Вена ичига юборилади. Гемолиф фақат вена ичига – секин оқим билан ёки томчилаб, шунингдек диализ тизимининг вена қон-томирлари соҳасига юбоилади – мушак ичига юбориш учун мўлжалланмаган. Препаратнинг бутун терапевтик дозасини бир вақтда юбориш мумкин эмас.
Биринчи терапевтик дозасини юборишдан олдин синама-дозани буюриш керак. Агар кузатиш давомида препаратни ўзлаштиролмаслик белгилари ривожланса, препаратни юборишни зудлик билан тўхтатиш керак. Ампулани очишдан олдин чўкма ва шикастланиш борлигини аниқлаш мақсадида ампулани текшириш керак. Тубига чўкма тушмаган фақат жигарранг эритмани ишлатиш мумкин.
Томчилаб юбориш: артериал босим (АБ) ни яққол пасайиш ҳавфи ва эритмани вена қон-томири атрофидаги бўшлиққа тушиш ҳавфини камайтириш учун Гемолиф препаратини вена ичига томчилаб юбориш афзал. Бевосита инфузия қилишдан олдин Гемолиф препаратини 0,9% натрий хлориди эритмасида 1:20 нисбатида суюлтириш керак, масалан 1 мл препарат (20 мг темир) 20 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади. Олинган эритма қуйидаги тезлик билан юборилади: 100 мг темир – камида 15 минут давомида; 200 мг темир – 30 минут давомида; 300 мг темир – 1.5 соат давомида; 400 мг темир – 2,5 соат давомида; 500 мг темир – 3,5 соат давомида юборилади. Тана вазнига 7 мг темир/кг ташкил этувчи максимал ўзлаштира олинадиган бир марталик доза, препаратнинг умумий дозасидан қатъий назар, камида 3,5 соат давомида юборилиши керак.
Гемолиф препаратининг терапевтик дозасини биринчи марта томчилаб юборишдан олдин синама дозани юбориш керак: 20 мг темир – катталар ва тана вазни 14 кг дан ортиқ бўлган болаларга ва кундалик дозанинг ярми (тана вазнига 1,5 мг темир) – тана вазни 14 кг дан кам бўлган болаларга, 15 минут давомида юборилади. Нохуш кўринишлар ривожланмаса, эритманинг қолган қисми тавсия этилган тезликда юборилади.
Оқим билан юбориш: Гемолиф препаратини шунингдек суюлтирилмаган эритма кўринишида вена ичига секин, бир минутда 1 мл Гемолиф препарати (20 мг темир) тезлик билан (норма) юборилади, яъни 5 мл Гемолиф препарати (100 мг темир) камида 5 минут давомида юборилади. 1 инъекция учун максимал ҳажми 10 мл Гемолиф препарати (200 мг темир) дан ошмаслиги керак.
Гемолиф препаратининг терапевтик дозаси биринчи марта оқим билан юборишдан олдин синама-дозани буюриш керак: 1 мл Гемолиф препарати (20 мг темир) – катталарга ва тана вазни 14 кг дан ортиқ бўлган болаларга ва кундалик дозанинг ярми (тана вазнига 1,5 мг темир) – тана вазни 14 кг дан кам бўлган болаларга 1-2 минут давомида юборилади. Навбатдаги 15 минут давомида нохуш кўринишлар кузатилмаса, эритманинг қолган қисмини тавсия этилган тезлик билан юбориш керак. Инъекциядан сўнг беморга қўлини ёзилган ҳолатда бир қанча вақт давомида ушлаб туриш тавсия этилади.
Диализ тизимига юбориш: Гемолиф препаратини диализ тизимининг бевосита веноз қисмига, вена ичига инъекция қилиш учун таърифланган қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда юбориш мумкин.
Дозани ҳисоблаш: препаратнинг дозаси организмдаги умумий темир танқислигига мувофиқ индивидуал равишда қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Умумий темир танқислиги, мг = тана вазни, кг ´ (Hb нормал даражаси – беморнинг Hb даражаси), г/л ´ 0,24* + заҳирадаги темир, мг.
Тана вазни 35 кг дан кам бўлган беморлар учун: Hb нормал даражаси = 130 г/л, заҳирадаги темирнинг миқдори = 15 мг/кг.
Тана вазни 35 кг дан ортиқ бўлган беморлар учун: Hb нормал даражаси = 150 г/л, заҳирадаги темирнинг миқдори = 500 мг.
*Коэффициент 0,24 = 0,0034 ´ 0,07 ´ 1000 (Hb даги темирнинг миқдори = 0,34%; қон ҳажми = тана вазнининг 7%; 1000 коэффициент = “г” дан “мг” га ўтиш).
Гемолиф препаратининг юбориш керак бўлган умумий ҳажми (мл ларда) = умумий темир танқислиги (мг)/20 мг/мл (таблеткага қаранг).
Жадвал: даволаш учун Гемолиф препаратининг умумий ҳажми
|
Тана
вазни, кг
|
В/и юбориш учун Гемолиф препаратининг кумулятив терапевтик дозаси
|
|
Hb 60 г/л
|
Hb 75 г/л
|
Hb 90 г/л
|
Hb 105 г/л
|
|
мг Fe
|
мл
|
мг Fe
|
мл
|
мг Fe
|
мл
|
мг Fe
|
мл
|
|
5
|
160
|
8
|
140
|
7
|
120
|
6
|
100
|
5
|
|
10
|
320
|
16
|
280
|
14
|
240
|
12
|
220
|
11
|
|
15
|
480
|
24
|
420
|
21
|
380
|
19
|
320
|
16
|
|
20
|
640
|
32
|
560
|
28
|
500
|
25
|
420
|
21
|
|
25
|
800
|
40
|
700
|
35
|
620
|
31
|
520
|
26
|
|
30
|
960
|
48
|
840
|
42
|
740
|
37
|
640
|
32
|
|
35
|
1260
|
63
|
1140
|
57
|
1000
|
50
|
880
|
44
|
|
40
|
1360
|
68
|
1220
|
61
|
1080
|
54
|
940
|
47
|
|
45
|
1480
|
74
|
1320
|
66
|
1140
|
57
|
980
|
49
|
|
50
|
1580
|
79
|
1400
|
70
|
1220
|
61
|
1040
|
52
|
|
55
|
1680
|
84
|
1500
|
75
|
1300
|
65
|
1100
|
55
|
|
60
|
1800
|
90
|
1580
|
79
|
1360
|
68
|
1140
|
57
|
|
65
|
1900
|
95
|
1680
|
84
|
1440
|
72
|
1200
|
60
|
|
70
|
2020
|
101
|
1760
|
88
|
1500
|
75
|
1260
|
63
|
|
75
|
2120
|
106
|
1860
|
93
|
1580
|
79
|
1320
|
66
|
|
80
|
2220
|
111
|
1940
|
97
|
1660
|
83
|
1360
|
68
|
|
85
|
2340
|
117
|
2040
|
102
|
1720
|
86
|
1420
|
71
|
|
90
|
2440
|
122
|
2120
|
106
|
1800
|
90
|
1480
|
74
|
Умумий терапевтик дозаси рухсат этилган максимал бир марталик дозасидан юқори бўлганида препаратни бўлиб бўлиб юбориш тавсия этилади.
Агар Гемолиф препарати билан даволаш бошланганидан сўнг 1-2 ҳафтадан кейин гемотологик кўрсаткичларни яхшиланиши кузатилмаса, дастлаб қўйилган ташхисни қайта кўриб чиқиш керак.
Қон йўқотилганидан ёки аутологик қон топширилганидан сўнг темирнинг даражасини тўлдириш учун дозани ҳисоблаш
Гемолиф препаратининг дозаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Агар йўқотилган қоннинг миқдори маълум бўлса: вена ичига 200 мг темир (10 мл Гемолиф препарати) ни юбориш 1 бирлик қонни (Hb концентрацияси = 150 г/л га тенг бўлган 400 мл қон) қуйиш каби Hb концентрациясини ошишига олиб келади.
Тўлдириш керак бўлган темирнинг миқдори (мг) = йўқотилган қонни бирликлар миқдори ´ 200
ёки
Гемолиф препаратининг керакли ҳажми (мл) = йўқотилган қонни бирликлар миқдори ´ 10
Hb нинг даражаси пасайганида: темирнинг заҳирасини тўлдириш талаб этилмаса, дастлабки формуладан фойдаланинг.
Тўлдириш керак бўлган темирнинг миқдори (мг) = тана вазни, кг ´ 0,24 ´ (нормал Hb даражаси – бемордаги Hb нинг даражаси), г/л.
Масалан: тана вазни 60 кг, Hb танқислиги = 10 г/л “темирнинг керакли миқдори – 150 мг” Гемолиф препаратининг керакли ҳажми = 7,5 мл.
Стандарт дозалаш
Катталар ва кекса беморлар: 5 мл Гемолиф (100 мг темир) гемоглобиннинг даражасига қараб, ҳафтада 1-3 марта юборилади.
Болалар: 3 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш юзасидан чекланган маълумотлар мавжуд. Қолган ёш гуруҳида болалар учун тавсия этилган дозаси – 1 кг тана вазнига кўпи билан 0,15 мл (3 мг темир) гемоглобиннинг даражасига қараб ҳафтада 1-3 марта юборилади.
Ўзлаштира олинадиган максимал бир марталик дозаси
Катталар ва кекса ёшдаги беморлар:
Оқим билан юбориш учун: 5 мл Гемолиф (100 мг темир) препарати, юбориш давомийлиги камида 5 минутни ташкил этади.
Томчилаб юбориш учун: кўрсатмаларга қараб, бир марталик дозаси 500 мг темирга етиши мумкин. Рухсат этилган максимал бир марталик дозаси 7 мг/кг ни ташкил этади ва ҳафтада 1 марта юборилади, аммо 500 мг темирдан ошмаслиги керак. Препаратни юбориш вақти ва суюлтириш усули юқорида кўрсатилган.