Флутинос препаратини қўллашдан олдин бурун бўшлиғини тозалаб ювиш керак, гарчи бурун бўшлиғида маҳаллий инфекциялар бўлиши препаратнинг кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларига таъсир кўрсатмаса ҳам.
Агар 7 кун давомида доимий равишда препаратни қўллаб фойда кўрилмаса, унда шифокорга мурожат этиш зарур.
Агарда препарат узоқ муддат фойдаланилса буйрак устки пўстлоғини доимий равишда назорат килиб туриш зарур.
Флутинос назал спрейи тўлиқ самараси фақат бир неча кун даволангандан кейин пайдо бўлиши мумкин. Тизимли кортикостероидларни қабул қиладиган беморларни Флутинос билан даволашга ўтказишда адренал етишмовчилик хавфи мавжудлиги сабабли эҳтиёт бўлиш керак.
Кўпгина ҳолларда Флутинос мавсумий аллергик ринитни назорат қилади, аммо жиддий аллергик реакция бўлса, қўшимча терапия талаб қилиниши мумкин.
Назал кортикостероидлар тизимли самарани чақиради, айниқса узоқ муддат давомида, юқори дозада қўлланилса.
Маълумотларга қараганда, айрим юқори дозали назал кортикостероидлар болаларда бўй ўсишини кечиклаштириши мумкин экан. Узоқ муддатли назал кортикостероидларни қўлланганда, болаларни бўйини назорат қилиб туриш тавсия этилади. Бўй ўсиши кечикса, педиатр даволашни назал кортикостероидлар дозасини камайтириш бўйича қайтадан кўриб чиқиши керак.
Флутинос таркибида бензалконий хлориди бўлиб, у бурун шиллиқ қаватини ноҳуш ҳолатга келтириши мумкин.
Стрессли ҳолатларда буйрак усти пўстлоғининг фаолияти бузилишини мавжутлигини ( нафас олиш йўлининг инфекциялари, жарроҳлик, травма ва яна бошқалар) кўриб чиқиш ва глюкокортикостероидларни қўшимча равишда тайинлаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш керак.
Оғиз бўшлиғи кандидозини ривожланишини олдини олиш учун, препаратни қўлланганидан сўнг оғизни чайқаш зарур.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш
Ҳомиладор айолларда кутилган фойда ҳомила учун мумкин бўлган ҳар қандай хавфдан ошиб кетган ҳолатлардагина буюрилади. Эмизиш даврида она учун кутилаётган фойда болага мумкин бўлган ҳар қандай хавфдан юқори бўлган ҳолатлардагина буюрилади.
Препаратнинг транспорт воситасини ёки потенцал хавфли бўлган механизмни бошқариш қобилиятига таъсир ҳусусиятлари
Препаратнинг ножўя таъсирларини ҳисобга олган ҳолда, транспорт воситасини ёки потенцал хавфли бўлган механизмни бошқаришда эҳтиёт бўлиш керак.