MEZAKAR analoglari


Dori analoglarini taqqoslash MEZAKAR

MEZAKAR Karbamazepin Melepsin
Эпилепсия – генерализацияланган тоник-клоник ва парциал тутқаноқлар. Мезакар® SR яқинда эпилепсия билан ташхисланган беморларга ва назорат қилинмайдиган ёки жорий томир тортишишига қарши терапияга чидамсиз беморларга тавсия этилган. Изоҳ: карбамазепин, одатда, абсанса (кичик эпилепсия хуружи) ва миоклоник томир тортишишларида самарасиздир. Бундан ташқари, амалиётдаги воқеалар шундан далолат берадики, тутқаноқлар зўрайиши одатий бўлмаган абсансаларга эга беморларда юзага келиши мумкин. - Уч шохли нерв невралгияси. - Тил-томоқ нервининг ҳақиқий невралгияси. - Диабетик нейропатиядаги оғриқ. - Тарқоқ склерозда эпилепсия шаклидаги томир тортишишлар. - Алкоголь абстиненцияси синдромида томир тортишишлар пайдо бўлишини профилактика қилиш. - Литийли терапияга мойил бўлмаган беморларда маниакал-депрессив руҳий касалликларни профилактика қилиш.
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Retseptli Retseptli / Retsepsiz Retseptli
Kategoriya

Antiepileptik vositalari

Asab tizimi

Antiepileptik vositalari

Antiepileptik vositalari

Nojo'ya ta'sirlar
Хавфсизлик профили қисқача тавсифи

Мезакар® SR дори воситаси билан даволаш бошланишида ёки дастлабки доза ҳаддан ташқари юқори бўлган ҳолатда ёхуд кекса ёшдаги беморларни даволашда тез-тез ёки жуда тез-тез муайян ножўя реакциялар, масалан, марказий асаб тизими томонидан (бош айланиши, бош оғриши, атаксия, серуйқулик, толиқувчанлик, диплопия); ошқозон-ичак йўли томонидан (кўнгил айниши, қайт қилиш) ножўя реакциялар, шунингдек тери аллергик реакциялари пайдо бўлиши мумкин.

Дозага боғлиқ ножўя реакциялар, одатда, бир неча кун ичида ёхуд ўз-ўзидан, ёхуд доза вақтинча пасайтирилгандан сўнг камаяди. Марказий асаб тизими ножўя реакцияларининг пайдо бўлиши нисбатан ортиқча дозалаш ёки плазмада дори воситаси даражаларининг сезиларли ўзгарувчанликлари аломати бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда плазмада дори воситаси даражаларини назорат қилиш ва суткалик дозани камроқ (яъни 3-4 та) тенг дозаларга бўлиш тавсия этилади.

Клиник синовлар вақтида ва спонтан ҳисоботлардан олинган дори воситасининг ножўя таъсирлари тўғрисидаги маълумотлар жадвали

Клиник синовлар давомида аниқланган дори воситаларининг ножўя реакциялари MedDRA фаолиятини белгиловчи Тиббий атамалар луғатида тизим-орган туркумлари бўйича келтирилган. Ҳар бир тизим-орган туркуми доирасида ножўя реакциялар частота бўйича баҳоланади: биринчи бўлиб энг тез-тез учрайдиган реакциялар қайд этилган. Ҳар бир частота гуруҳи доирасида дори воситаларининг ножўя реакциялари жиддийлиги камайиб бориш тартибида тақдим этилган. Частота бўйича қуйидаги тасниф қабул қилинган (СММНО III): жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (1/100 дан <1/10 гача); унчалик тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); камдан-кам (1/10000 дан <1/1000 гача); жуда камдан-кам  ҳолларда (<1/10000).

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез:

лейкопения.

Тез-тез:

тромбоцитопения, эозинофилия. 

Камдан-кам:

лейкоцитоз, лимфаденопатия.

Жуда камдан-кам:

агранулоцитоз, апластик анемия, панцитопения, соф қизил қон таначалари аплазияси, анемия, мегалобластик анемия, ретикулоцитоз, гемолитик анемия.

Частотаси номаълум:

илик фаолияти босилиши.

Иммун тизим томонидан бузилишлар

Камдан-кам:

дори воситасига юқори сезувчанликнинг иситмалаш, тери тошмаси, томирлар яллиғланиши, лимфаденопатия, сохта лимфома, артралгия, лейкопения, эозинофилия, гепатоспленомегалия, жигар функционал намуналари кўрсаткичлари ўзгариши билан бирга кечадиган секинлашган реакциялари ва турли комбинацияларда учрайдиган ўт йўллари йўқолиши синдроми (жигар ичида ўт йўллари бузилиши ва йўқолиши). Ушбу жараёнга бошқа органлар (масалан, жигар, ўпка, буйрак, ошқозоности бези, миокард, йўғон ичак) жалб қилиниши мумкин.

Жуда камдан-кам:

анафилактик реакция, шишиш, ангионевротик шишиш, гипогаммаглобулинемия.

Частотаси номаълум**:

эозинофилия ва тизимли аломатлар (DRESS) билан бирга кечадиган дори воситаси билан боғлиқ тери реакцияси.

Инвазия инфекциялари

Частотаси номаълум**:

6-турдаги одам герпес вируси реактивацияси.

Эндокрин тизим томонидан бузилишлар

Тез-тез:

шишиш, суюқлик ушланиб қолиши, вазн ошиши, гипонатриемия ва камдан-кам ҳолатларда сув интоксикациясига олиб келадиган, ланжлик, қайт қилиш, бош оғриши, фикрлашда чалкашлик, неврологик касалликлар билан бирга кечадиган антидиуретик гормон (АДГ) таъсири туфайли қон осмолярлиги камайиши.

Жуда камдан-кам:

галакторея, гинекомастия.

Метаболизм ва овқатланиш тизими томонидан бузилишлар

Камдан-кам:

фолий етишмовчилиги, иштаҳа пасайиши.

Жуда камдан-кам:

ўткир порфирия (ўткир интермитлайдиган ва аралаш порфирия), ўткир бўлмаган порфирия (тери-жигар порфирияси).

Руҳий тизим томонидан бузилишлар

Камдан-кам:

галлюцинациялар (кўриш ва эшитиш), депрессия, агрессивлик, хавотирланиш, безовталик, фикрлашда чалкашлик.

Жуда камдан-кам:

руҳий касаллик фаоллашиши.

Асаб тизими томонидан бузилишлар 

Жуда тез-тез:

атаксия, бош айланиши, серуйқулик.

Тез-тез:

диплопия, бош оғриши.

Унчалик тез-тез эмас:

ғайритабиий ғайриихтиёрий ҳаракатлар (тремор, астериксис, дистония, тик касаллиги), нистагм.

Камдан-кам:

дискинезия, кўзлар ҳаракатланиши бузилиши, сўзлаш қобилияти бузилишлари (масалан, артикуляция бузилиши ёки ноаниқ сўзлаш), хореоатетоз, сиртқи нейропатия, парестезия ва парез.

Жуда камдан-кам:

хавфли нейролептик синдром, миоклонус ва сиртқи эозинофилия билан асептик менингит, дисгевзия.

Частотаси номаълум**:

седатив таъсир, хотира бузилиши.

Кўриш органи томонидан бузилишлар

Тез-тез:

мослашув бузилиши (масалан, кўриш ноаниқлиги).

Жуда камдан-кам:

кўз гавҳари хиралашиши, конъюнктивит.

Эшитиш органи ва мувозанат томонидан бузилишлар

Жуда камдан-кам:

эшитиш қобилияти бузилиши, масалан, қулоқ шанғиллаши, юқори эшитиш сезувчанлиги, эшитиш қобилияти пасайиши, оҳанг баландлигини қабул қилиш ўзгариши.

Юрак томонидан бузилишлар

Камдан-кам:

юрак ўтказувчанлиги бузилиши.

Жуда камдан-кам:

аритмия, синкопе билан атриовентрикуляр блокада, брадикардия, турғун юрак фаолияти етишмовчилиги, юрак ишемия касаллиги зўрайиши.

Томирлар томонидан бузилишлар

Камдан-кам:

гипертензия ёки гипотензия.

Жуда камдан-кам:

томир коллапси, эмболия (масалан, ўпка эмболияси), тромбофлебит.

Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва умуртқа билан кўкрак қафаси оралиғи органлари томонидан бузилишлар

Жуда камдан-кам:

иситмалаш, нафас сиқилиши, пневмонит ёки зотилжам билан бирга кечадиган ўпка ўта сезувчанлиги.

Ошқозон-ичак йўли томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез:

кўнгил айниши ва қайт қилиш.

Тез-тез:

оғиз қуриши.

Унчалик тез-тез эмас:

диарея, ич қотиши.

Камдан-кам:

қориндаги оғриқ.

Жуда камдан-кам:

панкреатит, глоссит, стоматит.

Частотаси номаълум**:

колит.

Жигар ва сафро ҳайдаш йўллари томонидан бузилишлар

Камдан-кам:

гепатитнинг холестатик, паренхиматоз (гепатоцеллюляр) ёки аралаш шакли, ўт йўллари йўқолиши синдроми, сариқ касали.

Жуда камдан-кам:

жигар фаолияти етишмовчилиги, жигарнинг гранулематоз шикастланиши.

Тери ва териости бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез:

эшак еми касаллиги, у оғир аллергик дерматит бўлиши мумкин.

Унчалик тез-тез эмас:

эксфолиатив дерматит.

Камдан-кам:

тизимли қизил тери сили, қичима.

Жуда камдан-кам:

Стивенс-Жонсон синдроми*, токсинли эпидермал некролиз, фотосезувчанлик реакцияси, мультиформли эритема, тугунсимон эритема, пигментация бузилиши, пурпура, акне, юқори терлаш, алопеция, гирсутизм.

Частотаси номаълум**:

ўткир генерализацияланган экзентематоз пустулез**, лихеноид кератоз, онихомадезис.

Таянч-ҳаракатлантирувчи аппарат, бириктирувчи тўқималар ва суяклар томонидан бузилишлар

Камдан-кам:

мушак бўшлиги.

Жуда камдан-кам:

суяк тўқимаси метаболизми бузилиши (қон плазмасида кальций ва 25-гидроксихолекальциферол пасайиши), бу остеомаляция/ остеопороз, артралгия, мушак оғриқлари, мушак спазмаларига олиб келади.

Частотаси номаълум**:

суяк синишлари.

Буйрак ва бовул қилиш йўллари томонидан бузилишлар

Жуда камдан-кам:

тубулоинтерстициал нефрит, буйрак фаолияти етишмовчилиги, буйрак функциялари бузилиши (масалан, альбуминурия, гематурия, олигурия ва қон мочевинаси даражаси ошиши/ азотемия), пешоб ушланиб қолиши, тез-тез бовул қилиш.

Репродуктив тизим томонидан бузилишлар

Жуда камдан-кам:

жинсий дисфункция/ эректил дисфункция, бузилган сперматогенез (сперматозоидлар сони ва/ёки уларнинг ҳаракатланувчанлиги пасайиши).

Умумий касалликлар ва дори воситаси юборилган жойдаги асоратлар

Жуда тез-тез:

толиқувчанлик.

Лаборатория тадқиқотлари

Жуда тез-тез:

гамма-глутамилтранспептидазлар кўпайиши (жигар ферментлари индукцияси туфайли), бу кўпинча клиник аҳамиятли бўлмайди.

Тез-тез:

қонда ишқорли фосфатаза даражаси ошиши.

Унчалик тез-тез эмас:

трансаминаз даражаси ошиши.

Жуда камдан-кам:

кўз ички босими ошиши, қонда триглицеридлар, юқори зичликка эга липопротеинлар холестерини даражаси ошиши. Қалқонсимон без функциялари бузилиши: L-тироксин (эркин тироксин, тироксин, трийодтиронин) даражаси пасайиши ва одатда, клиник аломатларга эга бўлмайдиган тиреотроп гормон даражаси ошиши, қонда пролактин даражаси ошиши.

Частотаси номаълум**:

суяк зичлиги пасайиши.

* Осиёдаги айрим мамлакатларда камдан-кам намоён бўлади (“Алоҳида кўрсатмалар”га қаранг).

** Спонтан хабарлардан қўшимча ножўя реакциялар (частотаси номаълум).

Адабиётлардаги спонтан хабарлардан постмаркетинг тажрибаси натижалари бўйича карбамазепин қабул қилинганда қуйидаги ножўя реакциялар тўғрисида маълум қилинган. Ушбу реакциялар истеъмолчилар томонидан спонтан хабар берилганлиги туфайли уларнинг частотасини аниқ баҳолаш имконияти бўлмаган, шу туфайли мазкур ножўя реакциялар “Частотаси номаълум” туркумига киритилган. Дори воситасига ножўя реакциялар MedDRA тизим стандартларига мувофиқ келтирилган. Ҳар бир орган даражаси тизими доирасида ножўя реакциялар жиддийлиги камайиб бориш тартибида тақдим этилган. Карбамазепин билан узоқ вақт даволанган беморларда суяк тўқимасининг минерал зичлиги пасайиши, остеопения, остеопороз ва суяк синишлари тўғрисида хабар берилган. Карбамазепиннинг суяклар метаболизмига таъсир кўрсатувчи механизми аниқланмаган.

Генетик маркерлар ҳамда Стивенс-Жонсон синдроми, токсинли эпидермал некролиз, эозинофилия ва тизимли аломатлар билан дори воситаси тошмаси, ўткир генерализацияланган экзентематозли пустулез ва макулопапулез тошмаси каби тери ножўя реакциялари юзага келиши ўртасидаги боғлиқликка тегишли тобора кўпроқ далил-исботлар пайдо бўлмоқда. Ушбу реакциялар япониялик ва европалик беморларда карбамазепин қўлланиши ва HLA-A* 3101 аллели мавжудлиги билан боғлиқлиги маълум қилинган. Хитойлик, тайлик ва бошқа асли осиёлик гуруҳларга мансуб шахсларда HLA-B* 1502 маркери ва Стивенс-Жонсон синдроми, токсинли эпидермал некролиз ўртасида турғун боғлиқлик мавжудлиги аниқланган (“Қўлланиш усули ва дозалар” ва “Алоҳида кўрсатмалар”га қаранг).

Batafsil
Har qanday dori preparati kabi, karbamazepin-Nika ham, har bir iste'molchida kuzatilmasada, nojo'ya reaktsiyalar chaqirishi mumkin.

Nojo'ya samaralarning muayyan turlari, masalan, MNT tomonidan (bosh aylanishi, bosh og'rishi, ataksiya, uyquchanlik, umumiy kuchsizlik, diplopiya), me'da-ichak yo'li - miy (ko'ngil aynishi, qusish) yoki allergik teri reaktsiyalari nisbatan ko'p, ayniqsa karbamazepin bilan davolanishning boshlanishida, preparatning juda katta boshlang'ich dozasi qo'llanilganda yoki keksa yoshdagi pasientlarni davolashda uchrab turadi.

Turli nojo'ya reaktsiyalarning uchrash uchrash sonini baholashda quyidagi izchilliklar qo'llanilgan: juda tez-tez (≥10%); tez-tez (≥1% dan <10% gacha); gohida (≥0.1% dan <1% gacha); kam hollarda (≥0.01% dan <0.1% gacha); juda kam hollarda (<0.01%).

Dozaga bog'liq nojo'ya samaralar odatda bir necha kun ichida ham o'zidan o'zi, ham preparat dozasini vaqtinchalik pasaytirishdan so'ng o'tib ketadi. MNT tomonidan nojo'ya samaralarning rivojlanishi preparat dozasining nisbiy oshirib yuborilishi yoki faol moddaning qon plazmasidagi kontsentrasiyalarining ahamiyatli darajada o'zgarib turishi oqibati bo'lishi mumkin. Bunday holatlarda faol moddaning qon plazmasidagi miqdorini monitoring qilib turish tavsiya qilinadi.

Alohida holatlarda quyidagi nojo'ya reaktsiyalar ehtimoli bor:

MNT va periferik nerv tizimi tomonidan: juda tez-tez – bosh aylanishi, ataksiya, uyquchanlik, umumiy kuchsizlik; ko'p – bosh og'rishi, diplopiya, ko'rish akkomodasiyasining buzilishi (masalan, ko'rishning xiralashuvi); gohida – anomal noerkin harakatlar (masalan, tremor, "parillovchi" tremor /asterixis/, distoniya, tiklar); nistagm; kam hollarda - orofasial diskineziya, ko'z harakatlanishining buzilishlari, nutqning buzilishi (masalan, dizartriya yoki noravon nutq), xoreoatetoid buzilishlar, periferik nevrit, paresteziya, mushaklar kuchsizligi va parez belgilari.

Karbamazepinning yomon sifatli neyroleptik sindromni chaqiruvchi yoki uning rivojlanishiga yordam beruvchi preparat sifatidagi ahamiyati, ayniqsa karbamazepin neyroleptiklar bilan birgalikda buyurilganda, noaniqligicha qolmoqda.

Ruhiyat sohasi tomonidan: kam hollarda – ko'ruv va eshituv gallyusinasiyalari, depressiya, ishtahaning yo'qolishi, xavotirlik, serjahl xulq, qo'zg'alish, dezorientasiya; juda kam – psixozning faollashishi.

Allergik reaktsiyalar: juda tez-tez – allergik teri reaktsiyalari, ancha ifodalangan eshakemi; gohida – eksfoliativ dermatit, eritrodermiya; kam hollarda – qizil yuguriksimon sindrom, qichishish; juda kam – Stivens-Djonson sindromi, toksik epidermal nekroliz (Layell sindromi).

Dermatologik reaktsiyalar: juda kam hollarda- fotosezuvchanlik, ko'p shaklli va tugunli eritema, teri pigmentasiyasining buzilishi, purpura, akne, ter ajralishining kuchayishi, sochlarning to'kilishi. Girsutizmning kam uchraydigan holatlari haqida xabar berilgan, ammo ushbu asoratning karbamazepin qabul qilish bilan o'zaro aloqadorligi noma'lum bo'lib qolmoqda.

Qon yaratish tizimi tomonidan: juda tez-tez – leykopeniya; ko'p – trombositopeniya, eozinofiliya; kam hollarda – leykositoz, limfadenopatiya, folat kislotasi tanqisligi; juda kam hollarda– agranulositoz, aplastik anemiya, haqiqiy eritrositar aplaziya, megoblastli anemiya, o'tkir o'zgarib turuvchi porfiriya, retikulositoz, gemolitik anemiya; juda kam - gipogammaglobulinemiya.

Jigar tomonidan: juda ko'p – gamma-glutamiltransferaza miqdorining ortishi (ushbu fermentning jigardagi induktsiyasi oqibatida), bu odatda klinik ahamiyat kasb etmaydi; ko'p – ishqoriy fosfataza miqdorining ortishi; gohida – transaminazalar miqdorining ortishi; kam hollarda – xolestatik, parenximatoz (gepatosellyulyar) yoki aralash toifali gepatit, sariqlik; juda kam – granulomatozli gepatit, jigar etishmovchiligi.

Miy tomonidan: juda ko'p – ko'ngil aynishi, qusish; ko'p – og'izning qurishi; gohida – diareya yoki qabziyat, qorin og'rishi; juda kam – glossit, stomatit, pankreatit.

Moddalar almashinuvi tomonidan: tez-tezligi noma'lum -  giperammoniemiya.

O'ta yuqori sezuvchanlik reaktsiyalari: kam hollarda – isitma, teriga toshma toshishi, vaskulit, limfadenopatiya, limfomani eslatuvchi belgilar, artralgiyalar, leykopeniya, eozinofiliya, gepatosplenomegaliya va o'zgargan jigar funktsiyasi ko'rsatkichlari bilan birga kechuvchi ko'p a'zoli yuqori sezuvchanlikning sekinlashgan turi (keltirilgan ko'rinishlar turli majmualarda uchraydi). Boshqa a'zolar ham jalb qilinishi mumkin (masalan, o'pkalar, buyraklar, me'da osti bezi, yurak, yo'g'on ichak); juda kam – mioklonus va periferik eozinofiliya bilan kechuvchi aseptik meningit; anafilaktik reaktsiya, angionevrotik shish; nomalum - eozinofiliya va tizimli alomatlar bilan dori reaktsiyasi (DRESS - sindromi)"

Yuqorida keltirilgan o'ta yuqori sezuvchanlik reaktsiyalari paydo bo'lganda, preparat qo'llanilishini bekor qilish lozim.

Yurak qon-tomir tizimi tomonidan: kam hollarda – yurak ichki o'tkazuvchanligining buzilishi; arterial gipertenziya yoki gipotenziya; juda kam – bradikardiya, aritmiya, hushdan ketish bilan kechuvchi AV-blokada, kollaps, dimlanishli yurak etishmovchiligi, YUIK ning zo'rayishi, tromboflebit, tromboembolik sindrom.

Endokrin tizimi va moddalar almashinuvi tomonidan: tez-tez – shishlar, suyuqlikning ushlanishi, tana vaznining ortishi, giponatriemiya va antidiuretik gormon ta'siri bilan o'xshash samara oqibatida plazma osmolyarligining pasayishi, bu kam hollarda letargiya, qusish, bosh og'rig'i, dezorientasiya va nevrologik buzilishlar bilan kechuvchi suyultirilgan giponatriemiyaga olib keladi; juda kam hollarda– galaktoreya, ginekomastiya kabi ko'rinishlar bilan kechuvchi yoki kechmaydigan prolaktin miqdorining ortishi; juda kam – qalqonsimon bez faoliyati ko'rsatkichlarining o'zgarishi - L-tiroksin (FT4, T4, T3) miqdorining pasayishi va tireorag'batlantiruvchi gormon miqdorining ortishi, bu odatda klinik ko'rinishlar bilan kechmaydi; suyak to'qimasi metabolizmining buzilishi (qon plazmasida kaltsiy va 25-OH-kolekaltsiferol miqdorining pasayishi), bu osteomalyasiyaga olib keladi; alohida holatlarda – xolesterin (Xs), jumladan Xs-YuZLP va trigliseridlar kontsentrasiyasining ortishi.

Siydik-jinsiy tizimi tomonidan: juda kam hollarda - interstisial nefrit, buyrak etishmovchiligi, buyrak funktsiyasining buzilishi (masalan, albuminuriya, gematuriya, oliguriya, mochevinaning ortishi/azotemiya), tez-tez siyish, siydik tutilishi, jinsiy funktsiyalarining buzishlari/impotentsiya.

Sezgi a'zolari tomonidan: juda kam – ta'm bilish hissining buzilishlari, ko'z gavharining xiralashishi, kon'yunktivit; eshitishning buzilishi, jumladan quloqlarda shovqin, giperakuziya, gipoakuziya, tovush balandligini qabul qilishning o'zgarishi.

Suyak-mushak tizimi tomonidan: juda kam hollarda– artralgiya, mushak og'riqlari va tirishishlar.

Nafas tizimi tomonidan: juda kam hollarda– isitmali titroq, xansirash, pnevmonit yoki zotiljam bilan ifodalanuvchi o'pka tomonidan gipersezuvchanlik reaktsiyalari.

Agar sizda ushbu yo'riqnomada ta'riflanmagan har qanday boshqa nojo'ya reaktsiyalar qayd etilsa, iltimos, o'zingizning shifokoringiz, farmasevtga yoki ishlab chiqaruvchiga xabar bering
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Narh
Qadoqda soni 50
Dozasi 200мг
Narh* 27 100 so'm

MEZAKAR bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Qadoqda soni 20
Dozasi 200мг
Narh* 11 100 so'm

Karbamazepin bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Qadoqda soni 50
Dozasi 200мг
Narh* 37 370 so'm

Melepsin bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Mavjud qadoq turlari
  • Tabletkalar
  • Tabletkalar
  • Tabletkalar
Homiladorlik davrida qabul qilish
Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi
Bog'lik kasalliklarni davolash

Tomir tortishidan

«MEZAKAR analoglar» dorisining ta'rifi Apteka.uz saytida qisqartilirlgan yoki rasmiy ko'rsatmalar bilan to'ldirilgan bo'lishi mumkin. Dorini sotib olishdan va ishlatishdan oldin siz shifokor bilan maslahatlashib, ishlab chiqaruvchi tomonidan tasdiqlangan izoh bilan tanishishingiz kerak.
×
×
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9