PRESTILOL analoglari
Guruh analoglari
PRESTILOL
Престилол ҳар бир таблеткада икки таъсир этувчи моддани – бисопролол фумарати ва периндоприл аргинин сақлайди:
- Бисопролол фумарати бета-блокаторлар деб номланувчи дори препаратлари гуруҳига мансуб. Бета-блокаторлар юрак қисқаришлари тез-тезлигини камайтиради ва юракнинг организмдаги томирлар орқали қонни ҳайдашга доир фаолиятини янада самаралироқ қилади.
- Периндоприл аргинин ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибитори бўлиб ҳисобланади. У қон томирларига кенгайтирувчи таъсир кўрсатади, шу туфайли улар орқали қонни ҳайдаш юракка енгилроқ бўлади.
Престилол юқори артериал босимни (артериал гипертензияни) ва/ёки стабил сурункали юрак етишмовчилигини (юрак организмни етарли миқдорда қон билан таъминлай олмайдиган касаллик, бунинг натижасида ҳансираш ва шишлар ривожланади) даволаш учун ва/ёки миокард инфарктини ва/ёки юракни қон билан таъминловчи томирларни кенгайтириш ҳисобига юракда қон айланишини яхшилаш бўйича операция ўтказган юракнинг стабил ишемик касаллиги (юракнинг қон билан таъминланиши пасайган ёки блокировка қилинган ҳолати) бўлган пациентларда юрак асоратлари (миокард инфаркти каби) хавфини пасайтириш учун қўлланилади.
Бисопролол фумарати ва периндоприл аргининни иккита алоҳида таблетка кўринишида қабул қилиниши ўрнига Сизга ҳар иккала таъсир этувчи моддани айнан шундай дозаларда сақловчи фақат битта Престилол таблеткасини қабул қилиш талаб этилади.
Retseptli
- Tabletkalar












