Ташкент
logo
SavatKirish

SEYMON kapsulalar 0,4 mg N30

Retseptli
Mahsulot haqida tafsilotlar
Ishlab chiqarilgan joyi:O'zbekiston
Kategoriya:Urologik dorilar
Ishlab chiqaruvchi:Well Med Pharm, IP OOO
ATX kodi:G04CA02
1 ta dorixonada bor
Narxi 79 000 so'm dan
Dorixonadan topish
To‘lov va yetkazib berish usullari Toshkentda
Olib ketish
Ertaga yoki keyinroq 1 ta dorixonadan
Dorixonada karta yoki naqd to‘lov
Yetkazib berish
2 soat ichida yoki ertaga, yetkazib berish narxi onlayn dorixonada ko‘rsatilgan tarif bo‘yicha. Onlayn yoki kuryerga to‘lov

SEYMON kapsulalar 0,4 mg N30 qo'llanmasi

Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Sotish shartlari

Шифокор рецепти бўйича.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: таъсири узайтирилган  капсулалар

Таркиби:

Фаол модда: тамсулозин гидрохлориди микрогранулалари (пеллетлари) – 0,4 мг тамсулозин гидрохлоридига эквивалент.

Ёрдамчи моддалар: сахароза, титан диоксиди, маккажўхори крахмали, метил гидроксибензоати, пропил гидроксибензоати.

Farmakodinamikasi

Тамсулозин простата бези, қовуқнинг бўйинчаси, уретранинг простата қисмини силлиқ мушакларида жойлашган постсинаптик α1-адренорецепторни, асосан альфа 1А (α1А) ва альфа  1D (α1D) - рецепторларни танлаб ва рақобатли блоклайди. Бу простата бези, қовуқнинг бўйинчасини, уретранинг простата қисмини силлиқ мушакларининг тонусини пасайишига ва сийдик чиқарилишини яхшиланишига олиб келади. Бир вақтда простата безининг гиперплазияси билан боғлиқ обструкция ва таъсирланиш яққол симптомларини камайишига олиб келади (сийдик чиқарилишини бошланиши қийинлашуви, сийдик оқимини сусайиши, сийишдан кейинги томчилаш, қовуқни тўлиқ бўшалмаслигини хис этиш, тез-тез сийишга қистовлар, тунги вақтда сийишга қистовлар, сийишга императив қистовлар).

Одатда терапевтик самара препаратни қабул қилишни бошлагандан 2 ҳафтадан кейин ривожланади. Бу самаралар узоқ муддатли даволашда ва жарроҳлик операцияларини ва катетеризацияни ўтказиш муддатини аҳамиятли даражада кечиктиради.

α1адренорецепторлар антогонисти томирлар периферик тонусини пасайтириш йўли билан АБ пасайтириш қобилиятига эга. Тамсулозин® препаратини тадқиқотларини ўтказишда АБ клиник яққол пасайиши кузатилмаган.

Farmakokinetikasi

Сўрилиши: тамсулозин меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади, унинг биокираолиши деярли 100% ни ташкил қилади. Тамсулозинни сўрилиши овқат қабул қилгандан кейин бироз секинроқ юз беради. Сўрилишнинг бир хиллиги бемор Тамсулозин овқатдан кейин бир вақтда қабул қилганда эришилади. Тамсулозин фармакокинетикаси чизиқли характерга эга.

Тамсулозин препаратини овқатдан кейин бир марталик дозасини қабул қилгандан кейин тамсулозин Сmax қон плазмасида тахминан 6 соатдан кейин, турғун концентрацияси эса препаратни хар кунги қабулидан кейин 5 суткасида эришилади. Сmax бунда тахминан олдингисидан бир марталик дозани қабул қилгандан кейин эришиладигандан ⅔ га ортиқ.

Тақсимланиши: эркакларда тамсулозин тахминан қон плазмаси оқсиллари билан 99% боғланади. Препаратнинг тақсимланиш ҳажми аҳамиятсиз (тахминан 0,2 л/кг).

Метаболизм: тамсулозин гидрохлориди биринчи ўтиш самарасига учрамайди ва α1-адренорецепторларга юқори селективликни сақловчи фармакологик фаол метаболитларини ҳосил бўлиши билан жигарда секин метаболизмга учрайди. Фаол модданинг катта қисми ўзгармаган холда қонда мавжуд.

Чиқарилиши: тамсулозин ва унинг метаболитлари организмдан асосан сийдик билан чиқарилади. Дозанинг тахминан 9% таъсир этувчи модданинг ўзгармаган кўринишида қолади.

Препаратнинг дозасини бир марталик қабулидан кейин Тамсулозин овқатдан кейин турғун концентрациясида қон плазмасида T½ тахминан 10 ва 13 соатни ташкил қилади.

Dori shakli

10 капсуладан контур уяли ўрамда.

3 контур-уяли ўрамлар қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлаштирилади.

Nojo'ya samaralari

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез - бош айланиши; тез-тез эмас - бош оғриғи; кам ҳолларда - хушдан кетиш;

юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез эмас - юрак уришини хис қилиш, постурал гипотензия;

респиратор-медиастинал бузилишлар: тез-тез эмас - ринит;

меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас - қабзият, диарея, кўнгил айниши, қусиш;

тери ва шиллиқ қаватлар томонидан: тез-тез эмас - тошма, эшакеми, қичишиш; кам ҳолларда - ангионевротик шиш (Квинке); жуда кам ҳолларда - Стивенс-Джонсон синдроми;

жинсий аъзолар томонидан: тез-тез эмас - ретроград эякуляция; жуда кам ҳолларда - приапизм;

умумий характерли бузилишлар: тез-тез эмас - астения.

Операция даврида катаракта ва глаукома бўйича узоқ вақт тамсулозин қабул қилган пациентларда кўзнинг шох пардасини нотурғунлигининг операция давридаги холатлари таърифланган (кўз қорачиғини қисқариш синдроми) (махсус кўрсатмаларига қаранг).

Maxsus saqlash sharoitlari

Катаракта ва глаукомани олиб ташлашни режалаштирган беморларга тамсулозинни буюриш ёки қабул қилиш тавсия этилмайди, чунки жаррохлик вақтида атоник кўз қорачиғи синдроми (IFIS, кўз қорачиғини торайиши варианти) кузатилиши мумкин, бу эса салбий асоратлар сонини ошишига сабаб булади. Операциядан 1-2 ҳафта олдин шифокор билан маслаҳатлашиш ва тамсулозин билан даволанишни тўхташиш керак.

Бошқа α1- адренорецепторлар блокаторлари қўллангандаги каби айрим холларда Тамсулозин® препаратини қўллаганда АБ пасайиши мумкин, баъзида бу хушдан кетиш холларига олиб келиши мумкин. Ортостатик гипотензия биринчи белгилари пайдо бўлганда (бош айланиши, холсизлик) пациент юқорида эслатилган белгилар йўқолгунигача горизонтал холатни эгаллаши керак.

Тамсулозин® препарати билан даволашни бошлашдан олдин простата безининг хавфсиз гиперплазияси каби худди шундай белгиларни чақириши мумкин бўлган қўшимча бошқа касалликларни аниқлаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Даволашни бошлашдан олдин простата безини ректал текширувини ўтказиш керак ва зарур бўлганда – даволашни бошлашдан олдин ва шу давринг бир хил вақтида простата безини специфик антиген даражаси (PSA) ни аниқлаш керак.

Препарарни оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <10 мл/мин) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки Тамсулозин® препаратини қўллаш бўйича  клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Болаларда ва ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Препарат фақат эркакларни даволаш учун қўлланилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш реакция тезлиги қобилиятига таъсири. Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш реакция тезлиги қобилиятига таъсири бўйича текширувлар ўтказилмаган. Аммо пациентлар бош айланиши пайдо бўлиши мумкинлиги хақида огоҳлантирилган бўлишлари керак.

Qo'llanilishi

Простата безининг хавфсиз гиперплазиясида қуйи сийдик чиқариш йўллари томонидан функционал бузилишларни даволашда қўлланилади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

-     тамсулозин гидрохлоридига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик реакциялари;

-     ортостатик гипотензия;

-     оғир жигар етишмовчилигида қўллаш мумкун эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Тамсулозин гидрохлоридини атенолол, эналаприл, нифедипин ёки теофиллин билан бир вақтда қўлланилишида дориларнинг ўзаро таъсири кузатилмаган. Циметидин билан бир вақтда қўлланиши оширади, фуросемид билан эса – тамсулозинни концентрациясини қонда пасайтиради, лекин бу даражалар нормада қолганлиги туфайли, тамсулозинни дозасига махсус тузатиш киритишнинг зарурати йўқ.

In vitro тадқиқотларида диазепам, пропранолол, трихлорметиазид, хлормадинон, амитриптилин, диклофенак, глибенкламид, симвастатин ва варфарин одам қон плазмасида тамсулозинни эркин фракциясига таъсир қилмайди. Шу тарзда тамсулозин диазепам, пропранолол, трихлорметиазид ва хлормадинонни одам қон плазмасида эркин фракцияси даражасини ўзгартирмайди.

Тамсулозин гидрохлориди кучли CYP 3А4 ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганда тамсулозин гидрохлоридининг таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин. Кетоконазол билан мажмуада қўлланиши (кучли CYP 3А4 ингибитори маълум) Сmax ва AUС 2,2 ва 2,8 мартагача мувофиқ ошишига олиб келади. Тамсулозин гидрохлоридини кучли ва ўртача CYP 3А4 ингибиторлари билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Тамсулозин гидрохлоридини кучли CYP 3А4 ингибиторлари билан мажмуада CYP 2D6 метаболизми паст пациентларга буюриш мумкин эмас. Тамсулозин гидрохлориди ва пароксетинни бир вақтда қўлланилиши  (кучли ингибитор CYP 2D6) Сmax ва AUС 1,3 ва 1,6 мартага мувофиқ ошишига олиб келади, аммо бу клиник аҳамиятга эга эмас.

Бошқа α1-адренорецепторлар блокатори билан бир вақтда қўлланганда гипотензив самарасини кучайтириши мумкин.

 

Dozirovkasi

Катталар учун тавсия этиладиган доза – овқатдан кейин суткада 1 капсула, Капсулани бутунлигича сут ёки сув билан ютиш керак (тахминан 150 мл), чайнамасдан қабул қилиш керак, чунки бу фаол ингредиентни ажралиб чиқишини модификацияланишига тўсқинлик қилади.

Dozani oshirib yuborilishi

Дозани ошириб юборилиши натижасида АБ кучли пасайиши кузатилса юрак-қон томир тизими фаолияти нормаллашишини тиклашга қаратилган қўллаб-қувватловчи даволаш ўтказиш керак. Агар бу чора таъсир қилмаса, инфузион даволаш ўтказилади ва вазопрессор восита буюрилади. Буйраклар фаолиятини назорат қилиш ва умумий қўллаб-қувватловчи даволанишни ўтказиш керак. Тамсулозинни қон плазмаси оқсиллари билан юқори даражада боғланиши натижасида гемодиализ ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас.

Препаратни кейинчалик сўрилишини тўхтатиш мақсадида сунъий қусишни чақириш мумкин.

Препаратни сезиларли даражада дозасини ошириб юборилганида беморга фаоллаштирилган кўмир ва натрий сульфати каби паст осматик сурги воситаларини қўллаб меъдани ювиш керак.

 

SEYMON kapsulalar 0,4 mg N30 analoglari

TONOPROST kapsulalar  0,4mg N30
Retseptli
TONOPROST kapsulalar 0,4mg N30
O'zbekiston
Vakil:
Nika Pharm
Ishlab chiqaruvchi:
NIKA PHARM OOO
Narxi
97 000 so'm dan
GRASULAN kapsulalar  0,4mg N30
GRASULAN kapsulalar 0,4mg N30
Ispaniya
Ishlab chiqaruvchi:
Synthon Hispania SL
Narxi
75 600 so'm dan
OMARENS kapsulalar  0,4mg N30
OMARENS kapsulalar 0,4mg N30
Ispaniya
Ishlab chiqaruvchi:
Synthon Hispania S.L.
Narxi
169 900 so'm dan
TAMSAPROST kapsulalar  0,4mg N30
Retseptli
TAMSAPROST kapsulalar 0,4mg N30
Turkiya
Vakil:
Rotapharm
Ishlab chiqaruvchi:
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi
Narxi
92 800 so'm dan
URIFLO kapsulalar  0,4mg N20
Retseptli
URIFLO kapsulalar 0,4mg N20
Pokiston
Vakil:
Allmed PL
Ishlab chiqaruvchi:
Allmed Pharmaceutical (Pvt.) Ltd.
Narxi
98 500 so'm dan
OMARENS T tabletkalari 0,4mg N30
OMARENS T tabletkalari 0,4mg N30
Ispaniya
Ishlab chiqaruvchi:
Synthon Hispania S.L.
Narxi
140 000 so'm dan
TAMNIK PR tabletkalari 0,4mg N30
TAMNIK PR tabletkalari 0,4mg N30
Hindiston
Vakil:
Farmalife
Ishlab chiqaruvchi:
Scott-Edil Pharmacia Limited
Narxi
77 600 so'm dan

SEYMON kapsulalar 0,4 mg N30 savollari

SEYMON kapsulalar 0,4 mg N30 fikr-mulohazalari

Reyting 0, 0 ta sharh asosida

Alifbo bo'yicha dori vositalar ro'yxati

scroll-top

Biz portalimiz ishini takomillashtirish maqsadida cookie-fayllardan foydalanamiz. Ishni davom ettirar ekansiz, ulardan foydalanishga rozilik bildirgan bo‘lasiz. Batafsil