Темир
Дозани ошириб юборилиш симптомлари эпигастрийда оғриқ, диарея ва қусишдан иборат. Юрак етишмовчилиги кузатилиши мумкин. Метаболик ацидоз, тиришишлар, кома, жигар комаси кейинчалик ўлим ҳолати ҳам кузатилиши мумкин. Ўткир жигар некрози ривожланиши мумкин. Меъда-ичакнинг шиллиқ қаватига таъсир кўрсатиши мумкин, некроз ва перфорация ривожланиши, шунингдек стриктура ривожланиши мумкин. Темир танқислиги анемияси билан хасталанмаган, аммо темир препаратлари билан нотўғри даволанаётган пациентлар, жигарни мавжуд бўлган пигментли циррози каби, ҳавфли ҳолатда бўладилар.
Темир билан заҳарланишни даволашда меъда-ичак йўлларидан темирни сўрилишини блоклаш учун тезлик муҳим аҳамиятга эга. Ўткир заҳарланишда темирни хелат шаклига келтирувчи агент десферриоксамин бериш керак.
Агар у бўлмаса, қусишни сунъий равишда чақириб ва меъдани натрий бикарбонатининг 1-5% ли эритмаси ёрдмида ювиб, меъдани бутунлай тозалаш керак. Меъдада тахминан 300 мл эритма қолдиринг. Бошқа даволаш чоралари йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдиришдан иборат.
Фолат кислотаси
Фолат кислотасининг дозаси ошириб юборилганида уни одам организмига зарарли таъсирига тегишли ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Шундай бўлса ҳам, фолат кислотасини юқори дозаларини узоқ вақт давомида ҳар куни истеъмол қилиш, баъзи муаммоларга олиб келиши мумкин. Фолат кислотасининг дозасини ошириб юборилишини баъзи симптомлари ич кетиши, уйқусизлик, овқат ҳазм бўлишини бузилиши (кўнгил айниши ёки қоринни дам бўлиши кабилар), тошма, рух танқислиги, психотик ҳаракатлар, оғизда аччиқ таъм ҳисси, таъсирчанлик, қўзғалувчанлик, ёки кучли ҳаракатлар ва тиришишлардан иборат. Бундан ташқари, фолат кислотасининг юқори дозалари юрак касалликлари бўлган одамларда юрак ҳуружи ҳавфини ошириши, шунингдек баъзи дори воситаларнинг, масалан тутқаноққа қарши дори воситаларнинг таъсирини блоклаши мумкин.
В12 витамини
В12 витамини орқа миянинг ўткир ости дегенерациясини яшириши мумкин. В12 витамини,
Цианокобаламин ва гидрокобаламин бирикмаси юборилгандан сўнг аллергик реакциялар қайд этилган. Цианокобаламин ва гидрокобаламинни имкон борича ташхис олдиндан тасдиқланмаган пациентларга юбориш мумкин эмас ва ҳомиладорликдаги мегалобласт анемияни даволаш учун ишлатилиши мумкин эмас. 10 г дан ортиқ дозаларни юбориш фолат кислотаси танқислиги бўлган пациентларда гематологик реакцияларга олиб келиши мумкин; танламасдан қўллаш касалликнинг симптомларини яшириши ва аниқ ташхис қўйишга тўсқинлик қилиши мумкин. Орал контрацептивларни бир вақтда қўллаш орқали концентрацияси камайтирилиши мумкин.
Рух
Рухни катта миқдорини истеъмол қилиш кечиктириб бўлмайдиган кўнгил айниши ва қусишни чақиради. Ўзининг коррозион ҳусусияти туфайли, у қизилўнгач ва меъадада ачишиш ҳиссини чақиради. Ичак санчиқлари, қонли ич кетиши, шунингдек тиришишлар, гипотензия, кома ва ўлим ҳолати ривожланиши мумкин. Даволаш аспирация ва меъда ювиш орқали меъдани бўшатишдан иборат. Сут ва тухум оқсили каби тинчлантирувчи воситаларни бемалол бериш мумкин. Натрий эдетати, кальций юбориш мумкин. Шунингдек оғриқни камайтириш мақсадида морфин ёки петицин юбориш мумкин. Сув-электролитлар мувозанатини барқарорлаштириш керак.
Даволаш: симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказилади.