KLIMADINON eritma dlya priema vnutr 100ml
KLIMADINON eritma dlya priema vnutr 100ml haqida qo'llanma
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Климадинон®100 г эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
50% (х/х) этил спиртида тайёрланган 12 г цимицифуга илдизпоясининг суюқ экстракти (Cimicifuga rhizome 1:5).
Этанол миқдори: 35,0 - 40,0% (хажм нисбатида).
ёрдамчи моддалар: сахарин натрий дигидрати, ялпиз мойи, тозаланган сув.
Farmakokinetikasi
Taqdim etilmagan.
Nojo'ya samaralari
Тери реакциялари (масалан тошма, қичишиш), юзни шиши, периферик шишлар ва меъда-ичак бузилишлари (масалан диспепсия, диарея) пайдо бўлиши мумкин. Цимицифугани сақловчи препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган жигарни шикастланиши (шу жумладан гепатит, сариқлик, жигар таҳлиллари кўрсаткичларини ўзгариши) мумкинлиги ҳақида хабар берилган. Илтимос шунингдек “Махсус кўрсатмалар” бўлимига ҳам қаранг.
Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.
Maxsus saqlash sharoitlari
Шифокор билан маслаҳатлашмасдан жигар касалликлари бўлган пациентлар Климадинон® ни қабул қилмасликлари керак.
Жигарни шикастланишини кўрсатувчи симптомлар (толиқиш, иштаҳани йўқолиши, тери ва кўзларни сарғайиши, кўнгил айниши ва қусиш ёки сийдикни тўқлашиши билан кечувчи қориннинг юқори қисмида кучли оғриқлар) пайдо бўлганида дарҳол препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.
Агар қиндан қон кетиши юзага келса ёки бошқа симптомлар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Шифокор маслаҳатисиз аёллар жинсий гормонлари (эстрогенлар) ни қабул қилаётган пациентлар, шунингдек сут бези раки ёки бошқа гормонга боғлиқ ўсмалар юзасидан даволанган ёки даволанаётган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Ушбу дори воситаси 38% алкоголь сақлайди (хажм жиҳатдан).
Жигар касалликлари, тутқаноғи бўлган пациентлар препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилишлари мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Етарли маълумотларни йўқлиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Туғруқ ёшидаги аёллар даволаш вақтида самарали контрацепциядан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишлари керак.
Препарат тавсия этилган дозаларда автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Ишлатилганда флаконни вертикал ҳолатда тутинг.
Эритмани сақлаш жараёнида хиралашиши ёки бироз чўкма тушиши мумкин. Бу препаратнинг самарадорлигига таъсир кўрсатмайди.
Қўллашдан олдин чайқатилсин!
Qo'llanilishi
Қизиш ҳисси ва кўп терлаш каби, менопауза симптомларини енгиллаштириш учун ўсимликдан олинадиган дори воситаси.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Алкоголизми бўлган пациентларда Климадинон® эритмасини қўллаш мумкин эмас (этил спирти сақлайди).
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Aniqlanmagan.
Ta'rifi
тиниқ ёки бироз хира, оч-жигарранг рангли, ширин таъмли ва ҳидли, ёғоч таъмини эслатувчи суюқлик. Сақлаш жараёнида бироз чўкма тушиши мумкин.
Dozirovkasi
Дозалаш
|
Пациентлар |
бир марталик доза |
кундузги доза |
|
Менопауза давридаги аёллар |
30 томчи |
60 томчи |
Қўллаш усули
Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Суюқлик суюлтирилмаган холатда ёки оз миқдордаги қанд билан (эрталаб ва кечқурун) қабул қилинади.
Даволаш давомийлиги:
Агар симптомлар даволаш курси давомида сақланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Шифокор маслаҳатисиз Климадинон® эритмасини 6 ойдан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиши холатлари ҳақида маълумотлар йўқ.
Hajm/og'irlik
KLIMADINON eritma dlya priema vnutr 100ml o'xshash dorilari



Klimadinon boshqa chiqarish shakllari

KLIMADINON eritma dlya priema vnutr 100ml analoglari

1



