Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

TETRAPIM poroshok 0,5g N1

Retseptli preparat
Kategoriya: - Antibiotiklar
Ishlab chiqarilish joyi: - O'zbekiston
Faol modda: Sefepim
Qadoqda soni: - 1
Ishlab chiqaruvchi: - Jurabek Laboratories OT MChJ
ATX kodi: - J01DE01
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Sog'liqni Saqlash Vazirligi tomonidan 22.11.2019 da DV/M 02873/11/19 registratsion raqami bilan ro'yxatdan o'tgan

Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун.

Битта флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:цефепим гидрохлориди (цефипимга қайта ҳисоблаганда) – 1,0 г; 0,5 г.

ёрдамчи моддалар: L-аргинин.

Препарат флаконларда 0,5 г ёки 1,0 г. дан флаконлар қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутиларга солинган.

Тетрапим – бактерицид таъсирга эга бўлган IV авлод цефалоспорин антибактериал воситадир. Микроорганизмларнинг ҳужайра деворининг синтезини бузиб бактерицид таъсир кўрсатади. Грамммусбат ва грамманфий бактериялар, аминогликозидлар ва/ёки III авлод цефалоспорин антибиотикларга чидамли штаммларга нисбатан кенг таъсир доирасига эга. Кўпчилик бета-лактамазалар гидролизга юқори чидамли ва грамманфий бактериал хужайраларга тез киради.

Бактерияларнинг ҳужайралари ичида цефепимнинг молекуляр нишонлари пенициллин боғловчи оқсиллардир.

In vitro шароитида қуйидаги санаб ўтилган микроорганизмларга нисбатан фаол:

-грамманфий аэроблар: Pseudomonas spp. (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa Pseudomonas putida ва Pseudomonas stutzeri), Escherichia coli, Klebsiella spp. (шу жумладан Klebsiella pneumonia, Klebsiella oxytoca, Klebsiella oxaenae), Enterobacter spp. (шу жумладан Enterobacter cloacae, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans ва Enterobacter sakazakii), Proteus spp. (шу жумладан Proteus mirabilis ва Proteus vulgaris), Acinetobacter calcoaceticus, Aeromonas hydrophila, Capnocytophaga spp., Citrobacter spp. (шу жумладан Citrobacter diversus, Citrobacter freundii), Campylobacter jejuni, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae (шу жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Hafnia alvei, Legionella spp., Morganella morganii, Moraxella catarrhalis (шу жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Neisseria meningitidis, Providencia spp. (шу жумладан Providencia rettgeri, Providencia stuartii), Salmonella spp., Serratia spp. (шу жумладан  Serratia marcescens, Serratia liquefaciens), Shigella spp., Yersinia enterocolitica каби; 

       - граммусбат аэроблар: Staphylococcus aureus ва Staphylococcus epidermidis (шу жумладан, бета-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus, бошқа штаммлар  Staphylococcus spp., Streptococcus pyogenes (A гуруҳи), Streptococcus agalactiae (В гурухи),  Streptococcus pneumoniae, бошқа бета-гемолотик Streptococcus spp. (С, G ва F гуруҳлари), Streptococcus bovis (D гурухи), Streptococcus viridans каби; 

      -анаэроблар, Prevotella spp. (шу жумладан Prevotella melaninogenicus), Clostridium perfringens, Fusobacterium spp., Mobiluncus spp., Peptostreptococcus spp., Veillonella spp., Bacteroides spp. (шу жумладан  Bacteroides melaninogenicus ва Bacteroides тегишли оғиз бўшлиғининг микроорганизмлари). 
Резистентлик. Цефепимга Bacteroides fragilis, Clostridium difficile, метициллинга, резистент стафилококклар, пенициллинга резистент пневмококклар, Xanthomonas maltophilia айрим штаммлари, энтерококкларнинг кўпчилик штаммлари,  шу жумладан Enterococcus faecalis.
Цефепимниннинг биокираолишлиги-100 %.

Вена ичига юборилгандан кейин плазмада цефепимнинг ўртача концентрацияси  (мкг/мл)

 

Цефепимнинг дозаси

0,5 соат

1 соат

2 соат

4 соат

8 соат

12 соат

Сmax, мкг/мл

500 мг

38,2

21,6

11,6

5,0

1,4

0,2

39,1±3,5

1 г

78,7

44,5

24,3

10,5

2,4

0,6

81,7±5,1

2 г

163,1

85,8

44,8

19,2

3,9

1,1

163,9±25,3

 

*Максимал концентрация (Сmax) цефепимнинг бир марталик инфузиядан кейин катталар қон плазмасида хар хил вақтда аниқланган ўртача концентрациялар келтирилган.

Цефепим мушак ичига юборилгандан кейин тўлиқ сўрилади.

Мушак ичига юборилгандан кейин плазмада цефепимнинг

ўртача концентрацияси (мкг/мл)

Цефепимнинг дозаси

0,5 соат

1 соат

2 соат

4 соат

8 соат

12 соат

Cmax, мкг/мл

Tmax ,соат

500 мг

8,2

12,5

12,0

6,9

1,9

0,7

13,9±3,4

1,4±0,9

1 г

14,8

 25,9

26,3

16,0

4,5

1,4

29,6±4,4

1,6±0,4

2 г

36,1

49,9

51,3

31,5

8,7

2,3

57,5±9,5

1,5±0,4

*Максимал концентрация (Сmax) макисмал концентрацияга эришиш вақти (Tmax ,соат) цефепимнинг бир мартлаик мушак ичига юборишдан кейин қон плазмасида хар хил вақтда аниқланган ўртача концентрациялар келтирилган.

Тақсимланиш ўртача ҳажми 0.25 л/кг; 2 ойдан 16 ёшгача бўлган болаларда-0.33 л/кг.

Юборилган дозани тахминан 20 % вон оқсиллари билан боғланади.

Даволаш концентрациялар сийдик, сафро, перитонеал суюқлик каби организмнинг турли суюқликларда ва бронхлар шиллиқ қаватлари, простата бези, аппендикс ва ўт қопи каби организмнинг тўқималарида аниқланади. Ахамиятсиз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади.

Цефепим яллиғланган гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. N-метилпирролидингача

(NMP) метаболизмга учрайди ва тез N-окись(NMP-N-окись)га айланади.

Цефепим асосан буйраклар калавали фильтрацияси йўли орқали чиқарилади (буйрак клиренси ўртача минутига 120.0 мл ни ташкил қилади).

Сийдикда ўзгармаган цефепимнинг юборилган дозани тахминан 85 % N-метилпирролидин 1 % камроқ, оксид N-метилпирролидин 6.8 % атрофида ва цефепим эпимери тахминан 2.5 % аниқланади.

Ярим чиқарилиш даври 2 соатни ташкил қилади, дозани тахминан 15 % жигарда ва буйракларда метаболизмга учрайди.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар.

Буйрак етишмовчилигида организмдан ярим чиқарилиш даври ошади, бунда умумий клиренс ва креатинин клиренси орасида пропорционал қарамлик кузатилади.

Диализ сеанслари ўтказилишини талаб қилувчи буйраклар функциясини оғир бузилишларида гемодиализда ярим чиқарилиш даври ўртача 13 соат ва узлуксиз перитонеал диализда 19 соатни ташкил қилади. Буйрак функцияси бузилишларида дозага тузатиш киритиш талаб қилинади. (“Қўллаш усули” бўлимига қаранг).

Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентлари.

Жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентларда цефепимнинг фармакокинетикаси ўзгармайди.

Бундай беморларга дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

65 ёшдан катта пациентлар

65 ёшдан катта соғлом кўнгилларида бир мата вена ичига препаратни 1 г юборилганда ёш кўнгилларига қараганда “концентрация-вақт” эгри қарамлиги остидаги майдонни (AUC) ошиши ва буйрак клиренси камайиши кузатилади. Буйрак функциясини бузилиши бўлган катта ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинади.

Болалар

Препаратнинг фармакокинетикаси вена ичига ёки мушак ичига бир марта 50 мг/кг тана вазни дозада юборилганда 2 ойдан 11 ёшгача бўлган болаларда ва шунингдек препарат қайта юборилгандан кейин (камида 48 соат давомида хар 8-12 соатда) текширилган. Бир марта вена ичига юборилгандан кейин умумий клиренс ва тақсимланиш ҳажми мувофиқ 3.3 мл/мин/кг ва 0.3 л/кг ни ташкил қилади. Буйраклар орқали ўзгармаган шаклида цефепимни чиқарилиши юборилган дозадан 60.4 % ва буйрак клиренси ўртача 2.0 мл/мин/кг ни ташкил қилади.

 

Аллергик реакциялар; тери тошмаси (шу жумладан эритема) , қичишиш, иситма, анафилактоид реакциялар, эозинофилия; кам ҳолларда-токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми)

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, парестезия, хавотирлик ҳис қилиш, онгни чалқашиши, тиришишлар.

Жинсий тизими томонидан: вагинит.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда-буйрак функциясини бузилиши, токсик нефропатия.

Меъда-ичак йўли томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш, қориндаги оғриқ, диспепсия; узоқ даволанганда-сохта мембраноз энтероколит.

Қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, транзитор тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения, панцитопения, гемолитик анемия, кўп қонаб туриши.

Нафас тизими томонидан: йўтал, ҳансираш, томоқда оғриқ.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, кўкракда оғриқ.

Маҳаллий реакциялар: вена ичига юборилганда флебит, мушак ичига юборилганда юбориш жойида қизариш ва оғриқ.

Лаборатория кўрсаткичлари: гемакритни камайиши, протромбин вақтни ошиши, мочевинанинг концентрациясинини ошиши, “жигар” трансаминаз ва ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия, Кумбс тўғри синамасини мусбатлиги, сийдикни глюкозага сохтамусбат синамаси.

Бошқа реакциялар: томоқда оғриқ, кўп терлаш, белда оғриқ, астения, периферик шишлар, кандидоз.

Рецепт бўйича .
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда (К/К < 60 мл/мин) дозага ёки инъекция учун цефепимни қабул қилиш вақти оралиғига буйрак функциясига мувофиқ тузатиш киритилиши керак (“Қўллаш усули ва дозалар” бўлимига қаранг).

Аминогликазидлар ва ҳалқали диуретиклар каби эҳтимолий нефротоксик препаратлари инъекция учун цефепим билан бир вақтда қўлланилганда, буйрак функцияси синчков кузатиб бориш керак.

Диарея пайдо бўлганда цефепим билан даволаш вақтида сохта мембраноз колит ривожланиш эҳтимоли туфайли эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Сохта мембраноз колит ривожланиш ҳолатларда  препарат бекор қилинади; асоратларни ўрта оғир ва оғир шакллари ванкомицин ёки метронидазол буюришни талаб қилинади.

Инфекция ўчоғидан тарқалиши мумкин бўлган беморларга ва менинггитга гумон қилингандан менингитда самарадорлиги клиник тасдиқланган альтернатив антибиотик буюриш лозим.

Аллергик реакция пайдо бўлган холатдиа препаратни қўллашни тўхтатиш лозим; дархол типли оғир реакция эпинефрин, глюкокортикоид юборилишини талаб қилиниши ва бошқа шошилинч чораларни ўтказиш лозим.

Цефепим қўлланиши Кумбс сохтамусбат синамаси ва сийдикда глюкозага тест сохтамусбат натижаси бўлиши мумкин.

Узоқ даволанганда периферик қонни, жигар ва буйрак функционал холатини кўрсаткичлари назорат қилиш зарур.

Хомиладорлик ва лактация даври.

Ҳомиладор аёлларда адекват ва назорат қилинадиган тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препаратни хомиладорлик даврида фақат жуда зарур холатда она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлганида  қўлланиши лозим.

Тетрапим она сути билан жуда паст концентрацияларда аниқланади. Эмизиш даврида препаратни фақат она учун кутиладиган фойда бола учун потенциал хавфдан устун бўлганида қўллаш лозим.

Алоҳида диққат ва реакция  тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришига таъсири.

Диққатни жамлаш қобилиятига препаратни таъсирини ўрганилмаган,  аммо марказий нерв тизими томонидан ножўя самаралар ривожланиш имкониятини ҳисобга олиб транспортни бошқариш ва препарат билан даволаш вақтида психомотор реакциялар юқори тезлигини талаб қилувчи хавфли механизмлар билан ишлашда сақланиш лозим.

 

·    Қуйи нафас йўллари инфекциялари, шу жумладан бронхит ва пневмония  

·    асоратсиз ва асоратли сийдик чиқариш йўллари  инфекциялари (шу жумладан, пиелонефрит);

·    тери ва юмшоқ тўқималар инфекциялари;

·    қорин бўшлиғини инфекциялари, шу жумладан перитонит ва ўт йўллари инфекциялари (метронидазол билан мажмуада);

·    кичик тос аъзоларини инфекцион-яллиғланиш касалликлари;

·    септицемия;

·    фебрил нейтропения бўлган пациентлар учун инфекцияларини эмпирик даволаш;

·    катта жаррохлик операцияларда инфекцияларни олдини олиш учун қўлланилади. 

Цефепим эритмасинин аминогликозидлар (гентамицин, тобрамицин, амикацин, нетилмицин) , метронидазол, ванкомицин, аминофиллин эритмалари билан аралаштириш мумкин эмас. Зарурат бўлганида бу эритмаларни алоҳида юборилади.

Препаратнинг эритмаси ампицилин эритмасига қўшилиши мумкин, агар хар бир қўшиладиган эритмаларни концентрацияси 40 мг/мл дан ошмаса.

Ҳалқали диуретиклар ва полимиксин В цефепимнинг каналчали секрециясини камайтиради, ярим чиқарилиш даврини узайтиради, қонда препаратни концентрациясини оширади, нефротоксикликни кучайтиради.

Цефепим аминогликозидлари билан бир вақтда қўлланилганда  синергизм намоён бўлади.

Аммо шу билан аминогликозидларни дозаси оширилганда нефротоксиклиги ва ототоксиклиги ривожланиш хавфи ошади.

Макролидлари, хлорамфеникол ёки тетрациклинлари билан- антогинизм намоён бўлади.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар цефалоспоринларни чиқарилишини секинлаштиради ва қон кетиш ривожланиши хавфини оширади.

 

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Вена ичига (оқим билан, томчилаб) ёки мушак ичига юборилади.

Доза юбориш йўли инфекцияни жойланиши, характери ва тури буйрак функцияси ва беморни ёшига боғлиқ холда белгиланади.

Вена ичига юбориш.

Вена ичига оқим билан юбориш учун Тетрапим қуйидаги эритувчиларда эритиш мумкин:

·      инъекция учун стерил сув

·      5 % ли декстроза (глюкоза) эритмаси

·      0.9 % ли натрий хлорид эритмаси

Катта бўлмаган хажмда (5-10 мл) эритилади ва вена ичига 3-5 минут давомида оқим билан юборилади.

Вена ичига томчилаб юбориш учун препарат катта бўлмаган хажмда (5-10 мл) санаб ўтилган эритмалар бирида эритилади ва шу эритма билан 50 мл ёки 100 мл гача етказилади; камида 30 минут давомида юборилади:

·      Инъекция учун стерил сув;

·      0.9 % ли натрий хлорид эритмаси;

·      5 % ёки 10 % ли декстроза (глюкоза) эритмаси;

·      Натрий лактат эритмаси

·      5 % ли декстроза эритма ва 0.9 % ли натрий хлорид эритма мажмуаси;

·      Рингер лактат ва 5 % ли декстроза эритма мажмуаси.

Инфузия вақтида бошқа эритмаларни юбориш вақтинча тўхтатиш тавсия қилинади.

        Мушак ичига юбориш

Мушак ичига юбориш учун Тетрапим қуйидаги эритувчиларда эритиш мумкин:

·      Инъекция учун сув

·      0.9 % ли натрий хлорид эритмаси;

·      0.5 % ёки 1 % ли лидокаин гидрохлорид эритмаси.

Мушак ичига чуқур, масалан думбанинг юқори ташқи квадрантига юборилади; игнани қон томирга тушишини истисно қилиш ва эритмани, айниқса лидокаинни қонга юборишига йўл қўймаслиги учун олдиндан аспирация қилиш керак

 

Тетрапимнинг қуруқ кукунни эритиш учун ишлатиш керак бўлган

эритувчини қуйидаги минимал миқдори.

 

Эритиш учун эритмани ҳажми

Олинган эритмани таҳминий ҳажми, мл

Вена ичига юбориш

0,5 г/флакон

5

5,6

1 г/флакон

10

11,3

2 г/флакон

10

12,5

Мушак ичига юбориш

0,5 г /флакон

1,3

1,8

1 г/флакон

2,4

3,6


 

Вена мушак ичига юбориш учун эритмаларни сақлаш

Вена ва мушак ичига юбориш учун препаратнинг тайёрланган эритмалари хона ҳароратида 24 соат давомида  ёки совуткичда (2-8 0 С) 7 кун давомида сақланганда барқарор бўлади.

Юборишдан олдин парентерал  юбориш учун барча эритмалар каби тайёрланган препаратнинг эритмаларини кўринадиган механик заррачалар йўқлигини текшириш лозим. Акс ҳолда тайёрланган эритмани қўллаш мумкин эмас. Сақланганда кукун ва тайёрланган эритма қорайиб қолиши мумкин, бу препаратни фаоллигига ва сифатига таъсир қилмайди.

Буйрак функцияси нормал бўлган катталарга ва тана вазни 40 кг қўп бўлган болаларга тавсия қилинадиган дозалар

Инфекциянинг характери ва жойлашиши

Тетрапимнинг бир марталик дозаси, юбориш йўли ва юбориш тез-тезлиги

Даволаш давомийлиги (кун)

Қуйи нафас йўлларини инфекциялари

1,0 - 2,0 г дан вена ичига ҳар 12 соатда

10

Ўрта оғирликдаги асоратланмаган ва асоратларни ва асоратланган буйрак ва сийдик чиқариш йўллари, шу жумладан пиелонефритни инфекциялари

0,5 - 1,0 г дан вена ичига ёки мушак ичига ҳар 12 соатда

7-10

Оғир асоратланмаган ва асоратланган буйрак ва сийдик чиқариш йўллари , шу жумладан пиелонефритни инфекциялари

2,0 г дан вена ичига ҳар 12 соатда

10

Қорин бўшлиғи асоратланган инфекциялари (метронидазол билан мажмуада)

2,0 г дан вена ичига ҳар 12 соатда

7-10

Ўрта оғирликдаги ва оғир асоратланмаган тери ва юмшоқ  тўқималар инфекциялари

2,0 г дан вена ичига ҳар 12 соатда

10

Нейтропеник иситма; ҳаётга ҳавф солувчи инфекция

2,0 г дан вена ичига ҳар 8 соатда

7

Болалар.

Тана вазни 2 ойдан катта 40 кг гача бўлган болалар

Сийдик йўлларини инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималари инфекциялари, пневмонияда тавсия қилинадиган доза 10 кун давомида ҳар 12 соатда 50 мг/кг ни ташкил қилади. Оғир инфекцияларда- ҳар 8 соатда.

         Фебрил нейтропенияси, септицемия, бактериал менингит бўлган пациентларга 7-10 давомида ҳар 8 соатда 50 мг/кг дозада юбориш лозим.

Максимал бир мартлаик доза 2 г ошмаслиги керак.

Болаларда препаратни мушак ичига юбориш тажрибаси чегаралган.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар

Бу категориядаги беморларга цефепимнинг дозасинин камайтириш зарурати йўқ.

 

Буйрак  функциясини бузилиши бўлган пациентлар.

Буйрак функцияси нормал, буйрак етишмовчилиги ва перитонеал диализда ёки гемодиализда бўлган беморлар учун дозалаш тартиби.

Креатинин клиренс (мл/мин)

Бир марталик дозага боғлиқ юбориш тез-тезлиги

>60 мл/мин (нормал бўлган буйрак

функцияси )

0,5 г хар 12 соатда

1,0 г хар

12 соатда

2,0 г хар 8 соатда ёки хар 12 соатда

30-60 мл/мин

0,5 г хар 24 соатда

1,0 г хар

24 соатда

2,0 г ҳар 12 соатда ёки хар 24 соатда

11-29 мл/мин

0,5 г хар 24 соатда

1,0 г хар

24 соатда

2,0 г хар 24 соатда

<11 мл/мин

0,25 г хар 24 соатда

0,5 г хар

24 соатда

1,0 г хар 24 соатда

Перитонеал диализ

0,5 г хар 48 соатда

1,0 г хар

48 соатда

2,0 г хар 48 соатда

Гемодиализ

Гемодиализни биринчи кунида 1,0 г кейинчалик, 0,5 г ҳар 24 соатда ёки 1.0 г ҳар 24 соатда


 

Кўпроқ сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда пайдо бўлади.

Симптомлари: тиришишлар, энцефалопатия, нерв-мушак қўзғалиши.

Даволаш: буйрак етишмовчилигида- гемодиализ; синчков назорат ва буйрак нормал функцияси бўлганда самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш.

 

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Analoglar
TETRAPIM poroshok 1,0g N5
TETRAPIM poroshok 1,0g N1
TETRAPIM poroshok 0,5g N5
Akpim poroshok 1g
Narx: 38 000 so'mdan Batafsil
SEFIKAD poroshok 1000mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Cadila Pharmaceuticals Limited
Narx: 50 000 so'mdan Batafsil
FIPIM poroshok 1,0g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Oxford Laboratories Pvt. Ltd
POZINEG 2000 poroshok 2000mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Aurobindo Pharma Limited
PIME S poroshok 2,0g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Sanjivani Parenteral Limited
PIME S poroshok 1,0g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Sanjivani Parenteral Limited
SEFEPIM SANITA poroshok 1g N10
PIMESEF poroshok 500mg N1
LADEF poroshok 1g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Protech Biosystems Pvt. Ltd
LADEF poroshok 500mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Protech Biosystems Pvt. Ltd
FORSIM poroshok 0,5g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Novopharma plus, СП ООО
Primasef poroshok 1g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Аверси-Рационал, ООО
ZEFEPIM poroshok 1g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: BKRS Pharma Pvt. Ltd.
SEFIKAD poroshok 2000mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Cadila Pharmaceuticals Limited
Narx: 56 000 so'mdan Batafsil
FIPIM poroshok 0,5g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Oxford Laboratories Pvt. Ltd
ULTRAPIM poroshok 1g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Ultra Laboratoires Pvt. Ltd.
Sivulan poroshok 1 g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Gruziya
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: ABiPharm, ООО
PIME S poroshok 0,5g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Sanjivani Parenteral Limited
NIKAPIM poroshok 1,0g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: God Gift Laboratory Pvt. Ltd.
Narx: 43 000 so'mdan Batafsil
ROKSIPIM poroshok 1,0g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Rotapharm Ilaclari Ltd Sti., Турция произведено: Pharma Vision San. Ve Tic. A.S.
Narx: 42 000 so'mdan Batafsil
SEFEPIM poroshok 1,0g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Rossiya
  • Faol modda: Sefepim
  • Ishlab chiqaruvchi: Красфарма, ПАО
Narx: 11 900 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narx: 37 800 so'mdan Batafsil
Narx: 2 100 so'mdan Batafsil
Narx: 4 950 so'mdan Batafsil
Narx: 5 496 so'mdan Batafsil
Narx: 5 000 so'mdan Batafsil
Narx: 3 500 so'mdan Batafsil
Narx: 2 180 so'mdan Batafsil
Narx: 3 400 so'mdan Batafsil
Narx: 17 000 so'mdan Batafsil
Narx: 13 000 so'mdan Batafsil
Narx: 3 000 so'mdan Batafsil
Narx: 3 800 so'mdan Batafsil
RIBOKSIN tabletkalari 200mg N10
Narx: 1 500 so'mdan Batafsil