ғадир-будир Эрбаҳо иштаҳани қўзғатади, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.
Оддий Сачратқи иштаҳани рағбатлантиради ва диспептик кўринишларни бартараф қилади; ўт ҳайдовчи ва диуретик таъсир кўрсатади. Унинг таркибида инулин сақланади, у ичак флорасининг мувозанатини тикланишига ёрдам беради.
Марганец темирни ўзлаштирилишига бошқарувчи таъсир кўрсатади. У глюкоза ва ёғларни метаболизмида асосий катализатор ҳисобланади, ушбу озуқа моддаларини энергияга айланишини таъминлайди.
Farmakokinetikasi
Виадор препаратининг таъсири таркибидаги компонентларнинг ҳусусиятларини йиғиндиси билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.
Bolalar uchun qo'llanilishi
1 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Dozani oshirib yuborilishi
Виадор препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари хақида хабар берилмаган. Дозаси ошириб юборилганида меъдани ювиш ва симптоматик даволашни буюриш керак.
Maxsus ko‘rsatmalari
Соябонгуллилар оиласига мансуб ўсимликларга аллергия бўлганида препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
1 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаганDori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Виадор сиропи ичга боланинг 10 кг тана вазнига 5 мл дан овқатланишдан 15 минут олдин тоза ҳолда ёки оз миқдордаги сув билан суюлтириб қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин сиропни чайқатиш керак.
Ҳар кунлик дозани 20 мл дан ошириш тавсия этилмайди.
Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл сиғимларга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади.
Даволаш курси ва даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)












