×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

FLYUDAR kapsulalar 50mg N7

Kategoriya:
- Zamburug'ga qarshi
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Флуконазол
Qadoqda soni:
- 7
Ishlab chiqaruvchi:
- Well Med Pharm, ИП ООО
Vakil:
- WELL MED PHARM
ATX kodi:
- J02AC01
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 3 ta dorixonasida topildi

O'xshash dorilar

FLUZAMED ko'z tomchilari 5ml 0,3% World Medicine Ophthalmics, Великобритания произведено: S.C. Rompharm Company S.R.L. Ruminiya
50 400 s`om dan
FUSIS tabletkalari 200mg N4 Kusum Healthcare Pvt. Ltd. Hindiston
49 500 s`om dan
STERINAZOL kapsulalar 150mg N4 FULTON MEDICINALI S.р.A Via Guglielmo Marconi, 28/9, 20020 Arese, Milano, Italy Italiya
99 700 s`om dan
FLUKONAZOL eritma 100ml 0,2% ООО “Юрия-Фарм” O'zbekiston
900 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

фаол модда: флуконазол 50 мг ва 150 мг;

ёрдамчи моддалар: сузвсиз лактоза, маккажўхори крахмали, тозаланган тальк, магний стеарати.

50 мг №7, 150 мг №1 капсулалар.

 

Замбуруғларга қарши препарат, триазол ҳосиласи. Таъсир механизми замбуруғ ҳужайрасининг цитохром Р 450 га қарам 14α-деметилаза ферментини яққол ингибиция қилиниши ва бунинг оқибатида замбуруғнинг ҳужайра деворини асосий компоненти - эргостеролнинг синтезини бостирилиши билан боғлиқ. Candida spp., Microsporum spp. Trichoptyton spp. Cryptococcus nеoformans, Blastomyces dermatitides. Coccidioides immitis, Histoplasma capsulatum ларга нисбатан юқори фаол.

Перорал қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади, унинг биокираолишлиги 90% ни ташкил қилади. Ичга, оч қоринга 150 мг қабул қилингандан кейин максимал концентрацияси (Cmax), плазмадаги миқдорининг 90% ни ташкил қилади.

Бир вақтда овқатни бирга қабул қилиш препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди.

Плазмадаги концентрацияси қабул қилингандан сўнг 0,5-1,5 соатдан кейин чўққисига етади, флуконазолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси дозага тўғри пропорционалдир. Мувозанат концентрациясининг (Сss) 90% лик даражасига даволашнинг 4-5 кунида эришилади (суткада 1 марта қабул қилинганида).

Одатдаги суткалик дозадан 2 марта юкори бўлган зарб дозани (биринчи куни) юбориш, иккинчи кунга келиб, 90% га мос келувчи Сss даражасига эришиш имконини беради. Табиий тақсимланиш ҳажми (Vd) организмдаги сувнинг умумий миқдорига яқинлашади. Плазма оқсиллари билан боғланиши- 11-12% ни ташкил қилади.

Флуконазол организмнинг барча биологик суюқликларига яхши киради. Препаратнинг сўлак ва балғамдаги концентрацияси унинг плазмадаги даражаси билан бир хил. Замбуруғли менингити бўлган беморларда флуконазолнинг орқа мия суюқлигидаги миқдори, унинг плазмадаги даражасининг 80% ни ташкил қилади.

Шох қаватда, эпидермисда, дермада ва тер суюқлигида зардобдагига қараганда юқори концентрацияларга эришилади. Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; юборилган дозанинг тахминан 80% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Флуконазолнинг клиренси креатинин  клиренсига (КК) пропорционалдир. Периферик қонда флуконазолнинг метаболитлари аниқланмаган.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: таъмни ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, метеоризм, абдоминал оғриклар, кам ҳолларда- жигар фаолиятини бузилиши (сариқлик, гепатит, гепатонекроз, гипербилирубинемия, аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши).

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кам ҳолларда - тиришишлар.

Қон яритиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда - лейкопения, тромбоцитопения,  нейтропения, агранулоцитоз.

Юрак-қон томир тизими томонидан: QT интервали давомийлигини ошиши: қоринчаларнинг хилпиллаши, липиллаши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, кам ҳолларда - хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелла синдроми), анафилактоид реакциялар.

Бошқалар:кам ҳолларда - буйрак фаолиятини бузилиши,алопеция, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, гипокалиемия. 

Флуконазолнн қўлланиши кам ҳолларда, асосан жиддий ёндош касалликлари бўлган беморларда жигарнинг токсик ўзгаришлари билан, шу жумладан ўлим билан якунланган. Флуконазол билан боғлиқ гепатотоксик самаралар бўлган ҳолларда, уларни умумий суткалик дозасига, даволаш давомийлигига, беморнинг жинси ва ёшига аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Флуконазолнинг гепатотоксик таъсири одатда қайтувчан бўлган: унинг белгилари даволаш тўхтатилганидан кейин йўқолган. Жигарнинг флуконазол билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган шикастланишининг клиник белгилари пайдо бўлганида, препаратни бекор қилиш лозим. ОИТС бўлган беморлар кўпчилик препаратлар кўлланганида оғир тери реакцияларининг ривожланишига кўпрок мойил бўладилар. Юза жойлашган замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма ривожланган ҳолларда ва у флуконазол билан аниқ боғлиқ деб баҳоланганида препаратни бекор қилиш лозим. Инвазив/тизимли замбуруғли инфекциялари бўлган беморларда тошма пайдо бўлганида синчиклаб кузатиш ва буллёз ўзгаришлар ёки кўп шаклли эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак.

Буйрак фаолияти бузилиши бўлган беморларда препарат бир марта қўлланганда дозага тузатиш киритиш тўғирлаш талаб қилинмайди. Такрор қўлланганда КК қараб мўлжалланади. Агар КК минутига 50 мл дан кўп бўлса, дозага тузатиш киритиш керак бўлмайди; КК минутига 11 дан 20 мл гача бўлганда одатдаги дозани 33% 72 соат интервал билан қабул қилинади; КК минутига 21 дан 40 мл гача бўлганда одатдаги дозанинг ярми, 48 соат интервал билан қабул қилинади. Диализда бўлган беморларда, диализнинг ҳар бир сеансидан сўнг бир доза қабул қилинади.

Флуконазол цизаприд, рифабутин ёки Р 450 цитохром тизими орқали метаболизмга учрайдиган бошқа препаратлар билан вақтда қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Даволашни клиник - гематологик ремиссия пайдо бўлгунигача давом эттириш керак, чунки уни барвақт тўхтатилиши қайталанишларга олиб келиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва шу инфекциянинг бошқа соҳаларда жойлашган турлари (шу жумладан ўпка, тери), ҳам иммунитети меъёрида бўлган беморларда, ҳам иммуносупрессиянинг турли шакллари бўлган беморларда (шу жумладан ОИТС бўлган беморларда, аъзоларни кўчириб ўтказишда): препарат ОИТС бўлган беморларда криптококкли инфекцияни олдини олиш учун ишлатилиши мумкин;

- ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссемиоцияланган кандидоз ва инвазив кандидоз инфекциясинииг бошқа шакллари (қорин бўшлиғи, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари). Даволаш хавфли ўсмалари бўлган беморларда, жадал даволаш бўлимидаги беморларда, цитостатик ёки иммуносупрессив даволаш курсларини ўтаётган беморларда, ҳамда кандидозни ривожланишига олиб келувчи бошқа омиллар бўлганида ҳам ўтказилиши мумкин;

- шиллиқ қаватларниг кандидози, шу жумладан оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози (шу жумладан тиш протезларини тақиш билан боғлик оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач кандидози ноинвазив бронх-ўпка кандидозлари, кандидурия, тери кандидозлари: ОИТСли беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш;

- генитал кандидоз: қин кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи), қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш мақсадида профилактик қўллаш (йилига 3 ва ундан кўп ҳолларда): кандидозли баланит;

- цитостатиклар билан кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида бундай инфекцияларга мойил бўлган хавфли ўсмалари бўлган беморларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш;

- тери микозлари, шу жумладан оёқ панжаси, тана, чов соҳаси микозлари, кепакланувчи темиратки, онихомикозлар ва тери кандидозида қўлланади;

Терфенадин ёки астемизолни (флуконазолни суткада 400 мг ва ундан ортиқ дозада доимий қабул қилиш фонида) ёки QT интервалини узайтирувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш.

Препаратга ёки тузилиши бўйича азол бирикмаларига яқинларга юқори сезувчанлик.

1 ёшгача бўлган болалар.

Ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, потенциал гепатотоксик дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, алкоголизм, кўп сонли хавф омиллари бўлган пациентлардаги проаритмоген ҳолатлар (юракнинг органик касалликлари, электролит мувозанатини бузилиши, аритмияларни чақирувчи дори воситаларни бир вақтда кабул қилиш).

Препаратни ҳомиладорларда, агарда тахмин қилинаётган самара ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган оғир ёки хаёт учун хавф туғдирувчи замбуруғли инфекцияларнинг шаклларидан ташқари ҳолларда, кўллаш максадга мувофиқ эмас. Флуконазол кўкрак сутида плазмадаги концентрациясидагидек бўлади, шунинг учун уни лактация даврида буюриш тавсия қилинмайди. 

Флуконазол варфарин билан қўлланганида протромбин вақти ошади, ўртача 12% га ошиши аниқланган. Шунинг учун препаратни кумарин антикоагулянтлари билан бирга қабул қилаётган беморларда протромбин вақтини синчиклаб текшириш лозим. Бир вақтда қўлланганда флуконазол перорал гипогликемик воситалар - сульфонилмочевина ҳосилалари (хлорпропанид, глибенкламид, глипизид, толбутамид) нинг плазмадан Т1/2 ярим чиқарилиш даврини оширади. Флуконазол ва перорал гипогликемик воситаларни бирга қўллашга рухсат берилади, аммо бундай ҳолларда гипогликемия ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Флуконазол ва фенитоинни бир вақтда қўллаш фенитоиннинг плазмадаги концентрациясини клиник ахамиятли даражагача ўсиши билан кечиши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни бирга қўллаш зарурати туғилганида, фенитоинни қон плазмасида терапевтик концентрациясини таъминлаш мақсадида, унинг дозасига тузатиш киритиш билан бирга концентрациясини мониторинг қилиш керак.

Флуконазолнинг ва рифампицинни бир вақтда қўлланиши флуконазолнинг “концентрация – вақт” (АUC) эгри чизиғи остидаги майдонни 25% га пасайишига ва флуконазолнинг плазмадан Т1/2 20% га қисқаришига олиб келади. Шунинг учун рифампицинни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда флуконазолнинг дозасини ошириш тавсия қилинади.

Флуконазол қабул қилаётган пациентларда қонда циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия қилинади, чунки флуконазол ва циклоспоринни буйраги кўчириб ўтказилган беморларда қўлланганда флуконазолни суткада 200 мг дозада қабул қилиш қон плазмасида циклоспориннинг концентрациясини аста-секин ошишига олиб келади.

Теофиллинни юқори дозаларда қабул қилаётган ёки теофиллин интоксикациясини ривожланиш эҳтимоли бўлган беморлар теофиллиннинг дозасини ошириб юборилишини эрта аниқлаш мақсадида кузатув остида бўлишлари керак, чунки флуконазолни бир вақтда қабул қилиш плазмада теофиллиннинг клиренсини ўртача тезлигини камайишига олиб келади. Флуконазол ва терфенадин, цизаприд бир вақтда қўлланганида юрак томонидан нохуш реакциялар, шу жумладан қоринчалар тахикардиясининг пароксизми (torsades de points) ҳоллари таърифланган. Флуконазол ва гидрохлортиазидни бир вақтда кўллаш флуконазолнинг плазмадаги концентрациясини 40% га ўсишига олиб келиши мумкин. Флуконазол ва рифабутинни, рифабутиннинг зардобдаги даражасини ошиши билан кечувчи, ўзаро таъсири тўғрисида хабарлар бор. Флуконазол ва рифабутин бир вақтда қўлланганида увеит ҳоллари таърифланган. Рифабутин ва флуконазолни бир вактда олаётган беморларни синчиклаб кузатиш керак.

Флуконазол ва зидовудиннинг комбинациясини қабул қилаётган беморларда зидовудиннинг концентрациясини ошиши кузатилади, бу зидовуддинни унинг метаболитига айланишини пасайиши билан юз беради. Мидозолам билан бир вақтда қўлланганида психомотор самараларнинг хавфи ошади, такролимус билан - нефротоксиклик хавфи ошади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроклилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.

Флуконазолнинг суткалик дозаси замбуруғли инфекциянинг табиатига ва оғирлик даражасига боғлиқдир. Вагинал кандидозларни даволаш учун кўпгина ҳолларда бир марталик перорал доза етарли ҳисобланади. Касалликнинг бошқа шаклларини даволаш учун замбуруғли инфекциянинг фаол босқичларини йўқолишини клиник ва лаборатор тасдиқлангангунига қадар препаратни кўп маротаба қўллашни талаб этади.

Капсулаларни ичга чайнамасдан, сув ёки бошқа ҳар қандай cуюқликлар билан бирга қабул қилинади.

Катталарга криптококкли менингитда ва бошқа соҳаларда жойлашган криптококкли инфекцияларда биринчи куни одатда 400 мг (50 мг дан 8 капсула) буюрилади. Сўнгра эса, даволаш суткада 1 марта 200-400 мг дозада давом эттирилади. Криптококкли инфекцияларда даволаш давомийлиги микологик текширишлар билан тасдиқланган клиник самарага боғлиқ; криптококкли менингитда одатда камида 6-8 хафта давом эттирилади.

Кандидемияда, диссемиоцияланган кандидоз ва бошқа инвазив кандидозли ипфекцияларда доза одатда биринчи суткада 400 мг ни, сўнгра эса 200 мг ни ташкил қилади. Клиник самарадорлиги етарли бўлмаганида препаратнинг дозаси суткада 400 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги клиник самарадорликка боғлиқ.

Орофарингеал кандидозда препарат ўртача 50-100 мг дан суткада 1 марта буюрилади: даволаш давомийлиги 7-14 кун. Иммунитети яққол пасайган беморларда зарурати бўлганида даволаш янада узоқроқ давом этиши мумкин.

Тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган оғиз бўшлиғининг атрофик кандидозида, флуконазол одатда 50 мг дан суткада 1 марта 14 кун давомида, протезга ишлов бериш учун маҳаллий антисептик воситалари билан бирга буюрилади.

Кандидознинг бошқача соҳаларда жойлашган турларида (генитал кандидозидан ташқари), масалан эзофагитда, ноинвазив бронх-ўпка шикастланишида, кандидурияда, тери ва шиллик қаватларининг кандидозида,даволаш давомийлиги 14-30 кун бўлганида,самарали доза суткада ўртача 50-100 мг ни ташкил қилади.

ОИТС ли беморларда орофарингеал кандидознинг кайталанишларини олдини олиш учун бирламчи даволашнинг тўлик курси тугатилганидан кейин, препаратни 150 мг дан ҳафтада 1 марта буюриш мумкин.

Қин кандидозида флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада қабул қилинади. Қин кандидозининг қайталанишлари сонини камайтириш учун препаратни 150 мг дозада бир ойда 1 марта қўллаш мумкин. Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади; у 4 дан 12 ойгача ўзгариб туради. Айрим беморларга кўпроқ қўллаш талаб қилиниши мумкин.

Candida чақирган баланитда флуконазол ичга 150 мг дозада бир марта буюрилади.

Кандидозни олдини олиш учун флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси замбуруғли инфекциянг ривожланиш даражасига қараб,50-400 мг дан суткада 1 мартани ташкил қилади. Ёйилган инфекциянинг юқори хавфи бўлганида, масалан кутилаётган яққол ёки узоқ муддат давомида бўлган нейтропенияси бўлган беморларда, тавсия қиладиган доза суткада 1 марта 400 мг ни ташкил қилади. Флуконазол кутилаётган нейтропенияни пайдо бўлишдан бир неча кун олдин буюрилади.Нейтрофилларнинг сони 1000/мм3 дан кўпроққа ошганидан кейин даволаш яна 7 сутка давомида давом эттирилади.

Тери микозларида, оёк панжаси, чов соҳаси микозлари, тери кандидозларида тавсия килинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ёки суткада 1 марта 50 мг ни ташқил қилади. Даволаш давомийлиги одатдаги ҳолларда 2-4 ҳафтани ташкил қилади, бироқ оёқ панжасининг микозларида янада узоқроқ (6 ҳафтагача) даволаш талаб қилиниши мумкин.

Кепакланувчи темираткида тавсия қилинадиган доза 2 ҳафта давомида ҳафтада 1 марта - 300 мг ни ташкил қилади. Айрим беморларга ҳафтасига 300 мг учинчи доза талаб қилиниши мумкин, айни пайтда, қатор холларда 300-400 мг ни бир марта қабул қилиш етарли бўлади.

Даволашнинг муқобил тартиби - 2-4 ҳафта давомида 50 мг дан кунига 1 марта қўллашдир.

Онихомикозда тавсия қилинадиган доза ҳафтада 1 марта 150 мг ни ташкил қилади. Даволашни инфекцияланган тирноқни алмашинувигача (инфекцияланмаган тирноқ ўсгунича) давом эттириш лозим. Қўл ва оёк панжаларининг бармоқларида тирноқларни қайта ўсиши учун нормада мувофиқ равишда 3-6 ой ва 6-12 ой талаб қилинади.

Болаларда катталардагига ўхшаш инфекцияларда бўлгани каби, даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда препаратни  катталардагидан ортиқ суткалик дозада қўллаш мумкин эмас. Флуконазол ҳар куни суткада 1 марта қўлланади.

Шиллиқ каватларининг кандидозида флуконазолнинг тавсия қилинадиган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни тезроқ доимий мувозанат концентрациясига эришиш мақсадида 6 мг/кг зарб дозани буюриш мумкин.

Ёйилган кандидозни ёки криптококкли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинадиган  доза касалликнинг оғирлигига қараб, суткада 6-12 мг/кг ни ташкил қилади.

Иммунитети пасайган болаларда, инфекциянинг ривожланиш хавфи цитотоксик кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун, препарат кучайган нейтропениянинг яққоллиги ва давомийлигини сақланишига қараб, суткада 3-12 мг/кг дан буюрилади.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган болаларда препаратнинг суткалик дозаси буйрак етишмовчилигининг оғирлигининг даражасига мувофиқ (катталардаги пропорционал боғлиқлик билан бир хил) камайтирилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятининг бузилишлари бўлмаганида препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя килиш лозим.

Препаратни буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Препарат кўп марта қўлланганда креатинин клиренси (КК) минутига 50 мл дан ортиқ бўлганида препарат ўртача дозада қўлланади. КК минутига 11 дан 50 мл гача бўлса, аввал 50 мг дан 400 мг гача бўлган зарб дозада юбориш лозим, сўнгра тавсия қилинадиган дозанинг 50% ни ташкил қилувчи дозаси қўлланади. Мунтазам диализда бўлган беморларда препаратнинг бир дозаси гемодиализнинг хар бир сеансидан кейин қўлланади.

 

Препаратнинг дозасини ошиб юборилиши тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган.

Доза ошириб юборилганида меъдани ювиш, диурезни кўпайтиришни таъминлаш ва симптоматик даволаш ўтказиш керак. 3 соат гемодиализ сеанси ўтказилганидан сўнг препаратнинг плазмадаги концентрацияси 50% га камаяди.

 

 

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

FLYUDAR kapsulalar 50mg N7 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
FLYUDAR kapsulalar 50mg N7 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
FLYUDAR kapsulalar 50mg N7 dori vositasi Well Med Pharm, ИП ООО tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
FLYUDAR kapsulalar 50mg N7 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
FLYUDAR kapsulalar 50mg N7 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
FUZAR tabletkalari 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Scott-Edil Pharmacia Limited
  • Vakil: Farmalife
Narh: 16 600 so'mdan Batafsil
NOFLUK infuziya uchun eritma 100ml 2mg/ml
METAKANDID eritma 200mg/100 ml 100ml N1
Narh: 27 000 so'mdan Batafsil
FUNGAZID OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,3%
FLYUDAR kapsulalar 150mg N1
Narh: 6 000 so'mdan Batafsil
FUNGAZID infuziya uchun eritma 100ml 0,2%
Narh: 9 900 so'mdan Batafsil
STERINAZOL kapsulalar 150mg N4
Narh: 99 700 so'mdan Batafsil
VIZANAK NEO kapsulalar 150mg N1
Narh: 24 100 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL infuziya uchun eritma 100ml 0,2%
Narh: 900 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL NIKA kapsulalar 100mg N7
FLUZAMED kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Misr
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Limited, Великобритания произведено: E.I.P.I.Co.
  • Vakil:
Narh: 29 000 so'mdan Batafsil
FLUZAMED ko'z tomchilari 5ml 0,3%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ruminiya
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: World Medicine Ophthalmics, Великобритания произведено: S.C. Rompharm Company S.R.L.
  • Vakil:
Narh: 50 400 so'mdan Batafsil
MIKOSIST kapsulalar 150mg N2
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гедеон Рихтер, ОАО
MIKOSIST kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Vengriya
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Гедеон Рихтер, ОАО
VIZANAK infuziya uchun eritma 200mg/100ml
FLUKONAZOL kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ООО «АСТРАФАРМ»
Narh: 2 040 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL kapsulalar 100mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Radiks, ЧНПП
Narh: 8 000 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Radiks, ЧНПП
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL tabletkalari 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: O´zkimyofarm, АО им. С.К. Исламбекова
Narh: 4 900 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: LAXISAM Pharmaceuticals, OOO (упаков.) Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО, Беларусь (произ.)
Narh: 2 040 so'mdan Batafsil
FLUKONAZOL kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: LAXISAM Pharmaceuticals, OOO (упаков.) Борисовский завод медицинских препаратов, ОАО, Беларусь (произ.)
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
MIKOFLYU kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: ATM Pharm, OOO
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
MIKOZEVS NEO kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
MIKOZEVS NEO kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
Narh: 8 000 so'mdan Batafsil
KANDIZEF NEO kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group, СП ООО для Zefer Pharma Ltd
VIZANAK NEO kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group, СП ООО для Izida Pharma Ltd.
FLYUKO kapsulalar 150mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Unilink Pharma (P) LTD
FLYUKO kapsulalar 50mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Unilink Pharma (P) LTD
SITONAZOL NEO eritma 200ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
SITONAZOL NEO eritma 100ml
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Faol modda: Флуконазол ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Remedy Group СП OOO
Ishlab chiqaruvchining dorilari
FLYUDAR kapsulalar 150mg N1
Narh: 6 000 so'mdan Batafsil
AZIT kapsulalar 250mg N6
Narh: 15 700 so'mdan Batafsil
SEYMON kapsulalar 0,4 mg N30
Narh: 72 000 so'mdan Batafsil
VELMEKS tabletkalari 750mg N5
VELMEKS tabletkalari 500mg N10
Narh: 26 000 so'mdan Batafsil
VELMEKS tabletkalari 250mg N10
Narh: 14 600 so'mdan Batafsil
OMEPRAL kapsulalar 20mg N30
ALBENDEKS tabletkalari 400mg N1
AZIT kapsulalar 500mg N3
SIKLON tabletkalari 100 mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: WELL MED PHARM, ИП ООО
Narh: 28 000 so'mdan Batafsil
SIKLON tabletkalari 50 mg N4
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: WELL MED PHARM, ИП ООО
Narh: 22 400 so'mdan Batafsil
FLYUDAR tabletkalari 50 mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: WELL MED PHARM, ИП ООО
FENSULKAL gel 20 g 3%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
ULTRAFLOKS tabletkalari 500 mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
ULTRAFLOKS tabletkalari 500 mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
ULTRAFLOKS tabletkalari 500 mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
ULTRAFLOKS tabletkalari 250 mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
ULTRAFLOKS tabletkalari 250 mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
ULTRAFLOKS tabletkalari 250 mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
ROMIDON poroshok so vkusom apelsina 5 g N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
ROMIDON poroshok so vkusom limona 5 g N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
ORIVELL kapsulalar 120 mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
MELLOVIN kapsulalar N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
Narh: 62 000 so'mdan Batafsil
MELLOVIN kapsulalar N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Well Med Pharm, ИП ООО
Другие формы препарата
FLYUDAR eritma 100 ml 200 mg/100 ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Avison Pharmaceuticals Pvt. Ltd., Индия произведено: Captab Biotech
FLYUDAR tabletkalari 50 mg N7
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: WELL MED PHARM, ИП ООО
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9