Ҳар қандай дори воситаси каби, АЗИТРОМИЦИН- NIKAPHARM ҳам, ҳар бир истеъмолчида кузатилмасада, ножўя таъсирлар чақириши мумкин.
Ножўя самараларининг тез-тезлиги ЖССТ тавсияларига мувофиқ таснифланган: жуда тез-тез (≥10%), тез-тез (≥1% - <10%), тез-тез эмас (≥0,1% - <1%), кам ҳолларда (≥0,1% - 0,1%), жуда кам ҳолларда (<0,01%), тез-тезлиги номаълум (бор маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас).
Баъзи ҳолларда қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин:
Инфекцион касалликлар: тез-тез эмас – кандидоз (шу жумладан оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати ва гениталийни), пневмония, фарингит, гастроэнтерит, респиратор касалликлар, ринит; тез-тезлиги номаълум – сохтамембраноз колит.
Қон ва лимфатик тизими томонидан: тез-тез эмас – лейкопения, нейтропения, эозинофилия; жуда кам холларда – тромбоцитопения, гемолитик анемия.
Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез эмас – анорексия.
Нерв тизими томонидан: тез-тез - бош оғриғи; тез-тез эмас - бош айланиши, таъм сезишни бузилиши, парестезия, уйқучанлик, уйқусизлик, асабийлик; кам холларда – ажитация; тез-тезлиги номаълум – гипестезия, хавотирлик, тажовускорлик, ҳушдан кетиш, тиришишлар, психомотор гиперфаоллик, ҳид сезишни йўқолиши, ҳид билишни бузилиши, таъм билишни йўқолиши, миастения, алаҳсираш, галлюцинациялар.
Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўришни бузилиши.
Эшитиш аъзоси томонидан ва лабиринтли бузилишлар: тез-тез эмас – эшитишни бузилиши, вертиго; тез-тезлиги номаълум – ҳатто карликкача эшитишни бузилиши ва/ёки қулоқларда шовқин.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас - юрак уришини сезиш, юзга қонни оқиб келиши; тез-тезлиги номаълум – АБ пасайиши, ЭКГ да QT интервалини ошиши, “пируэт” тури аритмия, қоринча тахикардияси.
Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас – ҳансираш, бурундан қон кетиши.
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – диарея; тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ; тез-тез эмас – метеоризм, диспепсия, қабзият, гастрит, дисфагия, қоринни дам бўлиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши, кекириш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яраси, сўлак безлари секрециясини ошиши; жуда кам холларда – тилнинг рангини ўзгариши, панкреатит.
Жигар ва ўт-сафро чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – гепатит; кам холларда – жигар функциясини бузилиши, холестатик сариқлик; тез-тезлиги номаълум – жигар етишмовчилиги (кам ҳолларда кўринишида ўлим билан якунланувчи оғир жигар функциясини бузилиши), жигар некрози, фульминант гепатит.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: тез-тез эмас – остеоартрит, миалгия, белда оғриқ, бўйинда оғриқ; тез-тезлиги номаълум – артралгия.
Буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – дизурия, буйрак соҳасида оғриқ; тез-тезлиги номаълум – интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги.
Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: тез-тез эмас – метроррагия, тухумдонлар функциясини бузилиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – тери тошмаси, қичишиш, эшак еми, дерматит, терини қуруқлиги, кўп терлаш; кам холларда – фотосенсибилизация реакцияси; тез-тезлиги номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема.
Аллергик реакциялар: тез-тез эмас - ангионевротик шиш, ўта юқори сезувчанлик реакцияси; тез-тезлиги номаълум – анафилактик реакциялар.
Бошқа ҳолатларда: тез-тез эмас – астения, лоҳаслик, чарчоқлик ҳисси, юз шиши, кўкракда оғриқ, иситма, периферик шиш.
Лаборатория маълумотлари: лимфоцитлар миқдорини пасайиши, эозинофилиялар миқдорини ошиши, базофиллар миқдорини ошиши, моноцитлар миқдорини ошиши, нейтрофиллар миқдорини ошиши, қон плазмасида бикарбонатлар концентрациясини пасайиши; тез-тез эмас – АСТ, АЛТ фаоллигини ошиши, қон плазмасида билирубин концентрациясини ошиши, қон плазмасида мочевина концентрациясини ошиши, қон плазмасида креатинин концентрациясини ошиши, қон плазмасида калий миқдорини ўзгариши, қон плазмасида ИФ фаоллигини ошиши, қон плазмасида хлор миқдорини ўзгариши, қон плазмасида глюкоза концентрациясини ошиши, тромбоцитларни миқдорини ошиши, гематокритни ошиши, қон плазмасида бикарбонат концентрациясини ошиши, қон плазмасида натрий миқдорини ўзгариши.
Агар Сизда ушбу йўриқнома-киритмада таърифланмаган ҳар қандай бошқа ножўя таъсирлар қайд этилса, илтимос, Ўзингизнинг шифокорингизга, фармацевтингизга ёки ишлаб чиқарувчига хабар беринг.