лямблиоз, тери лейшманиози, трихомонадали вагинит, трихомонадали уретритда қўлланади.
Bacteroides spp. (шу жумладан B.fragilis, B.distasonis, B.ovatus, B.thetaiotaomicron, B.vulgatus) чақирган инфекциялар: суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, марказий нерв тизимининг (МНТ) инфекциялари, шу жумладан менингит, бош мия абсцесси, бактериал эндокардит, пневмония, ўпка эмпиемаси ва абсцессида қўлланади.
Bacteroides турлари, шу жумладан B.fragilis гуруҳи, Сlostridium, Peptococcus ва Peptostreptococcus турлари чақирган инфекциялар: қорин бўшлиғининг инфекциялари (перитонит, жигар абсцесси), кичик чаноқ аъзоларининг инфекциялари (эндометрит, эндомиометрит, фаллопий найлари ва тухумдонлар абсцесси, жарроҳлик операцияларидан кейинги қин равоғи инфекциялари), тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари, сепсисда қўлланади.
Сохта мембраноз колит (антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ).
Helicobacter pylori билан боғлиқ бўлган гастрит ёки ўн икки бармоқ ичак яраси.
Операциядан кейинги асоратларни (айниқса чамбар ичак,тўғри ичак атрофи соҳасидаги аралашувлар, аппендэктомия, гинекологик операциялар) олдини олиш.
Ўсмалари бўлган беморларда нур билан даволашда – ўсманинг чидамлилиги ўсма ҳужайраларидаги гипоксия билан боғлиқ бўлган ҳолларда, радиосенсибилизацияловчи воситаси сифатида.
Ацетальдегидрогеназани сусайтириб, қонда ацетальдегид миқдорини оширади ва организмни алкоголли ичимликлар таъсирига сенсибилизация қилади. Алкоголизми бўлган беморларни даволашда қўллаш мумкин.