Ликвин эритмаси резина ва металл юзалари, ва шунингдек кислород, енгил оксидларли моддалар билан контакт бўлмаслиги керак!
Ацетилцистеин қўлланиши колориметрик усули билан салицилатлар миқдорини, ва шунингдек сийдикда кетонлар аниқлаш натижаларини ўзгартириши мумкин.
Бронхиал астмаси бўлган пациентлар Ликвин билан даволаш даврида шифокор назорати остида бўлишлари керак. Бронхоспазм ривожланган ҳолларда ацетилцистеинни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим.
Анамнезда меъда яра касаллиги бўлган беморларда, айниқса меъданинг шиллиқ қаватига таъсир қиладиган бошқа дори воситалари биргаликда қўлланилганида Ликвинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Ацетилцистеинни асосан даволашни бошланишида қабул қилиш бронхиал безлар секретларининг қуюқлигини камайтиради ва унинг ҳажмини ошириши мумкин. Агар пациент балғамни йўталиб яхши чиқариб ташлай олмаса, бронхлар ичидаги моддаларни постурал дренаж ва аспирациясини амалга ошириш лозим.
Препаратни вена ичига шифокорнинг қатъий назорати остида юбориш зарур. Ацетилцистеинни вена ичига юборилганида, агар дори воситаси жуда ҳам тез ёки катта миқдорларда юборилса, ножўя таъсирлар тез-тез юзага келиши мумкин. Шу сабабли «Қўллаш усули ва дозалари» бўлимида келтирилган кўрсатмаларни аниқ бажариш тавсия қилинади.
Дори воситаси битта ампулада 43 мг (1,9 ммоль) натрий сақлайди. Буни назорат қилинадиган натрийли парҳезда бўлган пациентлар ҳисобга олиши лозим.
Эритманинг олтингугуртли кучсиз ҳиди фаол моддага хос ҳид бўлиб ҳисобланади.
Ацетилцистеин эритмасини бинафша рангга енгил бўялаши препаратни самарадорилигига ва хавфсизликка таъсир қилмайди.
Парентерал юборилганида ампулани бевосита дори воситаси қўлланилишидан олдин очиш лозим.
Маҳаллий қўлланилганида ампула ичидаги моддадан қисман фойдаланиш мумкин: қолган эритмадан (сақлаш шароитларига риоя қилинганида) 24 соат давомида фақат маҳаллий қўллаш учун фойдаланиш мумкин; қолган эритмани инъекция учун юбориш тақиқланади.
Суюқликни қўшимча қабул қилиш Ликвиннинг муколитик самарасини кучайтиради.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ацетилцистеин қўлланиши бўйича маълумотлар чегаралган.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида ацетилцистеинни фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан ортиқ бўлган тақдирда бевосита шифокор кузатуви остида қўллаш мумкин.
Лактация даврида препаратни қўллаш зарур бўлган ҳолларда эмизишни тўхтатишни кўриб чиқиш керак.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш реакция тезлигига таъсир қобилияти.
Реакция тезлигига таъсирини тасдиқловчи маълумотлар йўқ.