Aproteks analoglari


Dori analoglarini taqqoslash Aproteks

Aproteks Emanera POMPEZO
Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги:

·      эрозив рефлюкс эзофагитни даволаш;

·      пациентларда эрозив рефлюкс эзофагит битганидан кейин рецидивларни олдини олиш мақсадида препаратнинг самарасини узоқ вақт тутиб турувчи даволаш;

·      гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини симпоматик даволаш.

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (мажмуавий даволаш таркибида):

·      ўн икки бармоқ ичакни Helicobacter pylori билан боғлиқ ярасини даволаш;

·      Helicobacter pylori билан боғлиқ пептик яранинг қайталанишини олдини олиш.

Пептик ярадан қон кетишини ўтказган пациентларда меъдада кислоталик муҳитни узоқ муддат сусайтирувчи даволаш (меъда секрециясини сусайтирувчи препаратлар вена ичига юборилгандан сўнг, қайталанишини олдини олиш учун) учун қўлланади.

НҚЯВ ни узоқ муддат қабул қилаётган пациентлар:

·      НҚЯВ ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган меъда ярасини битиши;

·      ҳавф гуруҳига кирувчи пациентларда НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ бўлган меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини олдини олиш учун қўлланади.

Золлингер-Эллисон синдроми ёки патологик гиперсекреция (шу жумладан, идиопатик гиперсекреция) билан характерланадиган бошқа ҳолатларни даволаш учун қўлланади.

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
•       Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК) (эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш ва узоқ муддат самарасини тутиб турувчи даволаш;

•       меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида Helicobacter pylori эрадикацияси мажмуавий даволаш таркибида;

•       меъда ва ўн икки бармоқ ичакни, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) ни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, ярасини олдини олиш;

•       патологик гиперсекреция (шу жумладан Золлингер-Эллисон синдроми) билан характерланадиган ҳолатларда қўлланади.

Batafsil
Retseptli Retseptli Retseptli
Kategoriya

Kislotalikning buzilishi

Kislotalikning buzilishi

Kislotalikning buzilishi

Nojo'ya ta'sirlar
Қуйида препаратни дозалаш тартибига боғлиқ бўлмаган, препарат ҳам клиник тадқиқотлар вақтида қўлланганида, ҳам постмаркетинг ўрганилганида кузатилган ножўя самаралар келтирилган.

Тез-тез (> 1/100, < 1/10): бош оғриғи, қоринда оғриқ, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, қабзият.

Баъзида (> 1/1000, < 1/100): дерматит, терини қичишиши, тошмаси, эшакеми, уйқучанлик, уйқусизлик, бош айланиши, парестезиялар, оғизни қуриши, кўришни ноаниқлиги, периферик шишлар, жигар ферментлари фаоллигини ошиши.

Кам ҳолларда (> 1/10000, < 1/1000): ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, иситма, ангионевротик шиш, анафилактик реакция / анафилактик шок), бронхоспазм, гепатит (сариқлик билан бирга ёки сариқликсиз), артралгия, миалгия, лейкопения, тромбоцитопения, депрессия, гипонатриемия, қўзғалувчанлик, саросималик, таъм билишни бузилиши, стоматит, МИЙ кандидози, алопеция, фотосенсибилизация, лоҳаслик, кўп терлаш.

Жуда кам ҳолларда(< 1/10000): агранулоцитоз, панцитопения, галлюцинациялар, тажаввузкор ҳаракатлар, жигар етишмовчилиги, жигар касалликлари бўлган пациентларда энцефалопатия, мушакларни бўшлиги, интерстициал нефрит, гинекомастия, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема.

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Қуйида келтирилган ножўя самаралар препаратнинг дозасига боғлиқ эмас.

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥ 1/100, < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, < 1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум.

Қон тизими: кам ҳолларда – лейкопения, тромбоцитопения; жуда кам ҳолларда – агранулоцитоз, панцитопения.

Юрак қон-томир тизими: учраш тезлиги номаълум – юзни қизиб кетиши, гипертония, тахикардия.

Иммун тизими: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, анафилактик реакциялар, лимфаденопатия.

Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез эмас – периферик шишлар; кам ҳолларда – гипонатриемия; учраш тезлиги номаълум – гипомагниемия. Оғир даражадаги гипомагниемия гипокальцемия билан қўшилиши мумкин. Гипомагниемия гипокалиемия билан ассоциация бўлиши мумкин.

Эндокрин тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – буқоқ.

Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас – уйқусизлик; кам ҳолларда – қўзғалувчанлик, онгни чалкашиши, депрессия; жуда кам ҳолларда – агрессия, галлюцинациялар.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; тез-тез эмас – бош айланиши, парестезиялар, уйқучанлик.

Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – кўришни ноаниқлиги.

Эшитиш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – бош айланиши.

Нафас аъзолари томонидан: кам ҳолларда – бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – оғизни қуриши; кам ҳолларда – стоматит, меъда-ичак йўллари кандидози; учраш тезлиги номаълум – микроскопик колит.

Гепатобилиар тизими: тез-тез эмас – жигар ферментларининг даражасини ошиши; кам ҳолларда – сариқлик билан ёки усиз кечувчи гепатит; жуда кам ҳолларда – жигар фаолиятини бузилиши, анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларда энцефалопатия.

Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: тез-тез эмас – дерматит, терини қичишиши, тошма, эшакеми; кам ҳолларда – алопеция, фотосенсибилизация; жуда кам ҳолларда – кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз.

Суяк-мушак тизими ва боғлам аппарати томонидан: тез-тез эмас – сон суяги, билак суяклари, умуртқа поғонасини синиши; кам ҳолларда – артралгия, миалгия; жуда кам ҳолларда – мушакларни кучсизлиги.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – интерстициал нефрит. Айрим пациентларда бир вақтда буйрак етишмовчилиги ривожланган.

Репродуктив тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – гинекомастия.

Тизимли реакциялар: кам ҳолларда – қорин бўшлиғини шиши, астения, белда оғриқ, кўкракда оғриқ, юзни шиши, периферик шишлар, юзни қизиб кетиши, толиқиш, иситма, гриппга ўхшаш симптомлар, қалтираш бўлиши мумкин.
Batafsil
Narh
Qadoqda soni -
Dozasi -
Narh* -
Qadoqda soni -
Dozasi -
Narh* -
Qadoqda soni 1
Dozasi 40мг
Narh* 43 800 so'm

POMPEZO bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Mavjud qadoq turlari
  • Kapsulalar
  • Kapsulalar
  • Kapsulalar
  • Kukun
Homiladorlik davrida qabul qilish
Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi
Bog'lik kasalliklarni davolash

Oshqozon uchun

Ezofagitdan

Oshqozon uchun

«Aproteks analoglar» dorisining ta'rifi Apteka.uz saytida qisqartilirlgan yoki rasmiy ko'rsatmalar bilan to'ldirilgan bo'lishi mumkin. Dorini sotib olishdan va ishlatishdan oldin siz shifokor bilan maslahatlashib, ishlab chiqaruvchi tomonidan tasdiqlangan izoh bilan tanishishingiz kerak.
×
×
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9