Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000).
Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда тез-тез – брадикардия (сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда); тез-тез – қўл-оёқларни совуқ қотиш ёки увишиш ҳисси, ортостатик гипотензия, юрак етишмовчилигини ёмонлашиш белгилари (сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда); тез-тез эмас – AV-ўтказувчанликни бузилиши, брадикардия (АГ ёки ЮИК бўлган пациентларда), юрак етишмовчилигини ёмонлашиш белгилари (АГ ёки ЮИК бўлган пациентларда).
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши*, бош оғриғи*; кам ҳолларда – синкопе.
Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – кўз ёши ажралишини камайиши (контакт линзаларни тақишда инобатга олиш керак); жуда кам ҳолларда – конъюнктивит.
Эшитиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – эшитишни ёмонлашиши.
Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас – анамнезида бронхиал астма бўлган пациентларда бронхоспазм ва нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари; кам ҳолларда – аллергик ринит.
Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият.
Тери томонидан: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари: қичишиш, кучли терлаш, қизариш, тошма; жуда кам ҳолларда - b-адренорецепторларнинг блокаторлари билан даволанганда псориаз билан хасталанган беморларнинг ҳолатини псориатик тошмалар кўринишида ёмонлашиши мумкин, алопеция.
Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез эмас – мушакларни бўшлиги, тиришишлар.
Жигар томонидан: кам ҳолларда – гепатит.
Репродуктив тизими томонидан: кам ҳолларда – потенцияни бузилиши.
Рухий бузилишлар: тез-тез эмас – депрессия, уйқуни бузилиши; кам ҳолларда – тунги қўрқувлар, галлюцинациялар, парестезиялар.
Лаборатор кўрсаткичлар: кам ҳолларда – қонда триглицеридларнинг даражасини ошиши, қон плазмасида жигар ферментлари (АСТ, АЛТ) нинг фаоллигини ошиши.
*фақат АГ ёки ЮИК билан хасталанган пациентларга тааллуқли. Бу симптомлар одатда даволашни бошида ривожланади, кучсиз ифодаланган ва 1-2 ҳафта давомида йўқолади.