RELIF ADVANS maz 28,4g 200mg/g







RELIF ADVANS maz 28,4g 200mg/g qo'llanmasi
Дори шакли
Ректал суртма.
Таркиби
Таъсир этувчи модда: бензокаин 200 мг/г.
Ёрдамчи моддалар: оч минерал мойи, оқ вазелин, пропиленгликоль, метилпарагидроксибензоат (Е218), пропилпарагидроксибензоат (Е216), сорбитан стеарати.
Бензокаин - маҳаллий анестетик бўлиб, яққол маҳаллий оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Резорбтив таъсирга эга эмас, ўрганиб қолишини чақирмайди.
28,4 г дан тубада. Туба аппликатор ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.
Қуйидаги ножўя реакциялар: контакт дерматит, терининг аллергик реакциялари (гиперемия, тери тошмаси, қичишиш), дори воситасини қўллаш жойида маҳаллий реакциялар юз бериши мумкин.
Дори воситаси қўлланганда метгемоглобинемия (тери, лаблар ва тирноқ пластинкаларини цианози, бош оғриғи, бош айланиши, нафас олишни бузилиши, умумий ҳолсизлик, тахикардия) ривожланиши мумкин.
Нохуш реакцияларни тўғрисида маълумот берилиши
Агар Сизда хар қандай нохуш реакциялар пайдо бўлса, шифокор билан маслахатлашинг. Ушбу тавсиялар хар қандай нохуш реакцияларига, шу жумладан қуйидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномада санаб ўтилмаганларга ҳам таалуқлидир. Сиз шунингдек нохуш реакциялар (таъсири) тўғрисида ахборот базасига, шу жумладан дори воситасини самарасизлиги тўғрисида маълумот беришингиз мумкин. Нохуш реакциялар тўғрисида маълумот бериб, сиз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.
Геморройда, эрозиялар, орқа тешик ёриқларида маҳаллий оғриқ қолдирувчи восита сифатида, проктологик операциялардан кейин, диагностик муолажаларини ўтказишда қўлланилади.
Препаратнинг компонентларига, шунингдек амид туридаги бошқа маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситаларга юқори сезувчанлик, тромбоэмболия (шу жумладан илгари ўтказилган), гранулоцитопенияда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни МАО ингибиторлари, антидепрессантлар ва гипотензив препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Препарат гигиеник муолажалар ўтказилганидан кейин қўлланиши керак. Аппликатордан ҳимоя қалпоқчасини олинади. Аппликатор тюбикка ўрнатилади ва аппликаторни мойлаш учун оз миқдордаги суртма сиқиб чиқарилади. Суртмани аппликатор ёрдамида эҳтиёткорлик билан шикастланган соҳаларга, сиртга ёки орқа чиқарув йўлининг ичига кунига 4 мартагача (эрталаб, кечқурун ва ичак ҳар бир бўшалганидан кейин) суртилади. Ҳар гал қўллагандан кейин аппликатор яхшилаб ювилади ва у ҳимоя қалпоқчасига жойланади. 12 ёшгача бўлган болаларга - шифокор тавсияси бўйича буюрилади.
Дозани ошириб юборилиши симптомлари бензокаиннинг фармакологик самаралари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилганда уни тизимли сўрилиши уйқучанлик, хавотирлик, қўзғалувчанлик, номунтазам юрак ритми, оғир ҳолатларда – тиришишлар, кома билан намоён бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда бензокаиннинг юқори дозалари нафас олишни бузилишлари ва цианоз билан номоён бўлувчи метгемоглобинемияни чақириши мумкин (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг).
Дозани ошириб юборилганда ва метгемоглобинемия ривожланганда шошилинч ёрдам метилен кўкини вена ичига юборишдан иборатдир. Дозани ошириб юборилишининг қолган симптомлари препаратни бекор қилишни ва симптоматик даволашни ўтказишни талаб этади.
Дори воситасини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш учун тавсия этилмайди.
Артериал гипертензияси, юрак ритмини бузилиши, гипертиреози, сийишни бузилишлари (масалан, простата безини гиперплазияси бўлган ҳоллар) бўлган пациентларга дори воситасини фақат шифокор маслаҳатидан сўнг қўллаш мумкин.
Орқа чиқариш йўлидан кўп миқдорда қонли ажралмалар келганида ёки препаратни қўллаганда терапевтик самара бўлмаган ҳолларда, шунингдек агар аҳвол ёмонлашса ёки препаратни 7 кун давомида қўлланганда аҳвол яхшиланмаса, шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Бензокаинни сақловчи дори воситалари қўлланганда метгемоглобинемияни (тери, лаблар ва тирноқ пластинкаларини цианози, бош оғриғи, бош айланиши, нафас олишни бузилиши, умумий ҳолсизлик, тахикардия) ривожланиши ҳақида ҳабарлар олинган, бу летал ҳолатга (ўлимга) олиб келиши мумкин ва шошилинч тиббий ёрдамни талаб этади. Метгемоглобинемия ривожланганида асоратлар ҳавфи кичик ёшдаги болаларда, кекса ёшдаги шахсларда, наслий бузилишлари (глюкозо-6-фосфодиэстераза, пируват-киназа, NADH-метгемоглобин редуктаза (диафораза 1) ферментларини етишмовчилиги, М-гемоглобинпатиялари) бўлган пациентларда, юрак касалликлари, нафас йўлларининг касалликлари (бронхиал астма, бронхит, ўпка эмфиземаси) бўлган пациентларда ёки тамаки чекиш ҳолларида юқори бўлади.
Метилпарагидроксибензоати ва пропилпарагидроксибензоатини сақланганлиги туфайли, аллергик реакцияни, шу жумладан секин авж олувчи турдаги реакциялар юз бериши мумкин, пропиленгликоль терини таъсирланишини чақириши мумкин.
Ёрдамчи модда парафин ишлатилаётган латексли презервативларнинг мустаҳкамлигини камайтириши, ва шу билан уларнинг самарадорлигини (хусусан, ҳомиладорликни олдини олиш ва/ёки жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар ёки ОИТВ-инфекция хавфини пасайтириш хусусиятини) пасайтириши мумкин.
Xususiyatlar RELIF ADVANS maz 28,4g 200mg/g
RELIF ADVANS maz 28,4g 200mg/g boshqa chiqarish shakllari

RELIF ADVANS maz 28,4g 200mg/g savollari
RELIF ADVANS maz 28,4g 200mg/g fikr-mulohazalari
Ishlab chiqaruvchining dorilar

















