Ташкент
logo
SavatKirish

URIFLO kapsulalar 0,4mg N20

Retseptli
Mahsulot haqida tafsilotlar
Ishlab chiqarilgan joyi:Pokiston
Kategoriya:Urologik dorilar
Ishlab chiqaruvchi:Allmed Pharmaceutical (Pvt.) Ltd.
Teglar:Prostata adenomasidan, Prostatitdan, Prostata uchun
Vakil:Allmed PL
ATX kodi:G04CA02
Barcha Uriflorin dorilari
2 ta dorixonada bor
Narxi 98 500 so'm dan
Dorixonadan topish
To‘lov va yetkazib berish usullari Toshkentda
Olib ketish
Ertaga yoki keyinroq 2 ta dorixonadan
Dorixonada karta yoki naqd to‘lov
Yetkazib berish
2 soat ichida yoki ertaga, yetkazib berish narxi onlayn dorixonada ko‘rsatilgan tarif bo‘yicha. Onlayn yoki kuryerga to‘lov

URIFLO kapsulalar 0,4mg N20 o'xshash dorilari

VITAPROST rektal suppozitorialar 10mg N10
Retseptsiz
VITAPROST rektal suppozitorialar 10mg N10
Rossiya Federatsiyasi
Ishlab chiqaruvchi:
Nijfarm, AO
Narxi
130 000 so'm dan
AFALA tabletkalari N100
Retseptsiz
AFALA tabletkalari N100
Rossiya Federatsiyasi
Ishlab chiqaruvchi:
OOO «NPF «MATERIA MEDIKA XOLDING»
•41 ta dorixonada bor
Narxi
65 000 so'm dan

URIFLO kapsulalar 0,4mg N20 qo'llanmasi

Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Sotish shartlari

Рецепт бўйича.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: таъсири узайтирилган капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тамсулозин гидрохлориди (пеллетлар)                  0,4 мг;

ёрдамчи моддалар: гипромеллоза (НРМС Е 5), маннитол, сахароза, кросповидон, этил целлюлоза, диэтил фталат, изопропил спирти, дихлорметан.

Farmakodinamikasi

Тамсулозин простата бези, қовуқнинг бўйни ва сийдик чиқариш каналининг простата қисмидаги силлиқ мушакларда жойлашган постсинаптик α1-адренорецепторларнинг специфик блокаторидир. Тамсулозин томонидан α1-адренорецепторларини блокадаси простата бези, қовуқнинг бўйни ва сийдик чиқариш каналининг простата қисмидаги силлиқ мушаклар тонусини пасайишига ва сийдикнинг чиқарилишини яхшиланишига олиб келади. Шу билан бирга простата безининг ҳавфсиз гиперплазиясида детрузор гиперфаоллиги ва силлиқ мушаклар тонусини ошиши билан боғлиқ бўлган қовуқни ҳам бўшашиш ва ҳам тўлиш симптомлари бир вақтда камаяди.

Тамсулозинни адренорецепторларнинг α1А кичик турига таъсир этиш ҳусусияти қон-томирларнинг силлиқ мушакларида жойлашган адренорецепторларнинг α1В кичик турига таъсир қилиш ҳусусиятидан 20 марта кучлидир. Ўзининг юқори даражадаги селективлиги туфайли, тамсулозин артериал гипертензияси бўлган пациентларда ҳам, дастлабки артериал босими (АБ) нормал бўлган пациентларда тизимли артериал босимни аҳамиятли даражада пасайишига олиб келмайди.

Farmakokinetikasi

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан сўнг тамсулозин ичакдан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги > 90%. Овқатдан кейин қабул қилинганида тамсулозинни сўрилиши бироз пасаяди. Тамсулозин чизиқли кинетика билан характерланади. Қон плазмасида препаратнинг максимал концентрацияга тамсулозинни бир марталик дозаси оч қоринга қабул қилинганидан сўнг 4-5 соатдан кейин, ёки овқатдан сўнг 6-7 соат кейин этишилади. Мувозанатли холатда (5-кун давомида қабул қилинганидан сўнг) қон плазмасидаги фаол модданинг Cmax қўрсаткичи препарат бир марта қабул қилингандан кейинги Cmax га нисбатан 40-70% га юқори бўлади.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари  билан боғланиши – 94-99% ва тақсимланиш хажми унчали катта эмасдир (тахминан 0,2 л/кг). Препарат бош мия, орқа мия ва моякларга минимал даражада ўтади.

Метаболизми

Тамсулозин жигар орқали биринчи марта ўтиш таъсирига учрамайди ва жигарда секин биотрансформация бўлади. Тамсулозиннинг асосий қисми қонда ўзгармаган холатда бўлади. Тамсулозин жигарнинг микросомал ферментлари – цитохрома P450 нинг фаоллигини бироз индуциялайди.

Чиқарилиши.

Тамсулозин ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади, бунда препаратнинг тахминан 9% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Овқатдан кейин бир марта қабул қилинганида тамсулозинни ярим чиқарилиш даври тахминан 10 соатни, кўп марта қабул қилинганида эса 13 соатни ташкил этади.

Кекса ёшдаги пациентлар

Ички метаболик клиренси тамсулозин гидрохлоридни плазма оқсиллари билан боғланишига боғлиқ, лекин ёш ўтиши билан пасайиб боради, яъни 55 ёшдан 75 ёшгача бўлган пациентларда тамсулозиннинг клиренсини пасайишига тенденция кузатилади, бу AUС эгрилиги остидаги майдонни 20-32 ёшдаги пациентларга нисбатан 40% га ошишига олиб келади.

Буйрак фаолиятини бузилишларида қўлланиши

Креатинин клиренси минутига 10мл дан паст бўлган пациентларга тамсулозин эхтиёткорлик билан буюрилади. Буйраклар фаолияти енгилдан ўртача даражагача (30 ≤ Cl cr 70 мл/мин/1,73м2) ёки ўртачадан оғир даражагача (10 ≤ Cl cr 30 мл/мин/1,73м2) бузилиши бўлган беморлар учун тамсулозиннинг дозасини камайтириш шарт эмас.

Dori shakli

Бирламчи: 10 капсуладан блистерда.

Иккиламчи: 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Nojo'ya samaralari

Умуман организмда: бош оғриғи, инфекция, астения, белда оғриқ, кўкракда оғриқ;

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик, либидони пасайиши;

Нафас тизими томонидан: ринитлар, фарингитлар, йўтални кучайиши, синуситлар;

меъда-ичак тизими томонидан: диарея, қусиш, тиш касалликлари;

Сийдик-жинсий тизими томонидандан: атипик эякуляция;

Бошқалар: кўриш ўткирлигини пасайиши.

 

Maxsus saqlash sharoitlari

Бошқа альфа 1-адреноблокаторлар каби, тамсулозин билан даволашда баъзи ҳолларда артериал босимни пасайиши кузатилиши мумкин, бу баъзида хушни йўқотишга олиб келиши мумкин. Ортостатик гипотензияни илк белгилари (бош айланиши, ҳолсизлик) пайдо бўлганида, пациентни ўтқизиш ёки ётқизиш ва ушбу ҳолатнинг белгилари йўқолгунича шундай ҳолатда қолдириш керак.

Тамсулозинни қабул қилишни бошлашдан олдин, беморнинг ташхисини тасдиқклаш лозим. Простата безининг гиперплазияси каби симптомларни келтириб чиқариши мумкин бўлган бошқа касалликларни истисно қилиш учун пациент текширишдан ўтказилиши керак. Тамсулозин билан даволаниш бошланишидан олдин ва даволаниш вақтида тўғри ичак бармоқ билан текширилиши, агар зарур бўлса, простата безининг специфик антигенини (PSA) мунтазам равишда аниқлаш керак.

Мутлоқ буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар (креатинин клиренси < 10 мл/мин/1,73м2) препаратни эхтиёткорлик билан қабул қилишлари керак, чунки бундай ҳолатлар етарлича ўрганилмаган.

Тамсулозин ва шунга ўхшаш бошқа дорилар билан даволаниш натижасида приапизмни ривожланиши мумкинлиги ҳақида пациентлар огохлантирилган бўлишлари керак. Ушбу реакция жуда кам ҳолларда ривожланиши, бироқ бундай реакция кузатилганида дори воситалари билан ёрдам кўрсатилмаса, ушбу ҳолат доимий эректил дисфункцияга (импотенция) олиб келиши мумкинлиги юзасидан пациентларга маълумот бериш керак.

Катарактани бартараф қилиш юзасидан ўтказилаган жарроҳлик аралашувларида, препаратни қабул қилиш фонида кўзнинг рангли пардасини интраоперацион стабиллигини йўқолиш синдроми (қорачиқни торайиш синдроми) ривожланиши мумкин, пациентни операцияга тайёрлашда ва операцияни ўтказиш вақтида жарроҳ буни инобатга олиши керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида автотранспортни ҳайдашда ва механизмларни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб этувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

Qo'llanilishi

Урифло (тамсулозин гидрохлориди) эркакларда простата безининг ҳавфсиз гиперплазиясидаги (простата бези аденомаси) функционал симптомларни (дизурик бузилишлар, дизурияни даволаш), шунингдек простата безининг ва сийдик йўлларининг бир қатор касалликларини даволаш учун қўлланади, простата безининг ҳавфсиз гиперплазияси белгилари ва симптомларини даволаш учун буюрилади.

Урифло, гипотензия, юракнинг жиддий ишемия касаллиги, дегидратация, юрак аритмияси, ортостаз ва жигар етишмовчилиги каби касалликлари бўлган, ёки бир вақтда гипотензив воситаларни қабул қилаётган, простата безининг аденомаси билан хасталанган пациентларни даволаш учун яхши танловдир.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Тамсулозин гидрохлоридини қуйидаги пациентларга қўллаш мумкин эмас:

·      тамсулозинни шахсий ўзлаштиролмаслик (шу жумладан, анамнездаги ўта юқори сезувчанлик) да;

·      ортостатик гипотензияда;

·      бошқа алфа-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилишда;

·      оғир даражадаги жигар етишмовчилигида.

Тамсулозин гидрохлоридини қабул қилиш тавсия этилмайди:

·      аёлларга

·      болаларга қўллаш тавсия этилмайди.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Тамсулозин гидрохлориди ва циметидин ўртасидаги фармакокинетик ўзаро боғланиши ўрганилган. Натижалар тамсулозиннинг клиренсини (26% га пасайиши) ва эгрилиги остидаги майдонини (44% га ошиши) сезиларли даражада ўзгаришини кўрсатди. Шундай қилиб, тамсулозин гидрохлориди, айниқса 0,4 мг дан ортиқ дозаларда, циметидин билан бирга эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Дилтиазем ва варфарин препаратлари тамсулозин билан бирга буюрилганида эхтиёткорликка риоя қилиниши керак.

Тамсулозин гидрохлориди, айниқса 0,4 мг дан ортиқ дозаларда, CYP2D6 (масалан, флуоксетин) ёки CYP3A4 (масалан, кетаконазол) ўртача ёки кучли ингибиторлари билан бирга эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Карбамазепин ва фенитоин билан мажмуада қўлланганида эҳтиёркорликка риоя қилиниши керак.

Эркаклардаги эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган препаратлар (масалан, силденафил, тадалафил ва б.) билан бирга буюрилганида эҳтиёркорликка риоя қилиниши керак

Dozirovkasi

Препарат 0,4 мг (1 капсула) дан суткада 1 марта буюрилади.

Капсулалар биринчи овқатланишдан кейин етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Капсулани чайнаш тавсия этилмайди.

Препарат 2-3 ҳафта давомида ишлатилганидан сўнг 0,4 мг дозасига жавоб реакцияси кузатилмаган беморлар учун Урифло (тамсулозин гидрохлориди) нинг дозаси кунига 1 марта 0,8 мг гача оширилиши мумкин. Агар Урифло (тамсулозин гидрохлориди) ни қабул қилиш бир неча кунга ҳам 0,4 мг, ҳам 0,8 мг дозаси учун тўхтатилган бўлса, даволанишни 0,4мг дан кунига бир марта қабул қилиш билан бошлаш керак.

Dozani oshirib yuborilishi

Тамсулозиннинг дозаси 5 мг дан ошириб юборилганида ўткир гипотензия (систолик қон босими 70 мм см.уст), қусиш ва диарея ривожланиши мумкин, улар айланаётган қон ҳажмини оширадиган дори воситалар билан, зарур бўлса, эса томирларни торайтирувчи воситалар билан бартараф этилади.

Артериал босим ва юрак қисқаришлар сони беморни горизонтал ҳоларга келтирилганида тикланиши мумкин. Агар бу етарли бўлмаса, плазма ҳажмини оширадиган моддалар, зарур бўлганида, эса қон босимини оширадиган томирларни торайтирувчи воситалар буюрилади. Буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак, зарурат бўлганида уни тутиб туришга қаратилган чораларни бажариш керак. Тамсулозин плазма оқсиллари билан кучли боғланганлиги учун диализ самара бермайди. Препаратнинг бундан кейинги сўрилишини олдини олиш учун сунъий қусишни чақириш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, натрий сулфати каби осмотик сурги воситаларини қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Xususiyatlar URIFLO kapsulalar 0,4mg N20

URIFLO kapsulalar 0,4mg N20 analoglari

TONOPROST kapsulalar  0,4mg N30
Retseptli
TONOPROST kapsulalar 0,4mg N30
O'zbekiston
Vakil:
Nika Pharm
Ishlab chiqaruvchi:
NIKA PHARM OOO
Narxi
97 000 so'm dan
GRASULAN kapsulalar  0,4mg N30
GRASULAN kapsulalar 0,4mg N30
Ispaniya
Ishlab chiqaruvchi:
Synthon Hispania SL
Narxi
78 000 so'm dan
OMARENS kapsulalar  0,4mg N30
OMARENS kapsulalar 0,4mg N30
Ispaniya
Ishlab chiqaruvchi:
Synthon Hispania S.L.
Narxi
169 900 so'm dan
TAMSAPROST kapsulalar  0,4mg N30
Retseptli
TAMSAPROST kapsulalar 0,4mg N30
Turkiya
Vakil:
Rotapharm
Ishlab chiqaruvchi:
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi
Narxi
92 900 so'm dan
OMARENS T tabletkalari 0,4mg N30
OMARENS T tabletkalari 0,4mg N30
Ispaniya
Ishlab chiqaruvchi:
Synthon Hispania S.L.
Narxi
124 000 so'm dan
TAMNIK PR tabletkalari 0,4mg N30
TAMNIK PR tabletkalari 0,4mg N30
Hindiston
Vakil:
Farmalife
Ishlab chiqaruvchi:
Scott-Edil Pharmacia Limited
Narxi
77 600 so'm dan
SEYMON kapsulalar  0,4 mg N30
Retseptli
SEYMON kapsulalar 0,4 mg N30
O'zbekiston
Ishlab chiqaruvchi:
Well Med Pharm, IP OOO
Narxi
79 000 so'm dan

URIFLO kapsulalar 0,4mg N20 savollari

URIFLO kapsulalar 0,4mg N20 fikr-mulohazalari

Reyting 0, 0 ta sharh asosida

Alifbo bo'yicha dori vositalar ro'yxati

scroll-top

Biz portalimiz ishini takomillashtirish maqsadida cookie-fayllardan foydalanamiz. Ishni davom ettirar ekansiz, ulardan foydalanishga rozilik bildirgan bo‘lasiz. Batafsil