Rovalang
Rovalang chiqarilish shakllari
Rovalang haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- препаратнинг таркибига ўта юқори сезувчанлик;
- ваготонияси бўлган беморларга буюриш мумкин эмас (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисмининг тонусни устун келиши);
- фруктозани ўзлаштираолмаслик билан боғлиқ бўлган кам учрайдиган наслий касалликлар;
- 18 ёшгача бўлган болалар ёши (етарли клиник маълумотларни йўқлиги сабабли).
Farmakokinetikasi
Сўрилиши - ичга қабул қилингандан кейин цитиколин яхши сўрилади,биокираолишлиги вена ичига юборилгандаги каби деярли тўлиқ. Тақсимланиши - цитиколин холин фракциясининг фосфолипиднинг структурасига ва цитидин фракциясини – цитидин нуклеотидларига нуклеин кислоталарига тезда кириб бош миянинг структурасида аҳамиятли даражада тақсимланади. Цитиколин бош мияга киради ва фосфолипидлар структураларини фракцияларини бир қисмини ҳосил қилиб ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналар ичига фаол киради.
Метаболизми - жигарда холин ва цитидинни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Юборилгандан кейин қон плазмасида холинни концентрацияси деярли ошади.
Чиқарилиши - цитиколинни юборилган дозасининг 15% дан ками одам организмидан чиқарилади; буйраклар орқали 3% дан ками ва тахминан 12% СО2 билан нафас билан чиқарилади.
Цитиколинни сийдик билан чиқарилишида 2 фазани ажратиш мумкин: тахминан 36 соат атрофида давом этадиган – биринчи фаза, бунда чиқарилиш тезлиги тезда пасаяди ва иккинчи фаза бунда чиқарилиш тезлиги анча секинроқ пасаяди. Худди шу СО2 нафас чиқаришда кузатилади - чиқариш тезлиги тахминан 15 соатдан кейин тезда пасаяди, сўнгра анча секин пасаяди.
Maxsus ko‘rsatmalari
Совуқда консервантларни вақтинча қисман кристаллизацияси натижасида кристалларни ахамиятсиз миқдори ҳосил бўлиши мумкин.Кейинчалик тавсия қилинган шароитларда сақланганда кристаллар бир неча ой давомида эрийди. Кристалларни бўлиши препаратни сифатига таъсир этмайди.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик даврида назоратли текширувлар ўтказилмаган. Бироқ препарат қўлланганда ҳомила учун хавф тўғрисида исбот олинмаган бўлсада, ҳомиладорлик давридадори препаратини, агар фақат кутиладиган фойда потенциал хавфдан устун келса буюриш мумкин.
Ровалангни лактация даврида аёлларга буюрилганда эмизишни тўхтатиш лозим, чунки цитиколинни она сути билан чиқарилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Даволаниш даврида пациентлар диққат ва тезкор психомотор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда (шу жумладан автомобил ва транспорт воситаларини бошқариш, харакатлануви механизмлар билан ишлаш, диспетчерлик ва операторлик ишлари) эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Цитиколин леводопани самарасини кучайтиради.
Меклофеноксат сақлаган дор воситалари билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Препаратни овқатланиш вақтида ёки овқат қабуллари ўртасида қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин препаратни унчалик кўп бўлмаган миқдордаги сув билан суюлтириш мумкин (120 мл ёки ½ стакан).
Ишемик инсультини ва бош мия жарохатларини ўткир даври: тавсия этилган доза хар 12 соатда 1000 мг ни (10 мл) ташкил этади. Даволаш давомийлиги – 6 ҳафтадан кам эмас.
Дегенератив ва ишемик ва геморрагик инсультларнинг тикланиш даври, бош мия жарохатларини тикланиш даври, когнитив ва хулқсимон бош мия қон томирларининг касалликларида бузилишлар: тавсия этиладиган доза суткада 500-2000 мг ни (5-20 мл дан суткада 1-2 марта).
Доза ва даволаш давомийлиги касаллик симптомларининг оғирлигига боғлиқ.
Кекса ёшли пациентларда Роваланг препаратини дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)

























