Monodeks
Monodeks chiqarilish shakllari
Monodeks haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратга юқори сезувчанлик.
Кўзларни даволашда (қўшимча): кўзларнинг вирусли ва замбуруғли касалликлари, кўзларнинг йирингли касалликлари (йўлдош микробларга қарши даволашсиз), трахома, глаукома, шох парда эпителийсининг бутунлигини шикастланиши (шу жумладан, шох пардадан ёт танани олиб ташлангандан кейинги ҳолат), кўзларнинг туберкулёзи.
Препаратни кўзларнинг ўткир вирусли касалликларида, шу жумладан Herpes simplex чақирган ўткир юзаки кератитда, шунингдек ҳамда аниқланмаган кўз касалликларида, айниқса кўзнинг таъсирланишида («қизил кўз» белгиси) мустақил қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Препарат яққол яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, антиэкссудатив ва десенсибилизацияловчи таъсирларга эга. Ҳужайра мембраналарини барқарорлаштиради, капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, лизосомаларнинг мембраналарини барқарорлашиши ҳисобига антиэкссудатив таъсир кўрсатади.
Farmakokinetikasi
Препарат, кўз ички суюқлигига, кўзнинг шох пардасига, рангдор пардасига, томирли қаватга, киприксимон танага, тўр пардага киради. Препарат фақат юқори дозаларда ёки болаларда узоқ муддат қўлланганда тизимли таъсир кўрсатиши мумкин. Офтальмологияда маҳаллий қўлланганда шох қаватининг соғлом эпителийси орқали кўзнинг олдинги камераси суюқлигига сўрилади. Кўз тўқималарининг яллиғланишида ёки шиллиқ қавати ва шох парданинг шикастланишларида сўрилиш тезлиги ишончли равишда ошади. Тизимли қон оқимига тушган дексаметазоннинг тахминан 60-70% плазма оқсиллари билан боғланади. Жигарда цитохром сақловчи ферментлар таъсирида метаболизмга учрайди. Метаболитлари ичак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2 ) ўртача 3 соатни ташкил қилади.
Bolalar uchun qo'llanilishi
Болаларни узоқ муддат даволашда ўсиш ва ривожланишни синчиклаб кузатиш керак. Даволаш даврида қизамиқ ёки сувчечак билан хасталанган беморлар билан мулоқотда бўлган болаларга профилактик специфик иммуноглобулинлар буюрилади.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Препарат ҳомиладорликда агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланади. Препаратни қўллаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: ачишиш ва қичишиш кўринишидаги маҳаллий реакция бўлиши мумкин.
Даволаш: специфик антидоти йўқ. Препаратни бекор қилиш ва симптоматик даволашни буюриш лозим.
Maxsus ko‘rsatmalari
Препаратни қўллаш вақтида кўзнинг ички босимини, гавҳарнинг ҳолатини мунтазам текшириш керак, чунки узоқ муддат даволанганда стероид глаукома ва катаракта ривожланиши мумкин.
Даволаш давомида (2 ҳафтадан ортиқ давомийликдаги) кўзнинг ички босимини ва шох парданинг ҳолатини назорат қилиш керак.
Томизиш олдидан юмшоқ контакт линзаларни ечиш керак ва камида 15-20 минут ўтгач уларни яна тақиш мумкин.
Препарат билан даволаш бактериал ёки замбуруғли инфекцияларнинг клиник манзарасини ниқоблаши мумкин, шунинг учун кўзларнинг инфекцион касалликларини даволашда, препаратни адекват микробларга қарши даволаш билан қўшиш керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Дексаметазон айрим препаратларнинг таъсирини кучайтириши ёки сусайтириши мумкин. Узоқ муддат идоксуридин билан бирга қўлланганда шох парда эпителийсида деструктив жараёнларни кучайиши мумкин.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Доза шахсий равишда белгиланади.
Ўткир ҳолатларда-конъюнктива халтасига 1-2 томчидан 0,1% эритма ҳар 1-2 соатда, яллиғланиш камайганда-4-6 соатдан кейин томизилади. Қолган ҳолларда суткада 3-4 марта, 2-5 ҳафта давомида ҳолатнинг оғирлигига қараб томизилади.
Даволаш давомийлиги касалликни клиник кечишига қараб 1-2 кундан бир неча ҳафтагача давом этади.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)

















