- сийдик-таносил тизимининг касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, сийдик чиқариш йўлларининг асоратли ёки қайталанувчи инфекциялари;
- пенициллинга чидамли гонококклар, хламидиялар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар чақирган жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар;
- нафас йўлларининг, Наеmophilus influenzae ёки бошқа грамманфий қўзғатувчилар, шунингдек тилларанг стафилококк, ичак таёқчаси, клебсиелла, энтеробактериялар, протей, Рseudomonas, легионела, стафилококклар чақирган ўткир, сурункали ва қайталанувчи инфекциялари (бронхитлар, пневмония);
- қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт йўлларининг инфекциялари, шунингдек амебиаз – амебали дизентерия, унинг ичакдан ташқари шакллари, айниқса амёбали жигар абсцесси; лямблиоз, қорин тифи, сальмонеллез, шигелез;
- қулоқ, томоқ ва буруннинг сурункали ва қайталувчи инфекцияларида, агар улар грамманфий қўзғатувчилар (шу жумладан Рseudomonas) ёки стафилококк томонидан чақирилган бўлса;
- оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
- суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари;
- иммунитет танқислиги ёки нейтропенияси бўлган беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш;
- жарроҳлик инфекцияларини, айниқса гастроэнтерологиядаги инфекцияларни, операциядан олдинги олдини олиш ёки операциядан кейинги даволаш;
- гинекологик касалликларда қўлланади.