Midazol
Midazol chiqarilish shakllari
Midazol haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ўта юқори сезувчанлик, лейкопения (шу жумладан анамнездаги), марказий нерв тизимининг органик шикастланишлари (шу жумладан тутқаноқ), жигар етишмовчилиги, (катта дозаларда буюрилган ҳолда), ҳомиладорлик (I уч ойлиги), лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан - ҳомиладорлик (II-III уч ойликлари), буйрак/жигар етишмовчилигида қўллаш керак.
Farmakodinamikasi
Метронидазолнинг таъсир механизми анаэроб микроорганизмлар ва содда хайвонларнинг ҳужайра ички транспорт оқсилларининг 5-нитрогуруҳини биокимёвий тикланишига боғлиқ. Тикланган 5-нитрогуруҳи микроорганизмлар ҳужайрасининг ДНК си билан ўзаро таъсир қилиб, уларнинг нуклеин кислоталарини синтезини ингибиция қилиб, бу бактериянинг нобуд бўлишига олиб келади.
Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Gardnerella vaginalis, Giаrdia intestinalis ҳамда облигат анаэроблар Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron), Fusobacterium spp., Veillonela spp., Prevotella (P.bivia, P.buccae, P.disiens), ва айрим граммусбат микроорганизмларга (Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp.) га нисбатанфаол.
Амоксициллин билан бирга Helicobacter pylori га нисбатан (амоксициллин метронидазолга чидамлилик ривожланишини сусайтиради) фаоллик намоён қилади.
Метронидазолга айрим аэроб микроорганизмлар ва факультатив анаэроблар сезгир эмас, аммо аралаш флора борлигида (аэроблар ва анаэроблар) метронидазол антибиотиклар билан оддий аэробларга қарши самарали синергик таъсир қилади.
Ўсмаларнинг нурланишга сезгирлигини оширади, алкоголга сенсибилизация (дисульфирамсимон таъсир) чақиради, репаратив жараёнларни рағбатлантиради.
Farmakokinetikasi
Метронидазол меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) тез сўрилади (камида 80%). Овқат метронидазолнинг сўрилиш тезлиги ва қондаги максимал концентрациясини пасайтиради. Метронидазол организмнинг кўпчилик тўқималари ва суюқликларида тақсимланади. Шунингдек йўлдош тўсиғидан ва кўкрак сутига осон ўтади. Биологик ярим парчаланиш даври 6-8 соатни ташкил қилади.
Жигар функцияси бузилишлари бўлган пациентларда метронидазолнинг яримпарчаланиш даври узайиши мумкин.
Метронидазол ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади, шунинг учун сийдик тўқ ёки қизил-жигарранг рангга бўялиши мумкин.
Препарат организмдан гемодиализ йўли билан чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, атаксия.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, гемодиализ ўтказиш. Метронидазол ва унингметаболитлари гемодиализда яхши чиқарилади.
Maxsus ko‘rsatmalari
18 ёшдан кичик бўлган пациентларда амоксициллин билан мажмуада қўллаш тавсия қилинмайди. Узоқ муддат даволашда қон манзарасини назорат қилиш керак.
Лейкопенияда даволашни давом эттириш инфекцион жараённинг ривожланиш хавфига боғлиқ.
Атаксия, бош айланиши ва беморларда бошқа ҳар қандай неврологик ҳолатларнинг ёмонлашиши даволашни тўхтатилишини талаб қилади.
Аёллардаги трихомонадали вагинитни ва эркаклардаги трихомонадали уретритни даволашда жинсий ҳаётдан сақланиш керак. Даволаш ҳайз кўриш вақтида тўхтатилмайди. Трихоманиазни даволашдан кейин ҳайз кўришнинг навбатдаги уч цикли олдидан ва кейин назорат синамаларини ўтказиш лозим. Лямблиозни даволашдан кейин, агарда касаллик белгилари сақланса, 3-4 ҳафтадан кейин бир неча кун оралиғида аҳлатнинг 3 марта таҳлилини ўтказиш лозим (айрим муваффақиятли даволанган беморларда инвазия чақирган лактозани ўзлаштираолмаслик бир неча ҳафта ёки ойлар давомида, лямблиоз симптолари эслатиб сақланиши мумкин).
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладрликни II III уч ойлигида, шунингдек буйрак ва жигар етишмовчилигида бўлган беморларда препаратни эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Лактация даврида эмизишни тўхтатиш тавсия қилинади.Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин ҳосил бўлиши вақтини узайишига олиб келади.
Даволаниш даврида этанолни қабул қилиш мумкин эмас (дисульфирамга хос реакциялар ривожланиши мумкин: қоринда спастик оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юзга тўсатдан қон қуйилиб келиши).
Циметидин метронидазолнинг метаболизмини ингибиция қилади, бу қон зардобида унинг концентрациясини ошишига ва ножўя таъсирларининг ривожланиши хавфини ошишига олиб келиши мумкин.
Жигар микросомал оксидланиш ферментларини рағбатлантирувчи (фенобарбитал, фенитоин) препаратларни бир вақтда буюриш, метронидазолнинг чиқарилишини тезлаштириши мумкин, бунинг натижасида унинг плазмадаги концентрацияси пасаяди.
Литий препаратлари билан бир вақтда қабул қилинганида, плазмадаги литий концентрациясини ошиши ва интоксикация белгилари ривожланиши мумкин.
Қутбсизлантирмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.
Сульфаниламидлар метронидазолнинг микробларга қарши таъсирини кучайтиради.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Трихомониаз
Диққат! Даволаниш бир вақтда иккала жинсий шерикда ўтказилиши керак.
Аёллар - перорал 250 мг дан кунига икки марта (1 таблетка 250 мг) эрталаб ва кечқурун овқатланиш вақтида, 10 кун давомида қўлланади. Ҳайз кўриш даврида даволашни тўхтатиш керак эмас.
Эркаклар - перорал одатда кунига 2 марта 250 мг дан (1таблетка 250 мг) эрталаб ва кечқурун овқатланиш вақтида, 10 кун давомида буюрилади.
Амебиаз
Катталар: перорал 750 мг дан (1 таблетка 250 мг) кунига 3 марта, 5-10 кун давомидабуюрилади.
Болалар: перорал суткада тана вазнига 35-50 мг/кг дан 3 га тақсимланган дозада, 10 кун давомида буюрилади.
Лямблиоз
Перорал қўлланади.
Болалар: 2 дан 5 ёшгача: 250 мг 1/2 таблетка кунига 2 марта (суткалик доза 250 мг); 6 дан 10 ёшгача: 250 мг 1/2 таблетка кунига 3 марта (суткада 375 мг); 10 ёшдан катта болаларга: 250 мг 1 таблетка кунига 2 марта (суткада 500 мг).
Препарат одатда эрталаб ва кечқурун 5-10 кун давомида қабул қилинади. Агарда зарурати бўлса, даволашни 4-6 ҳафта ўтгач такрорлаш мумкин.
Анаэроб бактериялари чақирган инфекциялар
Метронидазолни монотерапияда ёки бошқа антибактериал воситалари билан бирга қўллаш мумкин. Ўртача даволаш даври 7 кундан ошмаслиги керак.
Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: 250 мг дан 1-2 таблеткадан кунига 3 марта овқатланиш вақтида ёки кейин буюрилади.
Янги туғилган чақалоқларга ва 12 ёшгача бўлган болалар: тана вазнига 7,5мг /кг дан кунига 3 марта овқатланиш вақтида ёки кейин буюрилади.
Анаэроб бактериялар чақирган инфекцияларни олдини олиш (қорин бўшлиғидаги, гинекология ва акушерликдаги хирургик операциялардан олдин)
Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: аввал 1 г (250 мг 4 таблетка) бир марталик дозада, сўнгра 250 мг 1 таблеткадан кунига 3 марта овқатланиш вақтида ёки ундан кейин, операциядан олдинги очлик вақтигача.
5 дан 12 ёшгача бўлган болалар: 125 мг дан ҳар 8 соатда 2 суткада давомида.
Янги туғилган чақалоқлар ва 5 ёшгача бўлган болалар: тана вазнига 5 мг/кг ҳар 8 соатда 2 кун давомида.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)
























