Aproteks ko'rsatmalar
Таркиби
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: эзомепразол (эзомепразол магний тригидрати ҳолида) – 20 мг ва 40 мг;
Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, маннитол, лактоза, крахмал, тозаланган сув, гидроксипропилметилцеллюлоза, натрий лаурил сульфати, Акрикоат L30DA (метакрил кислотасининг сополимери), диэтилфталат, титан диоксиди, магний стеарати, цетил спирти.
Таъсир механизми
Эзомепразол кучсиз асос ҳисобланади, меъда шиллиқ қаватининг париетал ҳужайралардаги секретор каналчаларнинг кислоталик муҳитида тўпланади ва фаол шаклга ўтади, у ерда протон насоси - Н+-К+-АТФ-азани ингибирлайди. Эзомепразол меъданинг ҳам базал ҳам рағбатлантирилган секрециясини ингибирлайди.
Препаратни 20 мг дозада тегишли антибиотиклар билан мажмуада бир ҳафта давомида даволаш тахминан 90% пациентларда Helicobacter pylori ни эрадикациясига олиб келади.
Асоратланмаган яра касаллиги бўлган пациентларга бир ҳафталик эрадикацион даволаш курсидан сўнг кейинчалик ярани битиши ва симптомларни бартараф қилиш учун антисекретор препаратлар билан монотерапия ўтказиш талаб этилмайди.
Хлорид кислотасининг секрециясини ингибирланиши билан боғлиқ бўлган бошқа самаралар
Антисекретор препаратлар билан даволаниш вақтида хлорид кислотасининг секрециясини пасайиши натижасида плазмада гастриннинг даражаси ошади.
Эзомапразолни узоқ вақт давомида қабул қилган пациентларда энтерохромаффинсимон ҳужайраларнинг миқдорини, эҳтимол, плазмада гастриннинг даражасини кўпайиши билан боғлиқ бўлган ошиши кузатилади.
Антисекретор препаратларни узоқ вақт давомида қабул қилган пациентларда меъдада безли кисталарни ҳосил бўлиши кўпроқ кузатилади. Бу кўриниш хлорид кислотасининг секрециясини ингибирланиши натижасида физиологик ўзгаришлар билан боғлиқ. Ҳавфсиз кисталар қайта ривожланишга учрайдилар.
Антисекретор препаратлар, шу жумладан протон насоси ингибиторларини қўллаш, МИЙ да нормада мавжуд бўлган микроблар флорасининг миқдорини ошиши билан кечади. Протон насоси ингибиторларини қўллаш МИЙ да Salmonella spp. ва Campylobacter қатори бактериялари чақирган инфекцион касалликларни ривожланиш ҳавфини бироз ошишига олиб келиши мумкин. Ранитидин билан ўтказилган иккита қиёсий синовлар вақтида препарат ностероид яллиғланишга қарши воситалар, шу жумладан ЦОГ-2 ни селектив ингибиторлари билан даволанган пациентларда пептик ярани битишига нисбатан яхши самара кўрсатган.
Самарадорлигини баҳолаш бўйича ўтказилган иккита клиник синовлар вақтида препарат НЯҚВ, шу жумладан ЦОГ-2 ни селектив ингибиторларини олган пациентларда (анамнезида пептик яраси бўлган ва ёки 60 ёшдан ошган пациентлар гуруҳи) пептик ярани олдини олишга нисбатан юқори самарадорлик намоён қилган.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Chiqarish shakllari