×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

MOTINORM tabletkalari 10mg N30

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Домперидон
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Medley Pharmaceuticals Limited
Vakil:
- Hindfarm Group
ATX kodi:
- A03FA03
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan

O'xshash dorilar

GUTTALAKS tomchilar dlya priema vnutr 30ml 7,5mg/ml Санофи-Авентис Дойчланд ГмбХ, Германия, произведено Институт де Ангели С.Р.Л., 50066 Регелло, Прулли, 103/С, Флоренция, Италия Italiya
52 500 s`om dan
MYATI PERECHNOY LISTYa sire 50g DREAM PHARMA GROUP, OOO O'zbekiston
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: домперидон – 10 мг; ёрдамчи моддалар: полисорбат 80, метилпарагидроксибензоати, пропилпарагидрокси-бензоати, сахароза, 70% ли сорбитол эритмаси, пропиленгликоль, глицерин, ксантан камеди, понсо 4R (сувда эрувчан) (Е124), лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати, қулупнай ароматизатори, америка музқаймоғи ароматизатори (МК: 14000), тозаланган сув.
Домперидон – дофамин антагонисти бўлиб, қусишга қарши таъсирга эга. Унинг қусишга қарши таъсири, эҳтимол, гематоэнцефалик тўсиқни ортидаги пострем зонасида жойлашган хеморецепторларнинг триггер соҳасидаги дофамин рецепторларига антагонизми ва периферик (гастрокинетик ) таъсирини бирикиши билан ифодаланади. Домперидонни қўллаш кам ҳолларда, айниқса катталарда, экстрапирамид ножўя реакциялар билан кечади, аммо домперидон гипофиз томонидан пролактинни рағбатлантиради.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда домперидон мияда кичик концентрацияларда аниқланган, бу домперидонни допамин рецепторларига асосан периферик таъсир қилишини кўрсатади.
Одамда ўтказилган тадқиқотда, домперидон перорал қабул қилинганида қуйи эзофагеал соҳасида тинч ҳолатида босимни ошиши, антродуоденал моторикани яхшиланиши ва меъдани бўшашини тезлашиши кўрсатилган, бунда домперидон меъда секрециясига таъсир қилмайди.
Домперидонни QT оралиғига таъсири домперидонни кунига 80 мг гача (10 ёки 20 мг × кунига 4 марта) бўлган дозада 4 кун давомида қабул қилган соғлом субъектларда фаол назорат ва плацебо билан ўтказилган иккита тадқиқотда ўрганилган. Домперидон 20 мг дан кунига 4 марта ва плацебо қабул қилинганида QTc оралиғини максимал фарқини дастлабки қиймати 3,4 мс (1,0 дан 5,9 мс гача) бўлганида 10 мс дан ошмаслиги аниқланган. Клиник аҳамиятли QTc самаралар – домперидон суткада 80 мг дозада (яъни максимал тавсия этилган суткалик дозага нисбатан икки марта катта) қўлланганида кузатилмаган. Шундай бўлишига қарамай, иккита тадқиқотда, домперидон монотерапия сифатида (10 мг дан кунига 4 марта) қўлланганида QTc узайишининг айрим белгилари кўрсатилган. QTcF ўртача максимал фарқи домперидон ва плацебо ўртасида мувофиқ равишда 5,4 мс (95% ИИ: 1,7 дан 12,4 гача) ва 7,5 мс (95% ИИ: 0,6 дан 14,4 гача) ни ташкил этган.
Домеридон оч қоринга перорал қабул қилинганида тез сўрилади, плазмада максимал концентрациясига (Сmax) тахминан 60 минутдан кейин эришилади. Перорал қабул қилинган домперидоннинг мутлоқ биокираолишгини пастлиги (тахминан 15%) ичак деворида ва жигарда экстензив метаболизми билан ифодаланади. Гарчи соғлом одамларда домперидоннинг биокираолишлиги овқатдан кейин қабул қилинганида ошса-да, меъда-ичак тизимида шикоятлари бўлган беморлар домперидонни овқатдан 15-30 минут олдин қабул қилишлари керак. Меъданинг кислоталигини пастлиги домперидонни сўрилишини пасайтиради. Препарат перорал қабул қилинганида биологик биокираолишлиги циметидин ёки натрий бикарбонати олдиндан қабул қилинганидан сўнг камаяди. Препарат овқатдан кейин перорал қабул қилинганида максимал сўрилиши бироз секинлашади, эгри чизиғи остидаги майдони (АUC) эса бироз ошади.
Домперидон перорал қабул қилинганида тўпланмайди ва хусусий алмашинувини индукция қилмайди; кунига 30 мг дан икки ҳафта давомида перорал қабул қилинганидан сўнг 90 минутдан кейин плазмада максимал даражаси (21 нг/мл) биринчи дозаси қабул қилингандан кейинги даражаси билан деярли бир хил (18 нг/мл) бўлган.
Домеридон плазма оқсиллари билан 91-93% га боғланади. Домперидон гематоэнцефалик тўсиқ орқали бироз ўтади.
Домперидоннинг алмашинуви жигарда гидроксилланиш ва N-деалкилланиш йўллари билан тез ва жадал равишда ўтади. In vitro шароитида метаболизмини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотда, CYP3A4 домперидонни N-деалкилланишида иштирок этадиган цитохром Р-450 тизимининг асосий изоферменти эканлиги, шунингдек CYP3A4 изоферменти CYP1A2 ва CYP2E1 лар билан бирга домперидонни ароматик гидроксилланишда иштирок этишини кўрсатган.
Сийдик ва ахлат билан чиқарилиши перорал дозанинг мувофиқ 31% ва 66% ни ташкил этади. Препаратни ўзгармаган ҳолда чиқарилиши катта бўлмаган фоизни (10% ахлат билан ва тахминан 1% сийдик билан) ташкил этади.
Плазмадан ярим чиқарилиш даври бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг соғлом одамларда 7-9 соатни ташкил этади, оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда узайган бўлади.
Жигар етишмовчилиги
Ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7-9 балл ёки В синф) бўлган пациентларда домперидоннинг AUC и Cмакс соғлом шахсларга нисбатан мувофиқ равишда 2,9-1,5 марта юқори. Боғланмаган фракциясининг даражаси 25% га ошади, ярим чиқарилиш даври эса 15 дан 23 соатгача узаяди. Жигар функциясини ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг тизимли таъсири, оқсиллар билан боғланиши ёки ярим парчаланиш давридаги бирор-бир ўзгаришларсиз, Cмакс ва AUC га асосидага қийматлари соғлом субъектларга нисбатан бироз паст. Оғир даражаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда домперидоннинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Ўртача ёки оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Мотинорм®ни қўллаш мумкин эмас.
Буйрак етишмовчилиги
Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин/1,73 м2) бўлган пациентларда домперидоннинг ярим чиқарилиш даври 7,4 соатдан 20,8 соатгача узаяди, аммо препаратнинг плазмадаги даражаси соғлом кўнгиллиларга нисбатан паст бўлади. Препарат ўзгармаган ҳолда буйрак орқали жуда кам миқдорда (тахминан 1%) чиқарилиши туфайли, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препарат бир марта қўлланганида дозага тузатиш киритиш эҳтимоли кам.
Шундай бўлишига қарамай, такроран юборилганида препаратни қабул қилишлар сони, бузилиш даражасига қараб кунига бир ёки икки мартагача камайтирилиши мумкин, ва дозасини пасайтириш талаб этилиши мумкин.
Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари бўйича

≥ 1% пациентларда кузатилган нохуш реакциялар: депрессия, ҳавотирлик, либидони пасайиши ёки йўқлиги, бош оғриғи, уйқучанлик, акатизия, оғиз бўшлиғини қуриши, диарея, тери тошмаси, қичишиши, галакторея, гинекомастия, сут безлари соҳасида оғриқ ва сезувчанликни ошиши, ҳайз кўриш циклини бузилиши ва аменорея, лактацияни бузилиши, астения.

< 1% пациентларда кузатилган нохуш реакциялар: ўта юқори сезувчанлик, эшакеми, сут безларидан ажралма ажралиши ва шиши.

Нохуш кўринишлар хақида спонтан маълумотлар бўйича

Ножўя самаралар учраш тезлигига тақсимланиши ва аъзолар тизими бўйича келтирилган. Ножўя самараларни учраш тезлиги қуйидаги тарзда таснифланган: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10) ва тез-тез эмас (>1/1000, <1/100), кам ҳолларда (>1/10 000, <1/1000) ва жуда кам ҳолларда (<1/10 000, шу жумладан айрим ҳолатлар).

Кам ҳолларда:

-      меъда-ичак бузилишлари;

-      плазмада пролактиннинг даражасини ошиши, бу ҳолат гипофиз гематоэнцефалик тўсиқдан ташқарида жойлашганлиги билан ифодаланади, кам ҳолларда бу гиперпролактинемия галакторея, гинекомастия ва аменорея каби нейроэндокрин кўринишларни пайдо бўлишини рағбатлантириши мумкин.

 

жуда кам ҳолларда:

-      ўткинчи ичак спазмлари;

-      қичишиш, тошма;

-      экстрапирамид синдром (болаларда жуда кам ҳолларда, катталарда эса якка ҳолларда юзага келади, улар бутунлай орқага қайтади ва препаратни қабул қилиш тўхтатилган заҳоти йўқолади), тиришишлар, уйқучанлик, бош оғриғи.

-      QT оралиғини узайиши, тўсатдан кузатиладиган юрак ўлими*, жиддий юрак қоринчалари аритмиялари.

-      ажитация, асабийлик. Тиришишлар, уйқучанлик ва ажитация каби бундай ножўя кўринишлар жуда кам кузатилади ва асосан болалар ва янги туғилган чақалоқларда учрайди.

-      анафилактик реакциялар, жумладан анафилактик шок, ангионевротик шиш, аллергик реакциялар, эшакеми.

*Айрим эпидемиологик тадқиқотларда, домперидонни қўлланиши жиддий қоринчалар аритмиялари ёки тўсатдан кузатиладиган ўлимни ривожланиш ҳавфини ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Бундай кўринишларни 60 ёшдан ошган пациентларда ва препаратни суткада 30 мг дан ортиқ дозаларда қабул қилаётган пациентларда ривожланиш эҳтимоли янада юқори. Катталар ва болаларда домперидонни энг кичик самарали дозада қўллаш тавсия этилган.

Мотинорм® препаратини антихолинергик воситалар, антацидлар ёки антисекретор воситалар билан бирга буюриш мумкин эмас.

Қандли диабет билан хасталанган беморларда Мотинорм® билан бир вақтда буюрилганида инсулиннинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Эпидемиологик тадқиқотлар, домперидонни қўллаш жиддий юрак қоринчалари аритмиялари ёки тўсатдан кузатиладиган юрак ўлимини юз бериш ҳавфини ошиши билан боғлиқ бўлганлигини кўрсатган. Юқори ҳавф 60 ёшдан ошган пациентларда, 30 мг дан ортиқ кундалик дозаларда қабул қилган пациентларда ва QT оралиғини узайтирувчи препаратларни ёки CYP3A4 ингибиторларини бир вақтда қабул қилган пациентларда кузатилган.

Катталар ва болаларда домперидонни минимал самарали дозаларда ишлатиш керак. Юрак функциясини мавжуд маълум бузилиши бўлган пациентларга, хусусан QT оралиғини узайиши бўлган пациентларга, шунингдек электролитлар мувозанатини аҳамиятли даражада бузилиши (гипокалиемия, гиперкалиемия, гипомагниемия) бўлган беморларга, ёки брадикардия, ёки юрак қоринчалари аритмияларини ривожланиш ҳавфи юқори бўлганлиги туфайли димланган юрак етишмовчилиги каби юракнинг ёндош касалликлари бўлган пациентларга домперидонни қўллаш мумкин эмас. Электролитлар мувозанатини бузилишлари (гипокалиемия, гиперкалиемия, гипомагниемия) ёки брадикардия, маълумки юрак ритмининг бузилишлари ҳавфини оширувчи шароит ҳисобланади.

Домперидон билан даволаш, агар юрак аритмиялари билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган белгилар ёки симптомлар пайдо бўлса, тўхтатилиши керак. Пациентлар шифокорга юрак касалликларининг ҳар қандай симптомлари пайдо бўлганлиги хақида зудлик билан хабар бериш лозимлигини тавсия этиш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Мотинорм® кам ҳолларда неврологик ножўя самараларни чақириши мумкин. Болаларда ҳаётининг биринчи ойларида метаболик функциялар ва ГЭТ тўлиқ ривожланмаган бўлади, ва шунинг учун уларда экспирамид бузилишлар ва тиришишлар кўринишидаги нохуш неврологик самараларни ривожланиш ҳавфи юқори бўлади. Шу сабабли, домперидонни янги туғилган чақалоқлар, 1 ёшгача бўлган гўдакларга буюриш тавсия этилмайди, шунингдек эрта болалик ёшидаги болалар учун Мотинорм® нинг дозасини жуда аниқ ҳисоблаш ва ушбу дозага қатъий риоя қилиш керак. Неврологик ножўя самаралар болаларда препаратнинг дозасини ошириб юборилиши оқибатида чақирилиши мумкин, аммо бундай самараларнинг бошқа кузатилиши мумкин бўлган сабабларини ҳам эътиборга олиш керак.

Препарат таркибида сорбитол сақлайди, шунинг учун уни сорбитолни ўзлаштира олмайдиган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Препарат таркибида аллергик реакцияларни (эҳтимол секин кечувчи) чақириши мумкин бўлган метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоатини сақлайди.

Жигар касалликларида қўлланиши

Жигарда домперидонни метаболизми юқори даражада эканлигини ҳисобга олиб, енгил даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган беморларга Мотинорм® ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Буйрак касалликларида қўлланиши

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (зардоб креатинини > 6 мг/100 мл, т.е. > 0,6 ммоль/л) бўлган беморларда домперидоннинг ярим чиқарилиш даври 7,4 дан 20,8 соатгача узайган. Қабул қилишлар сони суткада бир ёки икки мартагача камайтирилиши керак, шунингдек дозани пасайтириш зарурати туғилиши мумкин.

Транспорт воситаларини ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш ҳусусияти

Эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

 

-      препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

-      меъда-ичакдан қон кетишлари;

-      механик ичак тутилиши ёки перфорацияси, бундай ҳолатда меъданинг ҳаракат функциясини рағбатлантириш ҳавфли бўлиши мумкин;

-      пролактин секреция қилувчи гипофиз ўсмаси (пролактинома);

-      кетоконазол, эритромицин ва QT оралиғини узайиши чақирадиган, флуконазол, вориконазол, кларитромицин, амиодарон ҳамда телитромицин каби CYP3A4 изоферментининг бошқа кучли ингибиторларини перорал шаклларини бир вақтда қабул қилиш;

-      айни вақтда ёки анамнезида юрак ўтказиувчанлигини бузилишлари бўлган пациентлар, хусусан ЭКГ дан QT интервалини узайиши;

-      электролитлар мувозанатини яққол бузилишлари ёки юракнинг жиддий касалликлари (масалан, димланган юрак етишмовчилиги) бўлган пациентлар;

-      ҳомиладорлик ва лактация даври

-      1 ёшгача бўлган болаларга;

-      Жигар функциясини ўртача а оғир даражадаги бузилишида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: буйрак функциясини бузилишларида эҳтиёткорлик билан қўлланади
Фармакодинамик ва/ёки фармакокинетик ўзаро таъсир натижасида QT-оралиғини узайиш ҳавфини ошиши

Мотинорм® препаратини QTc-оралиғини узайтирувчи дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

QTc-оралиғини узайтирувчи дори воситалари:

-      юрак аритмияларига қарши препаратларни IA синфи (масалан, дизопирамид, гидроксихинидин, хинидин);

-      юрак аритмияларига қарши препаратлар III синфи (масалан, амиодарон, дофетилид дронедарон, ибутилид, соталол);

-      айрим антипсихотик препаратлар (масалан, галоперидол, пимозид, сертиндол);

-      айрим антидепрессантлар (масалан, циталопрам, эсциталопрам);

-      айрим антибиотиклар (масалан, эритромицин, левофлоксацин, моксифлоксацин, спирамицин);

-      айрим замбуруғларга қарши воситалар (масалан, пентамидин);

-      айрим малярияга қарши воситалар (хусусан, галофантрин, люмефантрин);

-      меъда-ичак йўлларининг касалликларида қўлланадиган айрим препаратлар (масалан, цизаприд, доласетрон, прукалоприд);

-      айрим антигистамин воситалар (масалан, меквитазин, мизоластин);

-      ракда қўлланадиган препаратлар (масалан, торемифен, вандетаниб, винкамин);

-      айрим бошқа воситалар (масалан, бепридил, дифеманил, метадон).

Домперидонни метаболизмида CYP3A4 изоферменти асосий роль ўйнайди. In vitro шароитида ўтказилган тадқиқот натижалари ва клиник тажриба, ушбу изоферментни аҳамиятли даражада ингибиция қиладиган препаратларни бир вақтда қўллаш плазмада домперидоннинг концентрациясини ошириши мумкинлиги кўрсатди.

Мотинорм® препаратини CYP3А4 изоферментининг кучли ингибиторлари (уларнинг QT-самараларидан ташқари): азол қатори замбуруғларга қарши препаратлар (имидазоллар), макролидлар гуруҳига мансуб антибиотиклар (эритромицин, кларитромицин, телитромицин), ОИТВ-протеаза ингибиторлари, антидепрессантлар (нефазодон) билан бирга буюриш мумкин эмас, чунки улар домперидоннинг метаболизмини блоклашлари мумкин, бу плазмада унинг концентрациясини ошишига олиб келади. CYP3A4 нинг ўртача ингибиторлари (дилтиазем, верепамил ва айрим макролидлар) билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Қуйидаги дори воситалари билан бир вақтда қўллашда эҳтиёткорлик талаб этилади

-      брадикардия ва гипокалиемияни индукция қиладиган препаратлар;

-      QT-оралиғини узайтирувчи макролидлар: азитромицин ва рокситромицин (кларитромицин CYP3A4 нинг кучли ингибитори сифатида қўллаш мумкин эмас).

Юқорида келтирилган, улар билан қўллаш тавсия этилмаган ёки эҳтиёткорлик билан буюриш тавсия этилган воситалар рўйхати тахминий ҳисобланади ва охиригача йўқолмайди.

Соғлом субъектларда домперидонни кетоконазол ёки эритромициннинг перорал шакллари билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган айрим фармакокинетик/ фармакодинамик тадқиқотлар, домперидонни ушбу препаратлар билан бирламчи метаболизмининг CYP3A4-га боғлиқ сезиларли ингибиция бўлиши тасдиқланган.

10 мг домперидон суткада 4 марта ва 200 мг кетоконазол суткада 2 марта бир вақтда қабул қилинганида бутун кузатиш давомида QT оралиғини ўртача 9,8 мс га узайиши кузатилган, айрим ўзгариш моментлари 1,2 дан 17,5 мс гача тебранган. 10 мг домперидон суткада 4 марта ва 500 мг эритромицин суткада 3 марта бир вақтда қўлланганида бутун кузатиш давомида QT оралиғини ўртача 9,9 мс га узайиши кузатилган, айрим ўзгариш моментлари 1,6 дан 14,3 мс гача тебранган. Ушбу тадқиқотларнинг ҳар бирида домперидоннинг Cmax и AUC тахминан уч баробар ошган (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг).

Ушбу тадқиқотларда домперидон билан монотерапия ўтказиш (10 дан суткада тўрт марта) QT оралиғини 1,6 мс га (кетоконазол билан ўтказилган тадқиқот) ва 2,5 мс га (эритромицин билан ўтказилган тадқиқот) узайтирган, айни вақтда кетоконазол билан монотерапия (200 мг дан суткада икки марта) ва эритромицин билан монотерапия (500 мг дан суткада уч марта) бутун кузатиш давомида QT оралиғини мувофиқ равишда 3,8 ва 4,9 мс га узайишига олиб келган.

25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Домперидонни минимал самарали дозада, кўнгил айниши ва қусишга қарши курашиш учун зарур бўладиган қисқа вақт давомида ишлатиш керак.

Домеридонни овқатдан олдин қабул қилиш тавсия этилади. Агар овқатдан кейин қабул қилинса, препаратни сўрилиши бироз кечикиш билан амалга ошади.

Пациентлар ҳар навбатдаги дозани белгиланган вақтда қабул қилишлари керак. Агар қабул қилиш вақти ўтказиб юборилган бўлса, у ҳолда навбатдаги дозаси, уни икки баробар ошишидан сақланиш мақсадида ўтказиб юборилган дозани компенсация қилмасдан, одатдаги дозалаш жадвалига мувофиқ қабул қилинади.

Максимал даволаш давомийлиги бир ҳафтадан ошмаслиги керак.

Мотинорм®ни сироп шаклида болалар амалиётида (айниқса 5 ёшгача бўлган болалар) қўллаш тавсия этилади. Препарат ичга овқатдан 15-30 минут олдин буюрилади. Истеъмол қилишдан олдин сиропли флаконни чайқатиш керак.

Катталар ва ўсмирлар (12 ёш ва ундан ошган ва тана вазни 35 кг ва ундан ортиқ)

1 мл (10 мг) дан суткада уч мартагача буюрилади. Максимал суткалик доза 3 мл (30 мг) ни ташкил этади.

Гўдаклар ва 12 ёшгача бўлган болалар

Тана вазнига 250 мкг/кг дан кунига 3 марта, максимал доза кунига 30 мг: тана вазнига 750 мкг/кг 24 соат давомида қабул қилинади.

Тана вазни 10 кг бўлган болаларга, доза 2,5 мг ни ташкил этади, яъни тахминан 6 томчини ташкил этади, кунига уч марта қабул қилиш мумкин, кунига максимал 18 томчи (7,5 мг) ни ташкил этади.

Буйрак етишмовчилигида препаратни қабул қилишлар ўртасидаги интервални ошириш тавсия этилади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (зардобдаги креатини > 6 мг/100 мл, яъни > 0,6 ммоль/л) бўлган беморларда домперидоннинг ярим чиқарилиш даври 7,4 соатдан 20,8 соатгача узайган. Қабул қилишлар сони суткада бир ёки икки мартагача камайтирилиши мумкин, шунингдек дозани камайтириш зарурати туғилиши мумкин.

Симптомлари: уйқучанлик, дезориентация, экстрапирамид бузилишлар.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш; экстрапирамид бузилишларда – антихолинергик препаратлар, паркинсонизмга қарши препаратлар ёки антихолинергик ҳусусиятларга эга бўлган антигистамин препаратларни қўллаш керак.

 

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

MOTINORM tabletkalari 10mg N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
MOTINORM tabletkalari 10mg N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
MOTINORM tabletkalari 10mg N30 dori vositasi Medley Pharmaceuticals Limited tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
MOTINORM tabletkalari 10mg N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
MOTINORM tabletkalari 10mg N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
MOTINORM tomchilar dlya priema vnutr 5ml
NOVEKS DOMPERIDON suspenziya 120ml 1mg/ml
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
DOMRID suspenziya 60ml 1mg/ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Домперидон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
MOTINORM tabletkalari 10mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Домперидон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Limited
MOTINORM 10mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Домперидон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Ltd.
MOTINORM sirop 30ml 5mg/5ml
DOPROKIN tabletkalari 10mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Домперидон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.
Narh: 54 000 so'mdan Batafsil
MOTONIUM tabletkalari 10mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Домперидон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: АВВА РУС АО
Narh: 36 000 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
KOLDFRI tabletkalari N9
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
NYu O2 tabletkalari 500mg 200 mg+500 mg N10
TUKSIRIL sirop 100ml
KEFODIM poroshok 30ml 50mg/ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Limited
SEFROKS 500 tabletkalari 500mg N20
SEFROKS 250 tabletkalari 250mg N20
REPRAZ 20 tabletkalari 20mg N30
TELMED N tabletkalari 40mg 40 mg+12,5 mg N10
TELMED 20 tabletkalari 20mg N10
REPRAZ 10 tabletkalari 10mg N30
MOTINORM tabletkalari 10mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Домперидон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Limited
SEFROKS 500 tabletkalari 500mg N10
SEFROKS 250 tabletkalari 250mg N10
KOLDFRI tabletkalari N90
TELMED N tabletkalari 40mg 40 mg+12,5 mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Limited
TELMED N tabletkalari 40mg 40 mg+12,5 mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Limited
TELMED 20 tabletkalari 20mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Limited
TELMED 20 tabletkalari 20mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Limited
REPRAZ 10 tabletkalari 10mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Limited
PANTAZ tabletkalari 40mg N100
PANTAZ tabletkalari 40mg N30
PANTAZ tabletkalari 40mg N10
Другие формы препарата
MOTINORM sirop 30ml 5mg/5ml
MOTINORM tomchilar dlya priema vnutr 5ml
MOTINORM 10mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Домперидон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Medley Pharmaceuticals Ltd.
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9