ADOFER
ADOFER chiqarilish shakllari
ADOFER haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, гемохроматоз, гемолитик анемия, темир танқислиги генезли бўлмаган анемия, цирроз, ўткир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Farmakologik ta'siri
Карбонил темир – темирли қўшимчаларда мавжуд бўлган ионлашган темирдан фарқланувчи элементар темирнинг микросферик шаклидир. Заррачаларнинг ўртача ўлчами 3-4 мкм ни ташкил этади, 90% эса 10 мкм дан кичик ўлчамга эга. Карбонил темир бир қатор афзалликларга эга:
Сўрилиши: карбонил темир бир текис турғун сўрилишини намойиш этади. Карбонил темир меъда ширасидаги кислота билан секин реакцияга киришади ва аста-секин Fe2+ ионларини ҳосил қилади. Бу ҳолат сўрилиш жараёнидаги тезликни ўзига хос чеклаш воситасидир. Темирнинг бошқа тузлари сувда эрувчанлиги туфайли, ион ҳолатига осон ўтадилар. Темирнинг ортиқча миқдори организмда темирнинг миқдорини ошишини келтириб чиқаради, бу ножўя самаралар / интоксикацияга олиб келади.
Меъда-ичак ўтказувчанлиги: препарат меъда-ичак йўллари орқали ўтказувчанлиги яхши эканлигини намойиш этди. МИЙ томонидан кузатиладиган ножўя самаралар темир сульфати чақирадиган ножўя самаралар каби бўлиши учун карбонил темирнинг ўн бешта нормал дозаси талаб этилади.
Темирнинг миқдори: темир камида 98%, шунинг учун препаратнинг паст дозаси талаб этилади.
Биокираолишлиги: биокираолишлиги бошқа темир тузларига нисбатан икки марта юқори. Тадқиқотлар, карбонил темир микрокукуни озуқа қўшимчалари сифатида ишлатиладиган барча элементар кукунлар ичида нисбатан юқори биологик фаолликка (рибавирин) эга эканлигини кўрсатади. Карбонил темирнинг юқори биокираолишлиги унинг кичик ўлчамдалиги ва бир текис сферик шаклдалиги билан боғлиқ. Демак, катта майдонли юза карбонил темирни ўзлаштирилишини кўзда тутади.
Рух: рух муҳим микроэлемент ҳисобланади ва моддалар алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Рух танқислигида кўпгина белгилар ва симптомлар ривожланади. Ҳомиладорлик вақтида рух танқислиги ҳомилани ўсишини чеклайди, ва оғир шаклида тератоген нуқсонларни ривожланишига сабаб бўлади. Рух етишмовчилиги бепуштликка, туғруқни чўзилишига, ҳомилани ривожланишини кечикиши, ҳам эмбрионни ҳам ҳомилани нобуд бўлишига олиб келади.
Фолат кислотаси ва В12 витамини: фақат фолат кислотасини юбориш гематологик бузилишларга олиб келади ва шу орқали В12 витаминини танқислиги ривожланади, бу ҳолат кейинчалик оғир даражадаги неврологик дисфункция ва касалликка ўтиши мумкин. Шунинг учун мегалобласт анемияни фақат фолат кислотаси билан даволаш мумкин эмас, фолат кислотасини В12 витамини билан бирга даволаш керак. Фолат кислотасининг оптимал дозаси кунига 0,65 мг ва 1,5 мг дозалар ўртасини ташкил этади.
В12 витамини: у шунингдек ҳавфли анемияларда ва меъда-ичак йўлларининг баъзи бузилишларида ишлатилади.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Препарат ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қўлланиши мумкин.
Dozani oshirib yuborilishi
Агар темир дозасини ошириб юборилишига шубҳа бўлса, у ҳолда симптомлар ўз ичига кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қорин оғриғи, қонли қусиқ, ичакдан қон кетишлар, ланжлик ва томир етишмовчилигини олади. Гипергликемия ва метаболик ацидоз ҳам кузатилиши мумкин. Даволашни дарҳол амалга ошириш керак. Оғир ҳолатларда, яширин фазадан сўнг қайталланиш 24-48 соатдан сўнг юз бериши мумкин бўлиб у кома, гипотензия ва гепатоцеллюлар некроз ва буйрак етишмовчилиги кўринишида намоён бўлади.
Даволаш.
Препаратни кейинги сўрилишини камайтириш ёки бартараф қилиш учун қуйидаги ҳаракатлар тавсия қилинади:
1. Қусиш учун воситаларни юбориш.
2. Меъдани ювиш меъдага тушиб бўлган препаратларни чиқариб ташлаш учун керакли бўлиши мумкин. Буни деферроксамин (2 г/л) эритмасини ишлатган ҳолда ўтказиш керак. Деферроксаминни (5 г ни 50-100 мл сувда) меъда тозалангандан кейин юбориш керак. Беморни қусиқ массалари билан мумкин бўлган аспирацияни аниқлаш учун мунтазам кузатув остида, зарур бўлганда нафас аппаратини кислород аппарати ёрдамида тутиб туриш керак.
3. Маннитол ёки сорбитол эритмасини меъдани тозаланишини чақириши учун бериш керак.
4. Оғир заҳарланиш: шок ва/ёки темирни зардобдаги юқори даражаси (> 142 мкмаль/л) билан бўлган кома бўлганида дарҳол ҳаётий фаолиятни тутиб туриш учун чораларини қўллаш ва деферроксаминни вена ичига қуйиш керак. Деферроксаминни тавсия қилинадиган дозаси эритмани вена ичига максимал 24 соатда 80 мг/кг гача секин юборилганда соатига 5 мг/кг ни ташкил қилади. Диққат: Агар инфузия тезлиги ҳаддан зиёд юқори бўлса, гипотения пайдо бўлиши мумкин.
5. Унчалик оғир бўлмаган заҳарланишлар: деферроксаминни 50 мг/кг мушак ичига юбориш, (максимал доза 4 г)
6. Зардобдаги темир даражасини назорат қилиш лозим.
7. Сув ёки электролит мувозанатини бузилишини тиклаш учун ҳар қандай суюқликларни қабул қилиш керак.
Фолат кислота одатда яхши ўзлаштирилади. Меъда ичак бузилишлари пайдо бўлиши мумкин. Кам аллергик реакциялар қайд қилинади.
Maxsus ko‘rsatmalari
Препарат темир ва фолат кислотаси танқислиги билан боғлиқ анемияларда самарали, аммо бошқа этиологияли анемияларда самарасиз. Препаратни буюришдан олдин лаборатория таҳлилларига асосланиб беморда темир танқислигини тасдиқлаш лозим. Бошқа темир сақловчи препаратларни бирга қўллашдан сақланиш керак. Темир сақловчи препаратлар қўлланганида аҳлатни қора рангга бўялиши мумкин бўлиб, у клиник аҳамиятга эга эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Бу маҳсулотни ҳомиладор аёлларда қўлланганда ҳомилада бузилиш чақириши ёки репродуктив қобилиятга таъсир қилиши мумкинлиги номаълум. Препаратни ҳомиладор аёлларда фақат жуда зарур бўлганида қўллаш керак.
Препаратни кўкрак сутига кириши номаълум. Чунки кўпчилик препаратлар кўкрак сутига ўтади, шунинг учун бу маҳсулотни эмизикли оналарга қўлланганда эҳтиёткорлик намоён қилиш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Таъсир қилмайди.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Метилдопа, пенициллин, хинолин қатори препаратлари, тетрациклинлар билан бир вақтда қабул қилинганида кўрсатилган препаратларнинг сўрилиши пасайиши мумкин. Препаратни тироксин билан бир вақтда қабул қилиш қонда тиреотропиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.
Антацид воситалар бир вақтда қабул қилинганида темирни сўрилиши камайиши мумкин.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Дозалаш:
Катталарга: Бир ёки икки 5 мл кошикчада кунига икки ёки уч марта ёки шифокор тавсияси бўйича.
Болалар: 5 мл дан кунига икки ёки уч махал.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: сироп
Таркиби:
Ҳар бир 5 мл сироп сақлайди:
фаол моддалар:
темир холин цитрати 310 мг;
фолат кислотаси 0,75 мг;
цианокобаламина (витамин В12) 3,5 мкг;
L-лизин моногидрохлориди 70 мг;
ёрдамчи моддалар: эритрозин супра бўёвчиси, суюқ сорбит, рафинатланган шакар, натрий карбоксиметилцеллюлоза, ксантан камеди, аспартам, натрий метилгидроксибензоат, натрий пропилгидроксибензоат , бронопол, натрий сахарин, лимон кислота моногидрати, хар-хил мевалар ароматизатори, натрий гидроксид, тозаланган сув.
Dori shakli
Сироп ПЭТ флаконда 200 мл, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Nojo'ya samaralari
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Лекин кам ҳолларда: меъда-ичак бузилишлари ва аллергик реакциялар юз бериши мумкин.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)













