Sinekod
Sinekod chiqarilish shakllari

Sinekod haqida qo'llanma
Qo‘llash ko‘rsatmalari
- — turli etiologiyali quruq yo'tal (sh.j. ko'kyo'talda); — jarrohlik aralashuvlarida va bronxoskopiyada operatsiyadan oldingi va keyingi davrda yo'talni bostirish;
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- — 2 oylikkacha bo‘lgan bolalar (tomchilar uchun); — 3 yoshgacha bo‘lgan bolalar (sirop uchun); — preparat komponentlariga yuqori sezuvchanlik.
Tarkibi
- butamirat sitrati 1,5mg/ml; Yordamchi moddalar: sorbitol eritmasi 70% m/m, glitserin, natriy saxarin, benzoy kislotasi, vanilin, etanol 96% hajm/hajm, natriy gidroksidi 30% m/m, suv Butamirat sitrati 5 mg Yordamchi moddalar: sorbitol eritmasi 70%, glitserol (glitserin), natriy saxarin, benzoy kislotasi, vanilin, etanol 96 hajm.%, natriy gidroksidi 30%, tozalangan suv.
Farmakodinamikasi
Бутамират цитрати, Синекод препаратининг таъсир этувчи моддаси бўлиб, на кимёвий, на фармакологик томонидан опий алкалоидларига кирмайдиган йўталга қарши восита ҳисобланади.
Синекод – бу марказий таъсирли йўталга қарши воситадир. Йўталга қарши таъсирига қўшимча равишда нафас йўлларининг қаршилигини камайиши тенденцияси кузатилади, бу спирометр кўрсаткичларини унча катта бўлмаган ошиши намоён бўлади.
Farmakokinetikasi
Farmakologik ta'siri
Nojo'ya ta'sirlar
- MNT tomonidan: 1% dan kam - bosh aylanishi, doza kamaytirilganda yoki preparat qabul qilish to'xtatilganda o'tib ketadi. Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: ko'ngil aynishi, diareya bo'lishi mumkin. Allergik reaktsiyalar: teri toshmasi, qichishish bo'lishi mumkin
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Ҳомиладорлик. Ҳайвонларда репродуктив тадқиқотлар ўтказилганда ҳомилага ножўя таъсир кўрсатилиши кузатилмаган. Ҳомиладор аёлларда назорат қилинадиган тадқиқотлар ўтказилмаган. Шу боисдан Синекод ҳомиладорлик даврида қўлланилмаслиги керак, жуда зарур бўлган холатларлар бундан мустасно.
Эмизиш. Бутамиратни она сутига ажралиши ҳақида маълумотларни инобатга олган холда, Синекод препаратини лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Dozirovkasi
- 1,5 mg/ml 5 mg/ml
Dozani oshirib yuborilishi
Dori shaklining ta'rifi
- Bolalar uchun ichishga mo'ljallangan tomchilar Sirop Sirop
Maxsus ko‘rsatmalari
Йўтал рефлексини бутамират томонидан ингибиция қилиши туфайли, балғам кўчирувчи воситалар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки бу нафас йўлларида шиллиқни тиқилишига олиб келиши мумкин, бунда бронхоспазм ва нафас йўллари инфекцияларининг ривожланиш хавфини оширади. Агар йўтал 7 кундан ортиқ сақланса, унда шифокорга мурожаат этиш зарур.
Ушбу дори воситаси унчалик кўп бўлмаган миқдорда этанол сақлайди (11,73 мг/5мл).
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик. Ҳайвонларни репродуктив тадқиқотларида ҳомилага салбий таъсир кўрсатилмаган. Ҳомиладор аёлларда назорат қилинадиган тадқиқотлар ўтказилмаган. Шу боисдан Синекод ҳомиладорлик даврида қўлланилмаслиги керак, жуда зарур бўлган холатларлар бундан мустасно.
Эмизиш. Бутамиратни она сутига ажралиши ҳақида маълумотларни инобатга олган холда, Синекод препаратини лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Автомобилларни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Дори воситаси чарчоқликни чақириши мумкин ва автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилятига таъсири этиши мумкин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Балғам кўчирувчи ва муколитик воситаларни бир вақтда қабул қилишдан сақланиш лозим (“Махсус кўрсатмалар” қаранг).
Ўзаро таъсирлари бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Марказий нерв тизимига тахмин қилинаётган таъсир механизмлари туфайли марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситалари, шу жумладан этанол-сақловчи воситалар таъсрининг кучайишини инкор этиб бўлмайди.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Доза тўғрисидаги қуйидаги маълумотлари қўлланилиши тажрибасига асосланган. Мувофиқ равишда дозани аниқлаш тадқиқотлари бўйича маълумотлари йўқ.
Шифокор кўрсатмасисиз максимал даволаш давомийлиги 1 ҳафтани ташкил этади (“Махсус кўрсатмалар” қаранг).
Катталар ва 3 ёшдан ошган болалар учун.
3 ёшдан 6 ёшгача болаларга – 5 мл дан кунига 3 марта; 6 ёшдан 12 ёшгача болаларга - 10 мл дан кунига 3 марта; 12 ёш ва ундан катта болаларга - 15 мл дан кунига 3 марта; катталарга - 15 мл дан кунига 4 марта буюрилади.
Ўлчов стаканчадан (ўрам ичига қўйилади) фойдаланинг. Ҳар гал ишлатишдан кейин ўлчов стаканчани ювиш ва қуритиш керак.
Овқатдан олдин қабул қилинг.
Сироп таркибида ширин таъм берувчи сифатида сахарин ва сорбитол сақлайди, шунинг учун уни қандли диабети бўлган беморларга буюриш мумкин.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)















