Ташкент
logo
SavatKirish

ADEMTA poroshok 400mg N5

Mahsulot haqida tafsilotlar
Ishlab chiqarilgan joyi:Turkiya
Faol modda:Ademetionin
Ishlab chiqaruvchi:Dr Sertus Ilaç Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi
Vakil:Dr.Sertus
ATX kodi:A16AA02
Barcha ADEMTA dorilari
23 ta dorixonada bor
Narxi 410 100 so'm dan
Dorixonadan topish
To‘lov va yetkazib berish usullari Toshkentda
Olib ketish
Ertaga yoki keyinroq 23 ta dorixonadan
Dorixonada karta yoki naqd to‘lov
Yetkazib berish
2 soat ichida yoki ertaga, yetkazib berish narxi onlayn dorixonada ko‘rsatilgan tarif bo‘yicha. Onlayn yoki kuryerga to‘lov

ADEMTA poroshok 400mg N5 o'xshash dorilari

RENNI jevatelnie tabletkalari so vkusom mentola N24
Retseptsiz
RENNI jevatelnie tabletkalari so vkusom mentola N24
Germaniya
Vakil:
Bayer
Ishlab chiqaruvchi:
Bayer Consumer Care AG
Narxi
35 000 so'm dan
KALSEMIN ADVANS tabletkalari N60
Retseptsiz
KALSEMIN ADVANS tabletkalari N60
Germaniya
Vakil:
Bayer
Ishlab chiqaruvchi:
Bayer Consumer Care AG
•108 ta dorixonada bor
Narxi
89 000 so'm dan
KARTAN inyeksiya uchun eritma 5 ml 1 g/1 ml N5
Retseptli
KARTAN inyeksiya uchun eritma 5 ml 1 g/1 ml N5
Gretsiya
Vakil:
WELFAR VST
Ishlab chiqaruvchi:
Demo S.A Pharmaceutical Industry

ADEMTA poroshok 400mg N5 qo'llanmasi

Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун эритувчи билан мажмуада.

Таркиби

Лиофилизация қилинган кукунли 1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 400 мг адеметионин (адеметионин 1,4-бутандисульфонат шаклида).

ёрдамчи модда: маннит.

Эритувчи бўлган 1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

L-лизин моногидрохлориди, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

Farmakodinamikasi

Адеметионин гепатопротекторлар гуруҳига мансуб бўлиб, шунингдек антидепрессив фаолликка ҳам эга. Холеретик ва холекинетик таъсир кўрсатади, детоксикацион, регенерация қилувчи, антиоксидант, фиброз ҳосил бўлишига қарши ва нейропротектив ҳусусиятларга эга. S-аденозил-L-метионин (адеметионин) танқислигини тўлдиради ва уни организмда ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, организмнинг барча муҳитларида мавжуд бўлади. Адеметиониннинг энг юқори концентрацияси жигарда ва мияда аниқланган. Адеметионин организмдаги метаболик жараёнларда асосий роль ўйнайди, муҳим биокимёвий реакциялар: трансметилланиш, транссульфатланиш, трансаминланиш да иштирок этади. Адемта жигарда глутаминнинг миқдорини, плазмада цистеин ва тауриннинг миқдорини оширади; қон зардобида метиониннинг миқдорини пасайтириб, жигарда метаболик реакцияларни нормаллаштиради. Холеретик таъсир кўрсатади. Адеметионин гепатоцитлардаги эндоген фосфотидилхолинни синтезини нормаллаштиради, бу мембраналарнинг оқувчанлиги ва поляризациясини оширади. Бу ўт кислоталарининг транспорт тизимида мембраналар билан ассоциацияланган гепатоцитларнинг фаолиятини яхшилайди ва ўт кислоталарини ўт чиқариш йўлларига пассажини таъминлайди. Адеметионин гепатоцитлардаги ўт кислоталарининг токсиклигини пасайтириб, уларни конъюгацияланиши ва сульфатланишини амалга оширади, бу ўт кислоталарининг эрувчанлигини оширади ва уларни гепатоцитлардан чиқарилишини кучайтиради. Ўт кислоталарини сульфатланиш жараёни уларни буйраклар орқали элиминация бўлишига ёрдам беради, гепатоцитларнинг мембранаси орқали ўтишини ва сафро билан чиқарилишини енгиллаштиради. Бундан ташқари, сульфатланган ўт кислоталарининг ўзи жигар ҳужайраларининг мембраналарини сульфатланмаган ўт кислоталарининг (жигар ички холестазида гепатоцитларда мавжуд бўлган юқори концентрацияларда) токсик таъсиридан қўшимча равишда ҳимоя қилади. Жигар ички холестази синдроми билан кечувчи жигарнинг диффуз касалликлари (цирроз, гепатит) бўлган пациентларда адеметионин терини қичишиши ва биокимёвий кўрсаткичларни ўзгаришлари яққоллигини, шу жумладан боғланган билирубиннинг даражаси, ишқорий фосфатаза, аминотрансфераза ва бошқаларнинг фаоллиги пасайтиради. Холеретик ва гепатопротектор самараси даволаш тугаганидан сўнг 3 ойгача вақт давомида сақланиб туради. Турли гепатотоксик препаратлар сабаб бўлган гепатопатияларда препаратнинг самарадорлиги исботланган. Жигарни шикастланиши билан кечувчи опиоидли наркоманияси бўлган пациентларга препаратни буюриш абстиненция синдромининг клиник кўринишларини регрессиясига, жигарнинг функционал ҳолатини ва микросомал оксидланиш жараёнларини яхшиланишига олиб келади. Антидепрессив фаоллиги аста-секин, даволашнинг биринчи ҳафтаси якунидан бошлаб намоён бўлади ва 2 ҳафта даволаш давомида барқарорлашади. Рекуррент эндоген ва амитриптилинга резистент невротик депрессияларда самаралидир. Депрессияни қайталанишларини олдини олиш ҳусусиятига эга. Остеоартритларда буюриш оғриқ синдромининг яққоллигини камайтиради, протеогликанлар синтезини оширади ва тоғай тўқимасини қисман регенерациясига олиб келади.

Farmakokinetikasi

Сўрилиши

Парентерал юборилганида биокираолишлиги – 96%. Қонда максимал концентрациясига (Сmax) 45 минутдан кейин эришилади.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамиятсиз даражада, ≤ 5% ни ташкил этади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Орқа мия суюқлигида адеметиониннинг концентрациясини аҳамиятли даражада ошиши кузатилади.

Метаболизми

Жигарда биотрансформацияга учрайди. Адеметионинни ҳосил бўлиши, сарфланиши ва қайта ҳосил бўлиши жараёнлари адеметионин цикли деб аталади. Ушбу циклнинг биринчи босқичида адеметионинга боғлиқ метилаза адеметионинни S-аденозилгомоцистеинни ишлаб чиқарилиши учун субстрат сифатида сарфлайди, кейинчалик у S-аденозилгомоцистеингидралаза ёрдамида гомоцистеин ва аденозингача гидролизланади. Гомоцистеин, ўз навбатида 5-метилтетрагидрофолатдан метил гуруҳини ташилиши орқали метионингача қайта трансформацияга учрайди. Натижада метиониндан адеметионин ҳосил бўлиши мумкин, шу билан цикл тугайди.

Чиқарилиши

Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 1,5 соатни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади.
Dori shakli

Инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун 10 мл ли рангсиз шиши флаконларда бромбутилкаучук тиқин ва Flip off туридаги мажмуавий қалпоқча билан бекитилган 5 мл дан тиниқ шиша ампуладаги эритувчи билан мажмуада. 5 флакон ва 5 ампула контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Nojo'ya samaralari

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача); кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача).

Инфекциялар ва инвазиялар: сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари.

Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанлик реакциялари, анафилактоид ёки анафилактик аллергик реакциялар (шу жумладан тери қопламларини гиперемияси, ҳансираш, бронхоспазм, белда оғриқ, кўкрак қафаси соҳасида дискомфорт ҳисси, артериал босимни ўзгариши (артериал гипотензия, артериал гипертензия) ёки пульс тезлигини ўзгариши (тахикардия, брадикардия)).

Руҳият томонидан: тез-тез – ҳавотирлик, уйқусизлик; тез-тез эмас – тажаввузкорлик, онгни чалкашиши.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи; тез-тез эмас – бош айланиши, парестезиялар.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас - қизиб кетишлар, флебит, артериал гипотензия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез эмас – хиқилдоқни шиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, диарея, кўнгил айниши; тез-тез эмас – оғизни қуриши, диспепсия, метеоризм, меъда-ичакда оғриқ, меъда-ичакдан қон кетиши, меъда-ичак тизими фаолиятини бузилиши, қусиш; кам ҳолларда – қоринни дам бўлиши, эзофагит.

Тери қопламлари ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – терини қичишиши; тез-тез эмас – кучли терлаш, ангионевротик шиш, терида аллергик реакциялар (шу жумладан тошма, терини қичишиши, эшакеми, эритема).

Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан: тез-тез эмас – артралгия, мушак спазмлари.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез эмас – астения, шиш, иситма, эт увишиши, юборилган жойдаги реакциялар, юборилган жойда тери некрози; кам ҳолларда – лоҳаслик бўлиши мумкин.
Maxsus saqlash sharoitlari

Препаратнинг умумий тонусни оширувчи самарасини инобатга олиб, уни ухлашдан олдин қўллаш тавсия этилмайди.

Жигар циррози бўлган пациентларда гиперазотемия фонида қолдиқ азотни тизимли равишда назорат қилиш керак. Узоқ муддат даволаниш вақтида қон зардобида мочевина ва креатининнинг миқдорини аниқлаш керак.

Биполяр бузилишлари бўлган пациентларга адеметионинни буюриш тавсия этилмайди. Адеметионин қабул қилган пациентларда депрессияни гипомания ёки манияга ўтганлиги юзасидан хабарлар бор. Шунингдек адеметионин қабул қилган пациентларда безовталикни тўсатдан пайдо бўлганлиги ёки кучайганлиги юзасидан ҳам хабарлар бор. Кўпчилик ҳолларда даволашни бекор қилиш талаб этилмайди, айрим ҳолларда препаратнинг дозаси пасайтирилгандан сўнг ёки бекор қилингандан сўнг безовталик ўтиб кетган.

Депрессия бўлган пациентларда ўз жонига суиқасдлик ва бошқа жиддий нохуш кўринишларни ошиш ҳавфи бор, шунинг учун препарат билан даволаниш вақтида бундай пациентлар психиатрнинг доимий назоратида бўлишлари керак.

В12 витамини ва фолат кислотасининг танқислиги ҳавф гуруҳидаги (анемия, жигар касалликлари бўлган, ҳомиладорликда ёки бошқа касалликлар ёки парҳез билан боғлиқ витаминлар етишмовчилигини эҳтимоли бўлган, масалан вегетарианлар) пациентларда адеметиониннинг даражаси пасайиши мумкинлиги туфайли, витаминларнинг даражасини назорат қилиш керак. Агар витаминлар етишмовчилиги аниқланган бўлса, препаратни В12 витамини ва фолат кислотаси билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилган.

Адеметионин гомоцистеиннинг иммунологик таҳлил натижасига таъсир кўрсатади, бунинг сабаби плазмада гомоцистеиннинг даражасини сохта юқори бўлиши мумкин. Адеметионин қабул қилаётган пациентларда гомоцистеиннинг даражасини аниқлаш учун ноиммунологик таҳлил усулларидан фойдаланиш тавсия этилган.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда адеметионинни қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун ушбу тоифадаги пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Кекса ёшдаги пациентларга препаратнинг дозасини эҳтиёткорлик билан танлаш, дозалар диапазонининг пастки чегарасидан бошлаб буюрилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида адеметионинни терапевтик дозаларда қўллаш бирон-бир ножўя реакцияларни чақирмайди. Адеметионин ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида фақат жуда зарур бўлган ҳолатларда қўлланади.

Эмизиш даврида адеметионин, препаратни она учун даволашдан кутиладиган фойда гўдак учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина, қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болаларда адеметионинни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли, автомобиль ва бошқа механизмларни, кўрсатилган фаолият турларини бажаришда реакция тезлигига таъсир қилиши мумкин бўлган симптомлар бутунлай йўқолмагунича бошқариш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Qo'llanilishi

Қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин бўлган цирроз олди ва цирроз ҳолатларида жигар ички холестазини даволаш учун қўлланади:

•       жигарни ёғли дистрофияси;

•       сурункали гепатит;

•       жигарни турли этиологияли, шу жумладан алкоголли, вирусли, дори воситалари (антибиотиклар, ўсмаларга қарши воситалар, туберкулёзга қарши воситалар ва вирусларга қарши препаратлар, трициклик антидепрессантлар, перорал контрацептивлар) нинг таъсири оқибатида токсик шикастланиши;

•       сурункали тошсиз холецистит;

•       холангит;

•       жигар циррози;

•       иккиламчи генезли энцефалопатия, шу жумладан жигар етишмовчилиги (алкоголли ва бошқалар) билан ассоциацияланган энцефалопатия;

•       ҳомиладорлардаги жигар ички холестази;

депрессив синдромда қўлланади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

•       адеметионинга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;

•       метионин циклига таъсир қилувчи ва/ёки гомоцистинурия ва/ёки гипергомоцистеинемияни чақирувчи генетик бузилишлар (цистатионин бета-синтетаза танқислиги, B12 витаминининг метаболизмини бузилиши) да қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Бошқа дори воситалари билан маълум ўзаро таъсири кузатилмаган.

Адеметионинни серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар (кломипрамин каби), шунингдек фитопрепаратлар ва таркибида триптофан сақловчи препаратлар билан бирга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Dozirovkasi

Препарат мушак ичига ёки вена ичига томчилаб юборилади. Лиофилизация қилинган кукунни бевосита юборишдан олдин махсус тақдим этилган эритувчида эритиш керак. Тайёрланган эритма 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда 6 соат давомида, 2оС-8оС хароратда 24 соат давомида барқарор бўлади. Препаратнинг қолдиғи утилизация қилиниши керак.

Препаратни ишқорий эритмалар ва кальций ионларини сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.

Агар лиофилизация қилинган кукун деярли оқ рангдан сарғиш тусли оқ ранггача бўлган фарқланувчи рангга (флаконда ёриқни бўлиши оқибатида ёки иссиқ таъсирида) эга бўлса, препаратни ишлатиш тавсия этилмайди.

Даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан индивидуал белгиланади.

Препарат вена ичига юборилганида жуда секин юборилиши керак.

Бошланғич даволаш: тавсия этиладиган доза суткада тана вазнига 5-12 мг ни ташкил этади вена ичига ёки мушак ичига юборилади.

Жигар ички холестази: препарат суткада 400 мг дан 800 мг гача (суткада 1-2 флакон) бўлган дозада 2 ҳафта давомида юборилади.

Депрессив синдром: бошланғич даволашда тавсия этиладиган доза суткада 400-800 мг (суткада 1-2 флакон) ташкил этади, 15-20 кун давомида юборилади.

Самарани бир маромда тутиб туриш зарурати бўлганида препаратни таблеткалар кўринишида суткада 800-1600 мг дозада 2-4 ҳафта давомида қабул қилишни давом эттириш тавсия этилади.

Dozani oshirib yuborilishi

Препаратнинг дозасини ошириб юборилишини клиник ҳолатлари кузатилмаган.

Дозаси ошириб юборилганида пациентни кузатиш ва симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади.

ADEMTA poroshok 400mg N5 boshqa chiqarish shakllari

ADEMTA tabletkalari 400mg N20
Retseptli
ADEMTA tabletkalari 400mg N20
Turkiya
Vakil:
Dr.Sertus
Ishlab chiqaruvchi:
Dr Sertus Ilaç Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi
•66 ta dorixonada bor
Narxi
290 000 so'm dan

ADEMTA poroshok 400mg N5 analoglari

GEPTOR 0,4 tabletkalari N40
GEPTOR 0,4 tabletkalari N40
Rossiya Federatsiyasi
Ishlab chiqaruvchi:
Verofarm AO
GEPTOR 0,4 tabletkalari N20
GEPTOR 0,4 tabletkalari N20
Rossiya Federatsiyasi
Ishlab chiqaruvchi:
Verofarm AO
GEPTOR 0,4 liofilizat N5
GEPTOR 0,4 liofilizat N5
Rossiya Federatsiyasi
Ishlab chiqaruvchi:
Verofarm, OOO
ADEMTA tabletkalari 400mg N20
Retseptli
ADEMTA tabletkalari 400mg N20
Turkiya
Vakil:
Dr.Sertus
Ishlab chiqaruvchi:
Dr Sertus Ilaç Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi
•66 ta dorixonada bor
Narxi
290 000 so'm dan
GEPTRAL poroshok 400mg N5
GEPTRAL poroshok 400mg N5
Frantsiya
Ishlab chiqaruvchi:
Abbott Laboratories GmbH, Germaniya proizvedeno: Famar L'aigle, Fransiya (proizvoditel liofilizata) Famar S.A., Gresiya (proizvoditel rastvoritelya)
•2 ta dorixonada bor
Narxi
560 000 so'm dan
LEGEND poroshok 400mg/5ml N5
LEGEND poroshok 400mg/5ml N5
Italiya
Ishlab chiqaruvchi:
Biomedica Foscama Group S.p.A.
GEPTRAL tabletkalari 500mg N20
GEPTRAL tabletkalari 500mg N20
Italiya
Ishlab chiqaruvchi:
Abbott Laboratories GmbH, Germaniya proizvedeno: Abbvie S.r.l.
•129 ta dorixonada bor
Narxi
394 000 so'm dan
GEPTRAL tabletkalari 400mg N20
GEPTRAL tabletkalari 400mg N20
Italiya
Ishlab chiqaruvchi:
Abbott Laboratories GmbH, Germaniya proizvedeno: Abbvie S.r.l.
•1 ta dorixonada bor
Narxi
540 000 so'm dan

ADEMTA poroshok 400mg N5 savollari

ADEMTA poroshok 400mg N5 fikr-mulohazalari

Reyting 0, 0 ta sharh asosida

Alifbo bo'yicha dori vositalar ro'yxati

scroll-top

Biz portalimiz ishini takomillashtirish maqsadida cookie-fayllardan foydalanamiz. Ishni davom ettirar ekansiz, ulardan foydalanishga rozilik bildirgan bo‘lasiz. Batafsil