29 400 s`om dan
Dorixonalardan izlash47 000 s`om dan
Bron qilishSaqlash shartlari | При температуре не выше 25 °C. Хранить в недоступном для детей месте. |
Yaroqlilik muddati (oy) | 3 года. Не применять по истечении срока годности, указанного на упаковке. |
Кальций (кальций карбонати кўринишида – 1,250 г) - 500 мг
Колекальциферол (Д3 витамини) - 0,005 мг (200 ХБ)
қуйидагилар: колекальциферол, d,I – альфа-токоферол, ўртазанжирли триглицеридлар, сахароза, акация камеди, жўхори крахмали, кальций фосфати (Е 341), сув сақловчи гранулят кўринишида.
Ёрдамчи моддалар: лактоза (сут қанди), повидон (қуйи молекуляр поливинилпирролидон), картошка крахмали, натрий кроскармеллоза (вивасол), лимон кислотаси, аспартам, магний стеарати, апельсин хушбўйи (кукунли).
30, 60, 90, 100 ёки 120 таблеткадан полимер банкаларда. Банкалар бураладиган қопқоқ билан беркитилади. Термокиришувчи ҳимоя қалпоқча билан ўралган ҳар бир банка қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. Ёки 60, 90, 100 ёки 120 таблеткали, қўллаш бўйича йўриқномасининг тўлиқ матнини сақловчи кўп саҳифали этикеткаси билан, термокиришувчи ҳимоя қалпоқча билан ўралган банкалар транспорт тарасига жойланади.
Кальций – суяк тўқимасини шаклланишида, қон ивишида, юрак фаолиятининг барқарорлигини тутиб туришда, нерв импульсларини ўтказилиши жараёнларини амалга оширилишида иштирок этади.
Д3 витамини (колекальциферол) – ичакда кальцийни сўрилишига, суяк тўқимасини ва тиш тўқимасини шаклланиши ва минерализациясига ёрдам беради
Кальций ва Д3 витаминини қўлланиши, суякнинг юқори резорбциясини рағбатлантирувчиси бўлган паратиреоид гормонини ишлаб чиқарилишини ошишига тўсқинлик қилади.
Даволаниш даврида доимо кальцийнинг сийдик билан чиқарилишини ва қон плазмасидаги кальций ва креатинин концентрациясини назорат қилиш керак (суткада 7,5 ммоль (суткада 300 мг) дан юқори кальциурия пайдо бўлган ҳолда, дозани камайтириш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак).
Кекса одамларда кальцийга бўлган эҳтиёж суткада 1,5 г ни, Д3 витаминига эса - суткада 0,5 – 1 минг ХБ ни ташкил қилади.
Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун Д3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомидорлик даврида кальцийнинг суткалик дозаси 1500 мг дан, Д3 витаминининг суткалик дозаси 600 ХБ дан ошмаслиги керак.
Д витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сутига кириши мумкин.
Ҳомиладорлик даврида дозани ошириб юборилиши боланинг рухий ва жисмоний ривожланишини бузилишига олиб келиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Кальций ва/ёки Д3 витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври
Юрак гликозидлари билан бир вақтда даволанишда ЭКГ ва клиник ҳолатни назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самараларини потенциялаши мумкин.
Кальций ва Д3 витамини препаратлари меъда-ичак йўлларидан тетрациклинларнинг сўрилишини кучайтириши мумкин. Шунинг учун препаратларни қабул қилиш орасидаги вақт интервали 3 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Бисфосфонат препаратларини ёки натрий фторидининг сўрилишини пасайишини олдини олиш учун, Компливит® Кальций Д3 ни улар қабул қилинганидан кейин камида икки соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади.
Глюкокортикостероидлар кальцийнинг сўрилишини пасайтиради, шунинг учун глюкокортикостероидлар билан даволаш Компливит® Кальций Д3 нинг дозасини оширишни талаб қилиши мумкин.
Колестерамин препаратлари ва минерал ва ўсимлик мойлари асосидаги сурги воситалари билан бир вақтда даволаш, Д3 витаминининг сўрилишини пасайтириши мумкин.
Тиазид қатори диуретиклари билан бир вақтда қўлланганида гиперкальциемияни юз бериш хавфи ошади, чунки улар кальцийни найчалар орқали реабсорбциясини оширадилар. Фуросемид ва бошқа “ҳалқали” диуретиклар, аксинча, кальцийни буйраклар орқали чиқарилишини оширадилар.
Катталарга: остеопорозни даволашда – 1 таблеткадан кунига 2-3 марта, остеопорозни олдини олиш учун – 1 таблеткадан кунига 2 марта. Кальций ва Д витаминининг танқислигида: катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан суткада 1-2 марта. 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – кунига 1-2 таблеткадан. 3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга – шифокорнинг тавсияси бўйича дозаланади.
Дозани ошириб юборилишининг лаборатор кўрсаткичлари: гиперкальциурия, гиперкальциемия (плазмадаги кальций тахминан 2,6 ммоль).
Даволаш: регидратация, “ҳалқали” диуретиклар, глюкокортикостероид препаратлар, кальцитонин, бисфосфонатлар, кальцийли чекланган парҳезни буюриш, гемодиализ ўтказиш керак. Дозани ошириб юборилишнинг сиптомлари аниқланган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш керак.