VIFOR inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/5ml N5

VIFOR inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/5ml N5 o'xshash dorilari




VIFOR inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/5ml N5 qo'llanmasi
“Вифор” инъекция учун эритма 100 мг/5 мл препарати темир-сахароза комплексини сақлайди ва “темир танқислиги анемияси” деб номланган темир етишмовчилигида қўлланади.
“Вифор” инъекция учун эритма 100 мг/5 мл препарати таркибида темир сахарати комплекси кўринишидаги темир сақлайди.
Препаратнинг ҳар 5 мл 100 мг темир сақлайди. Бошқа ингредиентлари бўлиб инъекция учун сув ва натрий гидроксиди ҳисобланади.
Ўрамининг ташқи кўриниши ва ичидагиси:
“Вифор” инъекция учун эритма 100 мг/5 мл – тўқ жигарранг рангли, тиниқ бўлмаган, сувли эритма, қаҳрабо рангли шиша ампулага 5 мл дан тўлдирилган. 5 ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Ушбу илова-варақада кўрсатилмаган бирор-бир ножўя самаралари пайдо бўлганида, даволовчи шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Шунингдек бевосита миллий хабар бериш тизими орқали ножўя таъсирлари хақида хабар бериш мумкин, шу орқали ушбу препаратнинг ҳавфсизлиги хақида кўпроқ маълумот тақдим этишга ёрдам бериш мумкин.
Агар қуйидагилар бўлса, “Вифор” инъекция учун эритма препаратини қўллаш мумкин эмас:
- темирга ёки препаратнинг таркибига кирувчи бошқа исталган ингредиентларига (рўйхатга киритилган, 6 пункт) аллергик реакциялар бўлса;
- темирнинг бошқа инъекцион дори шаклларига жиддий аллергик реакциялар ривожланса;
- темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия билан хасталанган бўлсангиз;
- организмда темирнинг миқдори ҳаддан ташқари кўп бўлса ёки организмга қўллаш усулида муаммолар бўлса, қўллаш мумкин эмас.
Агар юқорида санаб ўтилган пунктлардан бирортаси сизда мавжуд бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Агар сиз ишонч ҳосил қилмаган бўлсангиз, шифокорга мурожаат қилинг.
Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари.
“Вифор” инъекция учун эритма 100 мг/5 мл препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокор ёки ҳамшира билан маслаҳатлашинг, агар:
- касаллик тарихида ушбу препаратга ўта юқори сезувчанлик бўлса;
- эритоматоз билан хасталанган бўлсангиз;
- ревматоид артрит билан хасталанган бўлсангиз;
- бронхиал астманинг оғир шакли, экзема ёки бошқа аллергик реакциялар билан хасталанган бўлсангиз;
- бошқа инфекциялар мавжуд бўлса;
- жигар касалликлари билан муаммолар бўлса;
Агар юқорида санаб ўтилган пунктлардан бирортаси сизга тааллуқлилига ишончингиз комил бўлмаса, препаратни қўллашдан олдин шифокорга мурожаат қилинг.
“Вифор” инъекция учун эритма препарати қуйидаги ҳолатларда буюрилади:
- таблеткалар кўринишидаги темир препаратларини перорал қабул қилишни ўзлаштиролмаслик.
- темир сақловчи препаратларнинг перорал шакллари билан даволаш самарали бўлмаганида қўлланади.
Сиз бирор-бир бошқа дори воситаси, шу жумладан ўсимликлардан олинадиган дори воситалар ва шифокор рецептсисиз сотиб олинадиган препаратларни қабул қилаётганингиз ёки яқинда қилганингиз ёки қабул қилишни режалаштираётганингиз хақида даволовчи шифокорга хабар беринг.
“Вифор” инъекция учун эритма препаратини қўллаш вақтида самарасиз бўлиши мумкин бўлган темир сақловчи препаратларнинг перорал дори шакллари ишлатилганида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.
“Вифор” инъекция учун эритмасини натрий хлоридининг 0,9% ли стерил эритмасидан ташқари бошқа парентерал препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас, чунки бошқа дори воситалари билан аралаштирилганидан чўкма ҳосил бўлиш ва/ёки ўзаро таъсир қилиш ҳавфи мавжуд. Препаратни шиша, полиэтилен ва поливинилхлоридлардан ташқари, бошқа турдаги контейнерлар билан мутаносиблиги номаълум.
Препаратни шифокорнинг қатъий тавсияси бўйича ёки қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ қўллаш керак. Агар ишончингиз комил бўлмаса, даволовчи шифокор ёки фармацевт билан масалаҳатлашинг, улар препаратни қандай тезликда ва қанча вақт давомида қўллаш кераклигини ҳал қилишади. Даволовчи шифокор қон таҳлили натижаларига қараб дозага тузатиш киритиб беради.
“Вифор” инъекция учун эритма препаратини қуйидаги усуллардан бири ёрдамида юборилади:
- вена ичига секин инъекция қилиш – ҳафтада 1-3 марта;
- вена ичига томчилаб юбориш – ҳафтада 1-3 марта;
- диализ вақтида, диализ аппаратининг веноз линиясига уланади.
Паравеноз соҳага кетишидан сақланиш керак, чунки “Вифор” инъекция учун эритма препарати инъекция қилинган жойда оғриқ, яллиғланиш ва терини жигарранг рангга бўялиши ривожланиши мумкин.
Юбориш усули:
“Вифор” инъекция учун эритма препарати фақат вена ичига юборилади. Бу вена ичига томчилаб инфузия кўринишида, вена ичига секин инъекция кўринишида ёки диализ тизимининг веноз линиясига бевосита юбориш кўринишида бўлиши мумкин.
Эритмани паравеноз соҳага кетишидан сақланиш керак, чунки “Вифор” инъекция учун эритма препарати инъекция қилинган жойда оғриқ, яллиғланишни пайдо бўлиши ва терини жигарранг рангга бўялиши бўлиши мумкин.
Вена ичига томчилаб инфузия қилиш:
“Вифор” инъекция учун эритмаси фақат натрий хлоридининг 0,9% ли стерил эритмасида суюлтирилади. Эритма бевосита юборишдан олдин суюлтирилади ва қуйидаги тарзда юборилади:
|
Препаратнинг дозаси (темир, мг да) |
Препаратнинг дозаси, мл да |
Натрий хлоридининг 0,9% ли стерил эритмаси билан суюлтирилган максимал ҳажми, мл да |
Минимал инфузия вақти, минутларда |
|
50 мг |
2,5 мл |
50 мл |
8 мин. |
|
100 мг |
5 мл |
100 мл |
15 мин. |
|
200 мг |
10 мл |
200 мл |
30 мин. |
Суюлтирилган эритманинг барқарорлигини ошириш учун препаратнинг концентрациясини пасайтириш мумкин эмас.
Вена ичига инъекция:
“Вифор” инъекция учун эритмаси вена ичига секин инъекция кўринишида, суюлтирилмаган препарат минутига 1 мл тезликда ва бир инъекцияга 10 мл (200 мг темир) дан юқори бўлмаган доза юборилади.
Диализ аппаратининг веноз линиясига инъекция
“Вифор” инъекция учун эритмаси гемодиализ муолажаси вақтида вена ичига инъекция учун таърифланган шароитларда диализ аппаратининг бевосита веноз линиясига юборилиши мумкин.
“Вифор” инъекция учун эритма 100 мг/5 мл препаратини болаларга буюриш тавсия этилмайди.
“Вифор” инъекция учун эритма препарати аёлларда ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш юзасидан ўрганилмаган. Ҳомиладорлик вақтида ёки ҳомиладорлик режалаштирилганида препаратнинг қўллашдан кутиладиган ҳавф ва фойда хақида шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Агар сиз препарат билан даволаниш вақтида ҳомиладор бўлиб қолган бўлсангиз, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.
Эмизиш вақтида ушбу препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Ушбу препарат қўшимча назорат қилинади, бу унинг ҳавфсизлиги бўйича янги маълумотларни тез аниқлаш имконини беради. Даволаниш вақтида юзага келадиган ҳар қандай ножўя таъсирлари хақида хабар беринг (ножўя самаралари ҳақида маълумотлар учун "Ножўя таъсирлари" пунктининг охирига қаранг).
“Вифор” инъекция учун эритма ампулаларда кўринишидаги препаратни қўллашни бошлашдан олдин пациент учун муҳим маълумотлар сақлайдиган илова-вақара билан яхшилаб танишиб чиқиш керак.
- Такроран танишиб чиқиш учун илова-варақани сақлаб қўйиш керак.
- Препарат бўйича қўшимча саволлар ривожланганида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
- Препаратнинг ножўя таъсирлари ривожланганида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Бу йўриқномада келтирилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самара бўлиши мумкин ("Ножўя таъсирлари" пунктига қаранг).
Xususiyatlar VIFOR inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/5ml N5
VIFOR boshqa chiqarish shakllari

VIFOR inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/5ml N5 analoglari













