BIOSELAK kapsulalar N10

BIOSELAK kapsulalar N10 o'xshash dorilari


BIOSELAK kapsulalar N10 qo'llanmasi
Дори шакли: вагинал капсулалар
Таркиби
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: рамнозус 573 лактобактериялари (Lactobacillus rhamnosus 573) штаммларининг лиофилизати – камида 108 КҲБ.
ёрдамчи моддалар: ёғсизлантирилган кукунсимон сут, сахароза, натрий L-глутамати, картошка крахмали, магний стеарати, маннитол, титан диоксиди, желатин.
Биоселак соғлом аёлларнинг нормал қин микрофлорасини таркибига кирувчи ва патоген микроорганизмларни ривожланишига қарши ҳимоя фаолиятини таъминловчи, таркибида сут кислотали бактерияларни сақловчи вагинал капсулалар шаклида чиқарилади.
Вагинал инфекцияларни антибиотиклар ва сульфаниламидлар билан маҳаллий ёки тизимли даволаш, гормонал даволаш, нотўғри гигиена қиннинг табиий микрофлорасини издан чиқаради, касалликни қайталаниш хавфини оширади. Биоселакнинг терапевтик самараси сут-қанд ташувчида лиофилизатланган рамнозус 573 лактобактериялари (Lactobacillus rhamnosus 573) сут кислотали бактерияларининг фаол штаммларини бевосита қинга қўйиш йўли билан таъминланади ва қиннинг рН ни 4,0-4,7 гача тез пасайиши билан, касалликни келтириб чиқарувчи бактерияларни ўсиши ва кўпайишини фаол равишда сусайтирилиши, хусусий вагинал микрофлорани ва қиндаги физиологик мувозанатни тикланиши билан намоён бўлади.
In vitro шароитларида ўтказилган тадқиқотлар рамнозус 573 лактобактериялари (Lactobacillus rhamnosus 573) ни ко-тримоксазолга ва метронидазолга чидамлилигини тасдиқлади, шунинг учун Биоселакни ушбу моддаларни сақловчи препаратлар билан даволаш вақтида ишлатиш мумкин.
Флаконлар
10 вагинал капсулалар флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Блистерлар
10 вагинал капсулалар блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Препарат яхши ўзлаштирилади.
Якка ҳолларда маҳаллий аллергик реакциялар (қичишиш, ачишиш ҳисси, қин секрециясини ошиши) бўлиши мумкин.
Иммун тизими томонидан жиддий бузилишлари бўлганида Биоселак препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюриш мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Биоселак транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Биоселак қуйидаги ҳолатларда қиннинг нормал микрофлорасини тиклаш ва бир маромда сақлаш учун қўлланади:
• специфик ва носпецифик вагинал инфекцияларни, шу жумладан бактериал этиологияли вагинитни олдини олиш ва комплекс даволаш учун;
• вульвовагинал кандидозни олдин олиш;
• турли этиологияли қин дисбиозини олдини олиш;
• турли антибиотиклар, перорал ёки вагинал контрацептивлар қўлланганида;
• маҳаллий гинекологик аралашувларни ўтказишдан олдин;
• тампонлар, маҳаллий контрацептивлар ишлатилганида, гигиена етарли даражада бўлмаган ҳолларда профилактик чора сифатида;
• қин ажралмалари пайдо бўлганида қўлланилади.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Биоселак пациентлар томонидан антибактериал, трихомонацид ёки замбуруғларга қарши дори воситалари (метронидазол ва ко-тримоксазолдан ташқари) билан бир вақтда ишлатилиши мумкин эмас, шунингдек даволаниш даврида антисептик эритмалар ёрдамида қинни босим остида ювишдан сақланиш керак, чунки улар препаратнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.
Маҳаллий (интравагинал) қўллаш учун буюрилади.
Шахсий гигиенанинг барча қоидаларига риоя қилиб, капсулани қинга чуқур киритиш керак.
Биоселак суткада 1-2 капсуладан (биттаси эрталаб ва биттаси кечқурун уйқудан олдин) 7-10 кун давомида ишлатилади.
Зарурат бўлганида даволаш такрорланади.
Ҳозирги вақтда препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан хабар берилмаган.
Дозани ошириб юборилиши пациентнинг ҳолатини хавф остига қўймайди.





