×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30

Kategoriya:
- Vitaminlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Альфакальцидол
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Vakil:
- Kusum
ATX kodi:
- A11CC04
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 1 ta dorixonasida topildi

ico 23 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

O'xshash dorilar

36 500 s`om dan
MAGNE V6 tabletkalari 5mg N50 Sanofi Aventis France, Франция произведено: Sanofi Winthrop Industrie Frantsiya
36 000 s`om dan
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60 Bayer Consumer Care AG Germaniya
111 328 s`om dan
MAGNIKUM tabletkalari N50 Киевский витаминный завод, ПАО Ukraina
60 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори воситаси шакли: юмшоқ желатинли капсулалар.

Таркиби:

Ҳар бир юмшоқ желатинли капсула таркибида қуйидаги моддалар сақлайди:

- фаол модда: альфакальцидол 0,25 мкг;

- ёрдамчи моддалар: маккажўхори мойи, Е витамини-ацетат.

- желатинли қобиқ: желатин, глицерин, сорбитол 70% р-р (Сорбит E420), натрий метилпарабен (Е219), натрий пропилпарабен (Е217), икки оксидли титан (Е171), тозаланган сув.

Блистерда 10 та капсула, картон қутичада тиббий қўлланиш бўйича йўриқнома билан бирга 3 тадан блистер жойлаштирилган.

Альфакальцидол жигарда тезда D витаминининг метаболити ҳисобланган 1,25-дигидрокси-D витаминига айланади ҳамда кальций ва фосфат алмашинувининг бошқарувчиси сифатида таъсир кўрсатади. Айланиш тез юз бериши туфайли альфакальцидол ва 1,25-дигидрокси-D витамини клиник самаралари бир-бирига ўхшаш.

Буйракда 1-α гидроксилланиш бузилиши 1,25-дигидрокси-D витамини эндоген синтези қисқаришига олиб келади, бу эса, ўз навбатида, минерал моддалар алмашинуви бузилишларига, шу жумладан буйрак остеодистрофияси ва гипопаратиреозга олиб келади. Бундай касалликлар уларни тузатиш учун D витамини парентерал дори воситаларининг юқори дозаларини талаб қилади, бироқ альфакальцидолнинг кичик дозалари билан даволанади.

D витамини парентерал дори воситалари қўлланганда юқори дозалар ва организмнинг даволашга жавоб реакцияси кечикиши дозалашга тузатиш киритилишини қийинлаштиради, бунинг натижасида гиперкальциемия ривожланиш хавфи кучаяди, уни меъёрлаштириш учун ҳафталар ёки ойлар талаб қилинади. Альфакальцидолнинг асосий устунлиги тез орада даволанишнинг биринчи аломатлари пайдо бўлишидан иборат бўлиб, бу дозалашни катта аниқлик билан тартибга солиш имконини беради. Тасодифий гиперкальциемияда кальций даражаси даволаш тўхтатилгандан сўнг бир неча кун мобайнида меъёрлашади.

Буйрак фаолияти етишмовчилигига эга беморларда 1α-гидрокси-D витамини (1α-OHD3) суткасига 1-5 мкг дозалашда, дозага қараб ичакларда кальций ва фосфор сўрилиши кўпайган. Ушбу таъсир қабул қилиш бошлангандан сўнг 3 кун мобайнида кузатилган ва аксинча, даволаш тўхтатилгандан сўнг 3 кун мобайнида қарама-қарши томонга ўзгарган. Озиқ-овқат остеомаляциясига эга беморларда кальций сўрилиши кўпайиши 1 мкг 1α-OHD3 ичга қабул қилинганда 6 соат мобайнида кузатилган, энг юқори даражага эса 24 соатдан кейин эришилган. 1α-OHD3 ичакларда юқори сўрилиш ва буйрак каналчаларида қайта сингиш туфайли плазмада ноорганик фосфор синтезини кучайтирган. Буйрак каналчаларида қайта сингиш 1α-OHD3 таъсири туфайли қўш қалқонсимон без гормони ҳосил бўлиши тўхтатилишининг натижаси ҳисобланади. Дори воситасининг кальцийга таъсири фосфор сўрилишига нисбатан 2 марта кучлироқ бўлган. Сурункали буйрак фаолияти етишмовчилигига эга беморларда 1α-OHD3 суткасига 0,5-1,0 мкг дозалашда 5 кун мобайнида қон зардобида кальций даражаси ошиши кузатилган. Қон зардобида кальций даражаси ошиши билан қўш қалқонсимон без гормони ва ишқорли фосфатаза даражаси меъёргача пасайган.
Ножўя таъсирлар частотасини баҳолаш клиник тадқиқотлар маълумотлари ва спонтан ҳисобот қўшма таҳлилига асосланган.

Қичима ва тошма, гиперкальциемия каби турли тери реакциялари, ошқозон-ичакдаги оғриқ / ноқулайлик ва гиперфосфатемия энг тез-тез хабар бериладиган ножўя таъсирлар ҳисобланади.

Постмаркетинг тадқиқотларида буйрак фаолияти етишмовчилиги тўғрисида хабар берилган.

Ножўя таъсирлар MedDRA органлар тизимлари тоифалари (SOC) бўйича қайд этилган ва айрим ножўя таъсирлар энг тез-тез хабар бериладиган турларидан бошлаб келтирилган. Ҳар бир гуруҳда ножўя реакциялар пайдо бўлиш частоталари жиддийлиги камайиб борадиган тартибда тақдим этилган: жуда тез-тез ≥1/10; тез-тез ≥1/100 дан < 1/10 гача; унчалик тез-тез эмас ≥1/1000 дан <1/100 гача; камдан-кам ≥1/10000 дан <1/1000 гача; жуда камдан-кам <1/10000, частотаси номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаш имконияти йўқ).

              

Моддалар алмашинуви, овқатланиш тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез:

гиперкальциемия, гиперфосфатемия

Психика томонидан бузилишлар

Частотаси номаълум:

фикрлашда чалкашлик

Асаб тизими томонидан бузилишлар

Унчалик тез-тез эмас:

бош оғриши

Камдан-кам:

бош айланиши

Ошқозон-ичак йўли томонидан бузилишлар

Тез-тез:

қориндаги оғриқ ва ноқулайлик

Унчалик тез-тез эмас:

диарея, қайт қилиш, қабзият, кўнгил айниши

Тери ва териости қавати томонидан бузилишлар

Тез-тез:

тошма*, қичима

* эритематоз, макулопапулез ва пустуляр каби турли хил тошмалар тўғрисида хабар берилган.

Частотаси номаълум:

эшакеми

Таянч-ҳаракатлантирувчи аппарат ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар

Унчалик тез-тез эмас:

миалгия

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез:

гиперкальциурия

Унчалик тез-тез эмас:

нефролитиаз / нефрокальциноз

Частотаси номаълум:

буйрак фаолияти етишмовчилиги (шу жумладан, ўткир буйрак фаолияти етишмовчилиги)

Умумий касалликлар ва дори воситаси юборилган жойдаги реакциялар

Унчалик тез-тез эмас:

Чарчаш / астения / лоҳаслик, кальциноз

 

Альфакальцидол билан даволаш вақтида, айниқса, болаларда, буйрак фаолияти етишмовчилигига эга беморларда ва юқори дозалар қабул қилаётган беморларда зардобдаги кальций ва фосфат даражаларини мунтазам равишда назорат қилиб бориш керак. ПТГ, ишқорли фосфатаза ва кальций фосфатлари клиник кўрсаткичлар бўйича назорат қилиниши керак.

Альфакальцидол қабул қилган беморларда гиперкальциемия пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли беморлар гиперкальциемия билан боғлиқ клиник симптомлар тўғрисида хабардор бўлишлари керак. Мушаклар ва суяклардаги оғриқ, мушак бўшашиши, гангиш, сувсизланиш, анорексия, чарчаш, кўнгил айниши ва қайт қилиш, қабзият, полиурия, кўп терлаш, бош оғриши, полидипсия, гипертония ва серуйқулик гиперкальциемия аломатлари ҳисобланади.

Плазмада кальций даражаси меъёрий даражага қайтгунгача (тахминан бир ҳафтадан кейин) даволашни тўхтатиб, гиперкальциемияни тезда тузатиш мумкин. Сўнгра кальций назорат қилинган ҳолда альфакальцидол камайтирилган дозада (олдинги дозанинг ярми миқдорида) қайта қўлланиши мумкин.

Узоқ вақтли гиперкальциемия артериосклероз, юрак клапанлари склерози ёки нефролитиазни зўрайтириши мумкин, шу туфайли бундай беморларда альфакальцидол қўлланганда узоқ вақтли гиперкальциемияга йўл қўйилмаслиги керак. Буйрак функцияларининг ўткинчи ёки ҳатто давомий ёмонлашиши кузатилади. Альфакальцидол ўпка тўқимаси кальцификациясига эга беморларда ҳам эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак, чунки бу юрак касалликларига олиб келиши мумкин.

Буйрак суяк касаллигига эга ёки буйрак функцияси кучли пасайган беморларда зардобда фосфат ва потенциал метастатик кальцификация ошиши олдини олиш учун фосфат боғловчи агент альфакальцидол билан бир вақтда қўлланиши мумкин.

Альфакальцидол саркоидоз каби гранулематоз касалликларига эга беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак, бунда D витаминига сезувчанлик гидроксилланиш юқори фаоллиги туфайли кучаяди.

D витамини юборилганлиги туфайли гиперкальциемия мавжудлигида дигиталис доривор ўсимлигидан тайёрланган гликозидларнинг бир вақтда қўлланиши юрак аритмиялари хавфини кучайтиради.

Альфакальцидол капсулалари таркибида ёрдамчи модда сифатида кунжут ёғи мавжуд. Кунжут ёғи камдан-кам ҳолатларда жиддий аллергик реакцияларни қўзғатиши мумкин.

 

Репродуктив функция, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши:

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёлларга альфакальцидол қўлланиши тўғрисида маълумотлар етарлича эмас. Ҳайвонларда ҳомиладорлик даврида альфакальцидол қўлланиши учун маълумотлар етарлича эмас. Одам учун потенциал хавфи номаълум.

Гиперкальциемияга эга ҳомиладор аёлларга дори воситасини тайинлашда эҳтиёткорлик чораларини кўриш керак, чунки бу болада туғма касалликлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Лактация даври

Альфакальцидол билан даволанган она сутида 1,25-дигидрокси-D витамини юқори даражаси аниқланиши мумкин, бу чақалоқларда кальций алмашинуви бузилишига олиб келиши мумкин. Бироқ ушбу тахмин исботланмаган.

Репродуктив функция

Альфакальцидолнинг репродуктив функцияга таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

 

Автомобилни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири:

Альфакальцидол автомобилни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки аҳамиятсиз таъсир кўрсатади.

 

Альфакальцидол 1-α гидроксилланиш бузилиши оқибатида кальций алмашинуви бузилиши билан қўзғатилган барча касалликларда, масалан, буйрак функциялари бузилишида тавсия этилади. Қуйидагилар қўлланиш учун асосий кўрсатмалар ҳисобланади:
1) буйрак остеодистрофияси;
2) гиперпаратиреоз (суяклар касалланишини ўз ичига олган);
3) гипопаратиреоз;
4) мальабсорбция ва етарли даражада овқатланмаслик билан боғлиқ рахит;
5) сохта танқисли (D витаминига боғлиқ) рахит ва остеомаляция;
6) гипофосфатемик (D витаминига резистентли) рахит ва остеомаляция.

•альфакальцидолга ёки дори воситасида ишлатиладиган бошқа таркибий моддаларга ўта сезувчанлик; •гиперкальциемия, метастатик кальцификация; •6 ёшгача болалар.
Тиазид диуретиклари ва таркибида кальций мавжуд дори воситалари Тиазид диуретиклари ёки таркибида кальций мавжуд дори воситаларининг бирга қўлланиши гиперкальциемия хавфини ошириши мумкин. Кальций даражасини назорат қилиш керак. Таркибида D витамини мавжуд бошқа дори воситалари Таркибида D витамини мавжуд бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланиши гиперкальциемия хавфини ошириши мумкин. D витамини бир неча аналогларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги керак. Тиришишга қарши дори воситалари Тиришишга қарши дори воситалари (масалан, барбитуратлар, фенитоин, карбамазепин ёки примидон) альфакальцидол метаболизми ошишига олиб келадиган фермент кучайтирадиган таъсир кўрсатади. Тиришишга қарши дори воситаларини қабул қилаётган беморлар альфакальцидолнинг катта дозаларини талаб қилишлари мумкин. Таркибида магний сақловчи антацидлар Таркибида магний сақловчи антацидлар сингиши альфакальцидол билан кучайтирилиши мумкин, бунда гипермагнеземия хавфи кучаяди. Таркибида алюминий сақловчи дори воситалари Альфакальцидол зардобда алюминий концентрациясини ошириши мумкин. Таркибида алюминий мавжуд дори воситалари (масалан, алюминий гидроксиди, сукральфат)ни қабул қилаётган беморлар алюминий билан боғлиқ токсинлилик аломатлари юзасидан кузатиб борилиши керак. Ўт кислоталари секвестрантлари Холестирамин каби ўт кислоталари секвестрантларининг биргаликда перорал қўлланиши альфакальцидол перорал композицияларининг ичакда сўрилиши ёмонлаштириши мумкин. Дори воситалари ўзаро таъсири потенциал хавфини минимумга келтириш учун альфакальцидол ўт кислотаси секвестранти қабул қилингунгача энг камида 1 соат олдин ёки қабул қилингандан сўнг 4-6 соатдан кейин қўлланиши керак.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳарорат остида сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Барча кўрсатмалардаги дастлабки доза:

Катталар ва 6 ёшдан катта болалар (20 кг тана вазни): суткасига 1 мкг.

Кекса ёшдагилар: суткасига 0,5 мкг.

Био-кимёвий жавоб сифатида гиперкальциемия ривожланишига йўл қўймаслик мақсадида келгусида альфакальцидол дозасига тузатиш киритилиши керак. Плазмадаги кальций (оқсил билан боғланиш учун тузатиш киритилган), ишқорли фосфатаза, қалқонсимон без олди гормони даражалари, шунингдек рентгенографик ва гистологик текширувлар даволаш самарадорлиги кўрсаткичи ҳисобланади.

Плазмадаги даража олдиндан ҳафтасига бир марта аниқланиши керак. Альфакальцидолнинг суткалик дозасини 0,25-0,5 мкг миқдорга ошириш мумкин. Доза барқарорлашганда кўрсаткичлар ҳар 2-4 ҳафтада аниқланиши мумкин.

Кўпчилик беморлар суткасига 1 мкг.дан 3 мкг.гача дозада даволанади. Био-кимёвий ва рентгенографик текширувлар суяклар битиб кетишини кўрсатган беморларга (ва плазмада меъёрий кальций даражасига эришилган гипопаратиреозга эга беморларга), одатда, дозани пасайтириш мумкин. Тутиб турувчи доза, асосан, суткасига 0,25-1 мкг доирасида бўлади. Гиперкальциемия пайдо бўлган тақдирда, плазмада кальций даражаси меъёрлашгунгача альфакальцидол қабул қилишни тўхтатиш (тахминан 1 ҳафта), сўнгра даволашни тенг ярмига камайтирилган доза қўлланган ҳолда давом эттириш керак.

a)                  буйрак остеодистрофияси:

Плазмада кальцийнинг нисбатан юқори дастлабки даражасига эга беморлар кўпинча альфакальцидол билан даволанмайдиган муқобил гиперпаратиреоз билан касалланиши мумкин. Бошқа терапевтик чоралар қўлланиши мумкин.

Гиперфосфатемия ривожланиши олдини олиш учун альфакальцидол билан даволашгача ва даволаш вақтида фосфатга боғлиқ агентларга зарурат кўриб чиқилиши керак. Сурункали буйрак фаолияти етишмовчилигига эга беморларда кальций даражаси тез-тез аниқланиши жуда муҳим ҳисобланади, чунки давомий гиперкальциемия буйрак функциясини сезиларли пасайтириши мумкин.

b)                  гиперпаратиреоз:

Паратиреоидэктомияни кутаётган бирламчи ёки учламчи гиперпаратиреозга эга беморларда жарроҳлик аралашувидан олдинги тайёргарлиги сифатида альфакальцидол билан 2-3 ҳафта мобайнида терапия операциягача гиперкальциемия зўрайишига йўл қўймаган ҳолда суяклардаги оғриқ ва миопатияни енгиллаштиради. Жарроҳлик аралашувидан сўнг гипокальциемияни даволаш учун плазмада ишқорли фосфатаза даражаси меъёргача пасайгунга қадар ёки гиперкальциемия пайдо бўлгунгача альфакальцидол қабул қилиниши керак.

c)                   гипопаратиреоз:

D витамини парентерал дори воситалари билан даволашга жавобдан фарқли равишда, альфакальцидол билан даволашда плазмадаги кальцийнинг паст даражаси тезда меъёргача кўтарилади. Ўткир гипокальциемия кальций озуқавий қўшимчалар билан бирга альфакальцидолнинг юқорироқ дозалари (масалан, 3-5 мкг) билан тезроқ тузалади.

d)    мальабсорбция ва етарли даражада овқатланмаслик билан боғлиқ рахит ва остеомаляция:

Етарли даражада овқатланмаслик билан боғлиқ рахит ва остеомаляция альфакальцидол билан тезда даволаниши мумкин. Сўрилиш бузилиши билан бирга кечадиган остеомаляция (D витамини парентерал дори воситаларининг мушак ичига ёки вена ичига юқори дозалари билан даволанади) альфакальцидолнинг кичик дозалари билан даволаниши мумкин.

e)                  сохта танқисли (D витаминига боғлиқ) рахит ва остеомаляция:

D витамини парентерал дори воситалари билан даволашда юқори дозалар талаб қилинади, бироқ альфакальцидол мальабсорбция ва етарли даражада овқатланмаслик билан боғлиқ рахит ва остеомаляцияни даволашда танланадиган дозаларга тенг дозаларда самарали бўлади.

f)                   гипофосфатемик (D витаминига резистентли) рахит ва остеомаляция:

D витамини парентерал дори воситалари юқори дозаларини ёки озуқавий фосфат қўшимчаларини қабул қилиш мутлақ ижобий натижа бермайди. Альфакальцидолнинг меъёрий дозаланиши миопатияни (мавжуд ҳолатда) енгиллаштиради ҳамда кальций ва фосфат ушланиб қолишини кучайтиради. Айрим беморлар озуқавий фосфат қўшимчаларига эҳтиёж сезишлари ҳам мумкин.

Қўлланиш усули: ичга қабул қилинади.

Гиперкальциемия альфакальцидол билан даволанади. Оғир гиперкальциемия ҳолатларида умумий бир маромда ушлаб турувчи чоралар кўрилиши керак. Беморлар тузли эритма билан (жадаллаштирилган диурезда) вена ичидан инфузион терапия орқали етарлича миқдорда сув қабул қилишлари, электролитлар, кальций даражаси ва буйрак функциялари кўрсаткичи текширилиши; айниқса, блокадага эга беморларда электрокардиограммадаги оғишлар баҳоланиши керак. Шу жумладан, глюкокортикостероидлар, ҳалқали диуретиклар, бисфосфонатлар, тиреокальцитонин билан даволаш ва энг охирида паст таркибли кальций билан гемодиализ ўтказилиши керак.
Ҳомиладор аёлларга альфакальцидол қўлланиши тўғрисида маълумотлар етарлича эмас. Ҳайвонларда ҳомиладорлик даврида альфакальцидол қўлланиши учун маълумотлар етарлича эмас. Одам учун потенциал хавфи номаълум.
Гиперкальциемияга эга ҳомиладор аёлларга дори воситасини тайинлашда эҳтиёткорлик чораларини кўриш керак, чунки бу болада туғма касалликлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Лактация даври
Альфакальцидол билан даволанган она сутида 1,25-дигидрокси-D витамини юқори даражаси аниқланиши мумкин, бу чақалоқларда кальций алмашинуви бузилишига олиб келиши мумкин. Бироқ ушбу тахмин исботланмаган.
Репродуктив функция
Альфакальцидолнинг репродуктив функцияга таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30 dori vositasi Kusum Healthcare Pvt. Ltd. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ALFAFORKAL kapsulalar 0,25mkg N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
DERMAZOL shampun 100ml 2%
Narh: 45 000 so'mdan Batafsil
DERMAZOL shampun 50ml 2%
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
MUKEKS sirop 100ml 30mg/5ml
Narh: 26 200 so'mdan Batafsil
NIMID FORTE tabletkalari 100mg/2mg N100
Narh: 123 200 so'mdan Batafsil
UKRLIV tabletkalari 250mg N30
Narh: 167 200 so'mdan Batafsil
DOMRID tabletkalari 10mg N30
Narh: 32 500 so'mdan Batafsil
DOMRID suspenziya 60ml 1mg/ml
Narh: 22 400 so'mdan Batafsil
ESZOL tabletkalari 100mg N10
Narh: 75 000 so'mdan Batafsil
REMOV LOSON 50ml 4% N1
Narh: 32 900 so'mdan Batafsil
OKSAPIN tabletkalari 300mg N30
Narh: 50 400 so'mdan Batafsil
MEZAKAR tabletkalari 200mg N50
Narh: 35 800 so'mdan Batafsil
MEZAKAR SR tabletkalari 400mg N50
Narh: 59 400 so'mdan Batafsil
LOFLATIL tabletkalari 2mg/125mg N100
Narh: 85 100 so'mdan Batafsil
ZARDEKS kapsulalar 300mg N100
DIKLOSEYF suppozitorii 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
  • Vakil: Kusum
Narh: 24 600 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF suppozitorii 100mg N10
Narh: 28 000 so'mdan Batafsil
DIKLOSEYF MAKS gel 30g 5%
Narh: 23 000 so'mdan Batafsil
VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30
VERTINEKS tabletkalari 5mg N10
ASKOSIN tabletkalari N100
Narh: 77 000 so'mdan Batafsil
ARTRIKYUR tabletkalari N60
TAYGERON tabletkalari 750mg N5
Narh: 38 000 so'mdan Batafsil
TAYGERON tabletkalari 500mg N5
Narh: 5 400 so'mdan Batafsil
REKOL tabletkalari 10mg N14
Narh: 33 500 so'mdan Batafsil
MUKEKS tabletkalari 30mg N100
Narh: 60 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9